Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегара вакиллари фаолияти тўғрисида 2000 йил 13 декабрда Тошкент шаҳрида имзоланган Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида уларнинг божхона органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисида 2001 йил 25 январда Исломобод шаҳрида имзоланган Битим.
2. Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов, Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси раиси М.И. Утаганов ва Давлат божхона қўмитаси раиси У.Т. Комиловга Ўзбекистон Республикасининг ушбу ҳужжатларда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминлаш вазифаси юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 15 март,
126-сон