Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
2003 йил 17 июнь Теҳрон шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2003 йил 17 июнь Теҳрон шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзаро савдо имтиёзлари тўғрисидаги Меморандуми;
2003 йил 17 июнь Теҳрон шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2003 йил 18 июнь Теҳрон шаҳри Афғонистон Ўтиш Исломий Давлати Ҳукумати, Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида халқаро транспорт йўналишлари тўғрисидаги Битим.
2. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарларига ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамаси раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 14 июль,
313-сон