Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1999 йил 2 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида халқаро ташишлар тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Бош вазир ўринбосари Л.А. Ахметов, ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов Ўзбекистон Республикасининг мазкур Битимда назарда тутилган мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 15 март,
115-сон