Қашқадарё вилояти Касби тумани ҳокимининг
Қарори
2012 йилда Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17 ва 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-459-сонли ва 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616 сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарорларига асосан ишга жойлашишга муҳтож, иш билан таъминланмаган аҳолини жумладан, касбга эга бўлмаган ёшларни, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, шунингдек ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг ишга жойлашишга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳолининг (касбга эга бўлмаган ёшларни) бандлигини таъминлаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатишни таъминлаш, шунингдек туманнинг қишлоқ хўжалиги, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига кўмаклашишни ташкил этиш юзасидан «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги таклифи маьқуллансин.
2. Ишсизларни вақтинчалик иш билан банд қилиш мақсадида тумандаги фермер хўжаликлари, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилсин ҳамда рўйхати 1-иловага мувофиқ, вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*2-илова берилмайди.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини бажариш учун юборилган шахсларга корхоналарда амалда бўлган ставкалар ва лавозим маошларидан (ишбай нархлар) келиб чиққан ҳолда, амалда бажарилган иш учун аммо, амалда ишлаган вақт учун ишсизлик бўйича нафақа миқдорининг 15 фоизига кўпайтирилганидан кам бўлмаган миқдорда (агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса) иш ҳақи тўлансин.
4. Туман бандликка .кўмаклашувчи марказида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф эгилган фуқароларнинг касб маҳоратини, тажрибасини, ёши, жинси ва бошқа хусусиятларини жамоат ишини ташкил этаётган тегишли корхона, ташкилот ва муассасадаги ишнинг тури ва зарурий меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори И. Атавуллаев зиммасига юклатилсин.
5. Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун маблағ ажратиш Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17 ва 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 353-сонли Низомнинг йигирма учинчи бандига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириш, бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг:
жойлардаги давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил эгиш тўғрисида»ги 353-сонли Низомнинг йигирма бешинчи бандига мувофиқ аҳолини иш билан таъминлашда ноқулай вазиятлар билан боғлик истисно ҳолларда, шунингдек ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш учун иш берувчиларни қизиқтириш мақсадида. ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидаги миқдорларда:
жойлардаги давлат ҳокимияти.органлари мулки бўлган корхоналарда, хўжалик ҳисобидаги корхоналардан ташқари меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларнинг кўпи билан етмиш беш фоизи;
бошқа корхоналарда — меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатларининг кўпи билан эллик фоизи қоплансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги 353-сонли Низомнинг йигирма олтинчи бандига мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларга иш ҳақи тўлаш харажатлари тўлиқ Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
6. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари зиммасига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қатнашаётган фуқаролар тўғрисида тўлиқ маълумотларни (табел) ҳар ойнинг 25 санасига қадар туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим қилиб бориш ҳамда уларга иш ҳақларининг тўлиқ ва ўз вақтида ойма-ой тўланишини таъминлаш тавсия этилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ф. Исломов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ф. ШАРИПОВ
Касби т.,
2012 йил 30 март,
Х-290/3-сон
Туман ҳокимининг 2012 йил 30 мартдаги Х-290/3-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этувчи ташкилот, муассаса ва фермер хўжаликлари
Рўйхати
|
Т/р |
Ташкилот, муассаса ва фермер |
Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари тури |
Жалб қилинадиган сони (киши) |
Ташкил қилиш даври |
| 1. | Пилла МЧ Жамияти | Пилла саралаш | 20 | январь-декабрь |
| 2. | Абдусалом бобо Арабов ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 8 | январь-декабрь |
| 3. | Дўлаб бобо Эргашов ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 10 | январь-декабрь |
| 4. | Ферузбек ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 11 | январь-декабрь |
| 5. | Очил бобо Сафаров ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 10 | январь-декабрь |
| 6. | Мухаммад Расул Ахмедов ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 11 | январь-декабрь |
| 7. | Қурбонов Интифоқ ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 12 | январь-декабрь |
| 8. | Бўрибой Шоназаров ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 10 | январь-декабрь |
| 9. | Шухрат ўғли Ғолибжон ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 8 | январь-декабрь |
| 10. | Шарофат момо Сиддиқова ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 11 | январь-декабрь |
| 11. | Жабборов Хайитқул ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 10 | январь-декабрь |
| 12. | Бердиев Элмурод ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 11 | январь-декабрь |
| 13. | Жовмардо Абдурашид ота ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 10 | январь-декабрь |
| 14. | Юксалиш МТП | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 12 | январь-декабрь |
| 15. | Юксалиш СИУ | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 15 | январь-декабрь |
| 16. | Ашуров Фазлиддин Холёрович ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 8 | январь-декабрь |
| 17. | Суннатов Озодбек Жумаевич ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 9 | январь-декабрь |
| 18. | Толмасов Жахонгир Толибжонович ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 9 | январь-декабрь |
| 19. | Файзиева Холниса Чўлиевна ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 8 | январь-декабрь |
| 20. | Хусенов Элмурод ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 8 | январь-декабрь |
| 21. | Санақулов Эрдон ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 8 | январь-декабрь |
| 22. | Майманоқ Тоғариқ СИУ | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 10 | январь-декабрь |
| 23. | Расулов Муродилло ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 8 | январь-декабрь |
| 24. | Тангриев Янгибой ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 9 | январь-декабрь |
| 25. | Авазов Махмуд ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 8 | январь-декабрь |
| 26. | Эшонқулов Абдурайим ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 10 | январь-декабрь |
| 27. | Талишбе МТП | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 16 | январь-декабрь |
| 28. | Семруғ-33 ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 8 | январь-декабрь |
| 29. | Мустақиллик-10 ф/х | Ариқларни тозалаш, ўтов ишлари | 8 | январь-декабрь |
| | Жами | | | |