Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда 2012 йил учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ва Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат бозоридаги вазиятни яхшилаш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг шу ҳусусидаги хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги Низом талабларидан келиб чиқиб, иш қидираётган шахс сифатида туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида рўйхатга олинган фуқароларга уларнинг вақтинча иш ҳақи олиши, иш қидираётган даврда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2012 йил учун туман ҳудудидаги ташкилот, корхона ва муассасалар ҳамда хўжаликларда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил қилинсин.
2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилувчи ташкилот, корхона ва муассаса ҳамда хўжаликларда бажариладиган ишлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
3. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш таклифи билан чиқадиган барча ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Қ. Холиқов) билан шартномалар тузсинлар.
4. Белгилаб қўйилсинки:
ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига, бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Вазирлар .Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги Низомнинг йигирма бешинчи бандига мувофиқ аҳолини иш билан таъминлашда ноқулай вазиятлар билан боғлиқ истисно ҳолларда, шунингдек ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш учун иш берувчиларни қизиқтириш мақсадида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига қуйидаги миқдорларда қопланиши мумкин:
жойлардаги давлат ҳокимияти органлари мулки бўлган корхоналарда, хўжалик ҳисобидаги корхоналардан ташқари меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг кўпи билан етмиш беш фоизи;
бошқа корхоналарда меҳнатга ҳақтўлаш учун харажатларининг кўпи билан эллик фоизи.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О. Қобулов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким У. ХУДОЙҚУЛОВ
Китоб т.,
2012 йил 9 март,
Х-190/3-сон
Туман ҳокимининг 2012 йил 9 мартдаги Х-190/3-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Туманда 2012 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилувчи ташкилот, корхона ва муассасалар ҳамда хўжаликларда бажариладиган ишлар
РЎЙХАТИ
| Т-р |
Иш турлари |
Иш мазмуни |
| 1. | Туман фермер хўжаликларида |
Ариқ зовурларни тозалаш, ток ва дарахтларга |
| 2. | Туман Ипак масъулияти чекланган жамият |
Туман Ипакчилик корхонасида пилла қабул қилиб |
| 3. | Туман Ободончилик бошқармаси |
Ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ўтказилган |