Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021 15.03.2012 йилдаги Х-291/3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни 17- ва 22-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги Низоми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли қарорига асосан ишга жойлашишга муҳтож, касбга эга бўлмаган ёшларни, шунингдек иш билан банд бўлмаган ва ишсиз аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг ишга жойлашишга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳолининг (касбга эга бўлмаган ёшларни) бандлигини таъминлаш ҳамда туманнинг қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига кўмаклашишни ташкил этиш юзасидан «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида 2012 йил мобайнида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш ва жамоат ишларига йўналтириладиган ишсизлар сони 1-иловага, жамоат ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳақ тўланадиган ишларни бажариш учун юборилган шахсларга корхоналарда амалда бўлган ставкалар ва лавозим маошларидан (ишбай нархлар)дан келиб чиққан ҳолда, амалда бажарилган иш учун, аммо амалда ишлаган вақт учун ишсизлик бўйича нафақа миқдорининг 15 фоизга кўпайтирилганидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизни иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ҳамда Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизни иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги Низомнинг 25-бандига мувофиқ аҳолини иш билан таъминлашда ноқулай вазиятлар билан боғлиқ истисно холларда, шунингдек ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидаги миқдорларда қопланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги давлат ҳокимияти мулки бўлган корхоналарда, хўжалик ҳисобидаги корхоналардан ташқари меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг етмиш беш фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа корхоналарда — меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатларни кўпи билан эллик фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг касб маҳорати, тажрибаси, ёши, жинси ва бошқа хусусиятларини ҳамда жамоат ишларини ташкил этаётган тегишли корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишнинг турли, зарурий меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори М. Азизов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш хокимнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари З. Баратовга юклатилиб, умумий назорат ўз зиммамда қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими в. б. ПИННАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нишон т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х-291/3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нишон туман ҳокимининг 2012 йил 15 мартдаги Х-291/3-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нишон туманида 2012 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Корхона ва ташкилот номи‎ Жалб қилинадиганлар сони (киши)‎ Иш турлари‎ Иш мазмуни‎ Ташкил қилиш даври‎
1.‎ Нишон‎ туман Ободонлаштириш бошқармаси 20‎ Шаҳар, посёлкалар, қишлоқ хўжалиги кооператив (ширкат) хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, дам олиш зоналари, корхоналарни ободонлаштириш Ирригация тармоқларини ётқизиш ва тозалаш, ҳудудларни тозалаш, қиш‎ки йиғиштиришлар: супуриш ёки қор кураш, яхмалакни йўқ қилиш, қорни ва қор-музни кўчириш, ёзги йиғиштириш: ҳудудларни супуриш ва ахлатларни тўплаш; ҳовли-жой ҳудудини қўл билан йиғиштириш: намлаб супуриш ва зинапоя атрофини ювиш, деразаларни ювиш, даҳлизга чиқишдаги майдончани супуриш ва ювиш, ишлаб чиқариш ҳудудларини, йўлларни, айланма кўприк ва қуврларни тозалаш ва қуриш; ҳудудларни кўкаламзорлаштириш; ўтказилган дарахтларни парвариш қилиш
‎(суғориш, шакл бериш, органик ва маъданли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш); электр таъминоти объектлари билан боғлиқ бўлган ишлар (электр таъминоти объектлари (сув қувурларини қуриш ва улардан фойдаланиш); дам олиш зоналарини ободонлаштириш (парк зоналарини кўкаламзорлаштириш)
Йил
‎давомида‎
2.‎ Толимаржон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси 20‎
3.‎ Тумандаги фермер хўжаликларида‎ 128‎ Агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар‎ Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари (мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш, пахта териш, ўташ, озуқа тайёрлаш, мол боқиш ва бошқалар) Йил
‎давомида‎
4.‎ Тумандаги ММТП, МЧЖ, кичик ва хусусий корхоналарда 35‎ Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиб ишлайдиган ишлар, иккиламчи хомашёларни тайёрлаш ва топшириш бўйича ишлар, қурилиш-монтаж ишлари, юк ортиш-тушириш ишлари, хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар. Аҳолидан шиша идишлар қабул қилиш, ташиб ва кўтариб юриладиган савдо, спорт ва томоша тадбирларига хизмат кўрсатиш (чипталар) буклетлар, салқин ичимликлар, музқаймоқ ва шу кабилар)ни тарқатиш, макулатура, ишлатилган шиналар, иккиламчи полимерлар, иккиламчи металл буюмларини тўплаш ва шу кабилар, болалар майдончалари ва спорт объектлар, чўмилиш ҳовузлари, мактаблар, касалхоналар ва бошқа объектлар қурилиши. Йил
‎давомида‎‏ ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нишон туман ҳокимининг 2012 йил 15 мартдаги Х-291/3-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ И. М. Пиннаев‎ Туман ҳокими вазифасини вақтинча ‎бажарувчи, ишчи гуруҳи раҳбари ‎
‎ ‎ ‎
2.‎ З. З. Баратов‎ Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш
‎масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
‎ ‎ ‎
‎

‎Ишчи гуруҳи аъзолари‎‎‎ ‎ ‎

‎
‎ ‎ ‎
3.‎ О. Б. Жўраева‎ Туман ҳокимининг ўринбосари, туман ‎хотин-қизлар қўмитаси раиси‎
‎ ‎ ‎
4.‎ М. М. Ҳамраев‎ Туман ҳокимлиги ташкилий назорат ‎гуруҳи раҳбари‎
‎ ‎ ‎
5.‎ О. С. Боймиров‎ Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими‎ бошлиғи‎
‎ ‎ ‎
6.‎ М. Азизов‎ Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий
‎муҳофаза қилиш маркази директори
‎ ‎ ‎
7.‎ Б. Қурбонов‎ Туман Ободонлаштириш бошқармаси‎ бошлиғи‎
‎ ‎ ‎
8.‎ И. Каримов‎ Толимаржон шаҳар ободонлаштириш ‎бошқармаси бошлиғи‎
‎ ‎ ‎
9.‎ А. Қобилов «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман ‎бўлинмаси раиси
‎ ‎ ‎
10.‎ Қ. Бозоров‎ «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ‎Нишон туман бўлими
‎Кенгаши раиси
‎ ‎ ‎
‎ ‎ Тумандаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар ‎йиғини раислари. ‎‎