Ҳужжат кучини йўқотган 18.12.2017 22.05.2013 йилдаги 139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.12.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари — импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сонли «Янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тадбиркорлик субъектлари — импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 22 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 майдаги 139-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектлари — импортёрлар томонидан экспорт божхона юк декларациясини ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун мажбурий тақдим этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъекти — импортёр (кейинги ўринларда импортёр деб аталади) — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда товарларни импорт қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт божхона юк декларацияси — экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатда расмийлаштирилган, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган божхона декларацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кирилаётган товарнинг тақдим этилган қиймати — унинг бўйича пул ҳисоб-китоби (тўлов) амалга ошириладиган шартномада (контрактда) ёки инвойсда кўрсатилган қиймат ёхуд уларда қиймат мавжуд бўлмаган тақдирда – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланадиган қиймат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қиймати — товарнинг экспорт божхона юк декларациясида кўрсатилган божхона қиймати (у мавжуд бўлмаганда — фактурадаги қиймати) ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган, ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳамда «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси иккинчи қисмидаги 1 — 5-бандларда назарда тутилган божхона қийматига қўшилган (агар улар унга киритилмаган бўлса) харажатлар, шунингдек диллер (дистрибьютор, агент) шартномаси асосида ишлаб чиқарувчи ташкилот диллерининг (дистрибьютор, агентнинг) воситачилик ҳақи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланмаган қиймати — олиб кирилаётган товар кўрсатилган қийматининг олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қийматидан ортиқча қиймати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар экспорт божхона юк декларациясида товарнинг қиймати кўрсатилмаган бўлса ёки экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг қонун ҳужжатларида товарни олиб чиқишда божхона декларациясини расмийлаштириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда экспорт божхона юк декларацияси ўрнига товарни олиб чиқишда экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатда расмийлаштирилган ҳамда экспортёр ва импортёрнинг номи, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг қиймати, вазни ва миқдори тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низомнинг амал қилиши инсонпарварлик ёрдами, техникавий кўмак сифатида ва грантлар ҳисобига олиб кирилаётган товарларга, шунингдек олиб кирилаётган Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига, хорижий валютага ва қимматбаҳо қоғозларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Импортёр божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда, олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг давлат божхона хизмати органларига («эркин муомала учун чиқариш» режимига божхона расмийлаштируви пайтида экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни ва Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудигача қилинган харажатларни (қиймат ва тўловларни) тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни (кейинги ўринларда бошқа ҳужжатлар деб аталади) тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Экспорт божхона юк декларацияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоғоздаги оригинали (асл нусхаси) ёки экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органлари ёки импортёр томонидан тасдиқланган нусхаси тарзида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоғозли манбада босилган ва экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг божхона органи ёки импортёр томонидан тасдиқланган электрон божхона юк декларацияси тарзида тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг давлат божхона хизмати органларига рус ёки инглиз тилларида тақдим этилади. Бошқа тилда тўлдирилган экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг давлат божхона хизмати органларига импортёр томонидан тасдиқланган ўзбек, рус ёки инглиз тилидаги таржимаси билан бирга тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Божхона тўловларини ҳисоблаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган қийматига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланмаган қийматига божхона тўловлари ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Улар бўйича божхона тўловларининг алоҳида ва аралаш ставкалари белгиланган товарларга алоҳида қисмни ҳисоблаб чиқиш учун асос олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган ва тасдиқланмаган қийматининг фоиздаги нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 8 — 10-бандларнинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар томонидан халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарз (кредит) маблағлари ҳисобига олиб кирилаётган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан тузилган шартномалар (битимлар) доирасида олиб кирилаётган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтган импорт контрактлари бўйича олиб кирилаётган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишилган ҳолда ташкил этилган идоралараро тендер комиссиялари қарорлари асосида тузилган контрактларга биноан олиб кирилаётган товарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суюқ улгеводородларни етказиб бериш юзасидан импорт контрактлар бўйича олиб кирилаётган товарларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Божхона юк декларациясини тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Божхона юк декларацияси «эркин муомала учун чиқариш» божхона режимига нисбатан амал қиладиган божхона юк декларациясини тўлдириш тартибига мувофиқ тўлдирилади. Бунда божхона юк декларациясининг қўшимча маълумотларни назарда тутувчи устунида экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг санаси ва тартиб рақами кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Олиб кирилаётган товарнинг тасдиқланган ва тасдиқланмаган қийматини, тўланиши керак бўлган божхона тўловларини ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг ҳисоб-китоби божхона юк декларациясига ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича илова қилинади ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг имзоси ва декларант муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агар «эркин муомала учун чиқариш» режимига божхона расмийлаштируви пайтида экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босувчи ўзга ҳужжат ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилмаса ҳамда товарлар бўйича божхона тўловлари тўланган бўлса импортёр экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи ўзга ҳужжатни ва бошқа ҳужжатларни товар божхонада расмийлаштирилган кундан бошлаб йил мобайнида тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Экспорт божхона юк декларациясини ёки унинг ўрнини босувчи ўзга ҳужжатни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишда божхона тўловлари қайта ҳисоблаб чиқарилади ва ортиқча тўланган божхона тўловлари қайтарилади ёхуд Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, импортёр талабига кўра келгусидаги божхона тўловлари ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Импортёр Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб кирилган товарларни божхонада расмийлаштиришда тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг тўғри қўлланганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

____________________________- сон БЮДга илова

Олиб кириладиган товарнинг тасдиқланган ва тасдиқланмаган
‎қийматлари ҳисоб-китоби, тўланиши керак бўлган божхона тўловлари
‎ҳамда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар

______________________________________________________- сон товар

(божхона юк декларациясининг тегишли устунида кўрсатилган товарнинг тартиб рақами кўрсатилади)

Ҳисоблаб чиқиш асослари

Товарнинг
‎тақдим этилган
‎қиймати
‎(ЗСТ)

Олиб
‎кириладиган
‎товарнинг
‎тасдиқланган
‎қиймати
‎(ПСТ) *
Олиб кириладиган
‎товарнинг
‎тасдиқланмаган
‎қиймати
‎(НСТ)
1.‎ Товарнинг экспорт БЮД* бўйича валютадаги қиймати Х** Х**
2.‎ Экспорт БЮД* бўйича валютани қайта ҳисоблаш курси Х** Х**‎
3.‎ Контракт бўйича товарнинг валюта қиймати
4.‎ Контракт бўйича валютани қайта ҳисоблаш курси
5.‎ Қийматларнинг фоиздаги нисбати 100% ПСТ/ЗСТ х 100% НСТ/ЗСТ х 100%
6.‎ АҚШ доллари курси
7.‎ Миқдори (кг, дона, м2, м3, …)
8.‎ Товарнинг сўмдаги қиймати 3-б. х 4-б. 3-б. х 4-б. 3-б. х 4-б.
9.‎ Божхона расмийлаштируви йиғимини ҳисоблаб чиқиш учун асослар
9.1.‎ Божхона расмийлаштируви йиғими ставкаси
9.2.‎ Божхона расмийлаштируви йиғими суммаси
10.‎ Божхона божини ҳисоблаб чиқиш учун асослар
10.1.‎ Божхона божи ставкаси
10.2.‎ Божхона божи суммаси
11. Акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш учун асослар
11.1.‎ Акциз солиғи ставкаси
11.2.‎ Акциз солиғи суммаси
12.‎ Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқиш учун асослар
12.1.‎ Қўшилган қиймат солиғи ставкаси
12.2.‎ Қўшилган қиймат солиғи суммаси
13.‎ Бошқа йиғимларни ҳисоблаб чиқиш асослари
13.1.‎ Бошқа йиғимлар ставкаси
13.2.‎ Бошқа йиғимлар суммаси
Жами
Бож тўловлари ҳисоб-китоби ва бож тўловлари бўйича имтиёзлар
Адвалор ставкаси бўйича бож тўловларини ҳисоблаб чиқариш:
14.‎ Асослар (сўм) 3-б. х 5-б. х 4-б./100 3-б. х 5-б. х 4-б./100 3-б. х 5-б. х 4-б./100
15.‎ Ставка %
16.‎ Тўлов суммаси (сўм) 14-б. х 15-б./100‎ 14-б. х 15-б./100‎ 14-б. х 15-б./100‎
Алоҳида ставка бўйича бож тўловларини ҳисоблаб чиқариш:
17.‎ Миқдори 7-б. 7-б. 7-б.
18.‎ Асослар (миқдори) 5-б. х 17-б./100 5-б. х 17-б./100 5-б. х 17-б./100
19.‎ Ставка ($)
20.‎ Тўлов суммаси ($) 18-б. х 19-б. 18-б. х 19-б. 18-б. х 19-б.
21.‎ Тўлов суммаси (сўм) 6-б. х 20-б. 6-б. х 20-б. 6-б. х 20-б.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Экспорт божхона юк декларациясида ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатда фактура қиймати тузилган контрактдаги валютадан фарқ қилган ҳолларда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Х — устунлар тўлдирилмайди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 21-сон, 271-модда; 2016 й., 25-сон. 308-модда)