Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 11.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1789
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 11.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1789
Кучга кириш санаси
21.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УРУҒЧИЛИК ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА ЕТИШТИРИЛГАН БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ СУПЕРЭЛИТА ВА ЭЛИТА УРУҒЛАРИНИ ТЎЛИҚ ҲАЖМДА ХАРИД ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 11 апрелда 1789-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 13 сентябрдаги ПҚ-693-сон «2008 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилиш тўғрисида»ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 9-сон, 461-модда) бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Уруғчилик фермер хўжаликларида етиштирилган бошоқли дон экинларининг суперэлита ва элита уруғларини тўлиқ ҳажмда харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2/8-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг 2008 йил 24 мартдаги 2/8, 26-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруғчилик фермер хўжаликларида етиштирилган бошоқли дон экинларининг суперэлита ва элита уруғларини тўлиқ ҳажмда харид қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2008 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 13 сентябрдаги ПҚ-693-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 9-сон, 461-модда) мувофиқ уруғчилик фермер хўжаликларида бошоқли дон экинларининг суперэлита ва элита уруғларидан етиштирилган уруғлик донни тўлиқ ҳажмларда давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш ҳамда қўшимча харид қилинган уруғлик ўрнини товар дон билан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон экинларининг суперэлита ва элита уруғларидан етиштириладиган уруғлар ҳажмини аниқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда келгуси йил ҳосили учун экиладиган бошоқли дон экинлари навларининг уруғликлари ҳажмига бўлган талабни, навларни ҳудудлар бўйича жойлаштирилишини ва ундан олинадиган ҳосилнинг прогноз ҳажмларини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошоқли дон уруғлиги экилган майдонларда экилган уруғлик донни уруғлик учун яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруғига асосан апробация ўтказилади. Апробация Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, дон маҳсулотлари корхоналари ҳамда «Ўздавуруғназоратмарказ»нинг жойлардаги бўлимлари ходимларидан иборат таркибда тузилган апробация комиссияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Апробация комиссиялари томонидан бошоқли дон уруғлиги экилган майдонларда ўтказилган апробация натижаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг бошоқли дон экинлари уруғларини навлар бўйича харид қилиш тўғрисидаги ҳосил йили бошида қабул қиладиган қарорларига ўрим-йиғим мавсуми бошланишидан камида 15 кун олдин ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор билан туманлар кесимида суперэлита ва элита авлодли уруғликлардан етиштирилган ҳосил тўлиқ ҳажмда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган уруғчилик фермер хўжаликларининг номи ва улар томонидан давлат эҳтиёжларига сотиладиган қўшимча уруғлик дон миқдори тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруғчилик фермер хўжаликларидан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган бошоқли дон экинлари уруғлигининг ҳажми Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида белгиланган прогноз ҳажмлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг бошоқли дон экинлари уруғларини навлар бўйича харид қилиш тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш киритилгандан кейин 10 кун муддатда уруғчилик фермер хўжаликлари билан қўшимча сотиб олинадиган бошоқли дон уруғлиги учун белгиланган тартибда алоҳида контрактация шартномалари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур контрактация шартномасида уруғчилик фермер хўжалигидан давлат эҳтиёжлари учун қўшимча харид қилинадиган уруғлик дон ва унинг ўрнига қайтариладиган товар дон ҳажми, сифати, синфи, нархи, уруғлик учун устама ва ҳисоб-китоб тартиби аниқ акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апробация натижасида уруғлик дон экилган даласи уруғлик учун яроқсиз деб топилган хўжаликлар томонидан етиштирилган бошоқли дон белгиланган тартибда давлат ресурсларига товар дон сифатида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Бошоқли дон экинларининг суперэлита ва элита уруғларидан етиштириладиган уруғларни тўлиқ ҳажмда харид қилиш ва улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг бошоқли дон экинлари уруғларини навлар бўйича харид қилиш тўғрисидаги қарорларига апробациядан кейин тегишли ўзгартиришлар киритилганидан сўнг 1 кун муддатда вилоят иқтисодиёт бош бошқармаларига, туманлар ҳокимликларига, дон маҳсулотлари корхоналарига, статистика органларига маълумот ва ижро учун етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Уруғчилик фермер хўжаликларидан харид қилинган қўшимча уруғлик дон ҳажмлари «Дон хариди тўғрисида» (1-дон шакл) статистик ҳисоботда алоҳида бўлимда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Дон хариди тўғрисида» (1-дон шакл) статистик ҳисоботнинг алоҳида бўлимида кўрсатилган, қўшимча харид қилинган уруғлик дон ҳажмига тенг миқдорда уруғчилик фермер хўжаликларига давлат ресурси ҳисобидан товар дон қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қўшимча харид қилинган уруғлик дон учун давлат ресурси ҳисобидан қайтариладиган товар дон ҳажми Давлат статистика қўмитасининг «Дон хариди тўғрисида» (1-дон шакл) статистик ҳисобот шаклида кўрсатилган қўшимча уруғлик дон ҳажмидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Дон маҳсулотлари корхоналари бошоқли дон ҳосилини қабул қилиш мавсуми якуни бўйича «Дон хариди тўғрисида» (1-дон шакл) статистик ҳисобот асосида қўшимча харид қилинган уруғлик ва унинг ўрнига қайтариладиган товар дон ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни уруғчилик фермер хўжаликлари кесимида тайёрлайди ва умумлаштириб, 1 августдан кечиктирмасдан «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ўзининг тизимдаги корхоналаридан қабул қилинган маълумотларга ва «Дон хариди тўғрисида» (1-дон шакл) статистик ҳисобот шаклига асосан қўшимча харид қилинган уруғлик дон ўрнига давлат ресурси ҳисобидан қайтариладиган товар дон ҳажмини аниқлаб, 3 августгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг маълумотлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган «Дон хариди тўғрисида» (1-дон шакл) статистик ҳисобот шаклига асосан уруғчилик фермер хўжаликларидан қўшимча харид қилинган уруғлик дон ўрнига давлат ресурси ҳисобидан қайтариладиган товар дон ҳажмларини «Давлат ресурсидаги озиқ-овқат буғдойидан фойдаланиш баланси» лойиҳасига киритиладиган товар дон ҳажмларидан чегириб ташлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг уруғчилик фермер хўжаликларидан қўшимча контрактация шартномаларига асосан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинган уруғлик дон ўрнига давлат ресурси ҳисобидан товар дон қайтариш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун 5 августгача тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилигига асосан «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси уруғчилик фермер хўжаликларидан қўшимча харид қилинган уруғлик дон миқдорига тенг ҳажмдаги товар донни давлат ресурси ҳисобидан қайтариш бўйича тегишли ҳужжатлар (наряд)ни расмийлаштириб, 1 кун муддатда тизимдаги тегишли дон маҳсулотлари корхоналарига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дон маҳсулотлари корхоналари мазкур ҳужжатлар (наряд)га мувофиқ 7 кун мобайнида уруғчилик фермер хўжаликларидан қўшимча харид қилинган бошоқли дон уруғликлари ўрнига давлат ресурси ҳисобидан товар дон қайтарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат ресурси ҳисобидан қайтариладиган товар дон миқдори қўшимча харид қилинган уруғлик хом ашёсидан олинган соф уруғликнинг ҳисобга олинган (кондицион) ҳажмига тенг бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Уруғчилик фермер хўжалигидан қўшимча харид қилинган уруғлик хом ашёсини қайта ишлаш натижасида олинадиган дон чиқиндиси тўлиқ ҳажмда улгуржи сотиш нархларида мазкур фермер хўжалигига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Уруғчилик фермер хўжаликларидан қўшимча харид қилинган бошоқли дон экинларининг уруғлиги учун ўзаро ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган «Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом»га (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 191-модда), «Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (2005 йил 29 июль, рўйхат рақами 1499 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 30-31-сон, 237-модда) ва «Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома»га (2007 йил 26 май, рўйхат рақам 1684 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 22-сон, 231-модда) асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Уруғчилик фермер хўжаликларидан қўшимча харид қилинган бошоқли дон экинлари уруғлиги учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган «Бошоқли экинлар донининг харид нархлари нархномаси»даги харид нархларида давлат ресурси ҳисобидан товар дон қайтарилади ва улар билан дон маҳсулотлари корхонаси ўртасида ҳисоб-китоблар қайта кўриб чиқилиб, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Дон маҳсулотлари корхоналари уруғчилик фермер хўжаликларидан қўшимча харид қилинган бошоқли дон экинлари уруғлиги учун қайтарадиган товар доннинг харид нархларидаги қиймати билан улгуржи сотиш нархларидаги қиймати ўртасида ижобий (салбий) фарқ «Дон нархлари ўртасидаги фарқни тартибга солиш тўғрисидаги низом»га (2007 йил 20 октябрь, рўйхат рақами 1729 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 43-сон, 434-модда) мувофиқ юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Назорат ва жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низомда белгиланган тадбирларни жойларда ўз муддатларида тўлиқ бажарилишини таъминлашга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўздавуруғназоратмарказ», «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг раҳбарлари бошоқли дон экинлари экилган майдонларда апробацияни сифатли ва ҳаққоний ўтказилишига, апробация натижалари бўйича хулосаларни ўз вақтида тақдим этилишини таъминлашга шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимидаги дон маҳсулотлари корхоналарининг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари қўшимча харид қилинган уруғлик дон учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўғри амалга оширилишига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 19 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат статистика қўмитаси раиси Ғ. ҚУДРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 19 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси в.в.б. Т. БОЗОРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 20 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси Э. ҚУДРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 20 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 115-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)