Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Қарори
ДОН ВА ДУККАКЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ВА УНИНГ ФИЛИАЛЛАРИГА, УРУҒЧИЛИК ҲАМДА БОШҚА ХЎЖАЛИКЛАРДАН ДАВЛАТ РЕСУРСИГА ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН УРУҒЛИК ДОН УЧУН НАВ УСТАМАЛАРИДАН 3 ФОИЗГАЧА АЖРАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 25 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2382 ]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 15 декабрдаги 1-сон ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 4 декабрдаги 91-сонли ««Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2382-1, 03.01.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ–1621-сонли «2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
1. Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РУЗИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 май,
3/1-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 май,
45-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2012 йил 30 май,
7-сон
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2012 йил 30 майдаги 3/1, 45 ва 7-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 130-модда), «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ–1621-сонли «2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан (кейинги ўринларда нав устамалари деб юритилади) 3 фоизгача ажратиш тартибини белгилайди.
I боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 сентябрдаги ПҚ–1404-сонли «2011 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 9-сон, 377-модда) 4-бандига мувофиқ, 2011 йилги бошоқли дон ҳосилидан бошлаб, уруғчилик хўжаликлари ва бошқа хўжаликлардан давлат ресурсларига харид қилинадиган уруғлик дон учун амалдаги прейскурант харид нархларига нав устамалари белгиланган.
2. Етиштирилган бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмини аниқлаш ва уларни харид қилиш, шунингдек улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш Уруғчилик фермер хўжаликларида етиштирилган бошоқли дон экинларининг суперэлита ва элита уруғларини тўлиқ ҳажмда харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1789, 2008 йил 11 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 115-модда) мувофиқ амалга оширилади.
3. Уруғчилик ва бошқа хўжаликлардан давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон экинлари уруғларини дон корхоналарига қабул қилиш Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1499, 2005 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 237-модда) мувофиқ амалга оширилади.
II боб. Уруғликларнинг авлодлари бўйича тўланадиган устамадан жамғарилган 3 фоизгача маблағларни тақсимлаш
4. Ажратмалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази («Ўздавуруғназоратмарказ») томонидан бошоқли дон экинлари уруғларининг давлат стандарти талабларига мос келиши ҳақида сертификат берилганидан сўнг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинган уруғликларнинг авлодлари бўйича тўланадиган устамасидан жамғарилган маблағнинг 3 фоизигача Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 358-модда) билан тасдиқланган «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг таркибига кирувчи дон маҳсулотлари корхоналари ва уларнинг филиаллари рўйхатида белгиланган ташкилотлар томонидан ўтказиб берилади. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳар йили Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда устамадан ажратмаларни аниқ миқдорини фоизда келишган ҳолда корхоналарга етказади.
5. Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағига ўтказилган, давлат ресурслари учун харид қилинган уруғликларнинг авлодлари бўйича тўланадиган устамадан жамғарилган 3 фоизгача маблағ 100 фоиз деб ҳисобланиб, қуйидаги тартибда тақсимланади:
30 фоизи — Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг селекция ва уруғчилик соҳасидаги ишларини яхшилаш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун;
50 фоизи — Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг ҳудудий филиалларининг селекция ва уруғчилик соҳасидаги ишларини яхшилаш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун;
10 фоизи — бошоқли дон экинларининг маҳаллий ва хорижий навлари уруғини етиштирувчи илмий муассасалар – навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини ҳамда уруғлик сифатини таъминлашда иштирок этувчи ташкилотларни рағбатлантириш учун;
10 фоизи — бошоқли дон уруғчилигига ихтисослашган хўжаликларнинг раҳбар ва мутахассислари малакасини ошириш, уларни зарур ўқув қўлланмалар билан таъминлаш, ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш харажатлари учун.
6. Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг махсус ҳисоб варағига ўтказилган маблағнинг йиллик харажатлар сметаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган харажатлар сметасига асосан маблағлар Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағидан тегишли ташкилотларга ўтказиб берилади.
III боб. Якуний қоидалар
7. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
8. Мазкур Низом «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси Э. ҚУДРАТОВ
2012 йил 29 май
9. Мазкур Низом Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси раиси Ф. БЕРДИЕВ
2012 йил 11 июль
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2012 йил 11 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 354-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)