Норасмий таржима
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
2001 йил 4 майда Москва шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида савдода билвосита солиқларни ундириш тамойиллари тўғрисида тўғрисидаги Битим;
2001 йил 11 сентябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси ўртасида Иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги Конвенция;
2001 йил 11 сентябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбантрилиш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
2001 йил 18 октябрда Голландия шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати ўртасида даромад ва фойда солиқларига нисбатан икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш, солиқларни тўлашдан қочиш ва бош тортишни олдини олиш тўғрисидаги Конвенция;
2001 йил 2 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Республикаси Федерал ҳукумати ўртасида хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов Ўзбекистон Республикасининг мазкур ҳужжатларда назарда тутилган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 февраль,
59-сон