25.06.2013 йилдаги 179-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг ичимлик суви таъминоти ва сув чиқариш тизимини модернизация қилиш ҳамда замонавий энергия тежовчи технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 7 мартдаги 64-сон қарорини бажариш юзасидан, замонавий тежамли ва энергияни тежайдиган технологияларни изчил жорий этиш, табиий ва молиявий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш асосида сув таъминоти ва сув чиқариш бўйича кўрсатиладиган хизматлар таннархини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Сувсоз» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда «Сувсоз» ДУК деб аталади) томонидан «Grundfos,» «Flygt» ва «Andritz» компаниялари билан тузилган шартномалар бўйича 182 комплект насос ускунаси сотиб олинди ва ўрнатилди, бу эса ҳар йили 41,9 млн кВт электр энергияси ва 3,6 млрд сўм молиявий маблағларни тежашга, шунингдек, сув таъминоти хизматлари тарифларини барқарорлаштиришга эришиш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Сувсоз» ДУКнинг ўз маблағлари ҳисобига умумий суммаси 3 456,1 минг евро бўлган 239 комплект технологик насос ускунасини 1-иловага* мувофиқ жадвал бўйича тўловларни 5 йилга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Сувсоз» ДУКга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер савдолари ўтказмасдан, истисно тариқасида, 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича умумий суммаси 3 456,1 минг евро бўлган 239 комплект технологик насос ускунасини етказиб бериш юзасидан «Грундфос» компанияси билан контракт тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тушумлар ҳисобига тасдиқланган жадвалга мувофиқ «Грундфос» компаниясининг тўловларини таъминлаш учун зарур бўлган ҳажмда пул маблағларини жамлаш учун ваколатли банкда махсус ҳисоб рақами очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатли банк билан биргаликда «Сувсоз» ДУК буюртманомалари бўйича етказиб берилган технологик насос ускунаси учун «Grundfos» компаниясига тўловларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағларнинг белгиланган тартибда конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариб ташлаш тизимига замонавий энергия тежайдиган технологияларни модернизация қилиш ва жорий этиш бўйича барча тадбирларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, етказиб берилаётган технологик насос ускуналаридан мақсадли фойдаланиш ва умуман лойиҳани самарали амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимига замонавий энергия тежайдиган технологияларни модернизация қилиш ва жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Грундфос» компаниясига тўловларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳажмда сув таъминоти ва оқова сувни чиқариб ташлаш хизматлари учун тушадиган пул маблағлари «Сувсоз» ДУКнинг махсус ҳисоб рақамида ўз вақтида жамланиши устидан назоратни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
179-сон