22.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2430
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи, 22.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2430
Кучга кириш санаси
25.02.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 22 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2430]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2430-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/2430-1/1144-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Т. КУЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 22 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162-сон

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 22 февралдаги 162-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган спорт иншоотларида (бундан буён матнда спорт иншоотлари деб юритилади) футбол бўйича спорт мусобақалари ва томоша тадбирларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2430-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/2430-1/1144-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Спорт иншоотига кириш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Спорт иншоотига кириш вақтида томошабинлар (мухлислар):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншооти ҳудудига ва трибуналарига чипталар ёки кириш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатлар бўйича кириш ва спорт иншоотининг умумий сиғими доирасида уларда кўрсатилган жойларни эгаллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншооти ҳудудида жойлашган сақлаш камералари, гардероблар, буфетлар, қаҳвахоналар, маълумотлар бюроси, телефонлар, киоскалар ва шу кабилардан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пластик сурнайлар, дастаси пластикдан бўлган байроқчалар, дастаси йўқ байроқлар, фотоаппаратлар, мобиль телефонларни спорт иншоотига олиб кириш ҳуқуқига эга.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2430-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/2430-1/1144-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мухлисларнинг гуруҳларига спорт иншоотига ичи кавак (телескопик) дастали байроқларни ва барабанларни олиб келишга рухсат этилади. Бунда байроқнинг максимал ҳажми – 1 х 2 м, дастасининг максимал узунлиги – 1,2 м бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мухлисларнинг гуруҳлари спорт иншооти маъмурияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг масъул ходимлари билан келишган ҳолда катта футболка ва байроқларни бўш секторлар ва югуриш йўлакчаларига жойлаштириш, тўсиқларга баннер-транспарантларни осиб қўйишлари мумкин. Катта футболка, байроқлар, баннер-транспарантларда ҳақоратли ёзувлар, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид бошқа ёзувлар бўлмаслиги керак.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Спорт иншоотига кириш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) мажбуриятлари:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2430-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/2430-1/1144-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншоотига кириш жараёнида махсус назоратдан (текширувдан) ўтиш вақтини ҳисобга олган ҳолда спорт иншоотига тадбир бошлангунга қадар келиш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2430-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/2430-1/1144-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншооти маъмурияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига чипталар, таклифномалар ёки тадбирга кириш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни кўрсатиш ҳамда уларнинг хавфсизлик ва тартибни сақлаш бўйича қонуний талабларини бажариш.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2430-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/2430-1/1144-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Томошабинлар (мухлислар) спорт иншоотига кириш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан махсус назоратдан (текширувдан) ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2430-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/2430-1/1144-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Томошабинларга (мухлисларга) қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маст ҳолда спорт иншоотига кириш, спиртли ичимликларни олиб келиш, тамаки маҳсулотларини ёки бошқа маст қилувчи воситаларни спорт иншооти ҳудудида истеъмол қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи билан ўқ отар қурол, тез ўт оладиган, портловчи, заҳарли, пиротехник, ўткир ҳидли моддаларни, санчадиган ёки кесадиган предметлар, чемоданлар, портфеллар, катта ўлчамдаги ўрамлар ва сумкалар, шиша идишларни, шунингдек бошқа томошабинларга ва тадбир ўтказишга берувчи бошқа буюмларни олиб келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юз ёки тананинг бошқа қисмларини бўяш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирга жониворлар билан келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғашга қаратилган, тадбир иштирокчилари ва бошқа томошабинларни ҳақорат қиладиган белги ёки тимсол ва ёзувларни олиб юриш ёки очиқ намойиш этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир иштирокчиларининг қадр-қимматини камситувчи ҳайқириқлар ёки ҳаракатлар қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар меҳмон жамоа мухлисларининг жойи учрашувни қабул қилаётган жамоа мухлислари тарафида бўлса, спорт иншооти маъмурияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида учрашувни қабул қилаётган жамоа мухлисларидан меҳмон жамоа мухлислари учун мўлжалланган секторга ўтишни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилаётган вақтда томошабинлар (мухлислар):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқулай об-ҳаво шароитида жамоани турган ҳолда қўллаб-қувватлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фото ва видеосъёмкани амалга оширишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўйин вақтида жамоани фаол ва уюшган ҳолда қўллаб-қувватлашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўллаб-қувватловчи шиор ва чақириқлардан фойдаланишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол ва унинг натижаси билан боғлиқ ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилаётган вақтда томошабинларнинг (мухлисларнинг) мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибига ва умумий қабул қилинган хулқ-одоб нормаларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншоотининг жиҳозларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншоотига ташриф буюриш тартибига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа жамоаларнинг мухлисларига нисбатан қўпол муносабатда бўлмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқаларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, атрофдагиларга хавф соладиган ҳаракатларни содир этмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали предметлар ва буюмларни кўрганда, шунингдек тутун ёки ёнғин содир бўлганда зудлик билан спорт иншооти маъмурияти ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда ваҳима кўтармаслик, фуқароларни эвакуация қилишга тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширмаслик, спорт иншооти маъмурияти, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларининг эвакуацияга доир қонуний талабларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рамзларига, шунингдек Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси, клублар ва жамоаларнинг рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол бўйича спорт мусобақалари ташкилотчилари, спорт иншооти маъмурияти, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларининг ушбу Қоидалар талабларига, умумий қабул қилинган хулқ-одоб нормаларига ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга доир қонуний талабларини бажариш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 29 ноябрдаги 9-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2430-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2025 й., 10/25/2430-1/1144-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Футбол бўйича спорт мусобақалари ўтказилаётган вақтда томошабинларга (мухлисларга) қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли буюмларни футбол майдонига, футбол мусобақаси иштирокчиларига қараб улоқтириш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машъала ёки гулханлар ёқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол майдонига чиқиш, жамоалар, ҳакамлар, мураббийлар ва захира ўйинчилар жойлашган жойга, допинг назорати хонасига, расмий шахслар учун мўлжалланган хона ва VIP-ложага ёки стадионнинг бошқа махсус хоналарига кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтиш жойларида, зиналарда ёки люкларда туриш, иштирокчилар ва томошабинларнинг (мухлисларнинг) ҳаракатларига халал бериш, ўриндиқ устига чиқиб олиш, тўсиқ ва панжараларга осилиш, ёритиш қурилмаларига, мачталар, қимирламайдиган конструкцияларга чиқиш, спорт иншооти мулкига зарар етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Футбол бўйича спорт мусобақалари якунига етганидан кейин томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Футбол бўйича спорт мусобақаси якунига етганидан кейин томошабинлар (мухлислар) спорт иншоотидан чиқиб кетиш тартиби тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Футбол бўйича спорт тадбири якунига етганидан кейин томошабинлар (мухлислар) белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда спорт иншоотини тарк этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Футбол бўйича спорт мусобақаси якунига етганидан кейин томошабинлар (мухлислар)га қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт иншооти ёки клуб маъмурияти вакилисиз майдонга чиқиш, шунингдек спортчиларнинг кийим алмаштириш хоналарига, ҳакамларнинг ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш хоналарига кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа шахсларнинг мулкига зарар етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футболчилар, мураббийлар ёки томошабинларга, шунингдек уларнинг транспорт воситаларига буюмлар улоқтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя этмаган ёки унга бўйсунишдан бош тортган шахслар спорт иншоотига қўйилмайди ёки чиптанинг ҳақи тўлаб берилмасдан мусобақадан четлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Футбол федерацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 февраль

Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти М. УСМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 февраль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 113-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 10.12.2025 й., 10/25/2430-1/1144-сон)