Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2025 07.03.2012 йилдаги 64-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САНОАТДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ ПАСАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳажмини кўпайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хўжалик бирлашмалари ва йирик саноат корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда технологик жараёнларни ва хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари сарфи меъёрларини оқилона ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш ва ноишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш ва бошқа омиллар ҳисобига саноат маҳсулоти таннархини пасайтиришга йўналтирилган объектма-объект комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган 2012 йилда хўжалик бирлашмалари ва йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш таннархини объектма-объект ўртача 11,2 фоизга қисқартиришнинг йиғма параметрлари бўйича 1-иловага* мувофиқ таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1 илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари тармоқ бўйича таннархни қисқартиришнинг тасдиқланган йиғма параметрларидан келиб чиқиб ўн кун муддатда ўз таркибига кирувчи саноат корхоналари учун таннархни қисқартиришнинг мақсадли параметрларини тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарда маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар амалга оширилишининг ҳар чораклик мониторинги олиб борилишини белгиласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб бориладиган мониторинг якунлари бўйича, зарурият бўлганда, маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг тўлиқлиги ва самарадорлигидан келиб чиқиб корхоналар раҳбарларини моддий рағбатлантириш ёки масъулиятини ошириш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор билан белгиланган маҳсулот таннархини пасайтириш чора-тадбирларини амалга оширганлик учун саноат корхоналари раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолашда ва уларни моддий рағбатлантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган Низомга амал қилинсин, унда қуйидагилар назарда тутилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот таннархини пасайтириш натижасида тежалган маблағлар корхоналарнинг ўзида қолади ва улардан корхоналар томонидан ўз хоҳишига кўра фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
календарь йил якунлари бўйича таннархни пасайтиришнинг тасдиқланган параметрлари бажарилиши таъминланган тақдирда корхоналарнинг раҳбар ходимларига қўшимча равишда олинган фойда ҳисобига 8 лавозим маоши миқдоригача бир йўла мукофот тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, технологик жараёнларни оқилона ташкил этиш, хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрлари тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида ўзгариши, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини камайтириш, бир йил учун ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига таннархни пасайтириш натижасида маҳаллийлаштириш даражасининг 2012 йилда пасайиши Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг бузилиши деб ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 7 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарорига асосан 2024 йил 4 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 10-сон, 106-модда, 36-сон, 412-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)