Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Билан Покистон Ислом Республикаси ҳукумати Ўртасида
Битим
УЛАРНИНГ БОЖХОНА ОРГАНЛАРИГА ЎЗАРО КЎМАКЛАШИШи ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Божхона қонунларининг бузилиши ўз мамлакатларининг иқтисодий, молиявий ва тижорий манфаатларига зиён етказади, деб ҳисоблаб,
божхона божлари, солиқлари ва бошқа тўловларнинг аниқ белгиланиши, тақиқлаш, чеклаш ва назоратга доир чораларни қабул қилиш муҳимлигини тушуниб,
божхона қонунларини қўллаш ва уларга риоя қилишда халқаро ҳамкорлик зарурлигини эътироф этиб,
божхона қонунларини бузишнинг олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлар улар божхона органларининг қалин ҳамкорлигининг янада самарали воситаси бўлишига ишониб,
Бутунжаҳон божхона ташкилоти Божхона ҳамкорлиги кенгашининг Ўзаро маъмурий кўмаклашиш тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги Тавсияларини эътиборга олиб,
шунингдек муайян товарларга нисбатан тақиқлар, чеклашлар ва махсус назорат чоралари юзасидан халқаро конвенцияларни назарда тутган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Атамалар
Атамалар
Ушбу Битимда:
1. «Божхона қонунлари» атамаси божхона маъмуриятлари томонидан товарлар импортига, экспортига, транзитига ва уларни ҳар қандай божхона режимига солинишига, бунга тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилиш ҳам киради, нисбатан қўлланадиган ва риоя қилинадиган қонунлар, қонунга доир ва норматив ҳужжатларни англатади;
2. «Божхона ҳуқуқбузарлиги» божхона қонунларини исталган тарзда бузиш ёки бузишга уринишни англатади;
3. «Божхона божлари ва солиқлари» атамаси товарлар импорти ва экспорти чоғида ёки шунга боғлиқ равишда ундириладиган божхона божлари ва бошқа барча божлар, солиқлар ва йиғимларни англатади, қиймати кўрсатиладиган хизматлар қийматига тахминан тенг чекланган йиғимлар бундан мустасно;
4. «Божхона маъмурияти» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Давлат божхона қўмитасини, Покистон Ислом Республикасига нисбатан Даромадлар Марказий Бошқармасини англатади;
5. «Шахс» атамаси ҳар қандай жисмоний ва юридик шахсни англатади;
6. «Ахборот» атамаси ҳар қандай маълумотни, ҳужжатни, ҳисоботни, уларнинг тасдиқланган ёки бир хил нусхалари ёхуд бошқа маълумотларни англатади;
7. «Оператив маълумотлар» атамаси божхона ҳуқуқбузарлиги юз берганда тегишли равишда қўлланадиган ишланган ёки таҳлил этилган ахборотни англатади;
8. «Сўровчи маъмурият» атамаси кўмаклашишни сўраб мурожаат қилаётган божхона маъмуриятини англатади;
9. «Сўралаётган маъмурият» атамаси кўмаклашиш сўралаётган божхона маъмуриятини англатади.
2-модда
Битимни қўллаш соҳаси
Битимни қўллаш соҳаси
1, Ушбу Битим доирасида ҳар иккала Томон ўз миллий қонунлари ва ваколати ҳамда божхона маъмуриятларининг мавжуд имкониятлари даражасида кўмаклашади.
2. Божхона маъмуриятлари ушбу Битим доирасида божхона қонунларини рисоладагидек қўллаш ҳамда божхона ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш, тафтиш этиш ва унга қарши курашишда ҳамкорлик қиладилар ва бир- бирига ўзаро кўмаклашадилар. Бундай кўмаклашиш барча юридик, маъмурий ва бошқа суд ишлаб чиқаришига тақдим этилиши мумкин.
3. Ушбу Битим фақат Томонлар ўртасида ўзаро маъмурий кўмаклашишни амалга оширишга мўлжалланган; ушбу Битимнинг қоидалари бирон-бир алоҳида шахсга ҳар қандай далилни олиш, яшириш ёки йўқ қилиш шунингдек сўровни бажаришга тўсқинлик қилиш ҳуқуқини бермайди.
3-модда
Кўмаклашиш соҳаси
Кўмаклашиш соҳаси
1. Сўровга биноан ёки Сўровчи маъмуриятининг ўз ташаббусига кўра Сўралаётган маъмурияти божхона қонунларига риоя қилинишини таъминлашга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ахборотни беради, жумладан:
a) божхона божлари, солиқ ва йиғимларини ўринли равишда солишни таъминлашга;
b) товарлар қийматини божхона мақсадлари учун аниқ белгилаш, шунингдек нотўғри тўлдирилган декларацияларни аниқлаш;
c) товарларнинг тўғри тариф таснифоти ва келиб чиқишини аниқлаш;
d) сертификатлар, ҳисоблар ҳамда бошқа ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш ёки улардаги хато ва бузилишларни белгилаш.
2. Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик қуйидаги ахборотларни ҳам ўз ичига олади:
a) божхона ҳуқуқбузарлигининг олдини олишда фойдаси тегиши мумкин бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳаракатлари, хусусан, божхона ҳуқуқбузарлигига қарши курашишнинг алоҳида методларига оид;
b) божхона қонунбузарлигини амалга оширишнинг янги методларига оид;
c) божхона ҳуқуқбузарлигига қарши курашда янги техникавий воситалар ва методларни қўллашда қўлга киритилган тажриба ва муваффақиятларга оид; ҳамда
d) йўловчилар ва юкларни расмийлаштиришнинг янги усул ва методларига оид.
4-модда
Назоратни амалга оширишда кўмаклашиш
Назоратни амалга оширишда кўмаклашиш
1. Сўровчи маъмуриятининг сўровига кўра Сўралаётган маъмурияти Сўровчи маъмуриятига қуйидагилар борасида ахборот беради:
a) Сўровчи маъмуриятнинг юк учун берилган божхона декларацияси билан биргаликда этилган расмий ҳужжатларнинг мувофиқлиги;
b) Сўровчи маъмуриятнинг давлати ҳудудига олиб кирилаётган товар ҳақиқатан ҳам Сўралаётган маъмуриятнинг давлати ҳудудидан қонуний экспорт қилинаётганлиги ёки йўқлиги;
c) Сўровчи маъмуриятнинг давлати ҳудудидан олиб чиқилаётган товар Сўралаётган маъмуриятнинг давлати ҳудудига чиндан ҳам импорт қилинаётганлиги ёки йўқлиги.
2. Бундай ахборотда товарларни божхона тозаловидан ўтказишда қўлланадиган божхона процедуралари ҳам кўрсатилиши лозим.
5-модда
Ахборотнинг махфийлиги
Ахборотнинг махфийлиги
1. Сўровчи маъмуриятига бериладиган ҳар қандай ахборот ёхуд ошиғич маълумот махфийлик режимида бўлади ва улардан фақат ушбу Битимда кўрсатилган мақсадлардагина фойдаланилади. Уларни қабул қилиб оладиган Сўровчи маъмурият ҳам ўз давлатида шу каби ахборот ва ошиғич маълумотларга жорий этиладиган муҳофаза воситалари ва расмий махфийлик даражасини жорий этади.
2. Бундай ахборот ва ошиғич маълумотдан фақат текширув ўтказилганида, маъмурий ёки суд ишлаб чиқаришида фойдаланилиши мумкин.
3. Ушбу Битим доирасида шахслар тўғрисида маълумот алмашинганида Сўровчи маъмурият улардан фақат муайян мақсаддагина ҳамда Сўралаётган маъмурият қўйган ҳар қандай талабга амал қилинган ҳолдагина фойдаланилишига йўл қўядилар.
4. Сўровчи маъмурият Сўралаётган маъмурияти билан олдиндан келишиб олмасдан туриб, ушбу Битим доирасида олинган ашёвий далил ҳамда ахборотдан сўровда кўрсатилганидан бошқа мақсадда фойдаланмайди.
6-модда
Кўмаклашишни рад этиш
Кўмаклашишни рад этиш
1. Сўралаётган маъмурият сўровни бажариш унинг давлати суверенитети, хавфсизлиги ҳамда бошқа ўта муҳим миллий манфаатларига зиён етказади ёки саноат, тижорат ёхуд профессионал сирларга дахл қилади, деб ҳисобласа, у кўмаклашишни рад этиши ёки муайян шартлар ва талабларга амал қилинганидагина кўмаклашиши мумкин.
2. Кўмаклашиш тўғрисидаги сўров рад этиладиган бўлса, Сўровчи маъмуриятга бунинг сабабини кўрсатиб, ёзма равишда хабар берилади.
3. Сўровни бажариш ўтказилаётган текширув, жазо ёки процессни амалга оширишга халақит берадиган бўлса ҳам Сўралаётган маъмурият кўмаклашишни рад этиши мумкин. Бундай ҳолларда Сўралаётган маъмурият Сўровчи маъмурият билан кўмаклашиш Сўралаётган маъмурият қўйиши мумкин бўлган муайян талабларга амал қилинган ҳолда сўровни бажаришга кўмаклашиш мумкинлиги тўғрисида маслаҳатлашув ўтказади.
4. Сўровчи маъмуриятнинг ўзи Сўралаётган маъмуриятдан худди шундай сўровнома олинган тақдирда уни бажаришга қодир бўлмаса, у ўз сўровида бунга эътибор қаратиши лозим. Бундай сўровни бажариш- бажармаслик Сўралаётган маъмуриятнинг ихтиёрида бўлади.
7-модда
Сўровни бериш
Сўровни бериш
1. Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнинг шакли ва мазмуни:
а) ушбу Битимга мувофиқ сўровлар ёзма равишда юборилади. Бундай сўровларни бажариш учун зарур ҳужжатлар сўровга илова қилинади. Зарурат туғилса, шошилинч ҳолларда ошиғич сўровлар ҳам қабул қилинади, бироқ улар дарҳол ёзма шаклда тасдиқланиши лозим;
b) ёзма равишдаги сўровлар инглиз тилида битилади. Бундай сўровларга илова этилаётган ҳар қандай ҳужжатлар ҳам, лозим бўлса, инглиз тилига таржима қилинади.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган сўровлар қуйидаги ахборотни ўз ичига олади:
a) сўровчи маъмурият;
b) сўралаётган кўмакнинг тарзи;
c) сўровдан мақсад ва унинг сабаби;
d) агар маълум бўлса, кўриб чиқилаётган ишга жалб этилган Томонларнинг номи ва манзили;
е) кўриб чиқилаётган ишнинг қисқа тафсилоти ва кўтарилаётган ҳуқуқий меъёр, ҳамда
f) сўралаётган кўмак билан уни тақозо этаётган иш орасидаги боғлиқлик.
3. Кўмак тегишли Божхона маъмуриятлари орасидаги тўғридан-тўғри алоқа орқали бевосита берилади.
Сўралаётган маъмурият сўровни ўзи қондиришга қодир ташкилот бўлмаса, тегишли маслаҳатлашувлардан кейин, ё уни амалдаги қонунларга мувофиқ, ўз ваколати доирасида бажара оладиган тегишли ташкилотга беради ёки бундай сўровнинг бажарилиши учун амал қилиниши лозим бўлган процедурани кўрсатиб, Сўровчи маъмуриятни хабардор қилади.
4. Ҳар қандай божхона маъмуриятининг муайян процедурани бажариш тўғрисидаги сўрови сўралаётган Томоннинг миллий, ҳуқуқий ва маъмурий низомларига мувофиқ амалга оширилади.
5. Божхона маъмуриятлари ушбу Битимни бажариш мақсадида бундай алоқани рўёбга чиқаришга масъул бўлган ходимларни тайинлайдилар ва уларнинг номи, лавозими, телефон ва факс номерлари рўйхатини алмашлайдилар. Улар ўз текширув бўлинмалари ўртасида бевосита алоқани йўлга қўйишлари мумкин.
8-модда
Сўровни бажариш
Сўровни бажариш
1. Сўралаётган маъмурият ўз миллий қонунларига мувофиқ, сўровни қониқарли муддатларда бажариш учун мақбул тадбирларни амалга оширади.
2. Сўралаётган маъмурият Сўровчи маъмуриятнинг сўровига биноан ҳар қандай зарур сўровларни амалга оширади, жумладан экспертлар ҳамда гувоҳларни, ёхуд божхона ҳуқуқбузарлигини амалга оширишда гумон қилинаётган шахсларни сўроқ қилади.
9-модда
Ишлар, ҳужжатлар ва гувоҳлар/экспертлар
Ишлар, ҳужжатлар ва гувоҳлар/экспертлар
1. Агар нусхаларнинг мавжудлиги кифоя қилмаса, ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг асл нусхалари сўраб олинади. Махсус сўровга кўра, бундай ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг нусхалари лозим тарзда тасдиқланади.
2. Бериб турилган ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг асл нусхалари дарҳол қайтарилиши шарт. Сўровга биноан судга тақдим этиш ёки шу каби бошқа мақсадлар учун зарур бўлган ҳужжатлар кечиктирмай қайтарилиши шарт.
3. Ушбу Битимда кўрсатилган ҳужжатлар худди шу мақсадда исталган шаклдаги компьютер ахбороти билан алмаштирилиши мумкин. Ахборотни талқин қилиш ёки шарҳлаш бўйича барча зарур материаллар бир вақтнинг ўзида этилади.
4. Бир маъмуриятнинг сўровига биноан бошқа маъмурият ўз ихтиёрига кўра ўз ходимларини бошқа Томон давлати ҳудудида олиб борилаётган жиноий ёки маъмурий ишда гувоҳ ва/ёки эксперт бўлиб иштирок этиш учун вакил этиб тайинлаши ҳамда уларни бажаришда муҳим аҳамият касб этадиган ишлар, ҳужжатлар ва бошқа материаллар ёхуд уларнинг тасдиқланган нусхаларини этиши мумкин. Бундай сўровда суд бўлиб ўтадиган вақт, унинг жойи ҳамда тури, шунингдек ходимларнинг ким сифатида иштирок этишлари кўрсатилади.
5. Бир Томон божхона маъмуриятининг расмий шахслари ушбу Битимда кўзда тутилган ҳолатлар юзасидан бошқа Томон давлати ҳудудида бўлган чоғларида улар ҳар қандай вақтда ўз расмий ваколатларини исботлай олишлари лозим. Бу жойда улар бошқа Томоннинг амалдаги қонунларига мувофиқ, божхона мансабдор шахслари фойдаланадиган муҳофаза даражасидан фойдаланадилар ва йўл қўядиган қоидабузарликлари учун жавобгар бўладилар.
10-модда
Харажатлар
Харажатлар
1. Томонлар ушбу Битим қоидаларини бажаришга алоқадор харажатлар қопланишини талаб қилишдан воз кечадилар, аммо давлат хизматчиси бўлмаган гувоҳларни жўнатиш, экспертлар ва таржимонларга ҳақ тўлашга борлиқ харажатлар бундан мустасно.
2. Агар сўровни бажариш хийла катта сарф-харажатни тақозо этадиган бўлса, Томонлар уларни бажаришнинг шарт-шароитлари ҳамда харажатлар қопланиши тарзини маслаҳатлашиб оладилар.
11-модда
Кўмаклашишнинг алоҳида ҳоллари
Кўмаклашишнинг алоҳида ҳоллари
1. Сўралаётган маъмурият Сўровчи маъмуриятнинг сўровига кўра ўз имкониятларидан келиб чиқиб, қуйидагиларни махсус назорат қилади:
a) Сўровчи маъмуриятнинг мамлакатига юборилган, бироқ у ноқонуний юргизилаяпти деб ҳисоблаётган товарларни;
b) Сўралаётган маъмурият давлати ҳудудида ҳуқуқбузарликни амалга оширишда фойдаланилган деб гумон қилинаётган транспорт воситаларини;
c) божхона ҳуқуқбузарлигини амалга оширгани аниқланган ёки шунда гумон қилинаётган конкрет шахсларни;
(d) Сўровчи маъмурият бошқа Томон давлати ҳудудида божхона ҳуқуқбузарлигини амалга оширишда фойдаланилаяпти деб гумон қилган биноларни.
2. Томонларнинг божхона маъмуриятлари бир-бирига бошқа Томон ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келиши мумкин бўлган фаолият тўғрисидаги ахборотни бериб турадилар. Бошқа Томоннинг иқтисодиёти, одамлар саломатлиги, жамоат хавфсизлиги ва бошқа ҳаётий муҳим манфаатларига хийла катта зиён етиши мумкин бўлган ҳолларда бундай ахборот сўровсиз юборилади.
3. Божхона маъмуриятлари ўз миллий қонунларига мувофиқ равишда, ўзаро аҳдлашув ва келишув бўйича ўз тегишли давлатлари ҳудудида ноқонуний юргизилишга жалб этилган товарларнинг импорти, экспорти ва транзити юзасидан биргаликда чоралар кўриши мумкин. Бундай ҳамкорлик шу хилдаги товарларни назорат остида ўтказишга рухсат беришни ҳам ўз ичига олади.
12-модда
Битимни қўллаш ва низоларни ҳал этиш
Битимни қўллаш ва низоларни ҳал этиш
1. Томонлар уларнинг божхона маъмуриятлари қуйидагиларни амалга оширишига розидирлар:
a) ушбу Битимдан келиб чиқадиган масалаларни ҳал этиш учун бевосита алоқани йўлга қўйишлари;
b) маслаҳатлашув ўтказилганидан сўнг ушбу Битимни бажариш учун ҳар қандай маъмурий кўрсатмаларни ишлаб чиқишлари; ҳамда
c) ўзаро келишувга кўра, ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашга оид ҳар қандай баҳсли масалаларни кўриб чиқишлари.
2. Ҳал этилмаган баҳсли масалалар дипломатик каналлар орқали бартараф қилинади.
13-модда
Қўшимчалар
Қўшимчалар
Ушбу Битимга қўшимча ва ўзгартишлар киритилиши мумкин. Улар алоҳида баённомалар тарзида ёки дипломатик ёзишмалар билан расмийлаштирилади ва ушбу Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади.
14-модда
Кучга кириши ва фаолиятининг тўхтатилиши
Кучга кириши ва фаолиятининг тўхтатилиши
1. Ушбу Битим уни кучга киритиш учун зарур давлат ички процедуралари бажарилгани тўғрисида дипломатик каналлар орқали охирги хабар олинганидан сўнг 30 кун ўтгач кучга киради.
2. Ушбу Битимнинг муддати чекланмаган. Томонлардан биронтаси дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни ушбу Битим фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ниятидан ёзма равишда хабардор қилганидан сўнг уч ой ўтгач у ўз фаолиятини тўхтатади. Ушбу Битимнинг амал қилиш муддати тутаган пайтда якунланмай қолган ишлар унинг қоидаларига мувофиқ якунланади.
Битимнинг амал қилиш муддати тутаган пайтда якунланмай қолган ишлар унинг қоидаларига мувофиқ якунланади. Исломобод шаҳрида, 2001 йил 25 январда икки нусхада, ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битимни талқин қилишда ҳар хилликлар келиб чиқса, инглиз тилидаги матн устувор кучга эга бўлади.
(имзолар)