17.08.2001 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАВО ҚАТНОВИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаддима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати Бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида 1944 йилнинг 7 декабрида (16/09/1323) Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Конвенциянинг иштирокчилари бўлган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг мақсадларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Конвенция» атамаси — Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида 1944 йилнинг 7 декабрида( 16/09/1323) Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Конвенцияни англатади ва шу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган Иловаларни ва ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучда бўлиб, 90- ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «авиация маъмурлари» атамаси — Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Фуқаро авиацияси Бош Директорини ва ҳозирги вақтда шу Бош директор томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахс ёки ташкилотни, Эрон Ислом Республикасига нисбатан — Фуқаро авиацияси ташкилотини ва ҳозирги вақтда айтиб ўтилган Ташкилот томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахс ёки ташкилотни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «тайинланган авиакорхона» атамаси — ушбу Битимнинг 3-моддаcининг қоидаларига мувофиқ тайинланган ва ваколатга эга бўлган авиация корхонасини ёки бир нечта авиакорхоналарини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «ҳажм» атамаси — ҳаво кемасига нисбатан ҳаво кемасининг бутун йўналиш бўйлаб ёки йўналишнинг бир қисмидаги юк ташишни таъминлайдиган тижорий иш юклашни англатади ва «ҳажм» атамаси «келишилган қатновга» нисбатан, шу қатновларда фойдаланилаётган ҳаво кемасининг ҳажмини маълум бир вақт мобайнида белгиланган йўналиш бўйлаб ёки унинг бир қисми бўйича амалга оширадиган парвозларнинг такрорийлигига кўпайтириш туфайли келиб чиққан ҳажмни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «ҳудуд» атамаси — ҳар бир Томонга нисбатан ўша Томоннинг суверенитети остида бўлган ер сатҳи ва сувларни, ҳамда уларнинг устидаги ҳаво бўшлиғини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «ҳаво қатнови», «халқаро ҳаво қатнови», «авиакорхона» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари — Конвенциянинг 96-моддасида уларга тегишли равишда кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «тариф» атамаси — йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш учун тўланадиган қийматни ҳамда бу қийматларни қўллаш шартларини, жумладан, агентлик шартларни ва бошқа қўшимча хизматлар учун тўланадиган ҳақларни ва шартларни англатади. Почта ташиш ҳақи ва шартлари бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «келишилган қатнов», «белгиланган йўналишлар» атамалари — ушбу Битимнинг иловасида белгиланган йўналишлар бўйича мунтазам ҳаво қатновига тегишли равишда англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «тўғри транзит» атамаси Конвенциянинг 96-моддасида унга қаратилган маъноларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг иловаси мазкур Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади ва бошқа маъно кўзда тутилмаган бўлса ушбу Битимга мурожаат этилган барча ҳолларда илова ҳам назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳуқуқларнинг берилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Томонга қуйидаги ҳуқуқларни бошқа Томоннинг тайинланган авиакорхонаси мунтазам халқаро ҳаво қатновини йўлга қўйиши учун беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) айтиб ўтилган ҳудудда нотижорат мақсадларида қўниш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) халқаро йўналишдаги йўловчиларни, юкларни ва почтани олиш ва тушириш мақсадида ушбу Битимга илова қилинган йўналишлар Жадвалида белгиланган манзилларда юқорида қайд этилган ҳудудда қўниш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимга илова қилинган йўналишлар Жадвалида кўрсатилган оралиқдаги ва ташқаридаги манзилларда тижорий ҳуқуқлардан фойдаланиш масаласи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида ўтказиладиган музокаралар ва уларнинг келишуви асосида ҳамда уларнинг ваколатли маъмурларининг рухсати билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг ҳеч бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида бир манзилдан иккинчи бир манзилга олиб бориш учун йўловчилар, юк ва почтани олиш ҳуқуқини беради деган сифатда кўрилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳарбий ҳаракатлар рўй бераётган ва/ёки ҳарбийлар томонидан босиб олинган ёки уларнинг таъсири остида бўлган ҳудудларда бундай қатновни амалга ошириш учун тегишли ваколатга эга бўлган маъмурларнинг рухсати талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Тайинлаш ва рухсатнома бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда битта ёки бир нечта авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига, бундай тайинлашни бекор қилиш ёки аввалгисининг ўрнига бошқасини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-бандда қайд этилган тайинлаш тўғрисидаги хабарномани олганларидан сўнг бошқа Томоннинг ваколатли маъмурлари зарур бўлган рухсатномани ушбу Битимнинг 3-ва 4-моддаларининг қоидаларига биноан тайинланган авиакорхонага кечиктирмасдан беришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан тайинланган авиакорхонасидан халқаро ҳаво қатновларидан фойдаланиш чоғида Конвенция қоидаларига мувофиқ шундай маъмурлар томонидан одатда қўлланиладиган қонунлар ва қоидалардан келиб чиқадиган шартларни бажаришга қодир эканлигини исботловчи далилларни талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири тайинланган авиакорхонага устунлик қилиш ва унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш ҳуқуқи авикорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигини исботловчи далилларга эга бўлмаган ҳар қандай ҳолда юқорида айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган парвозлар учун рухсатномани беришни рад этиши ёки тайинланган авиакорхонадан ушбу Битимнинг 2-моддасида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиши чоғида бажарилиши зарур деб ҳисобланган шартларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Битимнинг 2-бандида эсга олинган тегишли рухсатни олгандан сўнг исталган вақтда тайинланган авиакорхона ушбу Битим 10-моддасининг қоидаларига мувофиқ белгиланган тарифлар бундай хизматларга нисбатан кучда қолади деган шарт билан шартнома хабаридан фойдалана бошлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Тўхтатиб қўйиш ёки бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан тайинланган авиакорхонаси фойдаланиш рухсатномаларини бекор қилиш ёки ушбу Битимнинг 2-моддасида кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш, ёхуд бундай ҳуқуқлардан фойдаланишда қуйида келтирилган, ўзи зарур деб билган шартларни бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) мазкур авиакорхонага устун даражада эгалик қилиш ва унинг устидан ҳақиқий назорат ўрнатиш авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ёки унинг фуқароларига қарашли эканлигига комил ишонч бўлмаса; ёхуд,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бу авиакорхона ҳуқуқларни берувчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва/ёки қоидаларига риоя қилмаётган ҳолда; ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) авиакорхона бирон бир бошқа тарзда ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ ҳаракат қилмаган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар, рухсатномаларни дарҳол бекор қилиш, ёки тўхтатиб қўйиш ёки ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган шартларни бажарилишини талаб қилиш бундан буён қонунлар ва/ёки қоидаларни ва ёки ушбу Битим шартларини бузишнинг олдини олиш учун зарур бўлмаса, унда бундай ҳуқуқдан бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашишдан сўнггина фойдаланилади. Бундай маслаҳатлашувлар авиация маъмурлари ўртасида уларни ўтказиш тўғрисида талабнома олинган кундан бошлаб иложи борича энг қисқа вақт ичида ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Қонун ва қоидаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон давлатининг ўз ҳудудига халқаро парвозларни бажарадиган ҳаво кемаларининг учиб кириши ёки учиб кетишини ҳамда ўз ҳудуди устида ёки унинг доирасида бундай ҳаво кемасидан фойдаланишни ва уларнинг навигациясини тартибга солувчи қонун ва қоидалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасининг ҳаво кемасига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон давлатнинг ўз ҳудудига йўловчилар, экипаж аъзолари, юк ёки почтанинг унинг ҳудудига кириши, у ерда бўлишини ва у ердан жўнаб кетишини тартибга солувчи қонун ва қоидалари, жумладан мамлакатга кириш-чиқиш, эмиграция ва иммиграция, божхона, валюта ва санитария масалаларига тааллуқли бўлган тартибларини бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаси томонидан ташилаётган йўловчилар, экипаж, юк ва почтага нисбатан юқорида айтиб ўтилган ҳудуд доирасида бўлиши чоғида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Томон бошқа Томоннинг илтимосига биноан ушбу моддага бўлган тегишли қонунлар ва қоидаларнинг нусхасини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан ишлаб топилган маблағларни ўтказиш бошқа Томоннинг хорижий валютани тартибга солувчи қоидаларига мувофиқ харажатларни чиқариб ташлангандан сўнг амалга оширилади. Ушбу Битимда кўзда тутилган қатновларни амалга ошириш орқали тайинланган авиакорхона томонидан ишлаб топилган маблағларни ўтказишни соддалаштириш учун ҳар бир Томоннинг авиация маъмурлари ўз имкониятлари доирасида барча чораларни кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Тижорий фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ўзаролик асосида бошқа Томоннинг ҳудудида келишилган ҳаво қатновларини амалга ошириш учун зарур бўлган ўзининг техник, тижорий ва маъмурий ходимларига эга бўлган ваколатхона таъсис этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ходимлар хоҳлаган Томоннинг фуқароларидан тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бу ходимларга бўлган эҳтиёж тайинланган авиакорхонанинг ихтиёрига кўра ўз ходимлари билан кифояланиши ёки бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида амалий фаолиятини олиб бораётган ва шу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида шунинг сингари хизматларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган бошқа ташкилот, компания ёки авиакорхонанинг хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вакиллар ва ходимлар ушбу ҳудудда жорий этилган қонун ва қоидаларга амал қилишлари лозим ва ҳар бир Томон ўзаролик асосида ушбу модданинг 1-бандида айтиб ўтилган вакиллар ва ходимларга зарур бўлган ишлаш учун рухсатномалар, иш визаси ва барча бошқа шу сингари ҳужжатларни энг кам муддат ичида тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Божхона божлари ва бошқа солиқларни тўлашдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро ҳаво қатновида фойдаланилаётган бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонанинг ҳаво кемаси, шунингдек, ушбу Битимда кўзда тутилган йўналишлар бўйича қатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олган бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонасига қарашли халқаро ҳаво кемасининг саҳнида сақланаётган ёқилғи захиралари, мойлаш ашёлари, бошқа техник эҳтиёжлари, эҳтиёт қисмлар, рўйхат бўйича сақланадиган жиҳозлар ва озиқ-овқат божхона божларидан, солиқлардан, назорат солиқларидан ва бошқа шу сингари давлат ва миллий солиқ ва божлардан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига учиб кириш ёки ердан учиб кетиш чоғида ўзаро тенг ҳуқуқлилик асосида озод қилинади, ҳатто бундай захиралар ўша ҳудуднинг устидан учиб ўтиш чоғида ишлатилган ёки истеъмол қилинган тақдирда ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон ёки унинг фуқаролари томонидан бошқа Томоннинг ҳудудига фақатгина шу биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасига қарашли ҳаво кемаси томонидан фойдаланиш учун олиб кирилган ёқилғи, мойлаш ашёлари, техник эҳтиёжлари, эҳтиёт қисмлар, рўйхат бўйича сақланадиган жиҳозлар, ва озиқ- овқат ўзаро тенгҳуқуқлик асосида божхона божлари, назорат солиқлари ва бошқа давлат ва миллий солиқ ва божларидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Томон тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаси саҳнига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида халқаро ҳаво қатновида фойдаланиш учун олинган ёқилғи, мойлаш ашёлари, бошқа техник эҳтиёжлар, эҳтиёт қисмлар, рўйхатдаги мулк ва озиқ-овқат божхона божларидан, назорат солиқларидан ва бошқа давлат ва миллий солиқлар ва божлардан ўзаро тенг ҳуқуқлик асосида озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Томон тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаси саҳнида сақланиб турган рўйхатдаги жиҳозлар, ҳамда материаллар ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида фақатгина ўша бошқа Аҳдлашувчи Томон божхона маъмурларининг розилиги билан ҳаво кемасидан туширилиши мумкин. Бу ҳолда, туширилган моллар уларни қайтариб олиб чиқиб кетилгунга ёки бошқа уларга нисбатан бошқа тайинлов бўлмагунга қадар қайд этиб ўтилган маъмурларнинг назорати остига қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудидан тўғри транзит орқали ўтувчи ва тайёрагоҳ ҳудудидан бу мақсад учун ажратилган жойни тарк этмайдиган йўловчилар, багаж ва юкларга соддалаштирилган назорат қўлланади. Тўғри транзит орқали ўтаётган багаж ва юклар божхона божлари ва бошқа солиқлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан фойдаланиш учун олиб кирилган авиакомпаниянинг белгиси туширилган расмий ҳужжатлар, багаж ёрлиқлари, авиачипталар, ҳисоб-китоб қоғозлари, чегара ёрлиқлари ва жадваллар барча божхона божларидан ва/ёки солиқлардан ўзаро тенг ҳуқуқлик асосида озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Аэропорт воситалари ва йиғимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз давлатининг ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишда фойдаланиши учун аэропорт ёки аэропортларни тайинлаб бериши лозим ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасини алоқа, авиация ва метеорология воситалари билан таъминлаши ва келишилган қатновларни бажариши учун зарур бўлган бошқа хизматларни кўрсатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон бошқа Томон тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемаси аэропортлардан ва ҳаво кемаларига хизмат қилувчи бошқа воситалардан фойдалангани учун ҳаққоний ва оқилона йиғим ундириши мумкин ва бундай йиғимлар хуми шундай халқаро қатновда банд бўлган ўзининг ҳаво транспорти ташувчилари бундай аэропортлар ва воситалардан фойдалангани учун тўлайдиган тўловлардан юқори бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳажмларни тартибга солиш ва жадвалларни тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга оширишда тенг имкониятга эга бўлишлари учун ҳаққоний ва тенг шароитлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Келишилган қатновларни амалга оширишда ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ана шу йўналишдан тўла ёки унинг бир қисмидан фойдаланаётган бошқа Томоннинг тайинлаган авиакорхонасининг ташиш ишларига ўринсиз зиён етказмаслик учун унинг манфаатларини ҳам эътиборга олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари амалга ошираётган келишилган ҳаво қатновлари белгиланган йўналишлар бўйича ташишларга бўлган ижтимоий эҳтиёжни қондириши лозим ва ҳар бир тайинланган авиакорхона ўзининг биринчи даражали вазифаси деб авиакорхонани тайинлаган Томоннинг ҳудуди ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудуди ўртасида йўловчилар, юк ва почтани ташишда, юк билан таъминлашнинг мавжуд ва оқилона миқдор даражаси эҳтиёжларига жавоб берадиган ҳажмни таъминлашни билиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Келишилган қатновларда таъминланиши кўзда тутилган ҳажм, шунингдек парвозлар такрорийлиги, ҳамда Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхонаси томонидан фойдаланиладиган ҳаво кемасининг тури борасида тайинланган авиакорхоналар ўз таклифларини беришлари мумкин. Бундай таклифларни тайинланган авиакорхоналар ушбу модданинг 1-, 2- ва 3-бандларида баён этилган тамойилларни инобатга олган ҳолда тегишли маслаҳатлашувлар ва ўзаро фикрлар билан алмашилгандан сўнг беришлари лозим. Юқорида қайд этилган ҳажм Томонларнинг авиация маъмурлари томонидан тасдиқланганидан сўнг белгиланади ва кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агарда Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида келишмовчилик бўлса юқоридаги 5-бандда кўрсатилган масалалар ҳар икки Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида келишув орқали ҳал этилади. Томонлар бундай келишувга эришгунларига қадар тайинланган авиакорхоналар ўртасида келишилган ҳажм ўзгаришсиз қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари белгиланган йўналишлар бўйича ҳаво қатнови бошланишидан камида 30 (ўттиз) кун аввал парвозлар жадвалини Томонларнинг авиация маъмурларига тасдиқлаш учун тақдим этишлари лозим. Бундай талаб кейинги бўладиган ўзгартиришларга нисбатан ҳам қўлланилади. Махсус ҳолларда бу муддат юқорида зикр этилган маъмурларнинг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Гувоҳномалар ва рухсатномаларни эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон берган ёки ҳақиқий деб тан олган ва кучга эга бўлган учишга яроқлилик гувоҳномалари, ваколатлари тўғрисидаги гувоҳномалар ва рухсатномаларни ушбу Битимда белгиланган йўналишлар ва қатновлардан фойдаланилиши мақсадларида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳақиқий деб эътироф этади, башарти бундай гувоҳномалар ва рухсатномалар берилишига ёки ҳақиқий деб эътироф этилишига асос бўлган талаблар Конвенцияга мувофиқ белгиланган энг кам талаблар даражасига тенг ёки ундан юқори бўлса. Бироқ ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудуди устидан парвоз қилиш учун унинг фуқароларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ёки бирон-бир бошқа давлат берган ёки ҳақиқий деб топган ваколатлари тўғрисидаги гувоҳномалар ва рухсатномаларни эътироф этмаслик ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Авиатранспорт тарифлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиакорхоналари келишилган қатновлар учун қўллайдиган тарифлар барча тегишли омилларни — парвозни амалга ошириш харажатларини, фойданинг оқилона миқдорини, ташиш тавсифини ва худди шу йўналиш ёки унинг бир қисмида мунтазам қатновларни амалга ошираётган бошқа авиакорхоналарнинг тариф мезонларини инобатга олиб оқилона меъёрда белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида қайд этиб ўтилган тарифлар қуйида келтирилган қоидаларга мувофиқ белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Агар Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари тарифларни белгилаш механизмига эга бўлган Халқаро ҳаво транспорти уюшмасининг аъзоси бўлсалар ва келишилган қатновлар учун тариф белгилаш тўғрисида қарор мавжуд бўлса, тарифлар Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан ана шундай қарорга мувофиқ келишиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Башарти, Аҳдлашувчи Томонлар тайинлаган авиакорхонасидан бири ёки иккови (а)-бандида келтириб ўтилган Авиатранспорт уюшмасининг аъзоси бўлмаса ёки тариф тўғрисида қарор мавжуд бўлмаса, Аҳдлашувчи Томонлар келишилган қатновларга нисбатан қўлланиладиган тарифлар борасида ўзаро аҳдлашиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) Юқоридаги (а) ва (b)-бандларига мувофиқ келишилган тарифлар Томонлар авиация маъмурларининг тасдиғи учун бу тарифларнинг амал қилиши юзасидан таклиф этилаётган санадан камида 30 (ўттиз) кун олдин тақдим этилиши лозим, бироқ, мазкур маъмурлар келишувига биноан бу муддат қисқартирилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари тарифни белгилаш борасида келиша олмасалар ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бири келишилган қатновларни амалга ошириш учун авиакорхонани тайинламаган бўлса ёхуд ушбу банднинг (с)-қисмида кўрсатилган 30 (ўттиз) кунлик муддатнинг биринчи 15-куни давомида Томонлардан бирининг авиация маъмурлари ушбу банднинг (а) ва (b)-қисмларига мувофиқ тайинланган авиакорхоналар ўртасида келишилинган бирон-бир тариф билан рози эмаслиги ҳақида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларига ёзма равишда хабар берсалар, Томонларнинг авиация маъмурлари ўзаро келишувга мувофиқ тарифларни белгилашга ҳаракат қиладилар. Умумий қоида бўйича ҳеч қайси бир тариф Томонлар авиация маъмурларининг рухсатисиз қўлланилмайди. Аммо, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиация маъмурлари тайинланган авиакорхоналар ўртасида келишиб олинган ҳар қандай тариф борасида юқорида қайд этилган 15 кунлик муддат ичида ўз норозиликларини билдирмасалар тариф тасдиқланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ белгиланган тарифлар то янги тарифлар белгилангунига қадар ўз кучини сақлаб қолиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Авиация хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар фуқаро авиациясини ғайриқонуний аралашувдан ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ҳуқуқлардан келиб чиқадиган ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бир-бирларига тасдиқлайдилар. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқлар бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг умумий қўлланишини чекламаган ҳолда, Ҳаво кемаларида содир этиладиган жиноятлар ва бошқа ҳаракатлар тўғрисида 1963 йилнинг 14 сентябрида (23/06/1342) Токиода имзоланган Конвенция, Ҳаво кемаларини ноқонуний равишда тутқун қилиб олишга қарши курашиш тўғрисида 1970 йилнинг 16 декабрида (25/09/1349) Гаагада имзоланган Конвенция, Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши курашиш тўғрисида 1971 йилнинг 23 сентябрида (01/07/1350) Монреалда имзоланган Конвенция ҳамда Фуқаро авиациясига хизмат кўрсатадиган халқаро тайёрагохларда ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши курашиш тўғрисида 1988 йилнинг 24 февралида (12/06/1366/) Монреалда имзоланган Баённома қоидаларига мувофиқ ва келгусида шу соҳада улар томонидан ратификация қилиниши мумкин бўлган барча халқаро ҳужжатларнинг қоидаларига мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг илтимосига кўра ҳаво кемаларини ғайриқонуний тутқун қилишнинг ва ҳаво кемалари, уларнинг йўловчилари ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва қатновни таъминлаш воситаларига хавф туғдирувчи бошқа ғайриқонуний хатти- ҳаракатларнинг, шунингдек фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид солишнинг ҳар қандай кўринишини бартараф қилишда бир-бирларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро муносабатларида Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти томонидан белгиланган ва Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида 1994 йилнинг 7 декабрида (16/09/1323) имзолаш учун очилган Конвенциянинг иловалари этиб тавсифланган Аҳдлашувчи Томонлар авиация хавфсизлиги талабларига мувофиқ иш кўрадилар. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон асосий фаолият жойи ёки доимий турар жойи ўз давлатларининг ҳудудларида жойлашган ҳаво кемаларининг фойдаланувчиларидан ва ўз ҳудудларида жойлашган халқаро аэропортларнинг фойдаланувчиларидан авиация хавфсизлигининг қоидаларига мувофиқ иш кўришларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаларидан фойдаланувчиларга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳаво кемаси унинг давлати ҳудудининг чегараларига кириб келаётганида, ундан чиқиб кетаётганида ёки унда бўлиб турган вақтида ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган авиация хавфсизлигига доир қоидаларга риоя этилиши мақсадида зарур талабларни қўйиши мумкин ва ҳаво кемаларини ҳимоя қилиш ҳамда йўловчиларни, экипажни, қўл юкларини, багажни, юкларни, ҳаво кемасидаги захираларни юк ортиш ва одамларни ўтказиш вақтида ёки ундан олдин текшириш учун ўз ҳудуди доирасида самарали чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Томоннинг муайян таҳдидга қарши махсус хавфсизлик чора -тадбирларини кўришга доир илтимосларини ҳам хайрихоҳлик билан кўриб чиқиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қачонки, фуқаро ҳаво кемаси тутқун қилиб олинса ва/ёки уни тутқин қилиш таҳдиди мавжуд бўлса ёхуд ҳаво кемаси, ундаги йўловчилар ва экипажга, аэропортлар ва/ёки қатновни таъминлаш воситаларига бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар орқали қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқани енгиллатиш орқали бир-бирларига турлича кўмак берадилар ва бундай кўнгилсизлик ёки таҳдидга жадал ҳамда бешикаст барҳам бериш учун барча зарур чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Статистик маълумотларни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларини уларнинг талабларига биноан ўзининг тайинланган авиакорхонаси томонидан бошқа Томоннинг ҳудудига ва ҳудудидан келишилган қатновлар орқали амалга оширилаётган ташувларига оид ахборот ва статистик маълумотлар билан тайинланган авиакорхона ўзининг миллий авиация маъмурларига одатда тайёрлаб этадиган усулда таъминлаши лозим. Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурларидан талаб қилиши мумкин бўлган ташувларга оид ҳар қандай қўшимча статистик маълумотларни этиш масаласи икки Аҳдлашувчи Томон ўртасида ўзаро муҳокама қилиниши ва келишиб олиниши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим қоидаларини керакли даражада бажариш учун Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирлари билан ўзларининг авиация маъмурлари орқали ҳамкорлик қилишлари лозим ва шу мақсадда ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурлари исталган вақтда бошқа Томоннинг авиация маъмурлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маслаҳатлашувлар ҳар бир Алдашувчи Томоннинг авиация маъмурларидан маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида талабнома олган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кунлик муддат ичида бошланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ушбу Битимнинг бирон-бир қоидасига ўзгартириш ёки қўшимча киритишни ўзи зарур деб билган маслаҳатлашувларни истаган вақтида талаб қилиши мумкин ва бу ҳолда Аҳдлашувчи Томонлар бу борада талаб тушган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кун ичида ўтказишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15- модда
Ўзгартириш ва қўшимча киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар томонидан келишиб олинган ушбу Битимга киритиладиган ҳар бир ўзгартиш ушбу Битимнинг 14-моддасига мувофиқ ўтказилган маслаҳатлашувлардан сўнг ушбу Битим 20-моддасининг 1-бандига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг иловасига киритиладиган ҳар бир ўзгартиш ва қўшимча Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурлари ўртасида бевосита келишиб олиниши мумкин ва Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро белгилаб олган санадан эътиборан кучга киради ва дипломатик ноталар билан алмашиш йўли орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар иштирокида ҳаво транспортига оид бирон-бир кўп Томонлама Конвенция тузилган ҳолда ушбу Битим ана шу Конвенцияга мувофиқ бўлиши мақсадида ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16- модда
Баҳсларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим ёки унинг иловаларини қўллаш ёки талқин қилишда Томонлар ўртасида келиб чиқадиган ҳар қандай баҳсни Аҳдлашувчи Томонлар биринчи навбатда музокаралар орқали ҳал қилишга интилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агарда Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар йўли билан бир муросага кела олмасалар, у ҳолда улар бу баҳсни ҳал этишни бир шахсга ёки ташкилотга маслаҳат учун топширишга розилик беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агарда Аҳдлашувчи Томонлар юқорида келтирилган 1 ва 2-бандларнинг қоидаларига мувофиқ равишда келиша олмасалар, бу баҳс Аҳдлашувчи Томонлардан исталган бирининг талабига биноан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан тайинлайдиган икки ҳакам ва учинчи ҳакамдан иборат ҳакамлар судига ўзининг тегишли қонунлари ва қоидаларига мувофиқ топширилиши мумкин. Баҳс арбитраж судида кўриб чиқиш учун топширилган бўлса, Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири баҳсни ҳакамликда ҳал қилиш тўғрисидаги талабни олган кундан эътиборан 60 (олтмиш) кун ичида ўз ҳакамини тайинлаши лозим ва учинчи ҳакам эса ҳар икки ҳакамдан охиргиси тайинланган кундан эътиборан кейинги 60 (олтмиш) кун ичида тайинланади. Башарти, Томонлардан бири белгиланган муддат ичида ўз ҳакамини тайинлай олмаса ёки тайинланган ҳакамлар учинчи ҳакамни юқорида кўрсатилган муддат ичида тайинлай олмасалар, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Кенгашининг Президенти Томонлардан исталган бирининг илтимосига кўра заруриятга қараб ҳакамни ёки ҳакамларни тайинлаши мумкин. Бундай ҳолда учинчи ҳакам ҳар иккала Томон билан айнан ўша тайинлаш вақтида дипломатик алоқаларга эга бўлган давлатнинг фуқароси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Кенгашининг Президенти мазкур ҳакамни тайинлаш вазифасини бажариш ваколатига эга бўлмаса, агарда, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти Кенгашининг Президенти Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, у ҳолда ҳакамларни тайинлаш вазифаси Вице-президентга юкланади, лекин Вице-президент ҳам бундай вазифани бажариш ваколатига эга бўлмаса ёки Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ҳакамларни тайинлаш Кенгашнинг катта аъзоси томонидан бажарилади, башарти у Томонлардан ҳеч қайси бирининг фуқароси бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келишиб олинган қоидаларга кўра ҳакамлар суди ўз иш процедураларини ва ҳакамлик қилиш жойини ўзи белгилаб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томонлар ҳакамлар судини чиқарган ҳар қандай қарорларини бажариш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳакамлар судининг харажатлари, шунингдек ҳакамларга сарфланадиган маблағлар ва харажатлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенг бўлинади. Кенгаш томонидан учинчи ҳакамни тайинлаш ва/ёки ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ ҳакамни тайинлай олмаган Томоннинг ҳакамини тайинлаб бериш билан боғлиқ бўлган барча чиқимлар ҳакамлар суди харажатларининг бир қисми бўлиб ҳисобланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17- модда
Рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ҳамда унинг илова(лари)си ва уларга киритиладиган барча ўзгартиришлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18- модда
Кўп томонлама битимлар ва конвенциялар билан мувофиқлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки Томонга иштирокида ҳаво транспорти тўғрисида кўптомонлама Битим ёки Конвенция кучга кирган бўлса ушбу Битим ва унинг илова(лари) 15-моддага кўра маслаҳатлашишлар орқали ушбу Битим ва унинг илова (лари) бундай Битим ёки Конвенция қоидаларига мувофиқ бўлиши мақсадида ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19- модда
Амал қилишни тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги ўз қарорини ёзма хабарнома орқали юбориши мумкин. шундай хабарнома бир вақтнинг ўзида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига ҳам юборилиши лозим. Бу ҳолда бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарномани олган санадан бошлаб ўн икки (12) ой ўтганидан сўнг, агар Битимнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги хабарнома бу муддат тугагунига қадар ўзаро розилик бўйича қайтариб олинмаса, Битимнинг амал қилиши тўхтатилади. Башарти, бошқа Аҳдлашувчи Томон хабарнома олганининг тасдиғи бўлмаса, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти хабарнома олганидан сўнг ўн тўрт (14) кун ўтгач бошқа Томоннинг тасдиғи олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим чекланмаган муддатга амал қилиш учун тузилади ва ҳар бир Томоннинг ўз қонун ҳамда қоидаларига мувофиқ ушбу Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички талабларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик каналлар орқали келган охирги хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаб, ўзларининг тегишли ҳукуматлари тарафидан тегишлича ваколатланган қуйида имзо чекувчилар битта муқаддима, йигирмата (20) модда ва бир иловадан иборат бўлган ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2001 йил 17 августда, ҳижрий 26 мўрдод 1380да икки нусхада, ўзбек, форс ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Матнда тафовутлар бўлган ҳолларда инглиз тилидаги матн устувор кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Илова‎‎

ЙЎНАЛИШЛАР ЖАДВАЛИ

‎‎1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тайинланган авиакорхонаси томонидан ҳаво қатновларини амалга ошириш учун белгиланган йўналишлар:

Жўнаб кетиш
‎манзиллари

Оралиқдаги
‎манзиллари‎

Мўлжалланган
‎манзиллари‎

Ташқаридаги
‎манзиллари‎

Тошкент‎

кейинчалик
‎белгиланади‎

Теҳрон‎

Баҳрайн ва
‎кейинчалик
‎ белгиланадиган
‎иккита қўшимча
‎манзил‎

‎‎2. Эрон Ислом Республикасининг тайинланган авиакорхонаси томонидан ҳаво қатновларини амалга ошириш учун белгиланган йўналишлар:

Жўнаб кетиш‎
‎‎манзиллари‎

Оралиқдаги
‎‎манзиллари‎ ‎

Мўлжалланган ‎
‎манзиллари‎ ‎

Ташқаридаги ‎
‎манзиллари‎ ‎

‎Теҳрон‎

Ашхобод‎

Тошкент‎

Олма-Ота,
‎Сеул,
‎Шанхай ‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир тайинланган авиакорхона оралиқдаги манзиллардан ва ушбу Битимнинг иловасида белгиланган ташқаридаги манзиллардан фойдаланиши мумкин, фақат шу шарт биланки, бу манзиллар ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудуди ўртасида ҳаво эркинлигининг бешинчи тижорат ҳуқуқларидан фойдаланмаса, агарда бу борада икки Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхоналарнинг тавсияларига асосланиб тузилган келишуви кучга кирмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тайинланган авиакорхоналар ўз ихтиёрига кўра ҳар қандай белгиланган йўналишдаги оралиқ манзилларини ва ташқаридаги манзилларни бир ёки барча парвозлари чоғида тушириб қолдиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Парвозлар такрорийлиги ва тайинланган авиакорхоналарнинг ҳаво кемалари турлари борасидаги тайинланган авиакорхоналарнинг ўзаро келишуви Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурларига тасдиқлаш учун тақдим этилиши лозим.