Ҳужжат кучини йўқотган 10.01.2014 17.06.2013 йилдаги 265-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.01.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚарорИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чилонзор туманида 2013 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг 2014 йил 10 январдаги 10-сонли «Чилонзор туманида 2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 175-модда; 1993 й., 6-сон, 238-модда; 1994 й., 5-сон, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 118-модда) 17-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 40-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 5-6-сон, 46-модда) 353-сон қарори ижросини таъминлаш, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши ва иш қидираётган даврида уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, марказ томонидан «ишсиз» деб эътироф этилган фуқароларни вақтинча иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, биринчи марта иш қидираётган ва касби бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятига жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чилонзор туманида 2013 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона, ташкилотлар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иловада қайд этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли корхона ва ташкилотлар бўйича — 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа корхона ва ташкилотлар бўйича 75 фоизи иш берувчилар маблағлари ҳисобидан 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази йўлланмаси бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган фуқароларни жамоат ишига қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумот 3 кунлик муддатда марказга ёзма равишда хабар қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ж. Умаров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан мазкур қарорнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган ва иш билан таъминланган фуқаролар белгиланган тартибда ҳисобга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чилонзор тумани ҳокимининг 2012 йил 7 февралдаги «Чилонзор туманида ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 65-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Ахмедов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Г. ИСМАИЛХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 17 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
265-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чилонзор тумани ҳокимининг
2013 йил 17 июндаги
265-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чилонзор туманида 2013 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этувчи корхона ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р

Корхона ва ташкилотлар номи‎

Ҳақ тўланадиган жамоат иши турлари‎

Жалб қилинадиганлар сони (киши)‎‏

Меҳнатга ҳақ тўлаш фоизи

иш берувчи корхона маблағи ҳисобидан

маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан

иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан

1.

Туман ободонлаштириш бошқармаси ‎

Ободонлаштириш ишчиси, ҳудудларни супуриш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ‎

50‎ 50‎ 50‎ —‎

2.

Туман халқ таълими‎ Қоровул, ошпаз, фаррош, буфетчилар‎

20‎

50‎ 50‎

—‎‎

3.

Туман соғлиқни сақлаш бошқармаси‎ Ишчи, касалхоналарда ва бошқа муассасалардаги беморларга қараш ишлари‎

25‎

50‎

50‎

—‎‎ ‎

4.

Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари ‎

Ишчи, супурувчи, электрчи, боғбон‎ 50‎ 75‎

—‎‎ ‎ ‎

25‎

5.

Туман «Махсустранс» корхонаси‎

Ишчи, супурувчи, юк ортувчи‎ 25‎ 50‎

50‎

—‎‎ ‎ ‎ ‎

‎ Жами:‎ ‎ 170‎

—‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎

—‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎

—‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎