11.09.2001 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ПОРТУГАЛИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЎЗАРО РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Аҳдлашувчи Томон инвесторлари тарафидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тенглик ва ўзаро манфаат асосида амалга оширилган инвестициялари учун қулай шарт-шароитларни яратиш ва қўллаб қувватлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Битим асосида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш иш ташаббусларини рағбатлантиришни эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестициялар» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвесторлари тарафидан иккинчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунлари ва қоидаларига мувофиқ инвестиция қилинган исталган турдаги мулкий бойликларини, шу жумладан, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек уларга нисбатан бўлган ҳар қандай ҳуқуқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) акциялар, пайлар, облигациялар ёки компаниялар мулкидаги иштирокнинг ҳар қандай бошқа шакллари ва/ёки тегишли фаолиятдан олинадиган иқтисодий фойда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) пул маблағлари ва иқтисодий қийматга эга бўлган ҳар қандай хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар: муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, фойдали моделлар, саноат лойиҳалари, савдо маркалари, савдо номлари, технологиялар, «ноу-хау» ва «гуд-вил»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қонун асосида, контракт бўйича ёки ваколатли ҳокимият идораларининг қарорига биноан бериладиган ҳуқуқлар, шу жумладан табиий ресурсларни тадқиқот қилиш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланиш учун бериладиган ҳар қандай ҳуқуқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бойликлар киритиш шаклидаги ҳеч қандай ўзгариш улар инвестиция қилинган инвестиция сифатидаги тусига, агар ушбу тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидалари асосида амалга оширилган бўлса, таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Даромадлар» атамаси юқорида қайд этилган даврда инвестицияларни амалга ошириш натижасида олинган маблағларни, хусусан, даромадлар, фоизлар, дивидендлар, роялти ёки даромадларнинг инвестицияларга оид бошқа шаклларини, аммо нафақат уларни англатади, шу жумладан, техник ёрдам учун тўловларни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар даромадлар юқорида белгиланганидек, қайта инвестиция қилинган бўлса, бу инвестициялардан олинган даромадлар дастлабки инвестицияларга тааллуқли бўлган даромадлар сифатида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Инвестор» атамаси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ фуқароликка ва ҳуқуққа эга бўлган унинг ҳудудида ёки хорижда доимий равишда яшовчи фуқаролар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган, унинг ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ўз идораларига эга бўлган, фаолияти самарали ва доимий равишда Ўзбекистон иқтисодиёти билан боғлик бўлган ҳар қандай юридик шахсни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Португалия Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Португалиянинг қонунларига мувофиқ Португалия фуқаролигига эга бўлган жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юридик шахслар, шу жумладан Португалия ҳудудида ўзининг бош офисига эга бўлган, унинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган ва ташкил этилган, фаолияти самарали ва доимий тарзда Португалия иқтисодиёти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай корпорация, корхона ёхуд ассоциацияни билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ҳудуд» атамаси исталган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли қонунларида белгиланган тарзда Аҳдлашувчи Томон халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ўз суверенитети, суверен ҳуқуқлари ва юрисдикцияни амалга оширадиган тегишли ҳудудни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг амалга оширган инвестицияларига имкон қадар кўмаклашади ва уларни рағбатлантиради, ўзининг қонунчилиги ва нормаларига мувофиқ инвестицияларга рухсат беради. Бунда барча ҳолларда очиқ ва тенг ҳуқуқли режим яратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Исталган Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари амалга оширган инвестицияларига бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тўла ҳуқуқий муҳофаза ҳамда хавфсизлик кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бирига нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги инвестицияларга эгалик қилиш, фойдаланиш, бошқариш, юритиш ёки ўзга вазифалар борасида сабабсиз, арбитраж ёки дискриминацион чоралар қўлланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Миллий режим ва энг қулай режим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестициялари, шунингдек улардан олинадиган даромадлар учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторларининг ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестициялари ва даромадлари учун яратган қулай режимдан кам бўлмаган адолатли ва тенг ҳуқуқли режим яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларига уларнинг ўз инвестицияларига эгалик қилиши, фойдаланиши, бошқариши, юритиши ёки ўзга вазифалар борасида бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторлари учун яратган қулай режимдан кам бўлмаган режим яратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирини қуйидагилар асосида биринчи Аҳдлашувчи Томонга тааллуқли бўлган имтиёзли режим, преференция ёки енгилликларни бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига татбиқ этишга мажбурловчи омил сифатида қуйидагиларга нисбатан талқин қилинмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Томонлардан бири қатнашчиси бўлган ёки келгусида қатнашчиси бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай мавжуд ёки келгусида ташкил этиладиган божхона уюшмаси, эркин савдо зонаси, умумий бозор ёки шу сингари бошқа халқаро битимлар, шу жумладан минтақавий иқтисодий ҳамкорликнинг ўзга шакллари; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тўлалигича ёки қисман солиқ солишга тааллуқли бўлган ҳар қандай халқаро битим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари амалга оширадиган инвестицияларга нисбатан унинг миллий қонунлари ва ушбу Битимдан келиб чиқувчи барча мажбуриятларга риоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Экспроприация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Исталган Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестицияларига нисбатан экспроприация қилиш, миллийлаштириш қилиш ёки моҳияти шундай экспроприация ёки давлат тасарруфига ўтказиш (ушбу бандда ва бундан кейин экспроприация деб аталадиган) сингари бошқа чоралар қўлланмайди, жамоат манфаатлари йўлида қонуний тартибда ҳуқуқий жиҳатдан камситмайдиган тарзда қўлланиладиган ва шошилинч компенсациялар билан биргаликда амалга ошириладиган чоралар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай компенсация инвестицияларни экспроприация қилишгача дарҳол белгиланган ёки экспроприация қилиш тўғрисидаги қарор барчага овоза қилинган вақтгача (бундан аввал қандай ҳол юз берганлигига боғлик тарзда) белгиланган бозор нархларига мувофиқ бўлади, инвестициялар экспроприация қилинган кундан бошлаб энг сўнгги тўловлар санасигача «Libor’s» ставкаси бўйича ҳисобланадиган инвестициялар қийматининг фоизларини қамраб олади, ҳамда эркин равишда исталган жойга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация маблағи, инвесторнинг танлаши асосида, инвестициялар амалга оширилган валютада ёки эркин муомаладаги валютада белгиланиши ҳамда жойлашган манзили ва яшаш жойидан қатъи назар, инвесторга ҳеч қандай кечикишсиз тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестициялари экспроприация қилинган инвестор Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ, ўзининг суд ишини шу Аҳдлашувчи Томоннинг юридик ёки бошқа ваколатли идорасида тезда кўриб чиқиш ҳамда ушбу моддада баён қилинган тамойилларга мувофиқ ўз инвестицияларини баҳолаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Зарарлар учун компенсация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исталган Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида содир бўлган уруш ёки қуролли тўқнашув, инқилоб, фавқулодда ҳолат, давлат тўнтариши, фуқаролик тартибсизликлар ёки шунга ўхшаш бошқа воқеалар оқибатида етказилган зарарларни қоплаш учун компенсация тўлашда ана шу Аҳдлашувчи Томон компенсация, реституция, зиённи қоплаш ёки бошқа талофат қиймати тўловлари борасида ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторларига яратганидан кам бўлмаган режим яратади. Ушбу моддага мувофиқ ҳар қандай тўловлар эркин муомаладаги валютада ортиқча кечиктиришларсиз амалга оширилиши ва эркин равишда ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ўтказишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг қонунларига мувофиқ, тегишли солиқлар, бож тўловлари ва йиғимларни тўлагандан сўнг бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторларига тааллуқли бўлган маблағларни, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни, эркин равишда ўтказилишини кафолатлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) инвестицияларни юритиш, ривожлантириш, шунингдек уларнинг менеджементи учун зарур бўлган сармоя ва қўшимча маблағлар, жумладан сармоянинг ошган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу Битимнинг 1-модда 2-бандида таърифланган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ҳар икки Аҳдлашувчи Томон инвестиция сифатида тан олинган заёмларнинг пули тўланадиган ҳар қандай маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) инвестицияларни бегоналаштириш, қисман ёки бутунлай тугатишдан келган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) ушбу Битимнинг 7-моддасига мувофиқ инвестор номидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳар қандай дастлабки тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) инвестициялар муносабати билан бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида олган иш ҳақи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) ушбу Битимнинг 4- ва 5-моддаларига мувофиқ тўланган компенсациялар ва ушбу Битим доирасидаги ҳар қандай инвестицион низоларга тааллуқли бўлган бошқа тўловлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу моддада қайд этилган пул ўтказишлар, валютани тартибга солиш тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ пул ўтказиш вақтида амалда бўлган алмаштириш курси бўйича эркин муомаладаги валютада ёки инвесторнинг Аҳдлашувчи Томон билан келишувига биноан инвестициялар амалга оширилган валютада чекловларсиз ва ортиқча кечиктиришсиз амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг қоидалари, 1-, 2-бандларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Томон, кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қимматбаҳо қоғозлар эмиссияси ва савдоси, жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида ўз қонунчилигини татбиқ этишнинг адолатли, нодискриминацион асослари шартларида пул ўтказилишини тақиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар исталган Аҳдлашувчи Томон ёки унинг ваколатли агентлиги ўз инвесторларидан бирига бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширилган инвестицияларга тааллуқли кафолатлар натижасида ҳар қандай тўловларни амалга оширган бўлса ана шу инвесторнинг ҳуқуқлари ва акциялари, ҳамда улардан фойдаланиш имконияти ўша қоидалар ва шартларга мувофиқ ҳақиқий эгаси сифатида биринчи Аҳдлашувчи Томонга топширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 9-моддага асосан ҳар қандай вазиятда ҳам Аҳдлашувчи Томон суғурта ёки кафиллик шартномасига мувофиқ зарар ёки маълум қилинган зарарнинг бир қисми учун товон тўловлари олинганлиги ёхуд олинишини ҳимоя, қарши даъво, талабнома ҳисобига ўтказиладиган ҳуқуқ сифатида ёки ҳар қандай бошқа сабабга кўра талаб қилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллашга тааллуқли бўлган низолар дипломатик каналлар орқали имкон қадар музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлар музокаралар бошланган вақтдан бошлаб олти (6) ой мобайнида муросага келолмасалар, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг талабига кўра, низо, кўриб чиқиш учун ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ Арбитраж судига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ad hoc» Арбитраж суди қуйидаги тарзда ташкил этилиши лозим Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири биттадан арбитр тайинлаши зарур, тайинланган арбитрлар сайлайдиган Раис эса учинчи давлат фуқароси бўлиши лозим. Арбитрлар Аҳдлашувчи Томонлардан бири низони Арбитраж судида кўриб чиқиш учун топшириш нияти тўғрисида бошқа томонни хабардор қилган санадан бошлаб икки (2) ой ичида, Раис эса уч ой (3) ой мобайнида тайинланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ушбу модданинг 3 бандида белгиланган муддатга риоя қилинмаса, бошқа келишувлар мавжуд бўлмаган ҳолда, исталган Аҳдлашувчи Томон зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Президентини таклиф қилиши мумкин. Башарти, бирор-бир сабаб Президентга қайд этилган вазифани бажаришга тўсқинлик қилса ёки у Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун вице-Президент таклиф этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар вице-Президент ҳам Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса ёки бошқа бирор сабабга кўра ушбу вазифани бажара олмаса, зарурий тайинловлар Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бирининг фуқароси бўлмаган, халқаро Суднинг лавозими юқорироқ бўлган аъзоси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Арбитраж судининг Раиси ҳар икки Аҳдлашувчи Томон билан дипломатик муносабатларда бўлган учинчи давлат фуқароси бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суд ўз ишининг исталган босқичида Аҳдлашувчи Томонларга низони дўстона тарзда ҳал этишни таклиф қилиши мумкин. Бундан аввалги қоидалар низони бу тарзда ҳал этишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Арбитраж судининг қарорлари кўпчилик овози билан қабул қилинади. Суднинг қарорлари ҳар икки Томон учун ҳам тутал ва мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон арбитраж тартиботларидаги ўзининг Суд аъзоси ва вакиллари учун харажатларни тўлайди. Арбитраж судининг Раиси учун сарфланадиган харажатлар ва ўзга чиқимларни Аҳдлашувчи Томонлар тенг тарзда қоплайдилар. Суд харажатлар тўғрисида ўзгача қарор чиқариши ҳам мумкин. Қолган барча ҳолларда Суд ўз тартиб-қоидаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон
инвестори ўртасидаги низолар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасида шу инвесторнинг биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги инвестициялари борасида юзага келган ҳар қандай низо музокаралар орқали иложи борича дўстона тарзда ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бундай низо уни ҳал этиш сўралган санадан бошлаб олти ой мобайнида ҳал этилмаса, инвестор низони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қарор чиқариш учун Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли Судига; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Вашингтонда 1965 йил 18 мартда имзолаш учун очилган «Давлатлар ва чет эллик шахслар ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисидаги Конвенция»га мувофиқ Инвестицион низолар бўйича яраштириш ёки судлов йўли билан ҳал этувчи халқаро Марказга (ICSID) топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон арбитраж жараёнлари тугаллангунга қадар ва мағлубиятга учраган Аҳдлашувчи Томон Инвестицион низолар бўйича яраштириш ёки судлов йўли билан ҳал этувчи халқаро марказ томонидан чиқарилган қарорни қўллаб-қувватламагунча ёки унга бўйсунгунга қадар арбитражга кўриб чиқиш учун топширилган ҳеч қандай масала билан дипломатик воситалар орқали шуғулланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қарор томонларга нисбатан қўлланиши зарур ва у апелляция учун сабаб ёки юқорида қайд этилган Конвенцияда кўзда тутилган суд ҳимоясининг ўзга воситаси бўлиши мумкин эмас. Қарор низога сабаб бўлган инвестициялар ҳудудида амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ татбиқ этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Бошқа қоидаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар исталган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларидаги қоидалар ёки халқаро қонунчиликка мувофиқ ҳозирда мавжуд бўлган ёхуд кейинчалик Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ушбу Битимга қўшимча равишда таъсис этилган мажбуриятлар, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестицияларга ушбу Битимда кўзда тутилгандан кўра қулайроқ режим ҳуқуқини берувчи умумий ёки махсус қоидаларни ўз ичига олса, бундай қоидалар, агар улар янада қулайроқ бўладиган бўлса, устун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Битимни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунларига мувофиқ ушбу Битим кучга кирган санагача ёки ундан сўнг амалга оширилганлигидан қатъи назар, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган барча инвестицияларга татбиқ этилади, ҳамда ушбу Битим кучга кирган санага қадар юзага келган, инвестицияларга алоқадор бўлган ҳар қандай низога нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг вакиллари, зарур бўлган ҳолларда, ушбу Битимни бажариш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масала юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказадилар. Бундай маслаҳатлашувлар, уларни ўтказиш жойи ва вақтини дипломатик каналлар орқали келишиб, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг таклифига биноан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Кучга кириши ва жорий муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар уларнинг зарурий ички конституцион жараёнлари бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда хабардор қилган санадан сўнг ўттиз (30) кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ўн йил мобайнида амалда бўлади ва, агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири белгиланган муддат ёки тегишли беш йиллик муддат ўтишидан ўн икки ой аввал бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимни амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги ўз нияти тўғрисида ёзма равишда хабардор қилгунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг амал қилиш муддати тугаган ҳолда, 1-12 моддаларнинг қоидалари ушбу Битимнинг амал қилиши тўхтатилган кунга қадар амалга оширилган инвестицияларга нисбатан кейинги ўн (10) йиллик давр мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаган ҳолда, лозим тарзда ваколатланган шахслар ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2001 йил 11 сентябрда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, португал ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)

БАЁННОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисидаги Битим имзоланганлиги туфайли, лозим тарзда ваколатли этиб тайинланган қуйида имзо чекувчилар, тегишли Битимнинг таркибий қисми бўлган қуйидаги қоидалар тўғрисида ҳам розилик билдирдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг 2-моддасига асосланиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир Аҳдлашувчи Томоннинг инвесторлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида рўйхатдан ўтказилиб бўлган ва ўз фаолиятини кенгайтириш ёки ўз фаолиятини бошқа секторларга олиб чиқиш ниятида бўлган ҳолларда, ушбу Битимнинг 2-моддаси қоидалари татбиқ этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай инвестициялар янги инвестициялар сифатида баҳоланади ва бу ўринда улар ушбу Битимнинг 2-моддасига асосан инвестицияларга рухсат бериш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг 3-моддасига асосланиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимнинг 3-моддаси қоидаларига мувофиқ исталган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳуқуқларига нисбатан солиқ тўловчилар учун фарқли бўлган ва уларнинг яшаш жойларига нисбатан ёки уларнинг сармоя киритадиган жойларига нисбатан ҳар хил солиқ қонунчилигининг амалдаги қоидаларини холис тарзда татбиқ этилишини эътиборга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2001 йил 11 сентябрда, икки нусхада, ўзбек, португал ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин борасидаги келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)