25.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2443
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори, 25.03.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2443
Кучга кириш санаси
01.04.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2443]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги 34/2-сон қарори билан тасдиқланган Эксперт кенгаши тўғрисида низом (рўйхат рақами 263, 1996 йил 10 июль);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/6-сон «Эксперт кенгаши тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 263-1, 2003 йил 12 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/14-сон «Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 263-2, 2010 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 22-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Г. БАХАДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 31 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
195/5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/5-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаши тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) эксперт кенгаши фаолиятини тартибга солади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза — ҳужжатларнинг моҳияти ва амалга оширилган аттестация тадбирларининг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий экспертиза — диссертация ва нашр қилинган ишлар илмий натижаларининг янгилиги, назарий ва амалий аҳамиятини баҳолаш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса бериш.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Эксперт кенгаши ўз фаолиятида тегишли қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ОАК раҳбарияти эксперт кенгаши фаолиятини назорат қилиб боради ва унинг фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришга масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Эксперт кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар эксперт кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги таклифларини кўриб чиқиш ҳамда уларга баҳо бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва техниканинг энг янги йўналишлари ҳамда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражалар берувчи илмий кенгашларнинг ва илмий унвонлар берувчи кенгашларнинг илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш ишларини назорат қилиш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертацияларнинг илмий савиясини, уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даража ва илмий унвон талабгорларига қўйиладиган талабларнинг ягоналигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертацияларни юқори даражада экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертация натижаларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг фан ва техникани ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўналишларига мослигига баҳо бериш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Эксперт кенгаши ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражалар берувчи илмий кенгашларнинг энг мақбул (оптимал) тармоғини шакллантиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражалар берувчи илмий кенгашларни тузиш ва қайта тасдиқлашга оид ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда уларни тузиш (қайта тасдиқлаш)нинг мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи кенгашларнинг иш тажрибасини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш бўйича мурожаатномаларни кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нострификация қилиш бўйича мурожаатномаларни кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражалар ва илмий унвонлардан маҳрум этиш ва уларни тиклаш масалаларини кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи кенгашларнинг қарорлари юзасидан берилган апелляцияларни кўриб чиқади ва OAK Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тегишли тавсиялар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя қилинган диссертацияларнинг илмий ва амалий натижаларини таҳлил қилади ва улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясига тегишли материаллар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатини такомиллаштиришга, янги ихтисосликлар паспортлари ва малакавий имтиҳонлар дастурларини тайёрлашга оид таклифларни кўриб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ва ташкилотларнинг мурожаатларини, жумладан апелляцияларни кўриб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
OAK Раёсатига илмий даражалар ва илмий унвонлар берувчи у ёки бу кенгаш фаолиятини давом эттириши мақсадга мувофиқлигига ёхуд кенгаш раҳбариятини ўзгартиришга доир тавсиялар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОАК раҳбарияти топшириғига асосан таянч докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчилик институтлари томонидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш сифатининг мониторингини ўтказишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Эксперт кенгашининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Эксперт кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражалар берувчи илмий кенгашларга қўшимча хулоса олиш учун диссертацияларни юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етарлича асосланмаган хулосани қайта ишлаш учун илмий даражалар берувчи илмий кенгашга қайтариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даража талабгорларини, диссертация ҳимояси ёки унинг жамоавий тақризи ўтказилган илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раҳбарини, расмий оппонентларни, илмий раҳбарларни (консультантларни), шунингдек етакчи ташкилот вакилларини ўз мажлисларига таклиф қилиш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-3, 09.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/2443-3/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мажлисларида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва илмий унвонлар берувчи кенгаш раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вакилларини илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар мажлисларига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда диссертация бўйича расмий оппонентларни тавсия этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини текширишда ОАК номидан иштирок этиш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Эксперт кенгаши мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Эксперт кенгашини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Эксперт кенгаши турли фан соҳалари ва иқтисодиёт тармоқларининг етакчи мутахассис-олимларидан иборат таркибда тузилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгашининг раиси ва аъзолари ОАК Раёсати томонидан илмий ва таълим ташкилотлари, вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясида фаолият юритаётган шахслар орасидан ОАК раҳбарияти тавсиясига асосан тасдиқланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IHL-1877/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-4, 21.01.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2022 й., 10/22/2443-4/0050-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Эксперт кенгаши таркибига камида 5 йиллик илмий ва педагогик иш тажрибасига эга бўлган ҳамда илмий даража олган мутахассис тайёрлаган фан докторлари киритилади. Фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассиснинг эксперт кенгашининг илмий котиби этиб тайинланишига истисно тариқасида йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаши камида 9 нафар ва кўпи билан 21 нафар мутахассис-олимлардан иборат таркибда шакллантирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Эксперт кенгаши таркиби фаолияти давомида таркибининг учдан бир қисмини янгилаш шарти билан ОАК Раёсати томонидан уч йил муддатга тасдиқланади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, эксперт кенгаши таркибига ОАК раисининг буйруғига асосан қисман ўзгартириш киритилиши мумкин, ушбу ўзгартириш ОАК Раёсатининг навбатдаги мажлисига тасдиқлаш учун киритилиши лозим.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаши таркибида сурункасига икки муддатдан ортиқ ишлаш мумкин эмас. Эксперт кенгаши таркибидан чиққан аъзолар эксперт кенгаши таркибига бир йил ўтгандан кейин қайта киритилиши мумкин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли бажараётган эксперт кенгаши раиси, раис ўринбосари (ўринбосарлари) ва илмий котиби ўз вазифасини кейинги муддатда ОАК Раёсатининг қарори асосида давом эттириши мумкин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бир ташкилот ходимлари бир вақтнинг ўзида битта эксперт кенгашининг раиси, ўринбосари ва илмий котиби, шунингдек эксперт кенгаши аъзолари илмий даражалар берувчи илмий кенгаш аъзоси бўлиши мумкин эмас.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгашининг аъзоси мажлисларда фаол иштирок этмаганда, экспертиза (илмий экспертиза) жараёни, шу жумладан диссертация экспертизасига оид маълумотларни ошкор қилганда, у ОАК Раёсати томонидан эксперт кенгаши таркибидан чиқарилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Эксперт кенгаши ишини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Эксперт кенгаши ишига эксперт сифатида таҳлилий ишларни олиб бориш ҳамда диссертация ва аттестация ишларини кўриб чиқишда иштирок этиш учун тегишли фан соҳалари бўйича фан докторлари жалб қилиниши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. ОАК Раёсати аъзолари эксперт кенгаши ишида иштирок этишлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Эксперт кенгаши мажлислари эксперт кенгаши раиси раҳбарлигида ўтказилади. Эксперт кенгаши раиси турли сабабларга кўра эксперт кенгаш мажлисида иштирок этаолмаган тақдирда, унинг вазифасини раис ўринбосари ёки ОАК раҳбарияти томонидан тайинланган эксперт кенгаши аъзоларидан бири бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаши мажлислари унинг ишида эксперт кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Эксперт кенгашининг қарорлари (тавсиялари, хулосалари) очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Зарур ҳолларда, эксперт кенгашининг қарорлари холислигини таъминлаш мақсадида ёки эксперт кенгаши аъзоларининг кўпчилиги таклифига кўра ёпиқ овоз бериш ўтказилиши мумкин.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаши қарори мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, қабул қилинган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Эксперт кенгаши қарорлари тавсиявий характерга эга бўлиб, эксперт кенгаши томонидан мустақил равишда қабул қилинади ҳамда ОАK Раёсати тасдиқлаган кундан эътиборан кучга киради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Эксперт кенгашининг мажлиси мазкур Низом талабларига риоя этмаган ҳолда ўтказилган ва эксперт кенгаши томонидан асоссиз қарор қабул қилинган тақдирда, ОАK раҳбарияти диссертацияни мустақил ёпиқ экспертизага бериб, мустақил ёпиқ экспертиза натижаси асосида эксперт кенгашига масалани такроран кўриб чиқишни таклиф этишга ҳақли.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ОАK Раёсати ёки раҳбариятининг топшириғига асосан, зарур ҳолларда, эксперт кенгашларининг қўшма мажлиси ташкил қилиниши мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Эксперт кенгаши бўйича ОАК масъул ходими эксперт кенгаши мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб, эксперт кенгаши илмий котиби билан биргаликда аттестация ишлари ва диссертацияларнинг тўла-тўкис сақланиши ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун масъулдир. Эксперт кенгаши йиғилишларида ОАK раҳбарияти иштирок этиши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бошқа эксперт кенгашлари аъзолари ва мутахассис-олимлар ҳам кенгаш мажлисида эксперт кенгаши қарорига мувофиқ иштирок этишлари мумкин. Эксперт кенгашига таклиф қилинган мутахассислар эксперт кенгашида маслаҳат овози билан иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Эксперт кенгаши мажлисида тегишли диссертация бўйича расмий оппонент, илмий консультант ва етакчи ташкилот тақризини имзолаган эксперт кенгаши аъзолари иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-3, 09.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/2443-3/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Эксперт кенгаши қарори (тавсияси, хулосаси) ва мажлиси баённомаси раислик қилувчи ва эксперт кенгаши илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда беш кун ичида эксперт кенгаши бўйича ОАК масъул ходимига топширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Эксперт кенгаши томонидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини ва профессор илмий унвонини бериш бўйича мурожаатлар 2 ой ичида, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини ҳамда доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини бериш бўйича мурожаатлар 1,5 ой ичида кўриб чиқилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Эксперт кенгаши аъзолари ўзлари тайёрлаган хулосаларнинг белгиланган муддатда тақдим этилиши ҳамда эксперт кенгаши мажлисида кўрилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорларнинг (тавсияларнинг, хулосаларнинг) асослилиги ва холислиги учун масъулдир.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Диссертация ва аттестация ишлари юзасидан эксперт кенгаши қарорлари ОАК Раёсати мажлисида Бош илмий котиб ва эксперт кенгаши раиси ёки ўринбосари томонидан тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Июль-август ойлари эксперт кенгаши томонидан аттестация ишларини кўриб чиқиш муддатларини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Эксперт кенгаши ўтган йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили 10 январдан кечиктирмай ОАКга тақдим этади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги 220/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-1, 25.02.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 84-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Илмий даража ва илмий унвондан маҳрум этиш ёки уларни тиклаш масалаларини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Эксперт кенгашига илмий даража ёки илмий унвондан маҳрум этиш ёки уларни тиклаш масаласини кўриб чиқиш учун асос бўладиган материаллар келиб тушган тақдирда, материаллар эксперт кенгаши томонидан тузилган камида беш нафар аъзодан иборат комиссияга ўрганиш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия томонидан ўрганиш натижалари бўйича хулоса чиқарилади ва мазкур хулоса тегишли материаллар билан бирга, эксперт кенгаши мажлисида кўриб чиқиш учун топширилади. Комиссия хулосаси эксперт кенгаши томонидан бир ой ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Эксперт кенгаши мажлиси илмий даража ёки илмий унвондан маҳрум этиш ёки уларни тиклаш масаласи қўйилган шахс иштирокида ўтказилади. Шахс бу ҳақда мажлис ўтказилишидан камида беш кун олдин огоҳлантирилиши шарт. Агар шахс мажлисга узрсиз сабабларга кўра келмаса ёки мажлисга келишдан бош тортса, эксперт кенгаши томонидан унинг иштирокисиз мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур шахс узрли сабабларга кўра мажлисга келаолмаслиги ҳақида олдиндан хабар қилганда, кенгаш мажлиси бошқа кунга қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Эксперт кенгаши томонидан илмий даража ёки илмий унвондан маҳрум этиш ёки уни тиклаш юзасидан яширин овоз бериш ўтказилади. Эксперт кенгаши хулосаси мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган эксперт кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Эксперт кенгаши қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даража ёки илмий унвондан маҳрум этиш ёки уларни тиклаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даража ёки илмий унвондан маҳрум этмаслик ёки уларни тикламаслик тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда эксперт кенгаши томонидан тегишли масала бўйича асослар акс эттирилган хулоса тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгашининг хулосаси кўриб чиқиш ва мазкур масала юзасидан якуний қарор қабул қилиш учун ОАК Раёсати мажлисининг кун тартибига киритилади ҳамда ОАК Раёсати томонидан тегишли қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII боб. Апелляцияни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ёки илмий унвонлар берувчи кенгаш қарори ёхуд ОАК Раёсати қарори юзасидан берилган апелляция эксперт кенгаши томонидан ОАК Тартиб-қоида комиссияси топшириғига асосан кўриб чиқилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Эксперт кенгаши апелляцияни кўриб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни апелляция берган шахслардан ва тегишли кенгашлардан сўраб олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Апелляция эксперт кенгаши мажлисида кўриб чиқилаётганда, унда манфаатдор шахслар, жумладан апелляция берган шахс, унинг илмий раҳбари (консультанти) ва диссертация бўйича расмий оппонентлар ҳамда мажлис раиси таклиф этган мутахассис-олимлар иштирок этишлари мумкин.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2021 йил 31 мартдаги 295/12-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-3, 09.04.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/2443-3/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция берган шахс ва бошқа манфаатдор шахслар мажлис ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида мажлис бўладиган кундан камида беш кун олдин хабардор этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса ёпиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Эксперт кенгашининг хулосаси унинг мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган аъзоларнинг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2443-2, 23.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгашининг хулосаси кўриб чиқиш ва апелляция бўйича якуний қарор қабул қилиш учун ОАК Раёсати мажлисининг кун тартибига киритилади ҳамда ОАК Раёсати томонидан тегишли қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва спорт ишлари вазири Т. КУЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 14 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 28 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 17 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 18 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РУЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 23 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 22 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 15 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижроия аппарати раҳбари О. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 16 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 169-модда; 2016 й., 8-сон, 84-модда; 2017 й., 25-сон, 572-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2021 й., 10/21/2443-3/0307-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 21.01.2022 й., 10/22/2443-4/0050-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)