Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2017 14.08.2000 йилдаги ПФ-2682-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУД ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тизимининг демократик асосларини ислоҳ қилиш ва янада чуқурлаштириш, суд ишларининг адолатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш ҳамда судларнинг ихтисослашувини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий юрисдикция судларининг тузилмаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тузилиши ҳамда штат бирлигининг сони 1–3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2001 йилнинг 1 январидан мавжуд умумий юрисдикция судлари негизида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судлари ташкил қилинсин ҳамда уларнинг тузилиши ва штат бирликларининг сони 4–6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлари ташкил қилинсин хамда уларнинг тузилиши ва штат бирликларининг сони 7–8-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судлари — суд раиси, раис ўринбосари, судьялардан иборат бўлиб, ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судлари — суд раиси ва судьялардан иборат бўлиб, қонун билан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган фуқаролик ишларини кўриб чиқадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари — суд раиси, раис ўринбосари, судьялар, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлиб, ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) жиноят ишлари бўйича судлари — суд раиси, судьялар ва халқ маслаҳатчилардан иборат бўлиб, қонун билан уларнинг ваколатига тааллуқли бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролик ишлари бўйича судларга Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексида кўзда тутилган барча ишлар тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича судларга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексида кўзда тутилган барча ишлар ҳамда амалдаги қонун бўйича судларнинг иш юритувига ўтказилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларнинг, шунингдек ҳарбий судларнинг фаолияти устидан суд назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, умумий юрисдикция судларининг судьяларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва тайинлаш (сайлаш) қонунда ўрнатилган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида судларни молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судларни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш ҳақида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 14 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2682-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 318-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 318-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 3-4-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 318-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 318-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 318-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 246-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2002 й., 3-4-сон, 26-модда; 2010 й., 37-сон, 318-модда)