Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2003 йил 28 январда Мадрид шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида 2002 йил 20 сентябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Техник ва молиявий ҳамкорлик ҳамда инсонпарварлик ёрдами тўғрисидаги Битим;
2002 йил 23 декабрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати ўртасида халқаро автомобилда юк ташиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида 2003 йил 6 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов, Э.М. Ғаниев, Р.Р. Юнусов, ташқи ишлар вазири (С.С. Сафоев) Ўзбекистон Республикасининг мазкур битимларда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 23 апрель,
194-сон