ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ҲИСОБ-КИТОБЛАР МАЪЛУМОТНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 5 мартда 1137-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 22 декабрдаги 35/4, 01-02/19-47-сонли «Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1137-4, 27.12.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Валютани тартибга солиш тўғрисида» (янги таҳрири), «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҳамда Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 24 апрелдаги 215-В ва 02/19-10-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом»га (2002 йил 14 май, рўйхат рақами 1137 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 9-сон) иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 26 январь,
215-В-3-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 26 январь,
01-02/19-12-сон
Марказий банк Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 26 январдаги 215-В-3, 01-02/19-12-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча
1. Низомнинг 1-бандига қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
«Маҳсулот тақсимотига оид Битимларни амалга ошириш доирасида қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) ва Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан кўрсатилган Битимлар шартларига мувофиқ экспорт қилинаётган маҳсулотни божхона расмийлаштирувида ваколатли банк томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги ҳисоб-китоблар маълумотномаси тақдим этилади. Бунда кўрсатилган маълумотномани бериш ваколатли банкда шартномани ҳисобга қўймаган ҳолда амалга оширилади.».
Ҳисоб-китоблар маълумотномасини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
| | |
«НАМУНА» |
|
| ||
| 200__й. «___» ________ _______-сон 1. Банкнинг тўлиқ номи _______________________________________________ 2. Товар жўнатувчи/экспорт қилувчи корхонанинг номи ___________________ ____________________________________________________________________ 3. Товар олувчи/импорт қилувчи корхонанинг номи _______________________ ____________________________________________________________________ 4. Маҳсулотлар тақсимотига оид Битим (санаси ва ким билан тузилганлиги) ____________________________________________________________________ 5. Товарнинг номи ___________________________________________________ 6. Чет эл валютасидаги келиб тушган тушум миқдори ______________________ 7. Чет эл валютасидаги тушумнинг келиб тушган даври ____________________ | ||
Банк раҳбари |
|
|
| |
(имзо) |
(Ф.И.Ш.) |
| Бош бухгалтер |
_____________ |
_______________________ |
| |
(имзо) |
(Ф.И.Ш.) |
|
М.Ў. |
| |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 68-модда)