Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокимининг
Қарори
2013 ЙИЛДА ҲАҚ ТЎЛАНАДИГАН ЖАМОАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-459-сонли ва 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли қарорларига асосан ишга жойлашишга муҳтож, иш билан таъминланмаган аҳолини жумладан, касбга эга бўлмаган ёшларни, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17 ва 22-моддалари ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг ишга жойлашишга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳолининг (касбга эга бўлмаган ёшларни) бандлигини таъминлаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш, шунингдек туманнинг қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига кўмаклашишни ташкил этиш юзасидан «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги таклифи маъқуллансин.
* 2-илова берилмайди.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажариш учун юборилган шахсларга корхоналарда амалда бўлган ставкалар ва лавозим маошларидан (ишбай нархлар) келиб чиққан ҳолда, амалда бажарилган иш учун аммо, амалда ишлаган вақт учун ишсизлик бўйича нафақа миқдорининг 15 фоизига кўпайтирилганидан кам бўлмаган миқдорда (агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса) иш ҳақи тўлансин.
4. Туман бандликка кўмаклашувчи марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган фуқароларнинг касб маҳоратини, тажрибасини, ёши, жинси ва бошқа хусусиятларини жамоат ишини ташкил этаётган тегишли корхона, ташкилот ва муассасадаги ишнинг тури ва зарурий меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори М.Азизов зиммасига юклатилсин.
5. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун маблағ ажратиш Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17 ва 22-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 353-сонли Низомнинг 23-бандига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириш, бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 353-сонли Низомнинг 25-бандига мувофиқ аҳолини иш билан таъминлашда ноқулай вазиятлар билан боғлиқ истисно ҳолларда, шунингдек ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш учун иш берувчиларни қизиқтириш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидаги миқдорларда :
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари мулки бўлган корхоналарда, хўжалик ҳисобидаги корхоналардан ташқари — меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг кўпи билан етмиш беш фоизи;
бошқа корхоналарда — меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатларининг кўпи билан эллик фоизи қоплансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 353-сонли Низомнинг 26-бандига мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
8. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари зиммасига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қатнашаётган фуқаролар тўғрисида тўлиқ маълумотларни (табел) ҳар ойнинг 25-санасига қадар туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим қилиб бориш ҳамда уларга иш ҳақларининг тўлиқ ва ўз вақтида ойма-ой тўланишини таъминлаш тавсия этилсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори М.Азизов, назорат қилиб бориш эса туман ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари З.Баратов зиммасига юклатилсин.
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким М. ХАЙИТМУРОДОВ
Янги Нишон ш.,
2013 йил 11 февраль,
X-237/02-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 11-февралдаги Х-237/02-сонли қарорига
1-илова
1-илова
Нишон туманида 2013 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг
РЎЙХАТИ
| Т/р | Корхоналар номи | Жалб қилинадиганлар сони | Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари тури | Иш мазмуни | Ташкил этиш даври |
| 1. | Нишон туман ободонлаштириш бошқармаси | 15 | Шаҳар, посёлкалар, қишлоқ хўжалиги кооператив (ширкат) хўжалиги ва бошқа хўжалиги корхоналари, дам олиш зоналари, корхоналарни ободонлаштириш | Ирригация тармоқларини ётқизиш ва тозалаш, ҳудудларни тозалаш, қишки йиғиштиришлар: супуриш ёки қор кураш, яхмалакни йўқ қилиш, қорни ва қор-музни кўчириш, ёзги йиғиштириш: ҳудудларни супуриш ва ахлатларни тўплаш; ҳовли-жой ҳудудини қўл билан йиғиштириш: намлаб супуриш ва зинапоя атрофини ювиш, деразаларни ювиш, даҳлизга чиқишдаги майдончани супуриш ва ювиш, ишлаб чиқариш ҳудудларини, йўлларни айланма кўприк ва кўприкларни тозалаш ва қуриш, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш; ўтқазилган дарахтларни парвариш қилиш (суғориш, шакл бериш, органик маъданли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш); электр таъминоти объектлари билан боғлиқ бўлган ишлар (электр таъминоти объектлари, сув қувурларини қуриш ва улардан фойдаланиш); дам олиш зоналарини ободонлаштириш (парк зоналарини кўкаламзорлаштириш) | Йил давомида |
| 2. | Туман фермер хўжаликларида | 25 | Агросаноат комплексидаги мавсумий ишлар | Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари (мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиштириш, пахта териш, ўташ, озуқа тайёрлаш, мол боқиш ва бошқалар) | Йил давомида |