Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
1999 йил 23 июль куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати Элчихоналар фаолиятига тааллуқли масалаларни ўзаро тартибга солиш тўғрисидаги Битим;
1999 йил 23 июль куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати геодезия, картография, кадастр ва ерни масофадан зондлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2000 йил 19 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилмалари билан Россия Федерацияси субъектлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги Битим;
2000 йил 19 май куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битим;
2000 йил 27 сентябр куни Бишкек шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати божхона ишларида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаго Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Р. Юнусов ва Ташқи ишлар вазири А. Камиловга мазкур шартномаларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 20 октябрь,
402-сон