Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021 27.07.2012 йилдаги IV/12-29-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашининг қарори, 27.07.2012 йилдаги IV/12-29-сон
Кучга кириш санаси
27.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туманида 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида ишлаб чиқилган аниқ ва манзилли дастурлар асосида 2012 йилнинг ўтган даврида тумандаги тегишли бўлимлар, идоралар корхона ва ташкилотлар томонидан янги иш жойлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес, касаначилик ва бандликнинг бошқа самарали шаклларини ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Ўтган 6 ой давомида иқтисодиёт тармоқларида турли молиявий манбалар ҳисобидан жами 5,7 мингта янги иш ўринлари (дастурга нисбатан 103,4 фоиз) ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар янги иш ўринлари яратиш юзасидан йиллик дастур параметрлари ортиғи билан бажарилишини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эндиги асосий вазифалардан бири 2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича барча имкониятларни инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли дастур ишлаб чиқилишини таъминлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири қилиб белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш 2013 йилда ҳам энг устувор масалалардан бири бўлишини чуқур ҳис қилган ҳолда тумандаги корхона ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда туманда 2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш дастурининг лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича туман ҳокими бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳлари иш олиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳлари томонидан ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли пунктларидаги мавжуд имкониятлар, бундан ташқари жойларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган объектлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг режалари инобатга олиниб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида аниқ ва манзилли дастурлар тайёрланмоқда. Шунингдек, молиявий маблағ миқдори ва манбалари ҳам аниқ ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ижтимоий объектларни фойдаланишга топшириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастурлари, ҳудудий Инвестиция дастури ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантириш ҳудудий дастурлари, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастурлари ва бошқа янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган дастурларидаги кўрсаткичлар ҳам олиб чиқилиб иш ўринлари яратиш дастурига киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, тумандаги тижорат банклари бўлинмаларининг кредит портфелидан келиб чиқиб аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига берадиган имтиёзли кредитлар ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ҳам инобатга олинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2012 — 2015 йилларга мўлжалланган дастурнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига эришиш, аҳоли бандлигини ва янги иш ўринларини яратишни таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига биноан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2013 йил давомида туманда яратиладиган янги иш ўринларининг параметрлари 1-иловага ва туман ишчи гуруҳи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари мавжуд табиий ресурслар ва халқ хўжалигида алоҳида аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ишлаб чиқарилаётган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаб тайёр маҳсулотни чиқаришга ихтисослашган корхоналар барпо этиш ва фаолият кўрсатаётган корхоналар қувватидан тўлиқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман иқтисодиёт бўлими (С. Турсунов)га ушбу дастур кўрсаткичлари параметрлари бўйича икки кун муддатда корхоналар билан келишилган холда 2013 йилда ҳар бир ҳудуд (маҳаллалар)да ташкил этиладиган иш ўринлари параметрлари бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиб туман ҳокимлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тижорат банклари раҳбарлари янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, биринчи навбатда, меҳнат бозорида танглик кузатилаётган ҳудудларда, кичик ҳажмдаги корхоналар ташкил этишга кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар ажратишни 1-иловага мувофиқ тасдиқланган дастур кўрсаткичлари параметрларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Савдо-саноат палатаси туман бўлими (Н. Авлоқулов) 2013 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан янги иш жойлари ташкил этилиши ва аҳолини иш билан таъминлашга кенг жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимлигининг мажмуалари реал сектор корхоналарини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурани қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига янги жойларни кўпайтиришни 1-иловага мувофиқ тасдиқланган дастур кўрсаткичлари параметрларига мослаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишчи гуруҳига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларини янгилаш йўналиши бўйича иш жойлари туманнинг 2013 йилга мўлжалланган инвестиция ва тармоқ дастурларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатда кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига барпо этиладиган иш ўринлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш йўналишида ташкил қилинадиган иш жойлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051 сонли «Уй жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига ташкил этиладиган иш жойлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 январдаги ПҚ-1041 сонли «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик корхона микрофирмаларни ташкил этиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, микрокредитлаш тизимини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй меҳнатининг барча шаклларини, шу жумладан корхоналар билан меҳнат шартномаларига биноан кооперация асосида касаначиликни ташкил этиш, миллий ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни расмийлаштириш ва янгидан тадбиркорлик ташкил этиш эҳтиёжида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш натижасида яратиладиган (тикланадиган) иш ўринлари туман ҳокимлиги, давлат мулки бошқармаси билан биргаликда молиявий соғломлаштириш чоралари қўлланилган шароитда иш жойларини тиклаш улардаги бўш иш жойлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконияти бўлган иқтисодий ночор корхоналар ҳисобига шакллантирилиши ва қарорларда белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш орқали бандлик масаласини ҳал этишга алоҳида эътибор кўрсатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи гуруҳига жойларда қабул қилинган янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболли дастурлар билан мутаносиблигини таъминлаш, ҳар чоракда таҳлил қилиб тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда муҳокама қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Темиров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Дастур кўрсаткичлари параметрларидан келиб чиққан ҳолда туман иқтисодиёт бўлими билан биргаликда иш ўринларини ташкил этилиши бўйича ҳудудлар, тармоқлар кесимида, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларини бажарилишининг доимий мониторингини амалга ошириш ва бу борадаги таҳлилий маълумот ҳамда ҳисоботларни ишчи комиссиясига тақдим этиб бориш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман статистика бўлими (Ф. Тураев) туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Темиров) билан биргаликда барча чора-тадбирлар ҳисобига яратилаётган янги иш жойларининг статистика ҳисоботларида тўлиқ ва сифатли акс эттирилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Ғ. Сулаймонов, З. Халилов ва Д. Диёровалар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси У. ЯРАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV/12-29-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашининг
2012 йил 27 июлдаги IV/12-29-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туманида 2013 йил учун яратиладиган иш ўринлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
т/р‎‏

Йўналишлар‎‏

Жами‎‏

Шу жумладан:‎‎

Наматон ҚФЙ‎

Шаматон ҚФЙ‎

Ўзбекистон ҚФЙ‎ Кунчиқар ҚФЙ ‎ Дукчи ҚФЙ‎ Тўдамайдон ҚФЙ‎ Кутчи ҚФЙ‎ Шакартери ҚФЙ‎ Оқ-сув ҚФЙ‎ Мираки ҚФЙ‎ Хитой ҚФЙ‎ Хисорак ҚФЙ‎ Мўминобод ҚФЙ‎

Шаҳар МФЙ лар ‎

I.‎ Жами яратиладиган иш ўринлари‎ 11090‎ 342‎ 474‎ 365‎ 547‎ 433‎ 416‎ 479‎ 516‎ 353‎ 368‎ 428‎ 434‎ 392‎ 5543‎
‎

шу жумладан:‎

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
1.‎ Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш‎ 520‎ 0‎ 20‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 12‎ 10‎ 0‎ 10‎ 0‎ 0‎ 0‎ 468‎
2.‎ Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш‎ 3429‎ 40‎ 55‎ 98‎ 136‎ 26‎ 52‎ 22‎ 102‎ 178‎ 239‎ 62‎ 25‎ 118‎ 2276‎
‎

шундан:‎

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
2.1.‎ саноатда‎ 317‎ 6‎ 0‎ 20‎ 20‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 6‎ 2‎ 0‎ 0‎ 0‎ 263‎
2.2‎ қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш 409‎ 0‎ 0‎ 32‎ 32‎ 0‎ 0‎ 0‎ 59‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 33‎ 253‎
3‎. Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш‎ 2567‎ 137‎ 190‎ 106‎ 219‎ 143‎ 166‎ 192‎ 206‎ 88‎ 56‎ 159‎ 41‎ 12‎ 852‎
4.‎ Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш ‎‎ 3290‎ 141‎ 172‎ 141‎ 184‎
‎‎223
‎‎
132‎ 240‎ 170‎ 17‎ 7‎ 18‎ 16‎ 220‎ 1609‎
5.‎ Фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва‎ бошқалар) 755‎ 16‎ 17‎ 20‎ 7‎ 41‎ 26‎ 10‎ 18‎ 64‎ 0‎ 186‎ 309‎ 41‎ 0‎
6.‎ Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш‎ 409‎ 8‎ 20‎ 0‎ 0‎ 0‎ 40‎ 3‎ 10‎ 6‎ 55‎ 3‎ 43‎ 0‎ 221‎
7.‎ Ишламасдан‎ турган корхоналар фаолиятини тиклаш 120‎ 0‎ 0‎ 0‎ 1‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 1‎ 0‎ 0‎ 1‎ 117‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгашининг
2012 йил 27 июлдаги IV/12-29-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳрисабз туманида «2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури»ни ишлаб чиқиш ва ижроси мониторингини таъминлаш бўйича ҳудудий ишчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ Ф. Норов‎ Туман ҳокими — ишчи гуруҳ раиси‎‎
2.‎ Ғ. Сулаймонов‎ Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — ишчи гуруҳ
‎раҳбарининг ўринбосари‎‎‎
3.‎ З. Халилов ‎ ‎‎ Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
‎масалалари бўйича ўринбосари, ишчи комиссия раҳбарининг
‎ўринбосари — ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари ‎‎‎
4.‎ Д. Диёрова‎ ‎‎ Туман ҳокимининг ўринбосари в/б, туман хотин-қизлар қўмитаси
‎раиси — ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари ‎
5.‎ Аширов‎ ‎‎ Туман прокурори ‎
6.‎ С. Турсунов‎ Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи‎‎‎
7.‎ А. Темиров‎ Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза
‎қилиш маркази директори, ишчи комиссияси котиби ‎‎‎
8.‎ А. Узоқов‎ Туман молия бўлими бошлиғи‎‎‎
9.‎ Ф. Тўраев‎ Туман статистика бўлими бошлиғи‎‎‎
10.‎ А. Тиловов‎ Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи‎‎‎
11.‎ Н. Авлоқулов‎ Туман савдо-саноат палатаси бошлиғи‎‎‎
12.‎ А. Саидов‎ «Маҳалла» жамоат фонди туман бўлинмаси раиси‎
13.‎ Ш. Исломов‎ «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши раиси‎
14.‎ Т. Гофуров‎ Туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бошлиғи‎
15.‎ Б. Халимов‎ ‎‎ Туман солиқ инспекцияси бошлиғи‎
16.‎ ‎ ‎‎ Туман тижорат банклари бошқарувчилари‎
17.‎ ‎ ‎‎ Туман ўрта-махсус, касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари‎
18.‎ ‎ ‎‎ Қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари‎
19.‎ ‎ Туман Кенгаши депутатлари‎