ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 27 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1137-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сонли «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 22 апрелдаги 215-В-сонли «Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1137, 2002 йил 14 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 11 мартдаги 215-В-1-сонли «Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1137-1, 2006 йил 28 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 40-сон, 309-модда) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 145-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 10 ноябрдаги 215-В-2-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1137-2, 2007 йил 26 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 48-49-сон, 489-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 26 январдаги 215-В-3-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1137-3, 2008 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 10-11-сон, 68-модда).
2. Ушбу қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 декабрь,
35/4-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 22 декабрь,
01-02/19-47-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 600-модда)