17.06.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Аҳдлашув меморандуми
Кучга кириш санаси
05.10.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҲДЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро савдо имтиёзлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо муносабатларини ривожлантириш ва мазмунан янгилаш, тенглик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини юксалтириш, ҳамда икки мамлакатнинг юқори даражадаги органлари томонидан келишилган уларнинг мамлакатларидаги савдо мақсадларига эришиш йўлида ўз ҳиссаларини қўшиш ниятида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида 2003 йил 17 июнда, ҳижрий 1382 йил 27 хўрдодда имзоланган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битимнинг 3-модда қоидаларига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги ўзаро имтиёзли тарифларни бериш тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро манфаатларни ҳимоялаш ва Ўзбекистон билан Эрон савдосида соғлом рақобат яратиш учун тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш орқали икки томонлама савдо ҳажмини ошириш билан икки мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига кўмак бериш ушбу Аҳдлашув Меморандумининг мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро манфаатларга алоҳида эътибор бериб, Аҳдлашувчи Томонлар экспертлар музокаралари орқали ўзаро имтиёзли тарифлар режимини беришга келишиб олдилар. Иккала давлатнинг амалдаги савдо режимлари доирасида, таъкидлаб ўтилган тарифлар импорт божларини жадал қисқартириш шаклида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Меморандум мақсадларида, «импорт божлари» қуйидагиларни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарлар учун импорт божхона божлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эрон Ислом Республикасига импорт қилинаётган товарлар учун импорт савдо божлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Аҳдлашув Меморандуми кучга кирган кундан сўнг бир ой ичида имтиёзли импорт божлари қўлланиладиган товарлар рўйхати билан алмашиб олишга келишиб олдилар. Аҳдлашувчи Томонлар тенглик асосида ўзаро манфаатли бўлган иқтисодий қулайликларни излайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Аҳдлашув Меморандуми кучга кирган кундан сўнг бир ой ичида имтиёзли импорт божлари даражаси ҳамда бундай имтиёзлар татбиқ этиладиган товарлар рўйхатини кўриб чиқиш мақсадида қўшма учрашув ўтказиш учун экспертлар комиссияси аъзоларининг исм-шарифларини бир-бирларига тақдим этиш ва таништиришга келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида айтиб ўтилган товарлар рўйхати Аҳдлашувчи Томонларнинг эксперт комиссиялари тасдиғидан сўнг ушбу Меморандумнинг иловаси деб юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар давомида икки давлатнинг амалдаги қонунчилиги ва қоидалари доирасида тадбиқ этилган импорт божлари ушбу Аҳдлашув Меморандумининг 3-моддасида кўрсатиб ўтилган товарларга нисбатан қўлланиладиган импорт божларини қисқартириш учун «тариф тўлови»ни (умумий тўловни) ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Аҳдлашув Меморандуми мақсадларида Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли ташкилотлари товар келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларни тақдим этадилар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товарлар Ўзбекистон товарлари ҳамда Эрон Ислом Республикасида ишлаб чиқарилган товарлар Эрон товарлари сифатида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёзлар рўйхатига киритилган товарлар экспорт қилувчи давлатнинг розилиги ҳамда тегишли давлатнинг амалдаги қонун ва қоидаларига мувофиқ учинчи давлатга реэкспорт қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Аҳдлашув Меморандуми доирасида икки мамлакат ўртасида амалга оширилаётган товарлар савдоси Аҳдлашувчи Томонлар тасдиқлаган меъёрларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томон жиддий муаммоларга, айниқса иқтисодий тусдаги қийинчиликларга дуч келса, ушбу Аҳдлашув Меморандуми қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва бошқа Аҳдлашувчи Томон билан ўзаро ён бериш хусусида маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Аҳдлашув Меморандумига мувофиқ келишилган икки томонлама тариф имтиёзлари ҳар қандай қўшни давлатларга ёки минтақавий ва халқаро ташкилотлар аъзоларига нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Аҳдлашув Меморандуми қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш билан боғлиқ баҳслар, биринчи навбатда, икки томонлама музокаралар орқали дўстона ҳал этилади. Агар ҳеч қандай муросага эришилмаса, масала ўзаро келишувга кўра қарор қабул қиладиган савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Қўшма комиссиясига кўриб чиқиш учун иккала Аҳдлашувчи Томон давлатларининг амалдаги қонунчилиги ва қоидаларига мувофиқ юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Аҳдлашув Меморандуми Аҳдлашувчи Томонлардан бири дипломатик каналлар орқали бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг мазкур Меморандумнинг кучга кириши учун лозим бўлган талабларни бажарганлиги тўғрисида сўнгги ёзма хабарномасини олган кундан бошлаб кучга киради ва 5 йил амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Аҳдлашув Меморандуми унинг амал қилиш муддати туташидан олти ой илгари Томонлардан бири мазкур Аҳдлашув Меморандумининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги нияти ҳақида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор этмаган бўлса, ўз-ўзидан кейинги муддатларга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Теҳрон шаҳрида 2003 йил 17 июнда, ҳижрий 1382 йил 27 хўрдодда бир муқаддима, 13 моддадан иборат ўзбек, форс ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Меморандумини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн асосий ҳисобланади.

(имзолар)