23.07.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан зондлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва ўзаро фойда принциплари асосида геодезия, картография, шунингдек фаннинг улар билан боғланган соҳаларида ҳамда техника ва технологияларни амалий татбиқ этиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро интилишни ифодалаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатлари қонунларига мувофиқ халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган принциплари асосида геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан зондлаш соҳасида икки томонлама алоқаларни, шунингдек ўзаро ҳамкорликнинг барча шаклларини ривожлантириш учун барча чораларни кўрадилар ва барча шарт-шароитларни яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар биргаликдаги ишларни мувофиқлаштиришни, шунингдек ушбу Битим шартлари бажарилиши устидан назорат ва масъулиятни ўз ташкилотларига юклайдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озарбайжон Республикасида — Озарбайжон Республикаси Геодезия ва картография бўйича давлат қўмитаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик Томонларнинг ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган давлат геодезия хизматлари томонидан амалга оширилади ҳамда қуйидаги соҳа ва турларни қамраб олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топографик-геодезик ва картография ишларини ишлаб чиқариш, карталар, атласлар ва босиб чиқариладиган маҳсулотнинг бошқа турларини нашр этиш бўйича полиграфия хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни аэрокосмик суратга олиш ва масофадан зондлаш маълумотлари билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадастрларнинг рақамли ва электрон карталари банкларини, геоахборот тизимларини барпо этиш методологиясини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ҳудуди географик ўрганилганлигига ҳамда маъмурий-ҳудудий бўлинишдаги, географик объектлар номланишидаги ўзгаришлар билан боғлиқ географик карталар мазмунини янгилашга тааллуқли ахборотни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш ахбороти билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба-конструкторлик ишларини биргаликда бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография-геодезия, картография ташкилотлари ва ўқув юртлари ўртасида иш тажрибаси билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геодезия ва картография бўйича мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг стажировкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилма ва материалларни ўзаро тақдим этиш ва биргаликда ишлаб чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар 1998 йил 1 январгача уларнинг ихтиёрида бўлган дастлабки геодезик, картографик ва аэрокосмик материалларни ҳудудий тегишлилиги бўйича ўзаро алмашиш (бериш) мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган материалларни алмашиш тартиби, бериш шартлари ва муддатлари ушбу Битим кучга кирганидан кейин Томонларнинг геодезия хизматлари ўртасида ўзаро келишув бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битимни бажариш бўйича биргаликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш, шунингдек ушбу Битим доирасидаги ҳамкорликнинг муайян шартлари ва таклифларини ишлаб чиқиш мақсадида Томонларнинг расмий вакиллари ваколатларига эга бўлган экспертларни тайинлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамкорлик дастурларини бажариш учун иккала Томон ўз давлатларининг амал қилувчи қонунларига мувофиқ ўзаро фаолиятда, шу жумладан ушбу Битим доирасида тузилган шартномаларга мувофиқ зарур қурилма, аслаҳа, ускуналарни, тайёр маҳсулот ва материалларни етказиб бериш ва кўчиришга кўмаклашишда барча чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан зондлаш соҳасида Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича, шу жумладан компенсация ва тижорат асосида амалга ошириладиган Томонлар ўртасидаги ихтисослаштирилган алоқаларнинг бошқа шаклларини истисно қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим билан аниқланган соҳалардаги ҳамкорликни амалга ошира бориб, Томонлар ўз давлатлари қонунларидан, бу масалалар бўйича икки томонлама ва кўп томонлама шартномалардан келиб чиққан ҳолда бир-бирларининг хавфсизлик манфаатларини ўзаро ҳисобга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим билан кўзда тутилган илмий-техникавий, картографик ва бошқа материаллар билан алмашиш Томонлар ўртасида очиқ характерга эга бўлган ҳужжатлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чекланган рухсатли материаллар ва ахборот билан алмашганда Томонлар ўз давлатларининг амал қилувчи қонунларига, бу масалалар бўйича икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларга мувофиқ бу ахборотнинг ҳимоясини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геодезия, картография, кадастр ва Ерни масофадан зондлаш соҳасида Томонлар субъектлари олган ҳамкорлик натижалари Томонлар расмий вакилларининг бунга аввалдан ёзма равишдаги розилигисиз нашр этилиши ёки учинчи томонга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни талқин ва татбиқ этишга, шунингдек ҳамкорликнинг бошқа жиҳатларини келишишга тегишли келишмовчиликлар юзага келганида Томонлар уларни ўз расмий вакиллари орқали қўшимча икки томонлама музокара ва маслаҳатлашишлар йўли билан ҳал этиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро келишув бўйича ушбу Битимга зарур қўшимча ва ўзгартишлар киритишлари мумкин, улар ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган тегишли протоколлар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим беш йиллик муддатга тузилади, Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисидаги охирги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради ҳамда агар Томонлардан бирортаси ушбу Битим амал қилишининг кўзда тутилган муддати тугашидан камида олти ой илгари унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабар бермаса, кейинги ҳар бир йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1999 йил 23 июлда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш учун рус тилидаги матн ишлатилади.

(имзолар)