Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021 27.07.2012 йилдаги IV-14/41-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг қарори, 27.07.2012 йилдаги IV-14/41-сон
Кучга кириш санаси
27.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ туманида 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида ишлаб чиқилган аниқ ва манзилли дастурлар асосида 2012 йилнинг ўтган даврида туман ҳокимлиги, тегишли бошқармалар, идоралар, корхона ва ташкилотлар томонидан янги иш жойлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес, касаначиликни ва бандликнинг бошқа самарали шаклларини ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 6 ойида иқтисодиёт тармоқларида турли молиявий манбалар ҳисобидан жами 3235 та янги иш ўринлари (дастурга нисбатан 111.6 фоиз) яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар янги иш ўринлари яратиш юзасидан йиллик дастур барча параметрлари ортиғи билан бажарилишини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий вазифалардан бири 2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича барча имкониятларни инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли дастур ишлаб чиқилишини таъминлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири қилиб белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш 2013 йилда ҳам энг устувор масалалардан бири бўлишини чуқур ҳис қилган ҳолда ҳокимлик, корхона ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда Туманда 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг лойиҳасини тайёрлаш бўйича қизғин ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ иш олиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли пунктларидаги мавжуд имкониятлар, бундан ташқари жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган объектлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг режаларини инобатга олиб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида аниқ ва манзилли дастурлар тайёрланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда молиявий маблағ миқдори ва манбалари аниқ ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий объектларни фойдаланишга топшириш, «Саноат-корхоналарини кенгайтириш, техник қайта қуроллантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари» дастури ва бошқа янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган дастурлардаги кўрсаткичлар аниқланиб иш ўринлари яратиш дастурига киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, тумандаги тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг кредит портфелидан келиб чиқиб, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёзли кредитлари ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ҳам инобатга олинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2012—2015 йилларга мўлжалланган дастурнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига эришиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринларини яратишни таъминлаш мақсадида «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан Кенгаш қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Яккабоғ туманининг 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури Ишчи гуруҳи 1-иловага, ташкил этиладиган янги иш ўринларининг дастур кўрсаткичлари параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари мавжуд табиий ресурслар ва халқ хўжалигида алоҳида аҳамиятга эга бўлган соҳаларида ишлаб чиқарилаётган хом ашё ҳамда ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаб тайёр маҳсулот чиқаришга ихтисослашган корхоналар барпо этиш ва фаолият кўрсатаётган корхоналар қувватидан тўлиқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман иқтисодиёт бўлими (Б.Асролов)га ушбу дастур кўрсаткичлари параметрлари бўйича икки кун муддатда корхоналар билан келишилган ҳолда 2013 йилда ҳар бир ҳудуд (маҳаллалар)да ташкил этиладиган иш ўринлари параметрлари бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиб туман ҳокимлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги, Давлат мулки бошқармаси билан биргаликда молиявий соғломлаштириш чоралари қўлланилган шароитда иш жойларини тиклаш, улардаги бўш иш жойлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконияти бўлган иқтисодий ночор корхоналар ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларига аниқлик киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тижорат банклари раҳбарлари янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, биринчи навбатда меҳнат бозорида танглик кузатилаётган ҳудудларда, кичик ҳажмдаги корхоналар ташкил этишга кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар ажратишни 2-иловага мувофиқ тасдиқланган дастур кўсаткичлари параметрларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Савдо-саноат палатаси туман бўлими (А.Ашуров) 2013 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан янги иш жойлари ташкил этилиши ва аҳолини иш билан таъминлашга кенг жалб этиш бўйича ишларни фаоллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимлигининг мажмуалари реал сектор корхоналарини, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурани қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига янги иш жойларини кўпайтиришни 2-иловага мувофиқ тасдиқланган дастур кўрсаткичлари параметрларига мослаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи гуруҳига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш йўналиши бўйича иш жойлари — туманнинг 2013 йилга мўлжалланган инвестиция ва тармоқ дастурларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатда кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига барпо этиладиган иш ўринлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047 сонли «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорлари»га, тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш йўналишида ташкил қилинадиган иш жойлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051 сонли «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига ташкил этиладиган иш жойлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 20 январдаги ПҚ-1041-сонли «Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига, тармоқ ва ҳудудий дастурларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, микрокредитлаш тизимини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй меҳнатининг барча шаклларини, шу жумладан корхоналар билан меҳнат шартномаларига биноан кооперация асосида касаначиликни ташкил этиш, миллий ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни расмийлаштириш ва янгидан тадбиркорлик ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш натижасида яратиладиган (тикланадиган) иш ўринлари туман ҳокимлиги, Давлат мулки бошқармаси билан биргаликда молиявий соғломлаштириш чоралари қўлланилган шароитда иш жойларини тиклаш, улардаги бўш иш жойлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконияти бўлган иқтисодий ночор корхоналар ҳисобига шакллантирилиши ва қарорларда белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга изчил татбиқ этиш орқали бандлик масаласини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишчи гуруҳига жойларда қабул қилинган янги иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболли дастурлари билан мутаносиблигини таъминлаш, ҳар чоракда таҳлил қилиб тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда муҳокама қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (С.Ахмедов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу дастур кўрсаткичлари параметрларидан келиб чиққан ҳолда, туман иқтисодиёт бўлими билан биргаликда иш ўринлари ташкил этилиши бўйича ҳудудлар, тармоқлар ва корхоналар кесимида, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастурларини бажарилишининг доимий мониторингини амалга оширсин ва бу борадаги таҳлилий маълумот ҳамда ҳисоботларни Ишчи комиссияга тақдим этиб бориш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари И.Ҳамроев, Б.Доверов ва З.Шукуровалар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси А. ЖУРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV-14/41-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг Ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф.И.Ш

Лавозими бўйича

1.

А.Жўраев

Туман ҳокими — ишчи гуруҳ раҳбари

2.

И.Ҳамроев

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Б.Доверов

Туман ҳокими ўринбосари — ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

4.

З.Шукурова

Туман ҳокими ўринбосари — ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Аъзолари:

5.

С.Юлдашов

Туман прокурори

6.

Б.Асролов

Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи

7.

С.Дустмуродов

Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

8.

С.Расулов

Туман статистика бўлими бошлиғи

9.

У.Рашидов

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғи

10.

Ш.Эшматов

Туман молия бўлими мудири

11.

С.Ахмедов

Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори

12.

Б.Исломов

«Микрокредитбанк» Туман бўлими бошлиғи в/б

13.

А.Ашуров

Савдо-саноат палатаси Туман бўлими бошлиғи

14.

И.Хидиров

«Маҳалла» жамғармаси Туман бўлими бошқаруви кенгаши раиси

15.

Туман маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари

16.

Туман Кенгаши депутатлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яккабоғ туманида 2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Йўналишлар‎

Жами‎
I. Жами яратиладиган иш ўринлари сони‎ 5805‎
‎ шу жумладан:‎ ‎
1.‎ Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш‎ 530‎
2.‎ Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш‎ 1663‎
‎ шундан:‎ ‎
2.1.‎ саноатда‎ 86‎
2.2.‎ қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй- жой қурилиши ва таъмирлаш‎ 138‎
2.3.‎ хизмат кўрсатиш ва сервис‎ 1439‎
3.‎ Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ‎ 842‎
4.‎ Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш‎ 1424‎
4.1.‎ шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик‎ 275‎
5.‎ Фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва бошқалар)‎ 861‎
6.‎ Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш ‎ 425‎
7.‎ Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш‎ 60‎
II.‎ Иш ўринларининг таркиби ‎ ‎
1.‎ Аёллар учун‎ 2490‎
2.‎ Ёшлар учун (15 ёшдан — 30 ёшгача)‎ 3641‎
2.1.‎ шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун‎ 3245‎
3.‎ Қишлоқ жойларида‎ 5805‎
4.‎ Квоталанган (захираланган) иш ўринлари‎ 220‎