28.01.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ИСПАНИЯ ҚИРОЛЛИГИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ЎЗАРО ҲИМОЯЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакатнинг ўзаро манфаати учун иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, ҳамда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Битимга мувофиқ инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоялаш бу соҳадаги амалий фаолликни қўллаб-қувватлашини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Инвестор» атамаси Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган исталган фуқаросини ёки исталган компаниясини англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Фуқаро» атамаси ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ унинг фуқароси ҳисобланган жисмоний шахсни билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Компания» атамаси ушбу Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ тузилган ёки ўзгача тегишли тарзда ташкил топган ҳамда ўша Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз манзилига эга бўлган корпорациялар, ширкатлар ёки тадбиркорлар ассоциациялари каби юридик шахсларни ёки ҳар қандай бошқа савдо-ишлаб чиқариш корхонасини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Инвестиция» атамаси бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунлари ва тартиботларига мувофиқ инвестицияланган барча турдаги активларини билдиради, аммо нафақат уларни, хусусан қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек ипотека, чегириб қолиш ҳуқуқи, гаров каби ҳар қандай бошқа мулкий (мулкка эгалик қилиш билан боғлиқ) ҳуқуқлар ҳамда шу сингари ҳуқуқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) компания акциялари, жамғармалари ва қарз мажбуриятлари ёки компания ёхуд савдо-ишлаб чиқариш корхоналарида иштирок этишнинг ҳар қандай бошқа шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) пул талабномалари ёки инвестициялар билан боғлиқ, молиявий қийматга эга бўлган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан талабномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) интеллектуал ва саноат мулкига бўлган ҳуқуқлар; техник жараёнлар, «ноу-хау» ва «гуд вил»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) иқтисодий ва тижорат фаолиятини амалга ошириш учун қонунга кўра ёки шартномага мувофиқ, шу жумладан табиат ресурсларини тадқиқ қилиш, қайта ишлаш, қазиб олиш ёки фойдаланиш учун концессиялар асосида берилган ҳуқуқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг ҳар қандай юридик шахси томонидан амалга оширилган, аслида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари эга бўлган ёки назорат қиладиган инвестициялар ҳам, башарти, улар биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва тартиботларига мувофиқ амалга оширилган бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари ҳисобланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активлар инвестицияланган ёки қайта инвестицияланган шаклдаги ҳеч қандай ўзгариш уларнинг инвестиция сифатидаги характерига таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Даромадлар» атамаси инвестициялар натижасида олинган қийматларни билдиради, аммо нафақат уларни, хусусан сармояларнинг ўсишидан келадиган фойда, дивидендлар, фоизлар, даромадлар, роялти ва мукофотларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ҳудуд» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан: Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ўз юрисдикцияси ҳамда бошқа суверен ҳуқуқларини амалга оширадиган қуруқ ер ҳудуди, ички сувлар ва ҳудудий сувлар, ҳаво кенглиги ҳамда ҳар қандай бошқа ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Испания Қироллигига нисбатан: халқаро ҳуқуққа мувофиқ Испания Қироллиги юрисдикцияга эга бўлган ёки эга бўлиши мумкин бўлган ва/ёки бошқа суверен ҳуқуқларини амалга оширадиган қуруқ ер ҳудуди, ички сувлар ва ҳудудий сувлар, ҳаво кенглиги, шунингдек мутлақ иқтисодий зона ва унинг ҳудудий сув чегараларидан ташқарида бўлган континентал шелъфни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Инвестицияларни рағбатлантириш ва қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон ўз ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини имкон қадар рағбатлантиради. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг қонун ва тартиботларига мувофиқ шундай инвестицияларни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўз ҳудудида инвестицияларни қабул қилган Аҳдлашувчи Томон ўз қонун ва тартиботларига мувофиқ шундай инвестициялар ва битимларни лицензиялаштириш ҳамда техникавий, тижорат ва маъмурий кўмаклашув тўғрисидаги шартномаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган зарурий рухсатномалар беради. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, зарурат туғилганда, ўзининг миллий қонунчилигига мувофиқ маслаҳатчилар ва бошқа малакали шахсларнинг миллатидан қатъи назар, уларнинг фаолиятига тааллуқли зарурий рухсатномалар беришга ҳаракат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳимоялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестицияларига нисбатан адолатли ва тенг ҳуқуқли режим яратилади ҳамда улар тўла ҳимоя ва хавфсизлик билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳеч қайси Аҳдлашувчи Томон шундай инвестицияларни бошқариш, қўллаб-қувватлаш, фойдаланиш, эгалик қилиш ёки тасарруф этиш борасида асосланмаган ёки камситувчи чоралар қўллаш йўли билан ҳеч қандай тарзда тўсқинлик қилмайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари хусусида ёзма равишда ўз зиммасига олган ҳар қандай мажбуриятларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Миллий режим ва энг қулай режим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида тегишли инвестор учун бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг амалга оширган инвестицияларига ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига яратилганидан кам бўлмаган энг қулай режимни яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида тегишли инвестор учун бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестицияларини бошқариш, қўллаб-қувватлаш, фойдаланиш, эгалик қилиш ёки тасарруф этиш борасида ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторларининг инвестицияларига яратилганидан кам бўлмаган энг қулай режимни яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларига мувофиқ яратиладиган режим исталган Аҳдлашувчи Томонни қуйидагилардан келиб чиқадиган исталган режим, имтиёзлар ёки енгилликларни бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига ҳамда уларнинг инвестицияларига нисбатан татбиқ этишга мажбурловчи омил сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Аҳдлашувчи Томонлардан бири аъзоси бўлган ёки келгусида аъзоси бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай мавжуд ёки келгусида ташкил этиладиган эркин савдо зонаси, божхона иттифоқи, молия уюшмаси ёхуд минтақавий иқтисодий ташкилотнинг ҳар қандай бошқа шакллари, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тўлалигича ёки қисман солиқ солишга тааллуқли бўлган ҳар қандай халқаро битим ёки келишув ёхуд асосан ёки бутунлай солиқ солишга алоқадор бўлган ҳар қандай миллий қонунчилик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Экспроприация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг инвестициялари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида давлат тасарруфига ўтказилмайди, экспроприация қилинмайди, ёки уларга нисбатан давлат тасарруфига ўтказиш ёки экспроприация қилиш (бундан кейин «экспроприация» деб аталади) каби чоралар қўлланилмайди, жамоатчилик мақсадларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бундан мустасно. Экспроприация камситмаслик асосида, тегишли ҳуқуқий тартиботларга мувофиқ равишда ҳамда кечиктирмасдан, айнан бир хил ва самарали бадал тўловларини тўлаш тарзида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай бадал тўлаш, аввал қандай ҳол рўй берганлигидан келиб чиққан ҳолда («қиймат аниқланган сана» деб аталувчи), экспроприация қилинган инвестицияларнинг бевосита равишда экспроприациягача ёки бўлғуси экспроприация тўғрисидаги қарор маълум бўлгунга қадар мавжуд бўлган бозор қийматига тенг бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай бозор қиймати инвестицияларни қабул қилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг валютани муомалада бўлишини тартибга солувчи қоидаларига мувофиқ қиймат аниқланган санадаги валютага нисбатан қўлланиладиган устувор алмашув курси бўйича эркин муомаладаги валютада ҳисобланади. Бадал тўлаш экспроприация санасидан тўловлар санасигача қиймати аниқланган валюта учун бозор нархлари асосида белгиланган тижорат ставкаси бўйича фоизларни ўз ичига олади. Бадал тўлаш кечиктиришларсиз, самарали равишда амалга оширилиши ҳамда эркин тарзда ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Зарар кўрган инвестор экспроприацияни амалга ошираётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ ушбу моддада қайд этилган принциплар асосида ўз ишини, жумладан инвестициялари қийматини аниқлаш ҳамда бадал тўловлари масаласини бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг суди ёки бошқа ваколатли ва мустақил органи томонидан тез орада кўриб чиқилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудининг исталган қисмида амалдаги қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган ёки ташкил топган ҳамда бошқа Томон инвесторларининг улушларига эга бўлган компания активларини экспроприация қилганда, бу улушларга эгалик қилувчи бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг бундай инвесторларига уларнинг инвестицияларига нисбатан ушбу модда қоидалари кечиктиришларсиз, айнан бир хил ва самарали бадал тўланилишини кафолатлаган ҳолда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Зарарларни қоплаш учун бадал тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон инвесторининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги уруш ёки бошқа қуролли тўқнашув, фавқулодда ҳолат, исён, қўзғолон, фуқаролик тартибсизликлари ёки шу каби бошқа воқеалар оқибатида зарар кўрган инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз инвесторлари ёки исталган учинчи давлат инвесторлари учун реституция, товон тўлови, бадал тўлаш ёки бошқа тартиботларни тегишли инвесторга нисбатан кўзда тутувчи режимдан кам бўлмаган қулай режимни яратади. Улардан келиб чиқадиган тўловлар эркин тарзда ўтказиладиган маблағ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидаларидан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Томоннинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида аввалги бандда қайд этилган ҳар қандай воқеа-ҳодисалар оқибатида қуйидагилар туфайли зарар кўрган инвесторларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг қуролли кучлари ёки ҳокимияти томонидан унинг инвестициялари ёки уларнинг бир қисми реквизиция қилинган ҳолда; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) вазият тақозо этмаган ҳолларда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг қуролли кучлари ёки ҳокимияти унинг инвестициялари ёки уларнинг бир қисми нобуд бўлиши оқибатида етказилган зарар учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳар қандай ҳолатда кечиктиришларсиз, айнан бир хил ва самарали равишда реституция ёки бадал тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улардан келиб чиқадиган тўловлар кечиктиришларсиз эркин тарзда ўтказиладиган маблағ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Пул ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторларига уларнинг инвестицияларга тааллуқли барча тўловларнинг эркин ўтказилишини кафолатлайди. Бундай пул ўтказишлар, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ёки кўпайтириш учун дастлабки сармоялар ва қўшимча сармоялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) 1-моддада қайд этилган инвестициялардан келган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) инвестицияларга тааллуқли бўлган заёмларни тўлаш учун жамғармалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) 5- ва 6-моддаларда қайд этилган бадал тўловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) инвестицияларни бутунлай ёхуд қисман сотишдан ёки тугатишдан келган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) инвестициялар муносабати билан хориждан ёлланган ходимларнинг иш ҳақи ёки бошқа мукофотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) низоларни ҳал этишда юзага келадиган тўловлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимга мувофиқ пул ўтказишлар инвестицияларни қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томоннинг валютани муомалада бўлишини тартибга солувчи қоидаларига мувофиқ пул ўтказилаётган санадаги устувор алмаштириш курси бўйича эркин муомаладаги валютада кечиктиришларсиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томон, агар унинг қонун ва тартиботлари талаб қилган тақдирда, ушбу моддага мувофиқ тўловлар билан боғлиқ солиқ мажбуриятларини пул ўтказилгунга қадар инвестор амалга оширишини талаб қилиши мумкин бироқ бундай талабнома ушбу моддада қайд этилган эркин ва кечиктиришларсиз пул ўтказишга нисбатан тўсиқ сифатида қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Бошқа қоидаларни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар исталган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги ёки халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳозирда мавжуд бўлган ёхуд кейинчалик Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ушбу Битимга қўшимча равишда белгиланган мажбуриятлар, бошқа Аҳдлашувчи Томон инвесторлари амалга оширган инвестицияларга ушбу Битимда кўзда тутилгандан кўра қулайроқ режим яратиш ҳуқуқини берувчи умумий ёки махсус қоидаларни ўз ичига олса, бундай қоидалар, агар улар янада қулайроқ бўладиган бўлса, устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимга кўра Аҳдлашувчи Томонлардан бири билан бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасида эришилган келишув бўйича яратиладиган янада қулайроқ шарт-шароитларга ушбу Битим таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимдаги ҳеч қандай ҳолат у имзоланган санада кучга кирган интеллектуал ва саноат мулки ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган исталган давлатлардан бири иштирокчиси бўлган халқаро битимларда белгиланган қоидаларга таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Суброгация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томон ёки унинг тайинланган агентлиги ўзининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга оширган исталган инвесторига инвестициялар борасида нотижорат хавфидан кафиллик, товон тўлаш кафолати ёки суғурта шартномаси бўйича тўловларни амалга оширса, бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай инвесторнинг ҳар қандай ҳуқуқ ёки талабномалари биринчи Томонга ёки унинг тайинланган агентлигига ўтишини ҳамда суброгация асосида, дастлабки ҳуқуқ эгаси сифатида биринчи Аҳдлашувчи Томон ёки унинг тайинланган агентлигининг исталган шундай ҳуқуқ ва талабномаларини амалга ошириш ҳуқуқини тан олиши лозим. Бундай суброгация инвесторнинг ҳуқуқи бўлган зарарларни қоплаш ёки бошқа бадал тўлаш учун ҳар қандай тўловларда биринчи Аҳдлашувчи Томон ёки унинг тайинланган агентлигига бевосита бенефициар бўлиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллашга тааллуқли бўлган ҳар қандай низолар имкон қадар дипломатик каналлар орқали ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар низони бундай йўл билан музокаралар бошлангандан сўнг олти ой мобайнида ҳал этиш имконияти бўлмаса, иккала Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг талабига кўра, низо Арбитраж судига кўриб чиқиш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Арбитраж суди қуйидаги тарзда ташкил этилади: ҳар бир Аҳдлашувчи Томон биттадан арбитрини тайинлайди ва бу иккита арбитр учинчи давлат фуқаросини Раис сифатида сайлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни низони Арбитраж судида кўриб чиқиш истаги тўғрисида хабардор этган санадан бошлаб, арбитрлар уч ой ичида ва Раис беш ой ичида тайинланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ушбу модданинг 3-бандида белгиланган муддат мобайнида зарурий тайинловлар амалга оширилмаса, Аҳдлашувчи Томонлардан бири, ўзгача келишув мавжуд бўлмаган бўлса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Халқаро Суд Президентини таклиф қилиши мумкин. Башарти, Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки ўзга сабаблар қайд этилган вазифани бажаришга тўсқинлик қилса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун вице-Президент таклиф этилади. Агар вице-Президент Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлса, ёки у ҳам қайд этилган вазифани бажара олмаса, зарурий тайинловларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлмаган, лавозими кейинги ўринда турган Халқаро Суднинг аъзоси таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Арбитраж суди ўз қарорини қонунга ҳурмат асосида, ушбу Битимда қайд этилган қоидаларга ёки Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида кучга кирган бошқа битимларга ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принципларига мувофиқ қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар Аҳдлашувчи Томонлар ўзгача қарор қабул қилмаса, Арбитраж суди ўз тартиботларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Арбитраж суди ўз қарорларини кўпчилик овоз билан қабул қилади ва бундай қарор иккала Аҳдлашувчи Томон учун тугал ва мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон арбитраж жараёнидаги ўз арбитри ва вакиллиги билан боғлиқ харажатларни қоплайди. Бошқа харажатларни, жумладан Раис учун сарфланадиган чиқимларни, иккала Аҳдлашувчи Томон тенг тарзда қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Бир Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон
инвестори ўртасидаги низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон ва бошқа Аҳдлашувчи Томон инвестори ўртасида ушбу Битим доирасида инвестициялар хусусида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай низолар тўғрисида инвестор, вазиятни батафсил баён қилган ҳолда, ёзма равишда биринчи Аҳдлашувчи Томонни хабардор этади. Тегишли томонлар бундай низоларни имкон қадар дўстона тарзда ҳал этишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бундай низолар 1-бандда қайд этилган ёзма хабарнома юборилган санадан бошлаб олти ой мобайнида дўстона тарзда ҳал этилмаса, инвесторнинг истагига кўра, низо:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Халқаро Савдо ҳуқуқи бўйича Комиссиясининг Арбитраж қоидаларига мувофиқ таъсис этилган «ad hoc» арбитраж судига; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатлар ва бошқа давлатлар фуқаролари ўртасидаги инвестицион низоларни ҳал этиш бўйича 1965 йил 18 мартда имзолаш учун Вашингтонда очилган Конвенцияга мувофиқ таъсис этилган Инвестицион низоларни ҳал этиш бўйича халқаро Марказ (ISCID)га топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Арбитраж:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Битим қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилиги, шу жумладан коллизион ҳуқуққа тааллуқли бўлган унинг қоидалари; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва принципларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томон ҳимоя сифатида инвесторнинг етказилган зарарнинг ҳаммаси ёки унинг бир қисми эвазига кафолат ёки суғурта шартномасига мувофиқ бадал олганлиги ёки олиши мумкинлиги фактига асосланмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Арбитраж қарорлари низодаги томонлар учун тутал ва мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон қарорларни ўзининг миллий қонунчилигига мувофиқ бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Битимни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим, у кучга киргунга қадар ёки кучга киргандан сўнг бир Аҳдлашувчи Томон инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалга оширган инвестицияларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Битимнинг кучга кириши, давомийлиги ва амал
қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Томонлар халқаро битимларнинг кучга кириши учун зарур бўлган тегишли конституцион талабларни бажарганликлари тўғрисида бир-бирларини хабардор қилган санадан бошлаб кучга киради. У дастлабки ўн йил давомида амал қилади ва кейинги икки йиллик даврларга узайтириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бири ушбу модданинг 1-бандида қайд этилган исталган давр муддати тугашидан олти ой илгари ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим амал қилишидан тўхтатилган кунга қадар амалга оширилган инвестициялар, ушбу Битимнинг қолган барча бошқа модда қоидалари у амал қилишидан тўхтатилган кундан сўнг кейинги ўн йиллик давр мобайнида ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УШБУНИ ТАСДИҚЛАГАН ҲОЛДА, тегишли тарзда ваколатланганлар ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мадрид шаҳрида 2003 йил 28 январда, икки нусхада, ўзбек, испан ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда инглиз тилидаги матн асосий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)