Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2183-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги ПҚ–1914-сон «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 66-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 11 декабрдаги 40/2-сон «Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2183, 2011 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 28-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 ноябрдаги 32/7-сон «Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2183-1, 2012 йил 3 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 48-49-сон, 544-модда).
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 февраль,
4/8-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 160-модда)