Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2017 19.09.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2390
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи , 19.09.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2390
Кучга кириш санаси
29.09.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 31.07.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХИЗМАТ ВАЗИФАСИНИ БАЖАРИШ ЧОҒИДА ҲАЛОК БЎЛГАН ЁКИ ТАН ЖАРОҲАТИ ОЛГАН ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ ВА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА БИР ЙЎЛА ТЎЛАНАДИГАН НАФАҚАНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 19 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2390]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 22 июлдаги 153-сонли ««Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2390-1, 28.07.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 апрелдаги «Ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 168-сонли қарорига мувофиқ ҳамда ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 21 августдаги 118-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 апрелдаги 168-сонли «Ички ишлар органлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани (кейинги ўринларда нафақа деб юритилади) тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқнома қуйидаги шахсларга нисбатан татбиқ этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ходимларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб юритилади) Қоровул қўшинларининг ҳарбий қисмларида ва Тошкент олий ҳарбий техник билим юртида муддатли ҳамда шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ички ишлар органи ходими ва ҳарбий хизматчиси (кейинги ўринларда ходим деб юритилади) хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳалок бўлганда, унинг меросхўрларига марҳумнинг ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ходим хизмат вазифасини бажараётган вақтда яраланганда, майибланганда ёки контузия олганда (кейинги ўринларда тан жароҳати деб юритилади), унга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир тан жароҳати олганда, ойлик иш ҳақининг 25 бараваригача бўлган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача оғир тан жароҳати олганда, ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Енгил тан жароҳати олган ходимга нисбатан нафақа расмийлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ИИВнинг Портловчи қурилмалар ва моддаларни зарарсизлантириш ва йўқ қилиш махсус отряди ва Алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядлари ҳамда уларнинг қуйи тизими ходимлари хизмат вазифасини бажараётган вақтда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳалок бўлганда, унинг меросхўрларига марҳумнинг ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача бўлган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир тан жароҳати олганда ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача бўлган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача оғир тан жароҳати олганда ойлик иш ҳақининг 20 бараваригача бўлган миқдорда нафақа тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Нафақа олишга нисбатан даъво муддати талабларининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Нафақани расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ходимнинг хизмат вазифасини бажариш чоғида тан жароҳати олганлиги факти юз берганда, бевосита унинг раҳбари ёки унинг ўринбосари ташаббуси билан гувоҳлар иштирокида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ дарҳол далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Далолатнома тузишда воқеа тафсилотларининг объектив ва аниқ баён этилишига ҳамда тан жароҳатининг хизмат вазифасини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Далолатнома тан жароҳати олган ходим, ходимнинг бевосита раҳбари ёки унинг ўринбосари, воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари ёхуд ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланган ҳолда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Воқеа содир бўлган ҳудуддаги ички ишлар органи раҳбари томонидан юқори турувчи ички ишлар органига ёки ҳарбий қисм командири ёхуд ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан ИИВга юз берган ҳолат юзасидан дастлабки ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олишининг ҳолат ва сабабларини суриштириш учун тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан хизмат текшируви тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хизмат текшируви белгиланган тартибда тегишли ички ишлар органи ёки соҳавий хизмат мансабдор шахслари, ҳарбий қисмнинг бўлим ва бўлинма бошлиқлари ёхуд ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси масъул ходимлари томонидан ўтказилади. Бунда хизмат текшируви ўтказаётган масъул ходимлар ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олиши унинг хизмат вазифасини бажариши билан сабабий боғлиқлигига эътибор қаратишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хизмат текшируви давомида суриштирув ёки тергов ҳаракатларини олиб бораётган орган ёки ҳарбий қисм командири томонидан ходим олган тан жароҳатининг даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинади. Эксперт олдига қўйиладиган саволлар қаторида, ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар мавжудлигини текширишга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳар бир ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда хизмат текшируви ўтказган масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви натижасига доир хулоса тузилади. Мазкур хулоса хизмат текширувини тайинлаган тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олиши қуйидаги ҳолларда хизмат вазифасини бажариши билан сабабий боғлиқ деб топилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчини қўлга олиш чораларини кўраётган вақтда содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарларни тартибга чақириш чораларини кўраётган вақтда содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат бурчларини адо этаётган вақтда содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жанговар навбатчиликни (тунги ва жанговар хизматни) ўтаётган вақтда содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартиби билан белгиланган хизмат вақти давомида ёки бу хизмат заруратидан келиб чиққан ҳолда, хизмат жойи ёки ҳарбий қисм ҳудудида содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сафари вақтида содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат жойига, даволанишга кетаётган ёки орқага қайтаётган вақтда содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касаллик ҳолатида ёки ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш туфайли содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруқ ёки фармойиш асосида ташкил этилган спорт машғулоти ва мусобақасида бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус тактик ўқув машғулотларини (ҳарбий ўқув дала майдонида ва махсус тайёргарлик майдонларида) бажараётган вақтда содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида топшириқларни ижро этиш билан боғлиқ ишларни бажариш учун жалб этилган вақтда содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий йиғинларда иштирок этаётган вақтда содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ашёвий далил сифатида тақдим этилган портлаш хавфи бўлган объектларни тадқиқот қилиш ёки яроқлилигини аниқлаш вақтида содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портлаш билан боғлиқ воқеа жойини кўздан кечириш жараёнида кимёвий моддалар, турли газлар ва бошқа кимёвий зарарли моддалар билан заҳарланиши натижасида содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асирга тушган (ўз ихтиёри билан асир тушишдан ташқари), гаровга олинган вақтда содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан жамият ва давлат манфаатлари йўлида содир этилган деб тан олинган хатти-ҳаракатларни (меҳнат таътилида, хизматдан ташқари пайтда, хизмат ҳудудидан узоқда бўлса ҳам) бажараётган вақтда содир бўлган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёки олган тан жароҳати қуйидаги ҳолларда хизмат вазифасини бажариш билан сабабий боғлиқ эмас деб эътироф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз хоҳишига кўра спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилган ҳолатда содир бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан ходимнинг ҳаракатларида (ҳаракатсизлигида) қонун ҳужжатлари талабларини қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида бузиш ҳолатлари мавжуд деб топилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат текшируви натижасида маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки интизомий жавобгарликни келтириб чиқарувчи ҳолатлар аниқланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи ўлдирган ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса, агар бундай ҳаракатлар касаллик ҳолати ёки ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш туфайли содир этилган бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафақа олиш мақсадини кўзлаб, ўзига қасддан тан жароҳати етказганлик факти аниқланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат жойи ва ҳарбий қисм ҳудудидан ташқари вақтда, дам олиш вақтида, белгиланган тартибда рухсат берилган вақтда, меҳнат таътилида бўлган вақтда ёки ўзбошимчалик билан ҳарбий қисм ёки хизмат жойи ҳудудини тарк этган вақтда содир бўлган бўлса, мазкур Йўриқноманинг 15-банди ўн еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар ҳарбий хизматчи мазкур Йўриқноманинг 16-бандида назарда тутилган ҳолатларда ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган бўлса, унга ёки унинг меросхўрига нафақа тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Нафақани тўлаш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Хизмат текшируви натижасига доир хулосага асосан ходимнинг тан жароҳати олиши хизмат вазифасини бажариши билан сабабий боғлиқ деб топилса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан содир этилган воқеа юзасидан қуйидаги ҳужжатлар тўпланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим ва унинг яқин қариндошлари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тан жароҳат олганлиги тўғрисида далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-тиббий комиссия томонидан берилган маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат текшируви натижасига доир хулоса нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар юз берган ҳолат бўйича ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон) 83-моддасига мувофиқ жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, масъул ходим томонидан мазкур қарор нусхаси ҳам тегишли ҳужжатларга илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ходим хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган бўлса, тегишли ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан мазкур Йўриқноманинг 18-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тўпланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимнинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда унинг мерос олиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органи раҳбари ёки ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбарининг ходимни шахсий таркиб рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги буйруғи нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Нафақани бериш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун ичида туман, шаҳар ва тармоқ ички ишлар бўлими ёки бошқармалари томонидан тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёхуд вилоят ёки Транспортдаги ички ишлар бошқармаларининг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматларига юборилади. Мазкур ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёки вилоят ёки Транспортдаги ички ишлар бошқармаларининг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматлари томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ўн кун ичида ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ёхуд вилоят ёки Транспортдаги ички ишлар бошқармаларининг ходимлари хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати олганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда уч кун ичида Шахсий таркиб билан ишлаш хизматларига тақдим этилади. Мазкур ҳужжатлар тегишли Шахсий таркиб билан ишлаш хизматлари томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ўн кун ичида ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳарбий қисмлар томонидан нафақа бериш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун ичида ИИВнинг Қоровул қўшинлари бош бошқармасига юборилади. ИИВнинг Қоровул қўшинлари бош бошқармаси томонидан барча ҳужжатлар ўн кун ичида ўрганиб чиқилгач, ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасалари томонидан нафақа бериш учун тўпланган барча ҳужжатлар ўн кун ичида тўғридан-тўғри ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. ИИВ Марказий аппарати ходимлари хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати олганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда уч кун ичида ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агар юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, мазкур жиноят иши якуни бўйича чиқарилган қарор, ажрим ёки ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб, тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Нафақани расмийлаштириш учун юборилган ҳужжатлар ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати томонидан бир ой ичида ўрганиб чиқилиб, нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазирига мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдимнома киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Нафақа миқдори аниқ белгиланган ҳолда тақдимнома Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири томонидан тасдиқланганидан сўнг, тақдимноманинг асл нусхаси ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати томонидан ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига, тақдимноманинг нусхалари эса, маълумот ва ижро учун ИИВнинг Молия-иқтисод ва Тиббиёт бошқармаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Нафақа миқдори ходим ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган кундаги эгаллаган штат лавозими ва эга бўлган махсус (ҳарбий) унвонлари учун иш ҳақи йиғиндисидан ташкил топадиган ойлик иш ҳақларидан ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Хизмат вазифасини бажариш чоғида ходим оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати олганлиги туфайли хизматдан бўшатилгандан сўнг, олган тан жароҳати туфайли вафот этган бўлса, унинг меросхўрларига Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири томонидан белгиланган миқдорда аввалги тўланган нафақа билан хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлганда бериладиган нафақа миқдори орасидаги фарқ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Бундай ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, қўшимча равишда мазкур Йўриқноманинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатлар умумлаштирилиб, мазкур Йўриқноманинг 20–24-бандларида белгиланган тартибда ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат вазифасини бажариш чоғида олган тан жароҳати учун нафақа улар муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилгандан сўнг берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Нафақа ходимнинг сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги Молия-иқтисод бошқармалари, бўлимлари ва бўлинмалари томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Меросхўр ҳали вояга етмаган бўлса, нафақа пули унинг васий ёки ҳомийига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Нафақани расмийлаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ходим вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлганда ёки тан жароҳати олганда унга ёки унинг меросхўрига тўланадиган нафақани расмийлаштириш учун тўпланган барча ҳужжатлар тегишли ҳудудий ички ишлар органларининг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматлари, ҳарбий қисмлар ва ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаларининг кадрлар билан ишлаш бўлими ва бўлинмалари томонидан ходимнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдининг архив қисмига тикилади ҳамда бу ҳақда шахсий ҳужжатлари йиғмажилдининг 1-қисми 12-бандига батафсил қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳисоботи мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ҳудудий ички ишлар органларининг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматлари, ҳарбий қисмлар ва ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаларининг тарбиявий ишлар бўлими ва бўлинмалари томонидан Молия-иқтисод бошқармаси, бўлим ва бўлинмалари билан келишилган ҳолда тайёрланади ва ҳар чорак якуни бўйича белгиланган тартибда ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизматига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Юборилган ҳисоботлар ИИВнинг Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати томонидан умумлаштирилади ва мазкур Йўриқноманинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ шаклда ҳисоботлар тайёрланади ва танишиб чиқиш учун ИИВнинг раҳбариятига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мазкур Йўриқнома талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1 -ИЛОВА

‎‎

‎‎«ТАСДИҚЛАЙМАН»

‎‎ ‎‎_________________________________
‎‎‎

‎‎(ички ишлар органи бошлиғи, ҳарбий қисм командири ёки ИИВ тизимига кирувчи таълим муассасаси раҳбари)

‎‎ ‎‎_________________________________
‎‎

(лавозими, унвони, Ф.И.О.)‎

‎‎‎ ‎‎_________________________________
‎‎ ‎‎(раҳбар имзоси муассасанинг гербли муҳри билан тасдиқланади)
‎‎
‎‎

‎‎Етказилган тан жароҳати бўйича______-сонли

ДАЛОЛАТНОМА

‎‎
‎‎1. ____________________________________________________________________________

(тан жароҳати олган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О., туғилган йили)

‎‎____________________________________________________________________
‎‎2. Тан жароҳати етказилган жой ____________________________________________________
____________________________________________________________________‎‎
‎‎3. Жароҳатланиш (яраланиш, контузия, майиб) олинган вақт______________________________
‎‎____________________________________________________________________

‎‎(йил, кун, соат ва минут)

‎‎4. Воқеа тафсилотлари:___________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________‎‎
‎‎‎‎____________________________________________________________________

‎‎5. Тан жароҳати олишнинг сабаблари:_______________________________________________
‎‎‎‎____________________________________________________________________‎‎
‎‎‎‎‎‎____________________________________________________________________

‎‎6. Тан жароҳати олишнинг сабаблари ва ҳолатлари бўйича хулоса:_________________________
‎‎‎‎____________________________________________________________________‎‎‎‎
‎‎‎‎‎‎____________________________________________________________________‎‎

‎‎Далолатнома тузган шахслар:

‎‎1.____________________________________________________________________________

‎‎(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

‎‎2.____________________________________________________________________________

‎‎(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

‎‎3.____________________________________________________________________________

‎‎(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо) ‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА

‎‎Бир йўла тўланадиган нафақа бўйича

‎‎ТАҚДИМНОМА

‎‎
‎‎1.____________________________________________________________________________

(ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О.)

‎‎____________________________________________________________________
‎‎2.____________________________________________________________________________‎‎

‎‎(ҳолат юз берган вақт ва унинг тафсилотлари)

____________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________
‎‎3.____________________________________________________________________________‎‎‎‎

(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаси хулосасининг қисқача мазмуни)‎‎

____________________________________________________________________‎‎
‎‎____________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________
‎‎4.____________________________________________________________________________‎‎

‎‎(ходимга ёки унинг меросхўрига тўланиши тавсия этилаётган нафақа миқдори)‎

‎‎ИИВ ШТБИХ бошлиғининг
‎ўринбосари (махсус унвони)

имзо

__________________(Ф.И.О.)‎

‎‎Р О З И М А Н

‎‎ИИВ Тиббиёт бошқармаси
‎бошлиғи (махсус унвони

имзо ‎

__________________(Ф.И.О.)‎ ‎

‎‎ИИВ ИҲҲҚ ва Юридик таъминлаш
‎бошқармаси бошлиғи (махсус унвони)

имзо ‎ ‎

__________________(Ф.И.О.)‎ ‎ ‎

‎‎ИИВ Назорат-тафтиш инспекцияси
‎бошлиғи (махсус унвони)

имзо ‎ ‎ ‎

__________________(Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎

‎‎ИИВ Молия-иқтисод бошқармаси
‎бошлиғи (махсус унвони)

имзо ‎ ‎ ‎ ‎

__________________(Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎ИИВ ШТБМИ бошлиғи
‎(махсус унвони)

имзо ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

__________________(Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎Қ Ў Ш И Л А М А Н

‎‎Ички ишлар вазирининг
‎ўринбосари (махсус унвони)

имзо ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

__________________(Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎5.____________________________________________________________________________

‎‎(ходим ёки унинг меросхўрига тўланиши Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан кўрсатилган нафақа миқдори)

‎‎____________________________________________________________________
‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Ички ишлар вазири
‎(махсус унвони

имзо ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

__________________(Ф.И.О.)‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир йўла тўланган нафақалар бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ

Т/Р‎‏

Ходим/ҳарбий хизматчининг махсус/ҳарбий унвони, Ф.И.О., охирги хизмат ёки ўқиш жойи ва лавозими

Ходим/ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлиши, тан жароҳати олишининг аниқ вақти ва қисқача тафсилоти

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаси хулосаси, санаси ва рақами

Ички ишлар органи раҳбари /ҳарбий қисм командирининг ходим/ҳарбий хизматчини шахсий таркиб рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги буйруғининг рақами ва санаси‎

Нафақани олиш ҳуқуқи берилган ходим/ҳарбий хизматчининг меросхўри Ф.И.О., яшаш жойи, паспорт маълумотлари‎

Нафақа тўланган сана ва унинг миқдори (аниқ кўрсатилади)‎

1.
2.
3.
4.
5.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий таркиб‎ билан
‎ишлаш хизмат раҳбари___________________________________
__________ __________

‎‎(махсус унвони, Ф.И.О.)

(имзо) ‎

(сана)‎

‎‎
Молия-иқтисод бошқармаси
‎ (бўлими, бўлинмаси) раҳбари_____________________________ ‎‎
__________‎ __________

‎‎(махсус унвони, Ф.И.О.)

(имзо) ‎ ‎

(сана)‎ ‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир йўла тўланган нафақа тўғрисида ҳудудлар ва муассасалар кесими бўйича

‎‏
‎‏Т/Р

‎‏
‎‏ИИВ-ИИББ-ИИБ, таълим муассасалари ҳамда ҚҚББ

Жами келиб тушган ҳужжатлар

ШУЛАРДАН

Тўланган нафақа миқдори (сўм)

Камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилган ҳужжатлар

Ижро этилган ҳужжатлар

Ҳалок бўлган

Оғир тан жароҳати олган

Ўртача оғир тан жароҳати олган

Жами‎

1. ИИВ Марказий аппарати
2. Андижон вилояти ИИБ
3. Бухоро вилояти ИИБ
4. Жиззах вилояти ИИБ
5. Қорақалпоғистон ИИВ‎
6. Қашқадарё вилояти ИИБ
7. Навоий вилояти ИИБ
8. Наманган вилояти ИИБ
9. Самарқанд вилояти ИИБ
10. Сирдарё вилояти ИИБ ‎
11. Сурхондарё вилояти ИИБ
12. Тошкент шаҳар ИИББ‎
13. Тошкент вилояти ИИБ
14. Фарғона вилояти ИИБ
15. Хоразм вилояти ИИБ
16. Транспортдаги ИИБ
17. Академия
18. ТОҲТБЮ‎
19. ЁХОТМ
20. ҚҚББ

‎‎ЖАМИ:

ИИВ ШТБИХ Тарбиявий ишлар бошқармаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига бир йўла тўланадиган нафақани тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир йўла тўланган нафақа тўғрисида ҳудудлар ва муассасалар кесими бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‏Т/Р

ИИВ-ИИББ-ИИБ, таълим муассасалари ҳамда ҚҚББ ‎‏

‎‏Ижро этилган ҳужжатлар

ШУЛАРДАН

ЖҚваТҚКББ

Тергов ББ

ҲООББ

ЙҲХББ

ППХваЖТСББ

ЁХББ

Қўриқлаш РБ

ХЧКваФБ

ШТБМИ

ШТБИХ

ЭКМ

МИБ

ТИБ

Махсус отряд

АВБСОФМБ

Таълим муассасаси

ЖИЭББ

Бошқа хизматлар

1. ИИВ Марказий аппарати ‎
2.

Андижон вилояти ИИБ‎

3.‎ Бухоро вилояти ИИБ
4. Жиззах вилояти ИИБ
5. Қорақалпоғистон ИИВ
6. Қашқадарё вилояти ИИБ
7. Навоий вилояти ИИБ
8. Наманган вилояти ИИБ
9. Самарқанд вилояти ИИБ
10. Сирдарё вилояти ИИБ
11.‎ Сурхондарё вилояти ИИБ
12. Тошкент шаҳар ИИББ
13. Тошкент вилояти ИИБ
14. Фарғона вилояти ИИБ
15. Хоразм вилояти ИИБ
16. Транспортдаги ИИБ
17. Академия
18. ТОҲТБЮ
19. ЁХОТМ
20. ҚҚББ
‎‎ЖАМИ

ИИВ ШТБИХ Тарбиявий ишлар бошқармаси

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 440-модда)