Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш, ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида 1998 йил 11 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган Конвенция тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг мазкур шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятларини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 27 март,
131-сон