Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокимининг
Қарори
2013 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-459-сонли ва 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли қарорларига асосан ишга жойлашишга муҳтож, иш билан таъминланмаган аҳолини жумладан, касбга эга бўлмаган ёшларни, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17- ва 22-моддалари ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг ишга жойлашишга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳолининг (касбга эга бўлмаган ёшларни) бандлигини таъминлаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш, шунингдек туманнинг қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига кўмаклашишни ташкил этиш юзасидан «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги таклифи маъқуллансин.
3. Ҳақ тўланадиган ишларни бажариш учун юборилган шахсларга корхоналарда амалда бўлган ставкалар ва лавозим маошлари (ишбай нархлар)дан келиб чиққан ҳолда, амалда бажарилган иш учун, аммо амалда ишлаган вақт учун ишсизлик бўйича нафақа миқдорининг 15 фоизга кўпайтирилганидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўлансин.
4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг касб маҳоратини, тажрибасини, ёши, жинси ва бошқа хусусиятларини жамоат ишини ташкил этаётган тегишли корхона ва муассасадаги ишининг тури ва зарурий меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг касб маҳоратини, тажрибасини, ёши, жинси ва бошқа хусусиятларини жамоат ишини ташкил этаётган тегишли корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишнинг тури ва зарурий меҳнат шароитларини ҳисобга олган холда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш туман Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори в. б Э. Бозоров зиммасига юклатилсин.
5. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун маблағ ажратиш Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17- ва 22-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 353-сонли Низомнинг 23-бандига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчи томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириш, бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг:
жойлардаги давлат ҳокимияти органларига карашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 353-сонли Низомнинг 25-бандига мувофиқ аҳолини иш билан таъминлашда ноқулай вазиятлар билан боғлиқ истисно ҳолларда, шунингдек ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш учун иш берувчиларни қизиқтириш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидаги миқдорда:
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари мулки бўлган корхоналарда, хўжалик ҳисобидаги корхоналардан ташқари меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг кўпи билан етмиш беш фоизи:
бошқа корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатларни кўпи билан эллик фоизи қоплансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 353-сонли Низомнинг 26-бандига мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, туман бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
8. Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари зиммасига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қатнашаётган фуқаролар тўғрисида тўлиқ маълумотлар (табел)ни ҳар ойнинг 25-санасига қадар туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим қилиб бориш ҳамда уларга иш ҳақларини тўлиқ ўз вақтида ойма-ой тўланишини таъминлаш тавсия этилсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори в. б Э. Бозоров, назорат қилиб бориш эса туман ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари в. б Ш. Хушвақтов зиммасига юклатилсин.
10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким С. АЗИЗОВ
Косон ш.,
2013 йил 28 февраль,
157/02-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 28 февралдаги 157/02-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этувчи ташкилот, муассаса ва фермер хўжаликлари
РўЙХАТИ
| № |
Ташкилот, муассаса ва фермер хўжаликларида ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишлари тури номи |
Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари тури |
Жалб қилинадиганлар сони, киши | Ташкил қилиш даври | Иш берувчи корхона маблағи ҳисобидан (% ) | ИТКДЖ маблағидан ( %) |
| 1. | Ботиров Шамси бобо фермер хўжалиги | Ариқ қазиш, кўчат экиш, қишлоқ хўжалик ишлари | 15 | Март-апрель | 100 | 0 |
| 2. | Томошо Мамошо ўғли фермер хўжалиги | Ариқ қазиш, кўчат экиш, қишлоқ хўжалик ишлари | 25 | Март-апрель | 100 | 0 |
| 3. | Қўчқор бобо фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 24 | Апрель-май | 100 | 0 |
| 4. | Сафаров Турғун Йўлдош ўғли фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 10 | Апрель-май | 100 | 0 |
| 5. | Нилуфар Шодиёна фермер хўжалиги | Ариқ қазиш, кўчат экиш, қишлоқ хўжалик ишлари | 15 | Апрель | 100 | 0 |
| 6. | Дилшодбек фермер хўжалиги | Ариқ қазиш, кўчат экиш, қишлоқ хўжалик ишлари | 14 | Май-апрель | 100 | 0 |
| 7. | Рахматов Панжи фермер хўжалиги | Ариқ қазиш, кўчат экиш, қишлоқ хўжалик ишлари | 14 | Май-апрель | 100 | 0 |
| 8. | Оброн фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 14 | Май-июнь | 100 | 0 |
| 9. | Ғолиб Хуррам ўғли фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 20 | Май июнь | 100 | 0 |
| 10. | Исматулла Хамраев фермер хўжалиги | Ариқ қазиш, кўчат экиш, қишлоқ хўжалик ишлари | 14 | Апрель | 100 | 0 |
| 11. | Ашурали Рахимберди бобо фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 10 | Июнь | 100 | 0 |
| 12. | Қобил бобо фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 14 | Июнь | 100 | 0 |
| 13. | Насруллаев Зулқайнар бобо фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 6 | Июль | 100 | 0 |
| 14. | Шодиева Феруза фермер хўжалиги | Ариқ қазиш, кўчат экиш, қишлоқ хўжалик ишлари | 6 | Март-апрель | 100 | 0 |
| 15. | Сайфуллаев Жўра бобо фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 6 | Июль | 100 | 0 |
| 16. | Муродов Ризохон фермер хўжалиги | Ариқ қазиш, кўчат экиш, қишлоқ хўжалик ишлари | 6 | Март | 100 | 0 |
| 17. | Ҳақнур фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 9 | Май | 100 | 0 |
| 18. | Рустамов Аннақул фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 6 | Июль | 100 | 0 |
| 19. | Соҳиб Эшим ўғли фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 10 | Август-сентябрь | 100 | 0 |
| 20. | Шерқул Жуманиёз ўғли фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 12 | Август-сентябрь | 100 | 0 |
| 21. | Эшонқул Султонов фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 12 | Август-сентябрь | 100 | 0 |
| 22. | Рўзимуродов Шоҳруҳ фермер хўжалиги | Ариқ қазиш, кўчат экиш, қишлоқ хўжалик ишлари | 15 | Март-апрель | 100 | 0 |
| 23. | Қундуз бобо фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 14 | Май-июнь | 100 | 0 |
| 24. | Қулманов Умир фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 14 | Июль-август | 100 | 0 |
| 25. | Раҳматов Нурқул фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 16 | Июль август | 100 | 0 |
| 26. | Холбоев Қосим фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 15 | Август-сентябрь | 100 | 0 |
| 27. | Куга фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 14 | Август-сентябрь | 100 | 0 |
| 28. | Қозоқ бобо фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 15 | Май-июнь | 100 | 0 |
| 29. | Суюнбобо фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 15 | Май-июнь | 100 | 0 |
| 30. | Яккасарой косон фермер хўжалиги | қишлоқ хўжалик ишлари | 10 | Август-сентябрь | 100 | 0 |
| |
жами: |
| 390 | 0 | 0 | 0 |
Туман ҳокимининг 2013 йил 28 февралдаги 157/02-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига иш сўраб мурожаат қилган, ишсиз мақоми берилган ва иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳи
| Ш. Хушвақтов | Туман ҳокимининг ижтимоий иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари. в. б, гуруҳ раҳбари |
| Э. Бозоров | Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори . в. б. |
| Р. Жумаев | Туман молия бўлими бошлиғи |
| Ф. Норбутаев | Маҳалла жамғармаси туман бўлими раиси |