Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2001 йил 17 августда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев, ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу Битимда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 28 сентябрь,
394-сон