16.02.2017 йилдаги ПФ-4958-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълимнинг ноёб тизими яратилди, илмий-тадқиқот фаолияти, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш самарадорлигини оширишга, мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ролини кучайтиришга йўналтирилган салмоқли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилнинг 1 январидан бошлаб докторлик диссертациясини ҳимоя қилиш ва фан доктори илмий даражасини бериш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий қилиниши олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини умум қабул қилинган халқаро талаблар ва стандартларга яқинлаштиришда муҳим қадам бўлди. Ўтган давр ичида барча зарур норматив-ҳуқуқий база шакллантирилди, ўрнатилган талабларга мувофиқ олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларининг фаолияти, докторлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда эришилган суръатлар олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими шароитида орттирилган тажрибанинг моҳиятини қатор хорижий мамлакатларнинг мазкур соҳадаги илғор амалиётини ҳисобга олган ҳолда қайта англаш зарурлигини тақозо этмоқда. Ҳозирги шароитда илмий кадрлар тайёрлаш жараёнини тобора жадал ривожлантириш ва сифатини ошириш, иқтидорли ёшларни илм-фанга кенг жалб қилиш, олий таълим ва илмий муассасаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ундан республиканинг инновацион ривожланишида самарали фойдаланиш масалалари алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимининг сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасини янада такомиллаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама намоён этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, шунингдек тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари мавжуд бўлган бошқа вазирлик ва идораларнинг қатор хорижий мамлакатларнинг халқаро амалиётига мувофиқ 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизимини жорий қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси магистр даражасига ёки олий маълумотга (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлган, ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун) ва ўрнатилган талаблар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган шахсларга илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда берилган, унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган ва ўрнатилган талаблар бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган шахсларга илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таянч докторантурага магистр даражасига ёки олий маълумотга (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлган, ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун) шахслар ўрнатилган талабларга мувофиқ қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторантурага фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда берилган, унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар ўрнатилган талабларга мувофиқ қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган тартибда мустақил тадқиқотчи сифатида расмийлаштирилган, магистр даражасига ёки олий маълумотга (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлган, ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун) шахсларга ҳам фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган тартибда мустақил тадқиқотчи сифатида расмийлаштирилган, фалсафа доктори (PhD) ёки фан номзоди, ёки хорижий давлатларда берилган, унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларга ҳам фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фан доктори илмий даражасини берувчи амалдаги илмий кенгашлар мазкур Фармон қабул қилинган кундан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими бўйича диссертацияларни ҳимояга қабул қилишни тўхтатиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда берилган, унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳозирги вақтда катта илмий ходим-изланувчилар институтида таҳсил олаётган ёки ўрнатилган тартибда мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилган шахслар олий ўқув юртидан кейинги таълим янги тизимининг тегишли институтларида таҳсил олишни давом эттирадилар ва, тайёрлигига қараб, фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун диссертацияларини ҳимоя қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими шароитида катта илмий ходим-изланувчилар ёки мустақил изланувчилик институтини диссертация ҳимоясисиз битирган, шунингдек, олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига кирмаган ҳолда ўрнатилган талабларга мувофиқ диссертациясини тайёрлаган ва Олий аттестация комиссиясида диссертация мавзусини рўйхатдан ўтказган шахслар фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда берилган, унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлмаган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳозирги вақтда катта илмий ходим-изланувчилар институтида таҳсил олаётган ёки ўрнатилган тартибда мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилган шахслар олий ўқув юртидан кейинги таълим янги тизимининг тегишли институтларида таҳсил олишни давом эттирадилар ва, тайёрлигига қараб, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертацияларини ҳимоя қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими шароитида катта илмий ходим-изланувчилар ёки мустақил изланувчилик институтини диссертация ҳимоясисиз битирган, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларига кирмаган ҳолда ўрнатилган талабларга мувофиқ диссертациясини тайёрлаган ва Олий аттестация комиссиясида диссертация мавзусини рўйхатдан ўтказган шахслар фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мазкур Фармоннинг ижроси бўйича, жумладан, қуйидагиларни назарда тутган Ҳукумат қарорини қабул қилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умум қабул қилинган халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган такомиллаштирилган давлат талабларини, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаларини олиш учун диссертация ишлари мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг — фалсафа доктори (PhD) дипломининг давлат намунасини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилнинг 1 июлига қадар олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида таҳсил олаётган шахсларни янги тизимнинг тегишли институтларига ўтказиш, янги талабларга мувофиқ аттестация ишларининг қабул қилиниши, кўриб чиқилиши ва талабгорларга фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Doctor of Science) илмий даражалари берилишини таъминлаш, шунингдек таянч докторантурада, докторантурада ёки мустақил изланувчи сифатида ўқишни бошлаш бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими фаолиятини ташкиллаштириш билан боғлиқ барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларда берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш)нинг амалдаги тартибини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Таянч докторантурага ва докторантурага қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига, вазирликларга, идораларга ва олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширадиган муассасаларга шу мақсадлар учун ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 июлидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таянч докторантурада таҳсил олувчи шахсларга стажёр-тадқиқотчи лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторантурада таҳсил олувчи шахсларга фан номзоди илмий даражасига эга (илмий унвонга эга бўлмаган) катта илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармонга мувофиқ 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини молиялаштиришга зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456- сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва 2012 йил 27 июлдаги ПФ-4458-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 16 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-4958-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 106-модда)