06.03.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН СЛОВАКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни олдини олиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Словакия Республикаси Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни олдини олиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўллаш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битим татбиқ этиладиган солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимиятлари номидан олинаётган фойда (даромад) ва мол-мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фойда (даромад) ва мол-мулк солиқларига умумий фойда (даромад)дан, умумий мол-мулк ёки фойда (даромад)нинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни тасарруф этишдан олинган фойдадан, корхоналар томонидан тўланадиган мукофотлар ёки иш ҳақининг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим қўлланадиган амалдаги солиқлар, жумладан, қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) юридик шахсларнинг фойда (даромад) солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Ўзбекистон солиғи» деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Словакия Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) юридик шахсларнинг даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) кўчмас мол-мулкдан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Словакия солиғи» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битим унинг имзоланган санасидан сўнг Аҳдлашувчи Томонлардан бири томонидан ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигида бўлган муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларига хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг мақсадларида матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини, ҳудудий сувлари ва ҳаво кенгликларини, шу жумладан ер ости бойликларидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Словакия» атамаси Словакия Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда халқаро ҳуқуқ қоидалари ва амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ Словакия Республикаси ўзининг суверенитети, суверен ҳуқуқлари ёки юрисдикциясига эга бўлган унинг ҳудудини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистонни ёки Словакияни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бирлашувини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «компания» атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашув сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» атамалари бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида бўлган корхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларининг фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «ваколатли орган» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Ўзбекистон Республикасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисини ёки унинг ваколатли вакилини англатади; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Словакия Республикасига нисбатан Словакия Республикаси Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) «фуқаро» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ҳамжамият ва уюшмани англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганда унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ келиб чиқадиган маънони англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Резидент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим мақсадларида «Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти» атамаси ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўзининг турар жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув органининг жойлашган жойи ёки шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ ушбу атама шу Давлат манбаларидан ёки унда жойлашган мол-мулкдан даромад олаётгани учун шу Давлатда солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни ҳам ўз ичига олавермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, унда унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) шахс тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойига эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари яқинроқ бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази бўлган Давлатни аниқлаб бўлмаса, ёки Давлатларнинг ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойи бўлмаса, у одатда яшаб турган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар у одатда ҳар икки Давлатда яшаса, ёки уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси Давлатнинг фуқароси бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар шахс ҳар иккала Давлатнинг фуқароси бўлса, ёки ҳеч бирининг фуқароси бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув орқали ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар 1-банд қоидаларига кўра жисмоний шахс бўлмаган шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у ўзининг бошқарув органи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Доимий муассаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим мақсадларида «доимий муассаса» атамаси бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тўлиқ ёки қисман тадбиркорлик фаолиятини олиб борадиган доимий фаолият жойини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқарув жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) филиал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) устахона; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Доимий муассаса» атамаси, шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж қилиш ёки йиғиш объекти ёки улар билан боғлиқ назорат қилувчи фаолият, бироқ бундай майдонча, объект ёки фаолият фақат 9 ойдан ортиқ давом этадиган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) корхона томонидан унинг шундай мақсадлари учун ёлланган хизматчилар ва бошқа ходимлар орқали хизматлар, шу жумладан маслаҳатчилик хизматларининг кўрсатилиши, бироқ бу турдаги фаолият (ушбу объектнинг ўзи ёки у билан боғлиқ объект учун) мамлакат доирасида 12 ойлик давр мобайнида жами 6 ойдан ортиқ давр ёки даврларни ташкил этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг юқоридаги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидаги фаолият турларини ўз ичига олмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) иншоотлардан шу корхонага тегишли бўлган товар ёки маҳсулотларни фақат сақлаш ёхуд намойиш қилиш мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу корхонага тегишли бўлган товар ёки маҳсулотлар захирасини фақат сақлаш ёхуд намойиш қилиш мақсадларида ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шу корхонага тегишли бўлган товар ёки маҳсулотлар захирасини бошқа корхона томонидан фақат ишлов бериш ёки қайта ишлаш мақсадларида ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) доимий фаолият жойини фақат товар ёки маҳсулотлар сотиб олиш ёки мазкур корхона учун маълумотлар йиғиш мақсадида ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) доимий фаолият жойини ушбу корхона учун фақат бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадлари йўлида ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) доимий фаолият жойининг фақат а) - е) кичик бандларида қайд этилган фаолият жойининг бундай мажмуасидан келиб чиқадиган жами фаолияти тайёрлов ёки ёрдамчи тусга эга бўлган ҳолатдагина шундай деб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1- ва 2-бандлар қоидаларига қарамай, агар 7-бандда кўрсатилган мустақил мақомли агентдан ўзга шахс корхона номидан фаолият кўрсатаётган бўлса ва Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлса ва ушбу ҳуқуқлардан одатда фойдаланса, бу корхона ушбу шахс томонидан шу корхона учун амалга оширилган ҳар қандай фаолиятга нисбатан ўша Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланади, агарда бундай шахснинг фаолияти 4-бандда кўрсатилган фаолият турлари билан чекланиб қолмаса, ва бундай фаолият доимий фаолият жойи орқали амалга оширилган тақдирда ҳам бу доимий фаолият ушбу банднинг қоидаларига асосан доимий муассасага айлантирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг юқоридаги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг суғурта корхонаси, қайта суғурта қилиш ҳолларидан ташқари, агар у бошқа Давлат ҳудудида суғурта мукофотларини йиғса, ёки 7-бандга тааллуқли мустақил мақомли агентдан ўзга шахс орқали у ерда бўлиши мумкин бўлган хавфни суғурта қилса, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Давлатда брокер, бош комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бундай шахслар ўзининг одатдаги фаолияти доирасида иш юритган тақдирда, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки назорат қилинса ёки ана шу бошқа Давлатда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) ўз-ўзидан бу компаниялардан бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан олинган даромад (қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромад ҳам шу жумладан) шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимдаги «кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигида ифодаланган тушунчага эга бўлади. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама белгилаган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида фойдаланадиган чорва моллари ва жиҳозлар, ер устидаги мулк тўғрисидаги умумий қонунчилик қоидалари қўлланиладиган ҳуқуқлар, кўчмас мулк натижаси бўлган узуфрукт ва ресурслар қатламларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади; денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситалари кўчмас мулк ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинган даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1- ва 3-бандлар қоидалари, шунингдек корхонанинг кўчмас мулкидан олинган даромадга ва мустақил шахсий хизматларни амалга оширишда фойдаланиладиган кўчмас мулкдан олинган даромадга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси, агар корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхона фойдаси бошқа Давлатда, фақат қуйидагиларга тегишли бўлган қисми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) доимий муассасага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) доимий муассаса орқали сотилаётган товар ёки маҳсулотлар билан бир хил ёки бир-бирига ўхшаш товарлар ва маҳсулотларнинг ушбу бошқа Давлатдаги савдосига; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шу бошқа Давлатда доимий муассаса орқали амалга ошириладиган шундай ёки ўхшаш бошқа тадбиркорлик фаолиятига тегишли бўлса, солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ агар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, унда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда ушбу доимий муассасага у доимий муассаса бўлиб, корхонадан мутлақо мустақил равишда иш юритиб, худди шундай ёки шунга ўхшаш шароитларда, шундай ёки ўхшаш фаолият билан машғул бўлиб олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда шу доимий муассаса фаолияти мақсадларида сарфланган харажатларни, жумладан доимий муассаса жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда ёки ҳар қандай ўзга ерда бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатда корхона фойдасининг умумий қийматини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тарзда тақсимлаш асосида доимий муассасага тегишли фойдани белгилаш оддий ҳол эканлигига қарамай, 2-банддаги ҳеч бир қоида ўша Давлатда солиққа тортиладиган фойдани шундай тақсимот воситасида аниқлашга халақит бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танланган тақсимот услуби ушбу моддага тегишли тамойилларга муносиб натижалар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Доимий муассаса томонидан фақат корхона учун товар ёки маҳсулотларнинг харид қилиниши асосида ушбу доимий муассасага бирон-бир фойда ёзилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аввалги банд мақсадларида доимий муассасага тегишли бўлган даромад, агар бошқаси учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил услубда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар фойда ушбу Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, бу модда қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Халқаро транспорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда денгиз, ҳаво, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини эксплуатация қилишдан олган фойдаси фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидалари, транспорт воситаларини эксплуатация қилиш бўйича пулда, қўшма корхонада ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинган фойдаларга ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Бирлашган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки мол-мулкида бевосита ёки билвосита иштирок этса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) айнан ўша шахслар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасини ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхоналарини бошқаришда, назорат қилишда ёки мол-мулкида бевосита ёки билвосита иштирок этса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ва ҳар қандай ҳолатда иккита корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мутлақо мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шароитлар барпо этилса, уларнинг бирортасига ҳисобланиши мумкин бўлган, лекин мавжуд шароитлар туфайли ҳисобланмаган фойда ушбу корхона фойдасига қўшилиши ва тегишли равишида солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қачонки Аҳдлашувчи Давлат шу Давлатнинг корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилган фойдасини, шунингдек солиқларни қўшиб ҳисобласа, ва шу тарзда қўшилган фойда биринчи эслатиб ўтилган Давлат корхонасига ҳисобланиши мумкин бўлган фойда бўлса, агар икки корхона ўртасидаги яратилган муносабатлар мустақил корхоналар ўртасидаги муносабатлардек бўлса, унда ушбу бошқа Давлат шу фойдадан олинадиган солиқ миқдорига тегишли таҳрир қилиши лозим. Бундай таҳрир қилишни белгилашда ушбу Битимнинг бошқа қоидаларига эътибор берилиши лозим ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари зарур бўлган тақдирда бир-бирлари билан ўзаро маслаҳатлашувларни бошлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Дивидендлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай дивидендлар уларни тўлаётган компания қайси Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, ушбу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бўлса, унда шу тарзда ундириладиган солиқнинг миқдори дивидендлар умумий миқдорининг 10 фоизидан ошмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасини солиққа тортилишига тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Дивидендлар» атамаси мазкур моддада қўлланилганда, акцияларнинг ҳамма турларидан олинадиган ёки қарз талаблари бўлмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ акциялардан олинадиган даромад каби солиқларни тартибга солишга тааллуқли бўлган бошқа корпоратив ҳуқуқлардан олинадиган даромадни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўз фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассасаси орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий базадан мустақил хусусий хизматлар кўрсатса ва холдингга нисбатан тўланадиган дивидендлар аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда, шароитга кўра 7- ёки 14-моддалар қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, ушбу бошқа Давлат компания тўлаётган дивидендлардан солиқ олиши мумкин эмас, қачонки, бундай дивидендларнинг ана шу бошқа Давлат резидентига тўланиши ёки қачонки, холдингга нисбатан тўланадиган дивиденд шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Фоизлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аммо бундай фоизлар ҳосил бўлган ушбу Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо (фоизнинг ҳақиқий эгаси) бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бу ҳолда солиқнинг миқдори фоизлар умумий миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланилганда ипотека таъминотидан қатъи назар, қарздорнинг фойдасида хусусан, ҳукумат қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромадларда ва облигациялар ёки қарз мажбуриятларидан олинадиган даромадда, шу жумладан ушбу қимматбаҳо қоғозлар, облигациялар ва қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофотлар ва ютуқларда қатнашиш ҳуқуқидан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадни билдиради. Ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун жарималар ушбу модда мақсадларида фоизлар сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўла туриб, доимий муассаси орқали фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тижорат фаолияти олиб бораётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий базасидан мустақил шахсий хизматлар кўрсатган ёки кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассасага ёки доимий базага ҳақиқатан тегишли бўлса, 1- ва 2-банд қоидалари қўлланмайди. Бу ҳолда шароитга кўра 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фоизларни тўловчи қайси Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, фоизлар ушбу Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ фоизларни тўловчи шахс, Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлиб, шу туфайли фоизларни тўлаш мажбурияти вужудга келган ва бундай фоизлар ана шу доимий муассаса ёки доимий база томонидан тўланадиган бўлса, бу ҳолда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида ёки улар иккаласи ва қандайдир бошқа бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабномасига нисбатан тўланаётган фоизлар миқдори тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда тўловнинг ортиқча қисмидан ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ аввалгидек солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Роялти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар, агар бу резидент роялтиларнинг ҳақиқий эгаси бўлса, ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай роялтилар улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда ана шу Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, аммо бу даромадларни олувчи роялтининг эгаси бўлса, шу тарзда олинадиган солиқ роялтилар ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Роялти» атамаси ушбу моддада қўлланилганда ҳар қандай адабиёт, санъат ёки фан асарларини, хусусан, радио ва телевидение эшиттиришлари ёки кинофильмлар учун ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки модель, жадвал, компьютер дастури, махфий формула ёки жараён учун муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқни берганлик учун ёки саноат, тижорат ёки илмий асбоб-ускуналардан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланганлик ёки шу ҳуқуқни берганлик учун ёки саноат, тижорат ёки илмий тажрибага мансуб ахборот учун мукофот тарзида олинган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини юритаётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил хизматларни амалга оширса ва роялти тўланаётган мулк амалда шундай доимий муассаса ёки доимий базага боғлиқ бўлса, 1- ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда вазиятга кўра 7- ёки 14-моддалар қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, роялти шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентими ёки йўқми, бундан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти зиммасига тушган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, бу доимий муассаса ёки база жойлашган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи ва амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги ёки уларнинг иккови ва бошқа бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтининг фойдаланиш ҳуқуқи ёки ахборот учун тўланган миқдори ва амалдаги шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Битимнинг бошқа қоидалари инобатга олинган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Мулк қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда 6-моддада эслатиб ўтилган кўчмас мулкни тасарруф этишдан, мулк қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни тасарруф этишдан олган ёки бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишда бемалол фойдаланиши мумкин бўлган, жумладан доимий базага тааллуқли кўчар мулкни тасарруф этишдан олган даромадлари, шу доимий муассаса (алоҳида ёки корхона билан бирга) ёки шундай доимий базани тасарруф этишдан олган даромади ҳам қўшиб ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси халқаро юк ташишларда фойдаланадиган денгиз ва ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини ишлатишда фойдаланадиган кўчар мулкни тасарруф этишдан олинган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти мол-мулкнинг 50 фоизидан ортиғи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан иборат бўлган компаниянинг акцияларини ёки компанияда қатнашишнинг бошқа улушларини тасарруф этишдан олган даромадлари шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 1-, 2-, 3- ва 4-бандларида қайд этилмаган исталган бошқа мулкни тасарруф этишдан олинадиган даромадлар мулкни тасарруф этаётган шахс резиденти ҳисобланган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг касб хизматларини кўрсатиш ёки бошқа мустақил тусдаги фаолиятлардан олган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин, бунда унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шу хизматларни амалга ошириш учун қулай доимий базага эга бўлган ҳолатлари бундан мустаснодир. Агар у бундай доимий базага эга бўлса, даромадга ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда, фақат шундай доимий базага тегишли қисми солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Мустақил касбий хизматлар» атамаси асосан илмий, адабий, артистлик, маърифий ёки ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек врачлар, ҳуқуқшунослар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ёллаш билан боғлиқ шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 16-, 18- ва 19-моддалар қоидаларини ҳисобга олиб, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёллаш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва ёллаш муносабати билан олинган шу каби тақдирлаш қиймати фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар ёллаш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаган бўлса. Агар ёлланма иш шу тариқа бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган рағбатлантириш ҳақи ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банднинг қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизматлари учун оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тақдирлаш ҳақини олувчи бошқа Давлатда бошланаётган ёки тугаётган исталган ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тақдирлаш ҳақи ёлловчи томонидан ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи номидан тўланса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ёлловчи бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база тақдирлаш ҳақи бўйича харажатларни қопламаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёлланма иш учун оладиган тақдирлаш ҳақлари ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Директорларнинг гонорарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компаниянинг Директорлар Кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаган органининг аъзоси сифатида оладиган директорлар гонорарлари ва бошқа шунга ўхшаган тўловлари ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14- ва 15-моддалар қоидаларига қарамай бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи ёки спортчиси каби санъат ходими сифатида иккинчи Аҳдлашувчи Давлатдаги шахсий фаолияти туфайли оладиган даромади шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятга нисбатан даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ёзилса, 7- , 14- ва 15-моддалари қоидаларига қарамай ушбу даромад санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар биринчи эслатиб ўтилган Давлатга бўлган ташриф тўлалигича бир ёки иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг ижтимоий жамғармалари ёки маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимияти органлари томонидан маблағ билан таъминланса, 1- ва 2-бандларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатда санъат ходими ёки спортчи томонидан амалга оширилаётган фаолиятдан олинадиган даромадга тааллуқли бўлмайди. Бу ҳолда, даромад фақат ушбу санъат ходими ёки спортчи резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Нафақалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, Аҳдлашувчи Давлат резидентига илгари ёлланиш бўйича ишлаганлик муносабати билан тўланадиган нафақалар ва бошқа ўхшаш тўловлар фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳукумат хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. а) Бир Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари томонидан жисмоний шахсга ана шу Аҳдлашувчи Давлатга ёки унинг маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматларига нисбатан тўланадиган маошлар, иш ҳақи ва бошқа тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин, нафақа эса бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ, бундай маошлар, иш ҳақи ва бошқа шу каби тақдирлаш ҳақлари хизматлар фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади, агар мазкур хатти-ҳаракатлар бу Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти бўлса, қайсики:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) шу Давлатнинг фуқароси бўлса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) шу хизматни амалга ошириш мақсадидагина ана шу Давлатнинг резиденти бўлмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ёки улар тузган жамғармадан шу Давлатга ёки маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматларига нисбатан жисмоний шахсга тўланадиган ҳар қандай нафақа фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ, шундай нафақа фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади, агар жисмоний шахс ана шу Давлатнинг резиденти ва фуқароси бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15-, 16-, 17- ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маҳаллий ҳокимият органлари амалга оширадиган тижорат фаолиятлари муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган маошлар, иш ҳақи ва бошқа тақдирлаш ҳақлари ва нафақаларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Талабалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Давлатга келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадларидагина яшаб турган талаба ёки тажрибакорнинг яшаш, ўқиш ёки маълумот олиш учун мўлжалланиб оладиган тўловлари ана шу Давлатда, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлса, солиққа тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Бошқа даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Битимнинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад турлари, даромаднинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-модданинг 2-бандида кўрсатилган кўчмас мулкдан олинган даромаддан ташқари, даромадларга нисбатан, агарда бундай даромад эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали ўз фаолиятини амалга оширса ёки ўша бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ерда жойлашган доимий база орқали амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, 1-бандининг қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Мулк
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган 6-моддада айтиб ўтилган кўчмас мулк ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасасининг тадбиркорликка оид мол-мулкининг бир қисми бўлган кўчар мулк ёки бир Аҳдлашувчи Давлат резидентига бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил якка тартибдаги хизматларини кўрсатиш учун эга бўлган доимий базага тегишли кўчар мулк ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда фойдаланадиган денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти тарзидаги мулки ва бундай транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган кўчар мулк фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти мулкининг барча бошқа кўринишлари фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қачонки, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ушбу Битим қоидаларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки мол-мулкка эга бўлса, унда биринчи эслатиб ўтилган Давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ушбу резидентнинг даромадидан олинадиган солиқдан бошқа Давлатда тўланган даромад солиғига тенг қийматни чегириб ташлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу бошқа Давлатда тўланган, ушбу резидентнинг мол-мулк солиғига тенг қийматни чегириб ташлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чегирма ҳар қандай холларда ҳам вазиятга кўра бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад ёки мулкка тааллуқли чегирма тақдим қилингунга қадар ҳисоблаб чиқиладиган даромад ёки мол-мулкдан олинадиган солиқ қисмидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Битимнинг бошқа бирон-бир қоидасига мувофиқ Аҳдлашувчи Давлат резиденти оладиган даромад ёки мулк у эга бўлган мол-мулк шу Давлатда солиққа тортишдан истисно этилса, бу Давлат шунга қарамай бу резидентнинг даромади ёки мол-мулкининг қолган қисмини солиққа тортиш қийматини ҳисоблаб чиқишда истисно этилган даромад ёки мулкни ҳисобга олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қачонки, солиқ миқдори бир Аҳдлашувчи Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ бериладиган муайян махсус имтиёзли чораларга кўра солиққа тортишдан озод қилинган ёки камайтирилган бўлса, унда у Аҳдлашувчи Давлатда тўланган, деб ҳисобланади ва шу билан бирга у ушбу модданинг 1-бандига биноан бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг солиғидан чегириб ташланиши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Камситмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда шу бошқа Давлат фуқароларига айни бир хил шароитларда шу жумладан, резиденцияга нисбатан ёки солиниши мумкин бўлгандан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолларга дучор қилинмайдилар. Бундай қоида, шунингдек 1-модда қоидаларидан қатъи назар, бир ёки иккала Аҳдлашувчи Давлат резидентлари бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасини солиққа тортиш ушбу бошқа Давлатда айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарни солиққа тортишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Ушбу қоида бир Аҳдлашувчи Давлатни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентини солиққа тортиш бўйича ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий шароити асосида берадиган қандайдир шахсий имтиёзлар, озод қилишлар ёки чегирмалар беришга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 6-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланиладиган ҳолларни истисно қилиб, Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бундай корхонанинг солиққа тортиладиган фойдасини аниқлаш мақсадларида тўлайдиган фоизлари, роялти ва бошқа товонлари гўёки биринчи эслатилган Давлат резидентига тўлангани каби худди шундай шартларга мувофиқ чегириб ташланади. Худди шунингдек, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бўлган ҳар қандай қарзлари ушбу корхонанинг солиққа тортиладиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатиб ўтилган Давлат резидентининг қарзларини ҳисобга олгандек шароитда ҳисоб-китоб қилиб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхоналари, қайсики уларнинг мол-мулклари тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатга тегишли бўлса ёки бир ёки бир неча резидентлари томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинса, биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ҳар қандай солиқ солишдан кўра мушкулроқ ҳолларга дучор қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модда қоидалари 2-модда қоидаларига қарамай ҳар қандай турдаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ўзаро келишув тартиблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Битимда назарда тутилганга мувофиқ келмайдиган солиққа тортишга олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа ёки агарда унинг ҳолати ушбу Битимнинг 24-модда 1-бандига мувофиқ келса, у ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Ариза ушбу Битим қарорларига номувофиқ солиққа тортишга олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ваколатли орган унинг эътирозини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани Битимга мувофиқ келмайдиган солиққа тортишдан қочиш мақсадларида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал қилишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигида назарда тутилган вақтинча чеклашлар мобайнида бажарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ёки иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар, шунингдек Битимда назарда тутилмаган ҳолларда ҳам икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик мақсадида бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишда ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан шу жумладан, уларнинг ўзлари ёки уларнинг вакилларидан иборат қўшма комиссиялар орқали бевосита алоқада бўлиб туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларини қўллаш учун ёки ушбу Битим татбиқ этиладиган Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиқларга тегишли қонунчилиги ушбу Битимга зид бўлмайдиган даражада фойдаланиш учун зарур ахборотлар билан алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланиб қолмайди. Аҳдлашувчи Давлат олган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ олинган ахборот каби махфий ҳисобланади ҳамда фақат баҳолаш ёки йиғиш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан ёхуд Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан аппеляцияларни кўриб чиқувчи шахслар ва органларгагина, (хусусан, судлар ва маъмурий органлар)гагина очилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам ушбу модданинг 1-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлар зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилиги ва маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиёти чоғида олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) савдо, саноат, тадбиркорлик, тижорат ёки хизмат сири ёки савдо жараёнини фош этувчи ахборотни ёки очилиши давлат сиёсатига (ordre public) зид келувчи ахборотни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Дипломатик агентлар ва консуллик хизматчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг ҳеч бир қоидаси дипломатик агентлар ва консуллик хизматчиларининг халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрлари ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ берилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири ушбу Битимнинг кучга кириши учун ички қонунчиликка мувофиқ талаб қилинадиган процедуралар бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларига дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар. Ушбу Битим бундай хабарнома олинган охирги кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим қоидалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Битим кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб даромад олинадиган манбалардан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Битим кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январи ва бундан кейинги санадан бошлаб ҳар бир солиққа тортиладиган йил учун ундириладиган бошқа даромад ва мол-мулк солиқларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Амал қилишдан тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Давлатлардан бири унинг амал қилишини тўхтатмагунига қадар амал қилади. Ҳар бир Давлат Битим кучга кирган санадан 5 йил тугаган кундан бошлаб исталган тақвимий йилнинг тугашидан камида 6 ой илгари дипломатик каналлар орқали унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома юбориб, Битимнинг амал қилишини тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолда Битимнинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Битимни бекор қилиш тўғрисидаги билдириш берилган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб даромадлар олинадиган манбалардан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Битимни бекор қилиш тўғрисидаги билдириш берилган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январи ва бундан кейинги санадан бошлаб ҳар бир солиққа тортиладиган йил учун ундириладиган бошқа даромадлар ва мол-мулк солиқларига нисбатан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар, шунга гувоҳлик бериб ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2003 йил 6 мартда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, словак ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда, инглиз тилидаги матн асосий деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)