11.02.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ва Корея Республикаси Ҳукумати Ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИККИЁҚЛАМА СОЛИҚ СОЛИНИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ДАРОМАД ВА САРМОЯ СОЛИҚЛАРИНИ ТЎЛАШДАН БОШ ТОРТИШНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва солиқ масалаларида ҳамкорликни кенгайтириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларни тўлашдан қочиш ва бош тортиш йўли билан солиққа тортилмаслик ҳамда солиқ солинишини камайтириш имкониятини (жумладан, учинчи давлатлар резидентларининг билвосита манфаатлари учун мазкур Конвенция томонидан такдим этиладиган имтиёзлар берилишига йўл очадиган имкониятларни) яратмаслик учун даромад ва мол-мулк солиқларига нисбатан иккиёқлама солиқ солишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 19 апрелдаги баённомаси таҳририда — 2020 йил 18 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-МОДДА
ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-МОДДА
КОНВЕНЦИЯ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИГАН СОЛИҚЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Аҳдлашувчи Давлатлар номидан ёки уларнинг маҳаллий ҳокимиятлари номидан олинаётган даромад ва сармоя солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад ва сармоя солиқларига умумий даромаддан, умумий сармоядан ёки даромад ёхуд сармоянинг бир қисмидан, бутун сармоядан ёки унинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан, ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки маошнинг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар, шунингдек сармоя қийматининг ошишидан олинган даромадлардан ундириладиган солиқлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар, жумладан қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Корея Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) корпоратив солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ундириладиган махсус солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Корея солиқлари» деб аталадилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар даромадларидан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) мол-мулк солиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталадилар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Конвенция, Конвенция имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга айнан ёки қисман ўхшаш ва уларга қўшимча тарзда ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган барча муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир- бирларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-МОДДА
УМУМИЙ ТАЪРИФЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «КОРЕЯ» атамаси Корея Республикасининг ҳудудий денгизига ёндош, Корея Республикаси денгиз туби ва ер ости ва уларнинг табиий ресурсларига нисбатан Корея Республикасининг суверен ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин бўлган ва халқаро ҳуқуққа биноан белгиланган бўлиши ёки Корея Республикаси қонунларига биноан келгусида белгиланиши мумкин бўлган доирани ўз ичига олган ҳолда, Корея Республикаси ҳудудини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «ЎЗБЕКИСТОН» атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикаси, улар доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз суверен ҳуқуқларини ва юрисдикциясини, шу жумладан ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин бўлган, ҳудудий сувларини ва осмон кенгликларини ўз ичига олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «бир Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матнга қараб Ўзбекистонни ёки Кореяни билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «солиқ» атамаси матндаги маъносига қараб Ўзбекистон солиғини ёки Корея солиғини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «компания» атамаси корпоратив бирлашмани, Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига кўра ўзининг мақоми белгиланган ва солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган қўшма корхона ёки бошқа ташкилот бўлмиш ҳар қандай шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари тегишлича Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқаруви остида ишлаб турган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқаруви остида фаолият кўрсатаётган корхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «миллий шахс» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат ва ассоциацияни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида, автомобиль транспорти воситаларида ва темир йўл орқали ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемасининг, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларининг ўзга Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланилиши бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «ваколатли орган» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Кореяга нисбатан — Молия ва иқтисодиёт вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) Ўзбекистонга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисини ёки унинг ваколатли вакилини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияни Аҳдлашувчи Давлат қўллаганда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан мазкур Давлат қонунларида эга бўлган маънони англатади,.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-МОДДА
РЕЗИДЕНТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси шу Давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий истиқомат жойи, бош ва асосий офиси жойлашган жойи, бошқарув жойи ва ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ бу атама ушбу Аҳдлашувчи Давлатда фақат ушбу Давлатда жойлашган манбалардан даромад олаётгани учун солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар иккисининг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар икки Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари энг чуқур бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки Давлатларнинг ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий уйи бўлмаса, у одатда яшаб турган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар шахс одатда ҳар икки Давлатда яшаса ёки уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у миллий шахси бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса ёки ҳеч бириники бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув йўли билан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахсдан ташқари, ҳар қандай шахс, Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар иккисининг резиденти бўлса, ўзининг амалдаги бошқарув органи жойлашган ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланиши керак. Агар шубҳа туғиладиган бўлса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу масалани ўзаро келишув асосида ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-МОДДА
ДОИМИЙ МУАССАСА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси корхона тўлиқ ёки қисман тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган доимий фаолият жойини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқарув жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бўлим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) устахона; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шахта, нефть ёки газ қудуғини, карвер ёки табиий ресурсларни қазиб олишга тааллуқли ҳар қандай бошқа жой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қурилиш майдончаси, монтаж ёхуд йиғма объект, агар уларнинг фаолияти ўн икки ойдан кўпроқ давом этган тақдирдагина доимий муассаса деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) иншоотлардан шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмларни фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захирасини фақат сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захирасини бошқа корхона томонидан фақат қайта ишлов берилиши мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) доимий фаолият жойининг фақат товарлар ёки буюмлар сотиб олиш ёки мазкур корхона учун ахборот йиғиш мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) доимий фаолият жойининг ушбу корхона учун фақат бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадларида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) доимий фаолият жойининг, (а)дан (е)гача бўлган кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай уйғунлашуви учунгина бундай фаолият жойининг фаолияти ана шу уйғунлашув натижаси ва тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб турилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1- ва 2-бандлардаги қоидаларга қарамай, агар 6-бандда кўрсатилган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан иш юритса ва корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда шу ваколатни амалга оширса, бу корхона ушбу Давлатда ана шу корхона учун мазкур шахс амалга ошираётган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга бўлади. Агар мазкур шахснинг фаолияти фақат 4-бандда эслатилган фаолият турлари билан чекланиб қолмаса, агар бу фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, бу доимий фаолият жойини ушбу банднинг қоидаларига асосан доимий муассасага айлантирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг суғурта корхонаси, қайта суғурта қилиш бундан мустасно, агар у бошқа Давлат ҳудудида мукофот олса, ёки 7-бандга тааллуқли бўлган мустақил мақомли агентдан бошқа шахс орқали таваккалчиликларни суғурта қилса, юқоридаги суғурта корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга бўлмоғи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси, агар бошқа Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бу шахслар ўзининг одатдаги фаолияти доирасида иш юритган тақдирда, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки шу компания томонидан назорат қилинса ёки ана шу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан бу компанияларнинг бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-МОДДА
КЎЧМАС МУЛКДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромад (қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар ҳам шунга киради) ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун «кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат солиқ қонунчилигида белгиланган маънога эгадир. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама ер устидаги мулкчиликка тааллуқли умумий қонунчиликнинг қоидалари билан ҳуқуқи белгилаб берилган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, чорва моллари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги воситаларини, кўчмас мулк узуфруктини ва минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг қатламаларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини, ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади; денгиз ва ҳаво кемаларига кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ўзга ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1- ва 3-банд қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадига ва мустақил шахсий хизматларни амалга оширишда ишлатиладиган кўчмас мулкдан олган даромадларига ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-МОДДА
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонасининг фойдаси фақат шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади, агар фақат корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин, аммо шу доимий муассасага тегишли бўлган қисмидагина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, агар у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни амалга ошираётган бўлган бўлса, худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида ва у доимий муассасаси бўлган ва мутлақо мустақил равишда иш кўраётган корхона сифатида олиши мумкин бўлган фойда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда ушбу доимий муассасасиники ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган харажатларни чиқариб ташлашга йўл қўйилади, доимий муассаса жойлашган Давлатда ҳамда ҳар қандай ўзга ерда фаолияти мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатлар ҳам шунга киради. Бироқ, доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг бошқа офисларидан исталган бирига роялти, гонорарлар ёки бошқа шундай тўловлар сифатида патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун тўланган тўловлар ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежмент учун комиссион тўловлар тўлаш тарзида, ёки, ушбу доимий муассасага берилган қарз пулига фоизларни тўлаш тарзида, банк корхонасига тегишли бўлган ҳоллардан ташқари, тўланган пул миқдорини, агар улар умуман бор бўлса, (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари) ҳеч қандай чегириб ташлашга йўл қўйилмайди. Шунингдек, доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки офисларидан бирига роялти, гонорарлар ёки патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун тўланган, шунга ўхшаш бошқа тўловлар кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менежмент учун комиссион тўловлар тарзида, корхонанинг бош офисига ёки бошқа офислардан исталган бирига, банк корхонасидан ташқари, берилган қарз пулига фоизлар тарзида тўланган пул миқдори (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари) доимий муассасанинг фойдаларини аниқлашда ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхона учун доимий муассаса томонидан товарлар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб доимий муассасага бирон-бир фойда ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аввалги бандлар мақсадлари учун доимий муассасага мансуб фойда, агар бошқаси учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар фойда, ушбу Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, мазкур моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-МОДДА
ХАЛҚАРО ТРАНСПОРТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси халқаро ташишларда кемалар, самолётлар, темир йўл ва автотранспортдан фойдаланишдан олган фойдасига фақат шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича пульда (умумий жамғармада), қўшма корхонада ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олган фойдаларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси халқаро ташишларда амалга оширадиган денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ва автотранспортдан фойдаланишга келганда, унда бу корхона Ўзбекистон корхонаси бўлса, Кореяда қўшилган қийматга солинадиган солиқдан озод қилинади, агар бу корхона Корея корхонаси бўлса, Кореядаги қўшилган қиймат солиғига ўхшаш Ўзбекистонда солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-МОДДА
БИРЛАШГАН КОРХОНАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг сармоясида бевосита ёки билвосита қатнашса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша шахслар Аҳдлашувчи Давлатлардан унисининг ҳам корхонасини, бунисининг ҳам корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки улар сармоясида бевосита ёки билвосита қатнашса, икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, корхоналардан бирида шундай муносабатлар натижасида тўпланган, лекин шундай муносабатлар сабабли зарур ҳажмда бўлмаган фойда ушбу корхона тегишли тарзда даромадига қўшилиши ва солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиқ солинадиган фойдани, шунингдек солиқларни киритса ва шу тариқа киритилган фойда биринчи эслатилган Давлат корхонасига ҳисобланадиган фойда бўлса, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат шу Давлатга тегишли фойдадан олинадиган солиқ миқдорига зарур тузатишлар киритади. Бундай тузатишни белгилашда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишлича эътиборни қаратиш керак ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари, зарур бўлса, ўзаро маслаҳатлашувларни бошлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-МОДДА
ДИВИДЕНДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендларга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай дивидендларга уларни тўлаётган компания резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиқ солиниши мумкин, аммо дивидендларни олувчи, яъни дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у ҳолда шу тариқа олинган солиқнинг миқдори қуйидагилардан ортиқ бўлмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) агар компания (ширкатдан ташқари) дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бўлса ва дивидендлар тўлаётган компаниянинг камида 25 фоизига бевосита эгалик қилса, дивидендлар ялпи миқдорининг 5 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа ҳамма ҳолларда дивидендлар ялпи миқдорининг 15 фоизидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасини солиққа тортишга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Дивидендлар» атамаси мазкур моддада қўлланилганда, акциялардан ёки қарз талаблари ҳисобланмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқни берувчи бошқа ҳуқуқларга кўра олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби солиқлар орқали тартибга солинадиган бошқа корпоратив ҳуқуқларга кўра олинадиган даромадни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган ҳолда ана шу дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўз фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда мустақил хусусий хизматларни у ерда жойлашган доимий базадан кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган холдинг аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, ушбу бошқа Давлат компания тўлаётган дивидендларни ҳеч қандай солиққа тортиши мумкин эмас, дивидендлар ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки холдинг (дивидендлар унга нисбатан тўланади) шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллардан ташқари, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдаси ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам, компаниянинг тақсимланмаган фойдасига солиқ солиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-МОДДА
ФОИЗЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аммо бундай фоизлар улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда ҳам шу Давлатнинг қонунларига биноан солиққа тортилиши мумкин, аммо фоизларнинг ҳақиқий соҳиби бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бундай ҳолда солиқнинг миқдори фоизлар ялпи миқдорининг 5 фоизидан ошмаслиги керак. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишувга биноан бундай чеклашни қўллаш усулини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда ипотека тахминидан қатъи назар, қарздорнинг фойдасида, хусусан, Ҳукумат қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромадларда ва облигациялар ёки қарз мажбуриятларидан олинадиган даромадда, шу жумладан ушбу қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофотлар ва ютуқларда қатнашиш ҳуқуқидан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни билдиради. Тўлов муддати чўзиб юборилганлиги учун жарималар ушбу модда мақсадлари учун фоизлар сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, у ерда жойлашган доимий муассаса орқали фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тижорат фаолияти олиб бораётган бўлса, ёки мазкур бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатан ҳам боғлиқ бўлса, 1- ва 2-банд қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб ушбу Конвенциянинг 7- ёки 14-моддаси қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фоизларни тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса фоизлар мазкур Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ фоизларни тўловчи шахс, Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлиб шу туфайли фоизлар тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса ва фоизлар доимий муассаса ёки доимий база томонидан тўланаётган бўлса, бундай ҳолда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган ўша Давлатда вужудга келган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги, ёки улар иккаласи ва ҳар қандай бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида фоизлар миқдори тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, мазкур модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмидан мазкур Конвенциянинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиқ олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-МОДДА
РОЯЛТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай роялтилар улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда ҳам ва шу Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, аммо агар бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти роялтиларнинг амалдаги эгаси бўлса, бундай ҳолда ундириладиган солиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) саноат, тижорат ёки илмий ускуналардан фойдаланиш учун ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тўланадиган шундай роялтилар ялпи миқдорининг 2 фоизидан; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) барча бошқа ҳолларда шундай роялтилар ялпи миқдорининг 5 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Роялти» ибораси ушбу моддада қўлланилганда ҳар қандай адабий, бадиий ёки илмий асарлар, шу жумладан киноматографик фильмлар ёки радио ва телевидение учун фойдаланиладиган киноплёнкалар, кассеталар, ҳар қандай патент, савдо белгиси, чизма ёки модель, режа, махфий формула ёки жараён учун ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳуқуқи учун, ёки саноат, тижорат, илмий асбоб-ускуналардан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун ёки саноат, тижорат ёки илмий тажрибага мансуб ахборот учун мукофот тарзида олинадиган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар роялтиларнинг амалдаги эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини юритаётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда унда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк амалда шундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, 1- ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари вазиятга боғлиқ равишда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар тўловчи қайси Давлатнинг резиденти бўлса, роялтилар ана шу Аҳдлашувчи Давлатда пайдо бўлган деб ҳисобланади. Агар, бироқ роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти зиммасига тушган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база тўлов харажатларини тўласа, бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи билан амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккови ва бошқа бирон бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланишга, фойдаланиш ҳуқуқига ёки ахборот учун тўланадиган роялтининг миқдори тўловчи ва амалда шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисмига ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини инобатга олиб, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар роялти тўланадиган ҳуқуқларни яратиш ёки бошқага ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай шахснинг асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири ушбу моддадан ҳуқуқларни яратиш ёки бошқага ўтказиш йўли билан фойда олиш бўлса, ушбу модданинг қоидалари қўлланилмайди. Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи ушбу қоиданинг маълум ҳолатда қўлланилиши бўйича бирорта қарор қабул қилингунига қадар бошқа органни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-МОДДА
САРМОЯ ҚИЙМАТИНИНГ ЎСИШИДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти 6-моддага тааллуқли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадларга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бегоналаштиришдан олинган ёки Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадларга, жумладан, шу доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олинган даромадга ҳам мана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонаси халқаро ташишларда фойдаланиладиган кемалар ёки самолётларни ёки темир йўл ва автотранспортни бегоналаштириш ёки шундай кемалар, самолётлар ёки темир йўл ва автотранспортдан фойдаланишга тааллуқли кўчар мол-мулкни сотишдан оладиган даромадлар фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар қандай мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадга, 1-, 2- ва 3-кичик бандларда эслатилганлардан ташқари, фақат бегоналаштирувчи шахс резиденти ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-МОДДА
МУСТАҚИЛ ШАХСИЙ ХИЗМАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа фаолиятдан олган даромадига бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин бўлган қуйидаги ҳолатлардан ташқари фақат ана шу Давлатда солиқ солинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) агар у ўз фаолияти амалга ошириш мақсадлари учун бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам қулай бўлган доимий базага эга бўлса, бундай ҳолларда ана шу бошқа Давлатдаги доимий базага тааллуқли бўлган даромаднинг шу қисми солиққа тортилиши мумкин; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиши кўриб чиқилаётган тақвимий йилда бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай 12 ойлик даврда жами 183 кунни ташкил этувчи ёки ошувчи давр ёки даврлар мобайнида чўзиладиган бўлса, бундай ҳолда унинг даромадининг ана шу бошқа Давлатда кўриб чиқилаётган йилда амалга оширган фаолиятидан олинадиган шу қисмигагина солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Касбий хизматлар» атамаси, жумладан, мустақил илмий, адабий, бадиий, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек врачлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил меҳнат фаолиятини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-МОДДА
ЁЛЛАНМА ШАХСИЙ ХИЗМАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг 16-, 18- ва 19-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти ёлланма иш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш пулларига, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат мана шу Давлатда солиқ солинади. Агар ёлланма иш шу тариқа бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш пулига ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма иш учун оладиган тақдирлаш пулларига фақат биринчи эслатилган Давлатда солиқ солинади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) тақдирлаш пули олувчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган тақвимий йилда бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай 12 ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб тураётган, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тақдирлаш пули бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчи номидан тўланадиган бўлса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) тақдирлаш пули бўйича харажатларни ёлловчи ёки у билан боғлиқ бўлган ҳар қандай шахс бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг юқоридаги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси халқаро юк ташишларда фойдаланадиган денгиз ёки ҳаво кемаси бортида, ёки темир йўл ва автотранспортда амалга ошириладиган ёлланма иш учун олинадиган тақдирлаш пулларига ушбу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-МОДДА
ДИРЕКТОРЛАРНИНГ ГОНОРАРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорларнинг гонорарлари ва Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компаниянинг Директорлар Кенгашининг аъзоси сифатида оладиган шунга ўхшаш бошқа тўловлар, ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-МОДДА
САНЪАТ ХОДИМЛАРИ ВА СПОРТЧИЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадига шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, балки бошқа шахсга ёзилса, 7-, 14- ва 15-моддалар қоидаларига қарамай, бу даромадга санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган санъат ходимлари ёки спортчилар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлат Ҳукуматлари ўртасида келишиб олинган маданий алмашишнинг алоҳида дастури остида амалга оширадиган фаолиятдан оладиган даромад Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ёки ҳар иккаласининг жамоат фондлари томонидан ёки маҳаллий ҳокимиятлари томонидан маблағ билан тўлиқ таъминлаб турилса, ана шу бошқа Давлатда солиқдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-МОДДА
ПЕНСИЯЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлатларнинг резидентига тўланадиган пенсиялар ёки илгари ёлланиб ишлагани учун тўланадиган шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақларига фақат ана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 19 апрелдаги баённомаси таҳририда — 2020 йил 18 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидаларидан қатъи назар, тўланадиган пенсиялар ва Ахдлашувчи Давлатнинг ёки унинг ҳокимиятининг ижтимоий ҳимоя тизими қисми бўлган давлат схемалари орқали тўланадиган бошқа тўловлар, фақат ана шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 19 апрелдаги баённомасига асосан киритилган — 2020 йил 18 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-МОДДА
ҲУКУМАТ ХИЗМАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари томонидан шу Давлатга ёки унинг маҳаллий ҳокимиятларига кўрсатган хизматлар учун жисмоний шахсга тўланадиган пенсиядан ташқари маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақларига, фақат шу Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ, бундай маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақларига, агар хизматлар мана шу Давлатда кўрсатилаётган бўлса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти бўлса, фақат ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиқ солиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) шу Давлатнинг миллий шахси бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) фақат шундай хизматлар кўрсатиш мақсадида шу Давлатнинг резиденти бўлган бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият ёки улар томонидан тузилган фондлар томонидан жисмоний шахсга шу Давлатга ёки унинг маҳаллий ҳокимият учун кўрсатилган хизматига нисбатан тўлайдиган ҳар қандай пенсия фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ, агар жисмоний шахс бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса, бундай пенсия фақат ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15-, 16- ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимиятлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган маош, иш ҳақи ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақларига ва пенсияларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколати органлари ўртасида белгиланиши ва алмашув хатларида келишилиши мумкин бўлган ҳукумат доирасидаги вазифаларни бажарувчи ҳар қандай молиявий муассаса томонидан тўланадиган тақдирлаш ҳақларига ёки пенсияга нисбатан ҳам 1- ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-МОДДА
СТУДЕНТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган студент ёки практикантнинг яшаши, ўқиши ва маълумот олиши учун мўлжалланган тўловларга мана шу Давлатда, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан бўлса, солиқ солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-МОДДА
БОШҚА ДАРОМАДЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Конвенциянинг олдинги моддаларида тилга олинмаган даромад турларига, даромаднинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат мана шу Давлатда солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агарда даромад эгаси, 6-модданинг 2-бандида кўрсатилган кўчмас мулкдан олинган даромаддан ташқари, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини амалга оширса ёки шу Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни кўрсатса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, бундай даромадга нисбатан 1-банднинг қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолатда 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-МОДДА
САРМОЯ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мол-мулк ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкка ёхуд мустақил шахсий хизматларни бажариш мақсадида Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойдаланадиган доимий базага тааллуқли кўчар мол-мулк ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси тасарруфидаги халқаро юк ташишларда фойдаланадиган денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ва автотранспорт тарзидаги ҳамда шундай денгиз ва ҳаво кемаларидан темир йўл ва автотранспортдан, контейнерлардан иборат, 8-модданинг 2-банди қоидалари татбиқ этиладиган кўчар мулкдан иборат маблағ фақат шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти маблағининг барча бошқа элементлари фақат шу Давлатдагина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-МОДДА
ИККИ ТОМОНЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кореяга нисбатан икки томонлама солиқ солиш қуйидагича бартараф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кореядан ташқари ҳар қандай мамлакатда тўланадиган Корея солиқлари ҳақидаги Корея қонуни қоидаларига кўра, (бу ерда баён этилган умумий принципларга дахл этилмаган ҳолда) ва Ўзбекистон қонуни ҳамда ушбу Конвенциянинг қоидаларига мувофиқ (дивидендлардан тўланадиган солиқдан ташқари) бевосита ёки чегириб ташлаш йўли билан Ўзбекистон манбаларидан олинадиган даромадга солинадиган ва Корея томонидан тўланиши лозим бўлган солиқларга нисбатан солиқ кредити берилади. Бироқ кредит миқдори сайлов берилгунга қадар ҳисоблаб чиқилган Корея солиғининг шу даромадга мос келадиган қисмидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистонга нисбатан икки томонлама солиққа тортиш бартараф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон резиденти ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ, Кореяда солиқ солиниши мумкин бўлган даромадни олса ёки мулкка эга бўлса, Ўзбекистон:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) шу резидентнинг даромад солиғидан Кореяда тўланган даромад солиғига тенг миқдорини чегириб ташлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу резидентнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан Кореяда тўланган мол-мулк солиғига тенг миқдорни чегириб ташлашга имкон бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чегириб ташлашлар ҳар қандай ҳолда ҳам чегириб ташлангунгача даромад ёки мол-мулкка, вазиятга боғлиқ равишда Кореяда солиқ солиниши мумкин бўлган даромад ёки мол-мулкка, нисбатан ҳисобланган солиқ қисмидан ошиб кетмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенциянинг бирон бир қоидасига мувофиқ Аҳдлашувчи Давлат резиденти олган даромад ёки мол-мулк шу Давлатда солиққа тортилишдан озод қилинган бўлса, бу Давлат шу резидент даромади ёки мол-мулкининг қолган қисмига солиқ миқдорини ҳисоблашда солиқ солишдан озод қилинган даромад ёки мол-мулкни ҳисобга олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида эслатиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатда тўланадиган солиқ Аҳдлашувчи Давлатнинг иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш мақсадида солиқларни камайтиришга, солиқ тўлашдан озод қилишга ёки солиқ имтиёзига тааллуқли бошқа юридик қоидалари бўлмаганида тўланиши мумкин бўлган солиқни ўз ичига олади, деб ҳисобланади. Ушбу банд мақсадлари учун солиқ миқдори қуйидагича бўлиши керак, деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) 10-модданинг 2 (а)-бандига татбиқан дивидендлар ялпи миқдорининг 5 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) 10-моданинг 2 (b)-бандига татбиқан дивидендлар ялпи миқдорининг 15 фоизини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) 11-модданинг 2-бандига татбиқан фоизлар ялпи миқдорининг 5 фоизини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) 12-модданинг 2 (а)-бандига татбиқан роялтилар ялпи миқдорининг 2 фоизини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) 12-модданинг 2 (b)-бандига татбиқан роялтилар ялпи миқдорининг 5 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар фойда, даромад ёки солиққа тортиладиган сармоя қийматининг ўсишидан солиқ тўланиши мумкин бўлса, ушбу бандда кўрсатилган солиқ тўлашдан озод қилишлари ёки солиқнинг пасайтирилиши 2004 йил биринчи январдан кейин пайдо бўлса ёки ҳисобланса, ушбу модданинг 4-бандида белгиланган солиқдан чегиртама берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-МОДДА
КАМСИТМАСЛИК
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ушбу бошқа Давлат миллий шахсларига айни бир хил шароитларда солинадиган ёки солиниши мумкин бўлганидан ортиқ ҳар қандай солиқ солишларига ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиқ солишдан кўра мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолатларга дучор қилинмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасага солиқ солиш ана шу бошқа Давлатда ушбу бошқа Давлатнинг айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарига солиқ солишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Мазкур қоида Аҳдлашувчи Давлатлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига солиқ солиш мақсадларида ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий мажбурияти ҳисобига берадиган ҳар қандай шахсий пул ёрдами, скидкалар беришга мажбурловчи тарзида талқин қилинмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 6-банди ёки 12-модданинг 4-банди қоидалари қўлланганидан ташқари ҳолларда, Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлар, роялтилар ва бошқа қарз тўловлари, бундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадида бундай тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланганида қўлланиладиган шундай шартлар асосида чегириб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхоналари маблағи тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатга тегишли бўлган ёки шу Давлатнинг бир ёки бир неча резидентлари томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинаётган бўлса, улар биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ солиш ёки унга алоқадор ҳолатлар, бошқа ёки солиқ солишдан кўра мушкулроқ ҳолатларга дучор қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модда қоидалари 2-модда қоидаларига қарамай, турли хил ва таърифдаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-МОДДА
ЎЗАРО КЕЛИШУВ ТАРТИБЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар бир шахс Ахдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиқ солинишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ҳар қайси Аҳдлашувчи Давлат ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Конвенция қоидаларига номувофиқ солиқ солинишига олиб келувчи хатти-ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор ёзма равишда билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 19 апрелдаги баённомаси таҳририда — 2020 йил 18 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли орган унинг аризасини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани ушбу Конвенцияга мувофиқ келмайдиган солиқ солинишидан қочиш мақсадларида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлатлар ички қонунларида ҳар қандай вақтинча чеклашларга қарамай бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар Конвенцияда кўзда тутилмаган ҳолларда икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш учун бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенциянинг олдинги бандлари маъноларини тушунишида ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқада бўлиб туришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-МОДДА
АХБОРОТ АЛМАШИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенция қоидаларини ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиқларга тегишли ички қонунчилигини қўлланиш учун ушбу қонунчиликдан ушбу Конвенцияга зид келмайдиган даражада фойдаланиш мақсадида зарур ахборотлар билан алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат олаётган ҳар қандай ахборот, мазкур Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ олинган маълумот каби махфий ҳисобланади, ҳамда фақат аниқлаш, ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан боғлиқ ёки солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқиш билан боғлиқ шахслар ёки органларгагина (жумладан, судлар ва маъмурий органларга ҳам) очилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадлар учун фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам ушбу модданинг 1-банд қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатли органлари зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатлар қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид маъмурий тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиётга мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборот билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) барча савдо, саноат, тижорат ёки касб сири ёки савдо жараёнини очувчи ёки очилиши Давлат сиёсатига зид келувчи ахборот билан таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26А-модда
СОЛИҚЛАРНИ УНДИРИШДА КЎМАКЛАШИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлар солиқ даъволарини ундиришда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. Ушбу ёрдам 1 ва 2-модда қоидалари билан чекланмайди. Ахдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур моддани қўллаш усулини ўзаро келишув йўли билан белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур моддада қўлланилган «солиқ даъвоси» атамаси Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маҳаллий ҳокимиятлари фойдасига ундириладиган мазкур Конвенцияга ёки Аҳдлашувчи Давлатлар иштирокчиси бўлган бошқа ҳужжатга зид бўлмаган тарзда ҳар қандай тур ва тавсифдаги солиқлар сифатида тўланиши лозим бўлган суммани, шунингдек, бундай суммага тегишли фоизлар, маъмурий жарималар ҳамда ушбу суммани ундириш ёки ундирилишини таъминлаш бўйича харажатларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар Ахдлашувчи Давлатлардан бирига тааллуқли солиқ даъвоси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ундирилиши мумкин бўлса ва ушбу Давлатнинг қонунчилигига кўра айни шу пайтда ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўланилиши лозим бўлса, бу ҳолда ушбу Давлатнинг ваколатли органлари сўровномасига биноан бундай даъво мажбурияти бошқа Ахдлашувчи Давлатнинг ваколатли органлари томонидан ундирув учун қабул қилинади. Ушбу солиқ даъвоси бошқа Давлат томонидан, айни мазкур Давлатга тааллуқли солиқ даъвоси каби, унинг ўз солиқларини ундириши учун қўлланадиган қонунчилиги қоидаларига мувофиқ ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқ даъвоси уни ундириш учун ушбу Давлат қонунчилигига мувофиқ ундиришни таъминлаш чораларини кўришни тақозо қиладиган мажбурият ҳисобланса, бундай солиқ даъвоси ушбу Давлат ваколатли органининг сўровномаси билан бошқа Ахдлашувчи Давлат ваколатли органи томонидан таъминлаш чораларини кўриш мақсадида қабул қилиниши лозим. Мазкур бошқа Давлат бундай солиқ даъвосига нисбатан, ҳатто ушбу солиқ даъвоси, бундай чораларни қўллаш пайтида биринчи қайд этилган Давлатда солиқ талабини ижро этишнинг имкони бўлмаган ёки унинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ҳуқуқига эга шахс томонидан тўланиши керак бўлган тақдирда ҳам, ушбу бошқа Давлатга тааллуқли бўлганидек, ўз қонунчилиги қоидаларига мувофиқ солиқ даъвосини таъминлаш чораларини кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 3 ва 4-бандларнинг қоидаларидан қатъи назар, Ахдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ, солиқ даъволарига нисбатан шундай даъвонинг хусусиятига кўра мазкур Давлатда қўлланиши мумкин бўлган вақт чекловлари ёки тақцим этилган устуворлик ушбу Давлат томонидан 3 ва 4-бандларда назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ даъвосига нисбатан қўлланилмайди. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан 3 ва 4-бандларда назарда тутилган мақсадлар учун қабул қилинаётган солиқ даъвосига нисбатан ушбу Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ устуворликка эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирига тааллуқли солиқ даъвосининг мавжудлиги, ҳақиқийлиги ёки унинг миқдори бўйича тартиботлар бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг суд ёҳуд маъмурий органлари муҳокамасига олиб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар Аҳдлашувчи Давлатлардан бири 3 ва 4-бандларга мувофиқ сўровнома юборганидан сўнг ва бошқа Ахдлашувчи Давлат тегишли солиқ даъвосини ундириб, биринчи қайд этилган Аҳдлашувчи Давлатга ўтказгунга қадар бўлган ҳар қандай вақтда, тегишли солиқ даъвоси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) сўровнома 3-бандга мувофиқ юборилганда — биринчи қайд этилган Давлатга тааллуқли, ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ундирилиши ҳамда шу пайтда ушбу Давлатнинг қонунчилигига кўра уни ундирилишига тўсқинлик қила олмайдиган шахс томонидан тўлаб берилиши лозим бўлган солиқ даъвоси бўлмай қолса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўровнома 4-бандга мувофиқ юборилганда — биринчи қайд этилган Давлатга тааллуқли, уни ундириш учун ушбу Давлат ўз қонунчилигига мувофиқ таъминлаш чораларини кўриши мумкин бўлган солиқ даъвоси бўлмай қолса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бу ҳолда биринчи қайд этилган Давлатнинг ваколатли органи бу ҳакда дарҳол бошқа Давлатнинг ваколатли органини хабардор қилади ва биринчи қайд этилган Давлат бошқа Давлатнинг хоҳиши бўйича ўз сўровномасини тўхтатади ёки чақиртириб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу модданинг қоидалари ҳеч бир ҳолатда Ахдлашувчи Давлат зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкланиши сифатида талқин қилиниши мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) у ёки бу Ахдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги ва маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) жамоат тартибига (ordre public) зид бўлган чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ёрдам кўрсатиш, башарти бошқа Аҳдлашувчи Давлат мавжуд бўлган ҳолат бўйича ўз қонунчилиги ёки маъмурий амалиётида мавжуд бўлган ундириш ёки ундирувни таъминлашга доир барча оқилона чораларни кўрмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) кўмаклашаётган Давлат зиммасига тушаётган маъмурий сарф-харажатлар ундирув натижасида бошқа Ахдлашувчи Давлат олиши мумкин бўлган фойдага номутаносиб бўлган ҳолатларда кўмаклашиш.
(26А-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 19 апрелдаги баённомасига асосан киритилган — 2020 йил 18 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-МОДДА
ДИПЛОМАТИК ВАКОЛАТХОНАЛАР ХОДИМЛАРИ ВА КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ ХИЗМАТЧИЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари ходимларининг халқаро ҳуқуқ умумий нормаларига ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-МОДДА
ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларидан қатъи назар, агар барча тегишли фактлар ва шартларни ҳисобга олган ҳолда, ҳар қандай келишув ёки битимнинг асосий мақсадларидан бири мазкур Конвенция доирасида имтиёз олиш бўлиб ва бевосита ёки билвосита бундай имтиёзни олинишига олиб келган деб хулоса қилишга асос бўлса, бундай даромад ва фойда предметига нисбатан ушбу имтиёзлар тақдим қилинмайди, башарти бундай шартларда ушбу имтиёзларнинг берилиши мазкур Конвенция тегишли қоидаларининг объекти ва мақсадига мувофиқ деб топилмаса.
(28-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 19 апрелдаги баённомасига асосан киритилган — 2020 йил 18 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-МОДДА
КУЧГА КИРИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бири ушбу Конвенциянинг кучга кириши учун уларнинг ички қонунларига мувофиқ талаб қилинадиган процедураларининг тутаганлиги тўғрисида бир-бирларига дипломатик каналлар орқали ёзма равишда маълум қилади. Ушбу Конвенция шундай хабарларнинг охиргиси олингандан кейин ўн бешинчи куни кучга киради ва шундан кейин қуйидагиларга нисбатан амал қила бошлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Конвенция кучга кирган йилдан бевосита кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин олинган даромад манбаларидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Конвенция кучга кирган йилдан бевосита кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан ва ундан кейинги санадан бошланадиган солиққа тортиш барча даврлари учун бошқа даромад солиқларига ва сармояга нисбатан.
(29-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 19 апрелдаги баённомаси таҳририда — 2020 йил 18 октябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-МОДДА
АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТУГАТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция унинг амал қилишини Аҳдлашувчи Давлатлардан бири тўхтатмагунча ўз кучида қолади. Бироқ ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Конвенциянинг амал қилишини Конвенция кучга кирган кундан кейин беш йил ўтгач бошланадиган ҳар қандай тақвимий йилнинг ўттизинчи июнигача ёки ўттизинчи июнида тўхтатиш тўғрисида дипломатик йўл орқали хабар бериб тўхташи мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу ҳолатда Конвенциянинг амал қилиши тўхтатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) денонсация ҳақида хабардор қилинган йилдан бевосита кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб олинган даромад манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) денонсация ҳақида хабардор қилинган йилдан бевосита кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан ёки биринчи январидан кейинги санадан бошланадиган ҳар қандай солиққа тортиш йиллари учун бошқа даромад солиқларга ва маблағ солиқларига нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз Ҳукуматлари томонидан тегишли тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб ушбу Конвенцияни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1998 йил 11 февралда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, корейс ва инглиз тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда келишмовчиликлар пайдо бўлса, инглиз тилидаги матн асос қилиб олинади.
(30-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукуматининг 2019 йил 19 апрелдаги баённомаси таҳририда — 2020 йил 18 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОТОКОЛ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенцияни имзолаш пайтида, қуйида имзоловчилар қуйидаги қоидалар Конвенциянинг ажралмас қисмини ташкил этишига келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенциянинг преамбуласида ва бошқа моддаларида кўрсатилган, Ўзбекистонга нисбатан қўлланган «Сармоя солиғи», Ўзбекистоннинг мол-мулк солиғини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 7-модданинг 1-банди асосида Аҳдлашувчи Давлат икки мустақил корхона ўртасида тузилган келишувлар доимий муассаса солиғини камайтириш мақсадида тузилмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун аниқ сабабга эга бўлади, бундай битимлардан олинадиган даромад, гўё у доимий муассасанинг даромади каби тартибга солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз тегишли Ҳукуматлари томонидан тегишли тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб ушбу Конвенцияни имзоладилар.