02.03.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

ЙЎЛОВЧИЛАР ВА ЮКЛАРНИ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ХАЛҚАРО ТАШИШЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Греция Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ва савдо алоқалари ривожланишига кўмаклашишни, икки мамлакат ўртасида йўловчилар ва юкларни ташишни ҳамда уларнинг ҳудудларидан транзит ўтказишни енгиллатишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўллаш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қуйидагиларга тааллуқли бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ўртасида йўловчилар ва юкларни автомобилда ташишларга ва уларнинг ҳудудидан транзит ўтишларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур ташишларга боғлиқ бўлган бўш транспорт воситаларининг ўтишига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ташувчи» атамаси Аҳдлашувчи Томонлардан бири давлатининг ҳудудида тегишли Аҳдлашувчи Томон миллий қонунларига мувофиқ таъсис этилган, йўловчилар ва юкларни йўлларда ташиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахсни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Транспорт воситаси» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) юкларни ташишда: автотранспорт воситаси ёки транспорт воситаларининг йиғмасини англатади, улардан камида автотранспорт воситаси исталган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида рўйхатга олинган ва фақат юк ташиш учун ишлатилиши, юк ташишга мос жиҳозланган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) йўловчиларни ташишда: Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг бири ҳудудида рўйхатга олинган, ўз конструкциясига кўра, ҳайдовчи ўрнини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тўққиздан ортиқ ўриндиққа эга бўлган ҳар қандай механик транспорт воситалари (автобуслар)ни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Транзит» атамаси Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ташувчиси бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудуди оралаб йўловчилар ва юкларни ташишини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Рухсатнома/ижозат» атамаси Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари тарафидан уларнинг миллий қонунларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон ташувчиларига биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида ёки унинг ҳудуди орқали йўловчилар ва юкларни ташиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ТАШИШ
А. Фаолият соҳаси ва таърифлар
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим йўловчиларни ташишда қуйидаги соҳаларда амал қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Транспорт воситаларида ёллаш эвазига, йўлкира ёки ўз ҳисобидан Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари орасида ёки уларнинг ҳудудларидан йўловчиларни транзит ташиш бўйича ҳар қандай хизматларни бажаришда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўловчиларни ўз ҳисобидан ташиш» атамаси корхона томонидан ўз хизматчиларини ёки тижоратга алоқасиз ташкилотнинг ўз аъзоларини жамоатчилик мақсадларида ташишини англатади, шунда ҳам:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ташишлар корхона ёки ташкилот учун фақат қўшимча фаолият ҳисобланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— фойдаланилаётган транспорт воситаси шу корхона ёки ташкилотнинг мулки бўлса ёки имтиёзли асосда сотиб олинган бўлса ёхуд лизинг бўйича узоқ муддатли контрактга дахлдор бўлиб, корхона ёки ташкилот ходими томонидан бошқарилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай хизматларни бажаришга алоқадор транспорт воситаларининг бўш қатновларида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчиларни ташишга доир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Мунтазам ташишлар» атамаси йўловчиларни муайян даврийликда муайян қатновлар бўйлаб ташишни англатади, бунда аввалдан белгиланган тўхташ жойларида йўловчиларни чиқариш ва тушириш амалга оширилиши мумкин. Мунтазам ташишлар аввалдан белгиланган қатъий тарифлар ва қатнов жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Мокисимон ташишлар» атамаси йўловчиларнинг олдиндан уюштирилган гуруҳларини тегишли Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудининг муайян жўнаш жойидан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудининг муайян етиб бориш жойига кўп маротаба иккиёқлама ташишларни англатади. Бунда ҳар бир гуруҳ етиб бориш жойига сафар қилиб, кейинги рейсда жўнаш жойига қайтиб келадиган йўловчилардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Мокисимон ташишларда қатнов давомида биронта йўловчини чиқариш ёки тушириб қолдириш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Мокисимон ташишларда қайтиш йўналишидаги биринчи рейс ва етиб бориш жойига охирги рейс бўш бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мунтазам ва мокисимон қатнашлар ҳамда уларни амалга оширишга доир шарт-шароитлар ушбу Битимнинг ваколатли маъмурлари ўртасидаги умумий келишувга кўра бевосита тарзда ёки ушбу Битим 13-моддасига мувофиқ таъсис этиладиган Қўшма Комиссиянинг хулосалари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Транзит ташишлар» атамаси транспорт воситаси рўйхатга олинган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидан йўловчиларни бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудуди орқали бирон йўловчини чиқармаган ва туширмаган ҳолда ташишни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Тасодифий ташишлар» атамаси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ёпиқ эшикли қатнашлар, яъни бир транспорт воситасининг ўзида бир йўловчилар гуруҳининг ўзини транспорт воситаси рўйхатга олинган Аҳдлашувчи Томон давлатидаги жўнаш жойидан иккинчи Аҳдлашувчи Томон давлатидаги етиб бориш жойига ва ундан орқага қайтиб келиш тарзида ташишларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Етиб бориш жойигача бўлган қатнов юкли, қайтиш эса бўш ҳолда бўлган ташишларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Етиб бориш жойигача бўлган қатнов — бўш, қайтиш эса транспорт воситаси рўйхатга олинмаган мамлакатдаги жойдан ўтирган йўловчиларни ташишларни, бунда йўловчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1) олиб-кетиладиган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига етиб келишларидан аввал тузилган ташиш бўйича контрактларга мувофиқ, уюштирилган гуруҳлардан иборат бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2) ушбу модда 2-бандининг «b» кичик бандидаги шартларга мувофиқ ва ташишларни амалга ошираётган корхона жойлашган мамлакат ҳудудига қайта олиб кетиш шарти билан, ўша ташувчининг ўзи томонидан етказиб келинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3) ташишларни амалга ошираётган корхона жойлашган мамлакат ҳудудида саёҳат қилишга таклиф этилган бўлиб, таклифномани юборган шахс транспорт хизматлари учун ҳақни тўлаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В. Бозорга кириб бориш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 4-модданинг 5«а» бандида санаб ўтилган тасодифий ташишлар транспорт воситаси рўйхатга олинмаган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида ташишларни амалга ошириш учун ҳар қандай рухсатнома олиш заруратидан озод қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тасодифий ташишлар назорат ҳужжати доирасида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Йўл варақаси назорат ҳужжати ҳисобланади, унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ташишлар тури;

b) асосий қатнов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) жалб этилган ташувчи(лар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) йўловчиларнинг тўлиқ рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Йўл варақалари дафтари транспорт воситаси рўйхатга олинган Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари ёки бу маъмурлар тайинлаган органлар тарафидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 4-модданинг 5-бандида кўрсатилган тасодифий ташишлар транспорт воситаси рўйхатга олинмаган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида ташишларни амалга ошириш учун ҳар қандай рухсатнома олиш заруратидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда 5 «с» (1) бандида кўрсатилган ҳолларда ташишлар учун контрактнинг нусхаси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда 5 «с» (2) бандида кўрсатилган ҳолларда етиб бориш жойига юкли боришда ва қайтиш йўналишида бўш келишда тегишли ҳужжат бўлиши талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Транзит ташишлар бўйича мунтазам қатновлар бир Аҳдлашувчи Томон ваколатли маъмурларининг барча зарур ҳужжатлар илова этилгани ҳолда ёзма равишда қилган мурожаати асосида ҳудудидан транзит ўтадиган Аҳдлашувчи Томон ваколатли маъмурлари берадиган рухсатнома асосида амалга оширилади. Рухсатноманинг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлмаслиги ва бепул берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бошқа Аҳдлашувчи Томонда рўйхатга олинган транспорт воситасида амалга оширилаётган тасодифий ташишларда транзит ҳеч қандай рухсатномасиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Транзит ташишларда қатнов давомида ҳеч бир йўловчи чиқариб олинмаслиги ёки туширилмаслиги керак, бундан Аҳдлашувчи Томонларнинг 13-моддада кўрсатиб ўтиладиган Қўшма Комиссиясида бошқача тарзда қарор чиқарилганлиги ҳолатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишдан чиққан автобусни алмаштириш учун, шунингдек бўш транспорт воситаларини ташишда, агар улар 3-моддада кўрсатиб ўтилган ташувларни амалга ошираётган бўлса, рухсатнома талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Йўловчиларни ўз ҳисобидан ташиш амалга оширилаётган бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари томонидан бериладиган рухсатнома керак бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мунтазам ва мокисимон қатновлар рухсатномалар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Рухсатномалар транспорт корхонаси номига берилади. Мазкур транспорт корхонаси уларни бошқа учинчи томонга бериши мумкин эмас. Бироқ рухсат олган ташувчи субпудратчи орқали ташишларни амалга ошириши мумкин, агар бу ҳудудида субпудратчи таъсис этилган Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунлари билан кўзда тутилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мунтазам ва мокисимон қатновлар учун бериладиган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рухсатномаларда қуйидагилар аниқ белгиланган бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ташишлар тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) рухсатноманинг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) жўнаш ва етиб бориш пунктлари, шунингдек кесиб ўтиладиган чегара пунктлари аниқ кўрсатилган ташишлар қатнови.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатномага Қўшма Комиссия томонидан белгиланадиган зарур қўшимча ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳужжатлар тасдиқланади ва уларнинг амал қилиши уларни берган ваколатли орган томонидан тасдиқлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Рухсатнома олиш учун ариза ҳудудида транспорт воситаси рўйхатга олинган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурларига берилади. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари ўзаро келишган ҳолда, қатновнинг ўз давлатлари ҳудудидан ўтадиган қисмига рухсатнома берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза икки нусхада ёзилиб, унда миллий қонунларга кўра талаб этиладиган маълумотлар билан бирга автобус бекатлари ва оралиқ масофа аниқ кўрсатилган йўл тарҳи бўлиши керак. Ваколатли органлар ташувчилардан ишга дахлдор ва зарур бўлган ҳар қандай маълумотларни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қатнов давомида рухсатноманинг уни берган ташкилот томонидан тасдиқланган нусхаси ёки аслияти транспорт воситасида мавжуд бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Битимнинг 13-моддасида кўрсатиб ўтилган Қўшма Комиссия рухсатномалар нусхасини тасдиқлайди ва уларни ўзгартиришга ҳақли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурлари барча зарур иловалари билан алоҳида рухсатномаларни алмашганларидан кейин мунтазам ташишларга ижозат берилади ва шундан сўнг ташишларни бошлаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир тақвимий йилнинг дастлабки уч ойи ичида ташувчилар ўз мамлакатларининг ваколатли маъмурларига ўтган йил юзасидан қуйидаги маълумотларни тақдим этишлари керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қатновлар миқдори ва километраж;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) йўловчилар миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари мазкур маълумотларни алмашишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЮКЛАРНИ ТАШИШ
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири давлатининг ҳудудида рўйхатга олинган ташувчиларга бошқа Аҳдлашувчи Томон ваколатли маъмурлари томонидан берилган рухсатномалардан фойдаланиб Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари орасида (икки томонлама ташишлар), шунингдек уларнинг ҳудудлари орқали бошқа мамлакатларга (транзит ташишлар) юкларни ёлланиш асосида ёки ҳақ эвазига халқаро ташишни амалга оширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган рухсатномалар миқдори чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юкларни автомобилларда ташишда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ташувчилари иккинчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидан учинчи мамлакатга (уч томонлама ташиш) йўл олаётганида давлатидан жўнаб кетилаётган ёки давлатига кириб келинаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурлари томонидан махсус рухсатнома берилиши керак. Бундай махсус рухсатномалар кимнинг номига ёзилган бўлса, фақат ўша ташувчи томонидан фойдаланилиши ва ҳеч кимга бериб юборилмаслиги керак. Бундай хилдаги рухсатномаларни бериш мумкинлиги, шунингдек уларнинг миқдори ушбу Битимнинг 13-моддасида эслатиб ўтилган Қўшма Комиссия томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-моддада тилга олинган рухсатномаларнинг тури Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли маъмурлари тарафидан бевосита ёки ушбу Битимнинг 13-моддасида эслатиб ўтилган Қўшма Комиссия хулосаси асосида белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим 9-моддасининг 1-бандига асосан, иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурлари ҳар йили дипломатик каналлар орқали ёки ушбу Битимнинг 13-моддасига биноан иш юритадиган Қўшма Комиссия томонидан белгиланган процедурага мувофиқ сўраб олинадиган рухсатномаларни алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим амал қила бошлаган дастлабки вақтларда, айнан эса 13-моддада кўрсатилган Қўшма Комиссия аъзоларининг биринчи учрашувига қадар иккала Аҳдлашувчи Томон дипломатик каналлар орқали уларнинг ваколатли маъмурларини хабардор қилган ҳолда юкларни икки томонлама ва транзит ташилишларни амалга оширишга аҳдлашиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги ҳолларда рухсатнома талаб қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) самолёт ҳалокатга ёки ҳар қандай тарздаги аварияга учраган, ё йўлини ўзгартирганлиги сабабли қўниши шарт бўлган, ёки фавқулодда ҳодиса, ёхуд учиш бекор қилинган ҳолларда нарсаларни давлат аэропортидан ёинки давлат аэропортига ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ишдан чиққан транспорт воситаси ва унинг тиркамасини ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ўлик кўмишга бораётганларни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) махсус транспорт воситаларида кўчаётиб, шахсий буюмларни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) почтани ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f ) ярмарка ва кўргазмалар учун юк ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) театрлар, мусиқавий ва бошқа маданий тадбирлар, цирк томошалари ва кинокўрсатувлар, радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар учун декорациялар ва бошқа юкларни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) табиат ҳодисаларидан келиб чиққан офатлардан жабр чекканларга ёрдам учун дори-дармонларни ва бошқа нарсаларни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) аварияга учраган автомобиллар таший олмайдиган юкларни олиш учун бўш транспорт воситалари киритилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) аварияга учраган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ёки уларни таъмирлаш учун транспорт воситалари киритилганда (автомобилларга хизмат ва уларни таъмирлаш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида ишдан чиққан транспорт воситасини алмаштириш мақсадида бошқа транспорт воситаси киритилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
l) ўлган жониворларни ташишда, улардан хом ашё сифатида фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
m) асалари ини ва балиқ чавоқларини ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
n) гуллар ва бошқа манзарали ўсимликларни ташишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
o) маориф ва реклама мақсадларида ишлатиладиган юкларни ташишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу моддада кўрсатилган ташишларни амалга ошириш учун ҳайдовчи эслатиб ўтилган ҳоллардан биттасини аниқ кўрсатадиган ҳамма ҳужжатларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 13-моддада эслатиб ўтилган Қўшма Комиссия ушбу моддада кўрсатилган рўйхатига қўшимчалар киритишга ваколатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни амалга ошириш ва қўллаш натижасида юзага келадиган барча масалаларни ҳал қилиш мақсадида Қўшма Комиссия тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бу Комиссия икки Аҳдлашувчи Томон вакилларидан иборат бўлиб, улар ўз йиғилишларига автомобиль транспорти саноати вакилларини таклиф этишлари ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшма Комиссия йилига бир марта, ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига кўра, лозим топилган вақтда, навбати билан Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг мамлакатида ўтказилади. Кун тартиби қабул қилувчи, ёки сўровномага кўра сўровчи Аҳдлашувчи Томон тарафидан йиғилишдан камида икки ҳафта илгари тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир йиғилиш якунида Протокол қабул қилинади ва уни иккала Аҳдлашувчи Томон делегацияларининг раҳбарлари имзолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўшма Комиссия ўз иш тартибини, маълумотлар ва бошқа зарур ҳужжатларни алмашиш йўлларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига ушбу Битим қоидаларини бажаришга алоқадор масалаларни ҳал этиш учун қуйидагилар ваколатли маъмур этиб тайинланганлигини билдирадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси учун, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Греция Республикаси учун, Транспорт ва коммуникация вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар уларнинг бирида рўйхатга олинган транспорт воситаларида Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатлари ҳудудига олиб кириладиган қуйидаги материаллар барча солиқлар, божхона божлари ва бошқа йиғимлардан озод қилинади, деб аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) транспорт воситасининг стандарт идишларида мавжуд бўлган ёнилғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ташиш давомида ишлатишга етарли миқдордаги мойлаш материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ташишни бажараётган транспорт воситасининг эҳтиёт қисмлари ва асбоб-ускуналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишлатилмаган эҳтиёт қисмлар қайтариб олиб чиқилиши, алмаштирилган эҳтиёт қисмлар эса мамлакатдан олиб чиқилиши ё йўқотилиши ёки тегишли мамлакат ҳудудида белгиланган тартибда топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимга мувофиқ ташишларни амалга ошираётган транспорт воситалари қуйидаги ҳоллардан ташқари ҳамма вазиятларда барча солиқ ва йиғимларни тўлашдан озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонларнинг ташувчилари орасида бирон-бир хилда камситиш юзага чиқарилмагани ҳолда пуллик йўллар, кўприклар ва кўчалардан фойдаланганлик учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўлчамлари катта юкларни ташиш учун махсус рухсатномадан фойдаланганлик учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида турган ташувчилари ва улар транспорт воситаларининг экипажлари шу Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунларига амал қилишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Суғурта
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг халқаро ташишларни амалга оширувчи транспорт воситалари транзит мамлакатларида ва етиб бориш мамлакатида суғурта қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Каботаж
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўловчилар ва юкларни транспорт воситаларида каботаж ташишларга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Божхона ва санитария назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар қатнашган халқаро конвенцияларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг чегараларидаги божхона пунктларида амалга ошириладиган божхона ва санитария назоратига ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур назорат, имкониятга қараб, биринчи галда беморлар, жониворлар ва тез бузиладиган товарлар ташилаётганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Транспорт воситаларини техникавий назоратдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида икки томонлама ва транзит ташишларни амалга оширадиган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳар қандай транспорт воситасига давлат органи транспорт воситасининг техникавий ҳолати ҳақида амалда бўлган ҳужжат бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўз давлат ҳудудида ташишлар амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томон транспорт воситаларининг техникавий кўрикдан ўтишини сўрашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Транспорт воситаларининг оғирлиги ва ўлчамлари борасида Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг транспорт воситаларига ўз давлатлари ҳудудида рўйхатга олинган транспорт воситаларига татбиқ этиладиганидан камроқ бўлган қулай режимни татбиқ этмаслик мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бирига қарашли юкли ёки бўш транспорт воситасининг оғирлиги ёки ўлчамлари бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати миллий қонунларига мувофиқ унинг ҳудудида белгилаб қўйилган мавжуд чеклардан ортиқ бўлса, ташувчи бу Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли маъмурларидан махсус рухсатнома олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида икки томонлама ва транзит ташишларни амалга ошириб, хавфли юкларни ташиётган ҳар қандай транспорт воситаси ўша Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунларида кўзда тутилган барча ҳужжатларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро равишда, бир-бирлари томонидан бериладиган ва юкларни, йўловчилар ҳамда багажларни ташишда фойдаланиладиган транспорт воситаларининг тоифасига мувофиқ бўлган, Йўл ҳаракати тўғрисида 1968 йилда имзоланган конвенция талабларига тўғри келадиган ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро равишда бир-бирлари тарафидан бериладиган, Йўл ҳаракати тўғрисида 1968 йилда имзоланган конвенция талабларига тўғри келадиган транспорт воситаларининг техник ҳолати тўғрисидаги гувоҳномаларни тан оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар мунтазам равишда ўз транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиб туриш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонларнинг уни кучга киритиш учун зарур давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида охирги билдиришнома олинган санадан ўттиз (30) кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим бир йил давомида амалда бўлади ва агар Аҳдлашувчи Томонлардан биронтаси иккинчи Аҳдлашувчи Томонни ўзининг ушбу Битим фаолиятига барҳам бериш нияти тўғрисида тегишли муддат тугашидан камида олти ой илгари ёзма равишда хабардор қилмаса, унинг фаолияти ўз-ўзидан кейинги бир йиллик даврларга узаяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг келишувига биноан ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1999 йил 2 мартда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, грек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага чиқса, инглиз тилидаги матн устувор бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни тасдиқлаб, лозим тартибда ваколат берилганлар ушбу Битимни имзоладилар.

(имзолар)