27.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2493
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг қарори, 27.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2493
Кучга кириш санаси
05.08.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи гуруҳга қаттиқ хўжалик совунини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 июлда 2493-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисида низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Биринчи гуруҳга қаттиқ хўжалик совунини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ж. КАДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 13-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи гуруҳга қаттиқ хўжалик совунини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўриқнома

I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга қаттиқ хўжалик совунини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ҳамда биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Совунни идишга жойлаш, тамғалаш ва транспортда жўнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қаттиқ хўжалик совуни (бундан буён матнда совун деб юритилади) қисмларга ажралмайдиган картон қутиларга ёки кўп марта фойдаланиладиган ёғоч қутиларга норматив ҳужжатларга мувофиқ 30 кг дан ошмайдиган оғирликда тахланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Совун темир йўл ва автомобиль транспортида ёғоч ёки картон қутиларга жойланган ҳолда ташилади. Тахта қутилар айланасига сим ёки пўлат лента билан боғланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Узоқ муддат сақлашга топшириладиган совунни етказиб бериш учун фақат қопқоқли қутилардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Совун тахланадиган идиш тоза, қуруқ ва бошқа моддаларнинг ҳидларисиз бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Совун тахланадиган идиш (жумладан, қайтариладиган идиш) тагига ўраш қоғози, пергаментсимон қоғоз ва бошқа турдаги қоғоз тўшаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Норматив ҳужжат талабларига мувофиқ елимли қоғоз лента ёки скотч билан фақат идишнинг тагини, агар транспортда ташиш ва сақлаш жараёнида бутун туришини таъминласа, шунингдек картон идишнинг фақат қопқоқларини ёпиштириш, идишни боғлаш ёки ўраш қоғозидан қилинган лента билан ёпиштириб чиқиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳар бир совун бўлагига қуйидаги маълумотлар аниқ ёзилган штамп туширилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар белгиси ёки ишлаб чиқарган ташкилот номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совуннинг қисқача номи (72 фоиз, 70 фоиз, 65 фоиз, 60 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив ҳужжат номи.

10. Транспорт тамғасида «Намликдан сақлансин!» деган огоҳлантирувчи белги бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳар бир транспорт идишида қоғоз ёрлиқ бўлиши ва унда маҳсулот тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совуннинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар белгиси (агар бор бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарган ташкилот номи, унинг почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутидаги бўлаклар сони, бўлакларнинг жами номинал оғирлиги кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
партия рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яроқлилик муддати ва сақлаш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив ҳужжат номи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Совун партиялари узоқ муддат сақлаш учун жўнатилганда бир хил турдаги, бир ой мобайнида ишлаб чиқарилган, бир хил ҳажмдаги қутиларга тахланган совундан ташкил топган бўлиши, ҳар бир қутида эса совунлар сони бир хил бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Совун барча турдаги транспортларда юк ташиш қоидаларига мувофиқ ташилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Совун тоза, қуруқ ва томи ёпиқ вагон ёки автомобиль транспортида ташилиши лозим. Ташилаётганда совунни ёғингарчиликдан асраш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳар бир совун партиясига мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулосаси ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари илова қилиниши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 15 ноябрдаги 31-сонли (рўйхат рақами 2493-1, 06.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2493-1/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Масъул сақловчи ташкилотлар шартномага мувофиқ совунни бус-бутун, белгиланган сақлаш тартибига риоя қилинадиган ёпиқ омборхоналарда сақлаш, шунингдек ўз вақтида алмаштириш, янгилаш, ҳисобини юритиш ва ҳисобот тайёрлаш учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Пакетнинг (қутининг) ўрами бўлса, совун вақтинча сақлашга қабул қилинади, етказиб берувчи шартномага мувофиқ яроқсиз пакетни (қутини) яроқлисига алмаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Омборларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Совунни узоқ муддат сақлаш учун йил мавсумидан қатъи назар, сақлаш учун оптимал ҳарорат-намлик даражаси бўлган, сақлаш муддати ва омборни тўлдириш меъёрини ошириш имконияти бўлган иситиладиган ва иситилмайдиган, техник жиҳатдан соз, қуруқ, яхши шамоллатиладиган омборхоналардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Омборхоналар маҳсулотларни қабул қилишдан олдин таъмирланиши ва маҳсулотни жойлаштириш учун тайёрланиши лозим. Бунда том ва полларга, туйнук ва дефлектор ҳолатларига ва эшикларнинг зич ёпилишига алоҳида эътибор берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шамоллатиш вақтида совун бус-бутун сақланишини таъминлаш учун омборхоналарга қўшимча панжарали эшиклар ўрнатилиши, туйнукларга ҳам панжара ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Омборлар қуйидагилар билан таъминланган бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тагликлар, қистирма рейкалар, нарвонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарорат-намлик даражасини назорат қилиш асбоблари (термометрлар, термографлар, гигрографлар ва психрометрлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идишларни таъмирлаш учун зарур асбоблар ва ёрдамчи материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя воситалари ва қўриқлаш сигнализацияси, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, автоматик равишда ёнғиндан хабар бериш қурилмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Электр қурилмаларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мувофиқ бажарилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2026 йил 24 июндаги 7-сонли қарори (рўйхат рақами 2493-2, 03.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.07.2026 й., 10/26/2493-2/0696-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Омбор атрофидаги ҳудуд тўғри режалаштирилиши лозим. Ер устидаги сувлар ва ариқ сувлари омбордан четлатилиб оқизилади, ушбу ариқлар сув ўтишига тўсқинлик қиладиган чиқиндилардан тозалаб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ёнғин чиқиш манбаларининг қуввати қанчалик катта ва таъсир кучи қанчалик давомийлигидан қатъи назар, сақлаш жараёнида совунни улардан узоқда тутиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари доим соз ва фойдаланишга тайёр бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ёнғин чиққанда уларни бартараф этиш мақсадида сувли ёки ҳаво-кўпикли ёнғин ўчиргичдан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Омборхоналар ёнғинга қарши огоҳлантирувчи плакатлар, хавф тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар ҳамда кўрсаткичлар ва ёруғлик сигнализацияси билан тўлиқ таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Омборларнинг совунни жойлаштиришга ва сақлашга тайёрлиги бош муҳандис, лаборатория мудири, моддий бойликларга ва ёнғин хавфсизлигига жавобгар шахслардан иборат комиссия томонидан текширилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Совунни етказиб бериш ва қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Совунни етказиб бериш ва қабул қилиш шартнома асосида, қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Совуннинг органолептик ва физикавий-кимёвий кўрсаткичлари мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган жадвалларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Совун темир йўл транспортида келтирилганда вагонлар темир йўл ташкилоти вакили иштирокида кўздан кечирилади. Ташқи кўздан кечиришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вагонларнинг техник созлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пломбаларнинг бутунлиги, улардаги изнинг аниқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вагон эшикларида бурагичларнинг борлиги ва уларнинг ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкнинг номи ва қутилардаги тамға юкка илова қилинган ҳужжатларга мослиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Текшириш жараёнида аниқланган камчиликлар, шу жумладан вагоннинг техник носозлиги, пломбаларнинг йўқлиги, улардаги изнинг ноаниқлиги, юк ташиш қоидаларида кўрсатилган бошқа ҳолатлар умумий шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Яроқли идишлардаги (бутун пакетлардаги) совун ўринлар сони, норматив ҳужжатлар бўйича совун бўлагининг номинал оғирлиги, трафарет бўйича қутилардаги совунлар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир қутининг нетто оғирлигига қараб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Зарар кўрган идишдаги совун амалдаги оғирлиги бўйича ва ҳар бир совун бўлагини биттадан санаган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Совун қабул қилинаётганда идишнинг жиддий зарар кўрганлиги, ўрамнинг норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги, маҳсулот номининг ёки миқдорининг транспорт ҳужжатида кўрсатилган маълумотларга мос келмаслиги аниқланса, далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномада пломбалардаги назорат белгиларининг ҳолати кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Совуннинг сифатини текшириш учун келган ҳар бир вагон ва автомобиль транспортидан қутилардаги совуннинг бир фоизига тенг миқдорда ўртача намуна ажратиб олинади. Партиянинг камида учта жойидан намуна олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Идиш, ўрам ва тамғанинг норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланса, танлов асосида такрорий текширув ўтказилади. Белгиланган кўрсаткичлар бўйича ўринларнинг икки фоиздан кўп бўлмаган қисмигина норматив ҳужжат талабларига жавоб бермаса, фақат аниқланган ўринлар сони яроқсизга чиқарилади. Ушбу кўрсаткичлар бўйича ўринларнинг икки фоиздан кўп қисми норматив ҳужжат талабларига жавоб бермаслиги аниқланса, бутун партия яроқсиз деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Совуннинг сифат кўрсаткичлари норматив ҳужжат талабларига жавоб бермаслиги аниқланса, таҳлил ўтказиш ва низоли ҳолатларни назарда тутган ҳолда белгиланган тартибда арбитраж намунаси олинади ва икки ой давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Сифат жиҳатидан норматив ҳужжат талабларига жавоб бермайдиган ҳамда жойида таъмирлаш имкони бўлмаган носоз идишдаги совун партияси вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва кейинчалик етказиб берувчининг кўрсатмасига асосан жўнатиш учун алоҳида тахланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Яроқсиз деб топилган совунлар бўйича яроқсиз деб топиш тўғрисида далолатнома тузилади. Етказиб берувчи яроқсиз деб топиш тўғрисидаги далолатномани олгандан кейин шартномага мувофиқ яроқсиз деб топилган совун ўрнига яроқли совун етказиб бериши, яроқсизга чиқарилган маҳсулотни олиб чиқиб кетилишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Совунни омборга жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Совун омбор майдонидан оқилона фойдаланиш, маҳсулот ва идишларнинг бутун сақланишини таъминлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш учун қулай шароит яратиш зарурлигини инобатга олган ҳолда омборга жойлаштирилади. Совунни штабелга тахлаш уларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, юкни тушириш ва ортиш ишлари учун имкон қадар қулай шароит яратиш заруратидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бунда ҳар бир омборнинг ўзига хос хусусиятлари ва омбор майдонининг ҳар бир квадрат метрига маҳсулот тахлаш меъёрлари инобатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Маҳсулот миқдорини назорат қилиш учун штабелларда сақланаётган совун қутилари санаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Штабеллар битта ёки бир нечта вагон ёки автомобиль транспорти партияларидан, тури ва сифати бир хил, бир чорак мобайнида ишлаб чиқарилган, бир хил турдаги ва ҳажмдаги қутиларга тахланган совундан ташкил топган бўлиши, ҳар бир қутида эса совунлар сони бир хил бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Омбор майдонидан самарали фойдаланиш учун айрим ҳолларда битта штабелга турли хилдаги, турли ойларда ишлаб чиқарилган, турли етказиб берувчилардан олинган совун тахланиши мумкин, бунда штабел чизмасида қутиларни штабелга тахлаш тартиби кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Совун баландлиги 15 см дан ошмайдиган қуруқ, тоза тагликларга тахланади. Бериб юборилаётганда ишларни механизациялаштириш учун ҳар бир қути тагига 5 см қалинликда рейка ёки таглик қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Совун штабеллари иситилмайдиган омборларга 7 ва ундан кўп қути кенглигида, иситиладиган омборларда 5-6 қути кенглигида тахланади. Тахлаш узунлиги ва баландлиги омборхона хусусиятларидан (баландлиги, узунлиги, устунлар баландлиги, шамоллатиш тизими) келиб чиқиб белгиланади. Транспорт таглигига ортилганда совун 3-4 қути баландлигида тахланади. Айрим қутилар эгилиб қолса, штабелни қайтадан тахлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Сақлаш жараёнида совунни жадал шамоллатиш, юк ортиш ва тушириш механизмларидан фойдаланиш учун имконият яратиш, совуннинг бус-бутун сақланишини назорат қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш мақсадида совун штабеллари орасида қуйидаги тартибда йўлак қолдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омбор (секция) периметри бўйича – девор, чиқиб турган конструкциялар ёки иситиш ускуналаридан 0,8 м кенгликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штабеллар орасида - 0,5 м кенгликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдони 700 м² ошмайдиган омборларда фойдаланиладиган юк ортиш механизмига қараб ишчи эшик қаршисида 2,0-2,5 м кенгликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдони 700 м² дан 1000 м² гача бўлган омборларда 2,0-2,5 м кенгликда битта бўйлама йўлак ва ишчи эшикдан бўйлама йўлаккача 1,5-1,7 м кенгликда иккита кўндаланг йўлак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майдони 1000 м² дан ортиқ бўлган омборларда 2,0-2,5 м кенгликда битта бўйлама йўлак ва ишчи эшикдан бўйлама йўлаккача 1,5-1,7 м кенгликда учта кўндаланг йўлак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбор кенглиги 30 м дан кам бўлса, совунни аралаш бўйлама йўлак қолдириб тахлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш мақсадида штабелларнинг тепа қатори билан электр симлари ва ёритқичлар орасидаги масофа 0,5 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Совун билан боғлиқ юк ортиш ва тушириш ишлари, омбор ичидаги ишлар юқори меҳнат самарадорлигига эришиш, харажатларни қисқартириш ҳамда маҳсулотнинг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини таъминлашни, шунингдек илғор иш усулларини қўллашни назарда тутувчи технологик хариталар асосида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Юк ортиш ва тушириш ҳамда жойдан-жойга кўчиришда совун солинган қутиларни эҳтиёт қилиш, урилиши, туртилишига йўл қўймаслик керак. Сифатини текшириш учун совун солинган қутиларни эҳтиёткорлик билан очиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ҳар бир совун штабели тайёр бўлгандан сўнг, унга штабел ёрлиғи тузилади ва штабелга осиб қўйилади. Ҳар бир штабел ёрлиғига қутиларнинг жойлашиш чизмаси илова қилинади. Бу чизма моддий жавобгар шахс томонидан маҳсулотни штабелга тахлаш ишлари тугатилиши билан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Совунни сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Совун ва совун тахланган идиш сифатини сақлаб қолиш учун омборларда ҳавонинг нисбий намлиги 70 фоиздан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Талаб этиладиган ҳаво намлиги иситиладиган омборда ҳаво ҳароратини тартибга солиш ва шамоллатиш орқали, иситилмайдиган омборда эса шамоллатиш орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Иситиладиган омборларда қишда ҳаво ҳарорати қутиларнинг пастки қатори даражасида 2-4 °С бўлиши лозим, ушбу ҳароратнинг 6-8 °С гача кўтарилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Янги ишлаб чиқарилган совунда дастлабки сақлаш даврида жуда кўп намлик буғланиб чиқиб кетишини инобатга олган ҳолда омбор девори ва шипида конденсат ҳосил бўлиши, қутилар ўралган ленталар зангламаслиги ва қути тахталари моғор босмаслиги учун омбордаги ҳаво намлигини пасайтиришга ҳаракат қилиш керак. Янги совун партияси сақлашга қабул қилинганда омбор мунтазам равишда шамоллатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ортиқча намликни чиқариб ташлаш учун иситиладиган ва иситилмайдиган омборхоналарнинг эшик, туйнук ва дефлекторлари очиб қўйилади, шунингдек махсус шамоллатиш мосламалари ишга туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ташқаридаги ҳавонинг мутлақ намлиги омбор ҳавосининг мутлақ намлигидан паст бўлган барча ҳолларда омбор ҳавоси намлигини пасайтириш учун омбор шамоллатилади. Бунда ташқаридаги ҳаво ҳарорати нолдан паст бўлса, омбордаги ташқи ҳаво ҳарорати инобатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Агар омбор ичидаги ҳаво ҳарорати ташқаридаги ҳаво ҳароратидан паст бўлса, қишда совун сақланадиган омбор шамоллатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Омборни шамоллатиш совун қуриганда, шунингдек омбордаги ҳавонинг нисбий намлиги 70 фоизгача тушганда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Қишки сақлаш тартибидан баҳорги-ёзги сақлаш тартибига ўтилганда, совунни аста-секин иситиш лозим, шунингдек совун солинган қутиларнинг пастки қаторида ҳаво намлиги ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида, омборда совун ҳарорати ташқаридаги ҳавонинг ўртача ҳароратидан паст бўлишига йўл қўймаслик керак. Бу даврда ташқаридаги ҳавонинг шудринг нуқтаси омбор ҳавоси ҳароратидан паст бўлганда омбор шамоллатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Омбор ва ташқаридаги ҳаво ҳарорати ва намлигини ўлчаш маълумотлари асосида ташкилот лабораторияси ходимлари совун сақланаётган омборларни шамоллатиш тўғрисида кўрсатма беришлари лозим. Сақлаш жараёнида совун ва идиш сифати ёмонлашиши аломатларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида ташкилот лабораторияси томонидан ҳар йили ёз мавсумида айрим қутилар очилади ва назорат штабелларининг тепа, ўрта ва пастки қаторларидаги совун ва идиш сифати текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Мавсумий сақлаш даврлари ўзгарганда (май, ноябрь) совун штабеллари ва идишлари кўздан кечирилади. Совун сифати ёмонлашиши аломатлари сезилса, ишлаб чиқарган ташкилот вакилини чақиртириш ва ишлаб чиқарган ташкилот лабораторияси ёки бошқа мустақил лабораторияда совуннинг физика-кимёвий кўрсаткичларини текшириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Совунни сақлаш даврида ойига камида бир марта омборхоналар тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Совун миқдори бутунлиги мунтазам назорат қилиниши керак. Совун штабелдан қисман бериб юборилаётганда штабел ёрлиғида бериб юборилган сана, юк хати рақами, бериб юборилган совун миқдори кўрсатилади ва штабелда қолган қолдиқ ёзиб қўйилади. Совун миқдорининг ўзгариши жойлаштириш чизмасига киритилади. Штабелларни кўчириш ва саралаш вақтида совун миқдори ўзгариши ҳам штабел ёрлиғига қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Совунни сақлаш муддати норматив ҳужжат талабларига мувофиқ белгиланади. Совунни сақлаш муддати ишлаб чиқарилган санадан ҳисобланади. Ертўлада сақланаётган совун ва идиш ҳолати қониқарли бўлса, совунни сақлаш муддати узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Совунни узоқ муддат сақлаш шартлари таъминланган ҳолларда ўтказилган синовлар натижасига кўра совун сифати норматив ҳужжат талабларига мос келадиган бўлса, сақлаш муддати узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII боб. Совунни бериб юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Совунни бериб юбориш Қўмита томонидан бериладиган нарядлар асосида биринчи навбатда сифат ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Совун ўринлари сони қайта санаб чиқилгач, трафарет бўйича нетто оғирлиги аниқланган ҳолда бериб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Вагон ва автомобиль транспортига ортиш учун совун қутиларга тахланади. Совун қутиларини ортиш ва ташиш вақтида совун бус-бутун сақланишига эътибор қаратилади. Қутилар зич тахланиши ва эшик қаршисидаги совун қутилари маҳкамлаб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Совун вагон ва автомобиль транспортига ортилгандан сўнг, ортилган ўринлар сонини ҳисоблаб чиқиш, штабелдаги қолдиқларни текшириш, маълумотларни штабел ёрлиғидаги маълумотлар ва юк жўнатиш ҳужжатлари билан солиштириш зарур. Штабел ёрлиғида жўнатилган совун миқдори белгилаб қўйилади ва ўринлар қолдиғи чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раиси А. САЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи гуруҳга қаттиқ хўжалик совунини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида йўриқномага
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Совун сифатининг физика-кимёвий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ

1-жадвал‎

‎‏Кўрсаткичлар номи

Совун сифати кўрсаткичлари меъёри ‎‎‎

72 фоизли‎

70 фоизли‎

65 фоизли‎

60 фоизли‎

Сифат сони (100 гр ли бўлакнинг номинал оғирлигига нисбатан ёғли кислоталар оғирлиги) гр, кам эмас‎

70,5‎

69,0‎

64,0‎

59,0‎

Эркин ўювчи ишқорнинг ялпи улуши, фоиз бўлакнинг номинал оғирлигига нисбатан, кўп эмас ‎

0,15‎

0,15‎

0,20‎

0,20‎

Эркин карбонад ангидридли соданинг ялпи улуши, фоиз бўлакнинг номинал оғирлигига нисбатан, кўп эмас ‎

1,0‎

1,0‎

1,0‎

1,0‎

Совундан ажраб чиққан ёғли кислоталарнинг қотиш ҳарорати (титр), °С ‎

36 — 42‎

35 — 42‎

35 — 42‎

35 — 42‎

Совунга айланмайдиган органик моддалар ва совунга айланмаган ёғнинг ялпи улуши, фоиз бўлакнинг номинал оғирлигига нисбатан, кўп эмас ‎

2‎

2‎

3,0‎

3,5‎

Дастлабки кўпик ҳажми, см3 кам эмас ‎

300‎

300‎

300‎

300‎

Сувда эримайдиган аралашмаларнинг ялпи улуши, фоиз бўлакнинг номинал оғирлигига нисбатан, кўп эмас ‎

0,30‎

0,40‎

0,40‎

0,50‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Совуннинг органалептик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2-жадвал‎

‎‏Кўрсаткичлар номи

Хўжалик совунининг хусусиятлари‎‎‎

72 фоизли‎

70 фоизли‎

65 фоизли‎

60 фоизли‎

Ташқи кўриниш‎‏

Бўлаклар тўғри тўртбурчак ва овал шаклда, штамп аниқ, усти текис‎ Бўлаклар тўғри тўртбурчак ва овал шаклда, штамп аниқ, усти текис‎ Бўлаклар тўғри тўртбурчак ва овал шаклда, штамп аниқ, усти текис‎ Бўлаклар тўғри тўртбурчак ва овал шаклда, штамп аниқ, усти текис‎
Йўл қўйилмайди: оқ қатлам пайдо бўлиши, деформация, дарз кетиши, қаттиқ бегона қўшимчалар
‎Йўл қўйилади: мармарсимон структура, тахланган совун устида совунга тааллуқли бўлмаган осон кетадиган кирлар ‎‎

Консистенция‎

‎‎Совун бўлаклари ушлаганда қаттиқ‎

Ранг‎

Оч сариқдан сариқгача‎ Оч сариқдан тўқ сариқгача‎

Сариқдан оч жигар ранггача ‎‎

Ҳид‎ Совунга хос ҳид, органик моддалар чириши, тахир ёғ, балиқ ва бошқа нохуш ҳидлар бўлмаслиги лозим‎‎‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 412-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2493-1/0373-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 06.07.2026 й., 10/26/2493-2/0696-сон)