Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Битим
САВДОДА БИЛВОСИТА СОЛИҚЛАРНИ УНДИРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1- модда
Умумий таърифлар
Умумий таърифлар
Ушбу Битим мақсадларида қуйидаги атамалар ишлатилади;
«билвосита солиқлар» — устама қийматга солиқ ва акциз (акциз солиғи ёки акциз йиғими);
«ноллик ставка» — ноль фоизга тенг бўлган товарларга (хизматларга) солинадиган билвосита солиқлар ставкаси, бу эса товарларни ишлаб чиқаришда ва реализация қилишда (хизматлар кўрсатишда) ишлатилган моддий ресурслар бўйича солиқ солишдан ва қўшилган қиймат солиғи учун товон ҳамда акцизлардан озод қилишга баробар, ва солиқ тўловчи учун навбатдаги тўловлар ҳисобидан тўланган солиқларни ҳисобга олиш ҳуқуқини ёки уларнинг ўрнини тўлдиришни англатади.
«тайинланган мамлакат» — божхона ҳудудига товарлар истеъмол қилиш учун олиб кириладиган давлат;
«хўжалик юритувчи субъектлар» — Томонлар давлатларининг солиқ тўловчилари.
2-модда
Битимнинг мавзуи
Битимнинг мавзуи
Томонлар давлатларининг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида ташқи савдо операцияларини амалга оширишда билвосита солиқларни ундириш тамойилини белгилаш ушбу Битимнинг мавзуи бўлиб ҳисобланади.
3- модда
Товарларни олиб чиқишда солиқ солиш тамойили
Товарларни олиб чиқишда солиқ солиш тамойили
Экспорт божхона режимига жойлаштирилган, бир Томон давлати божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган ва бошқа Томон давлати божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга Томонлар белгилаган тартибга мувофиқ ноллик ставка бўйича билвосита солиқ солинади. Мазкур қоида табиий газ ва нефтга, жумладан барқарор газ конденсатига тааллуқли бўлмайди.
4- модда
Товарларни олиб киришда солиқ солиш тамойили
Товарларни олиб киришда солиқ солиш тамойили
Бир Томон давлати божхона ҳудудидан олиб чиқилган, бошқа Томон давлати божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларга тайинланган мамлакатда унинг миллий қонунларига мувофиқ билвосита солиқлар солинади.
5- модда
Хизмат кўрсатишда билвосита солиқларни қўллаш тартиби
Хизмат кўрсатишда билвосита солиқларни қўллаш тартиби
1. Хизмат кўрсатишда билвосита солиқларни қўллаш тартиби алоҳида баённома билан расмийлаштирилади, Мазкур баённома кучга киритилгунига қадар хизматларга Томонлар давлатларининг қонунларига мувофиқ солиқ солинади. Қуйидаги хизматлар бундан истисно:
а) бир Томон давлати божхона ҳудудидан бошқа Томон давлати божхона ҳудудига олиб чиқилган товарлар транспортировкаси ва хизмат кўрсатилиши бўйича, жумладан тайинланган жойга жўнатиш, юклаш, юк тушириш ва қайта юклаш бўйича хизматлар;
б) товарларни жўнатиш ёки тайинланган пунктлари Томонлар давлатлари ҳудудида жойлашганлиги шарти билан транзит товарлар транспортировкаси ва хизмат кўрсатилиши бўйича, жумладан тайинланган жойга жўнатиш, юклаш, юк тушириш ва қайта юклаш бўйича хизматлар;
в) бир Томон давлати божхона ҳудудидан бошқа Томон давлати божхона ҳудудига тўғри ва тескари йўналишда йўловчи ва юкларни ташиш бўйича хизматлар.
6- модда
Товарларнинг кўчиши ва билвосита солиқларни тўлаш устидан назорат
Товарларнинг кўчиши ва билвосита солиқларни тўлаш устидан назорат
1. Товарларнинг кўчиши устидан назоратни амалга ошириш, ахборотни ҳисобга олиш ва алмашиш мақсадларида Томонлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини ишлатадилар (МДҲ ТИФ ТН).
2. Томонлар давлатлари божхона ҳудудларига олиб кириладиган товарлар бўйича билвосита солиқларни тайинланган мамлакатнинг божхона органлари ёки унинг солиқ органлари ундирадилар.
7-модда
Битимни ижро этиш
Битимни ижро этиш
1. Ушбу Битим Томонларнинг халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган тамойил ва меъёрларига мувофиқ ички ишлаб чиқарувчилар ва миллий бозор манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриш ҳуқуқига тўсқинлик қилмайди.
2. Ушбу Битимни талқин ёки татбиқ қилиш борасидаги келишмовчиликларни Томонлар маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этадилар.
8- модда
Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
1. Томонлар ўзаро розилик бўйича ушбу Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритадилар. Улар Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган баённомалар билан расмийлаштирилади.
2. Томонлар зарурат бўлганида ушбу Битим бажарилишининг боришини ва унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишининг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
9- модда
Битимнинг амал қилиш муддати
Битимнинг амал қилиш муддати
1. Ушбу Битим Томонлар унинг кучга кириши учун давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисидаги охирги ёзма равишдаги хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган ойдан сўнг кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб кучга киради.
2. Ушбу Битим беш йиллик муддатга тузилади ҳамда Томонлардан ҳеч бири навбатдаги муддат тугашидан камида олти ой илгари унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида бошқа Томонга ёзма равишда дипломатик каналлар орқали хабар бермаса, кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узайтирилади.
Москва шаҳрида 2001 йил 4 майда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, иккала матн бир хил кучга эга.
(имзолар)