Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2021 16.07.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2378
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 16.07.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2378
Кучга кириш санаси
26.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 08.08.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН АКТИВЛАР СИФАТИНИ ТАСНИФЛАШ, АКТИВЛАР БЎЙИЧА ЭҲТИМОЛИЙ ЙЎҚОТИШЛАРНИ ҚОПЛАШ ЗАХИРАЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2378 ]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 2 апрелдаги 5/10-сонли «Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3300, 07.05.2021 й.) асосан 2021 йил 8 августдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сон «2011—2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Микрокредит ташкилотлари томонидан активлар сифатини таснифлаш, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19/3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 23 июндаги 19/3-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрокредит ташкилотлари томонидан активлар сифатини таснифлаш, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ, микрокредит ташкилотлари томонидан активлар сифатини таснифлаш, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси (кейинги ўринларда активлар бўйича захира деб юритилади) — микрокредит ташкилоти кредит портфели ва балансдан ташқари мажбуриятлари юзасидан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этиладиган захира;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус захира — «субстандарт», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати ўтган ссудалар (активлар) — кредит шартномасида кўрсатилган микроқарз, микрокредит ва микролизингнинг асосий қисмини қайтариш ва (ёки) унга доир ҳисобланган фоизларни тўлаш жадвали бўйича муддати кечиктирилган ва тўланмаган ссудалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартлари қайта кўриб чиқилган (реструктуризация қилинган) ссудалар (активлар) — қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашиши сабабли тўловнинг дастлабки шартлари ўзгарган (фоиз ставкасининг камайтирилиши ёки ҳисобланган фоизларнинг ундириб олинмаслиги, жами асосий қарзнинг камайтирилиши ёки ундан воз кечилиши, кредитни тўлаш муддатининг кечиктирилиши ёки узайтирилиши, фоизларга доир тўловларнинг бир қисми ёки умумий миқдоридан воз кечиш, кредитни реструктуризациялаш зарурлиги натижасида қилиниши мумкин бўлган бошқа имтиёзлар) ссудалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Микрокредит ташкилотининг ҳисоботларида активлар сифати тўғри акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Микрокредит ташкилоти активларни ўз вақтида ва тўғри таснифлаши ҳамда улар бўйича захира ташкил этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Активлар сифатини таснифлаш тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Микрокредит ташкилотининг хавф-хатарга эга бўлган барча активлари, шу жумладан кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар, бошқа кредит ташкилотларидаги барча маблағлари, инвестициялари, қарздорларга берилган активларнинг ўрнига гаровга қўйилган мол-мулклари, балансдан ташқари мажбуриятлари (кафолати, кафиллиги ва бошқа мажбуриятлари) таваккалчилик даражасидан келиб чиқиб, доимий равишда таснифланиши ва уларга лозим даражада активлар бўйича захира яратилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда захиралар «яхши», «субстандарт», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланадиган активлар бўйича тоифаларга ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. »Яхши» деб таснифланган активлар бўйича захира ташкил этиш талаб қилинмайди. «Субстандарт» активлар бўйича — 25 фоиз, «шубҳали» активлар бўйича — 50 фоиз, «умидсиз» активлар бўйича — 100 фоиз миқдорда захира яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активларнинг таснифланиши ва уларга белгиланган миқдорда захира яратилиши ушбу активларнинг қолдиқ суммаси ҳисоб-китоби асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қайтмаслик хавфи бўлмаган активлар «яхши» деб таснифланади. Муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган (реструктуризация қилинган) ссудалар (активлар) «яхши» актив сифатида таснифланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ссудаларни (активларни) қайтариш графигига асосан, асосий қарз суммаси ва (ёки) у бўйича ҳисобланган фоизлар 30 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганда «субстандарт» актив сифатида, асосий қарз суммаси ва (ёки) у бўйича ҳисобланган фоизлар 60 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганда «шубҳали» актив сифатида ҳамда асосий қарз суммаси ва (ёки) у бўйича ҳисобланган фоизлар 90 кундан ортиқ муддатга кечиктирилганда ёки шартнома бўйича охирги қайтариш муддати ўтганда «умидсиз» актив сифатида таснифланади ва белгиланган миқдорда захиралар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Активлар бўйича захираларни яратиш ва улардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Активлар бўйича захираларнинг яратилиши даврий равишда ҳар ойнинг сўнгги санасига қадар камида бир марта ҳар бир актив бўйича амалга оширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активлар бўйича яратилган захиралар Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Активнинг ҳисобдан чиқарилиши активнинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки активлар микрокредит ташкилоти томонидан мазкур Низом талаблари асосида таснифланиб, етарли даражада захира яратилмаган ҳолларда, активлар бўйича захираларни яратиш бўйича қўшимча ажратмалар ажратилишини талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Активлар бўйича захирани яратишга оид бухгалтерия ўтказмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи активлар бўйича захираларнинг етарлилик даражасини доимий равишда ушлаб туришнинг таъминланиши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. »Умидсиз» активлар тегишли захираларни камайтириш ҳисобига микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи қарорига асосан ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи молиявий йил якуни бўйича микрокредит ташкилоти иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишида «умидсиз» активларни ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 340-модда)