қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги Низомини тасдиқлаш ҳақидаги қарори ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат бозоридаги вазиятни яхшилаш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг шу хусусидаги хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги Низом талабларидан келиб чиқиб, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши, иш қидираётган даврда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2012 йил учун туман ҳудудидаги ташкилот, корхона ва муассасалар ҳамда хўжаликларда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилинсин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилувчи ташкилот, корхона ва муассаса ҳамда хўжаликларда бажариладиган Ишлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш таклифи билан чиқадиган барча ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (С. Ахмедов) билан шартномалар тузсинлар.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги Низомнинг 25-бандига мувофиқ аҳолини иш билан таъминлашда ноқулай вазиятлар билан боғлиқ истисно ҳолларда, шунингдек ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилиш учун иш берувчиларни қизиқтириш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидаги миқдорларда қопланиши мумкин:
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари мулки бўлган корхоналарда, хўжалик ҳисобидаги корхоналардан ташқари — меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг кўпи билан етмиш беш фоизи;
бошқа корхоналарда — меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатларининг кўпи билан эллик фоизи.
5.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б. Доверов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. ЖУРАЕВ
Яккабоғ т.,
2012 йил 17 апрель,
Х-374/04-сон
Туман ҳокимининг 2012 йил 17 апрелдаги X-374/04-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг намунавий
РЎЙХАТИ
| т/р | Корхона номи | Иш мазмуни |
| 1. |
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида |
Қишлоқ хўжалиги ишлари ариқ-зовурларни тозалаш, пахта йиғим-терим ишлари |
| 2. |
Ободонлаштириш соҳасида |
Ободонлаштириш ишлари |
| 3. |
Ижтимоий таъминот ишлари соҳасида |
Ўзгалар ёрдамига муҳтож кексалар ва ногиронларга қараш ишлари |
| 4. |
Пиллани саралаш корхоналари |
Пиллани саралаш ва қуритиш ишлари |