Ҳужжат кучини йўқотган 21.02.2020 18.06.2010 йилдаги 210-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.02.2020
Ҳужжат 30.09.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги 235-сонли қарори асосида киритилган ўзгартиришлар билан)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд амалиётида айрим масалалар вужудга келаётганлиги муносабати билан ҳамда хўжалик судлари томонидан ишларни кўришда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси умумий қисмини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хўжалик судларининг эътибори Ўзбекистон Республикасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Юридик шахслар ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларнинг (бундан буён матнда солиқ тўловчилар деб юритилади) солиқ мажбуриятларини бажармаганлиги билан боғлиқ, шу жумладан солиққа оид ҳуқуқбузарликлари учун уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллашга оид ишларни кўришда солиқ тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Солиқ кодексида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Солиқ кодекси 2-моддасининг учинчи қисми ва «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 16-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ Солиқ кодексида белгиланган қоидалар қўлланилади.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Солиқ кодексининг 11-моддасига мувофиқ солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади. Бунда хўжалик судлари шуни эътиборга олишлари керакки, ушбу қоида биринчидан, қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар фақат солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида мавжуд бўлганда, иккинчидан, қонун ҳужжатларининг ўзаро нисбати «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддаси белгиланган қоидалар асосида бартараф этиб бўлмаганда қўлланилади.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 2-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ солиқ ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, Солиқ кодекси ва солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ваколатли органнинг солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини бажармаганлиги билан боғлиқ, шу жумладан солиққа оид ҳуқуқбузарликлари учун уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллашга оид даъво аризалари (аризалари) хўжалик судига давлат бюджети ёки давлат мақсадли жамғармалари ёхуд бюджетдан ташқари жамғармалар манфаатида тақдим этилган деб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ваколатли органнинг даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) 40-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъводан воз кечишни қабул қилмайди ва ишни мазмунан кўриб чиқади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини бажармаганлиги билан боғлиқ, шу жумладан солиққа оид ҳуқуқбузарликлари учун уларга нисбатан жавобгарлик чораларини қўллашга оид низолар маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққанлиги сабабли улар бўйича келишув битимлари тузилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хўжалик судлари инобатга олишлари лозимки, Солиқ кодекси 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодекси 3-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни бекор қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини камайтириш, солиқ тўловчиларнинг мажбуриятларини бекор қилишни ёки уларнинг аҳволини бошқача тарзда енгиллаштиришни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга бўлиши мумкин, агар бу солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса, Солиқ кодекси 3-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида уларнинг амалга киритилиши вақти тўғридан-тўғри кўрсатилмаган бўлса, янги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар белгиланишини, имтиёзлар тўлиқ ёки қисман бекор қилинишини, солиқ солинадиган база оширилишини назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари улар расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан камида уч ой ўтгач, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари ўзгартирилишини назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари эса, агар уларда кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, улар расмий эълон қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодекси 3-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга. Шу муносабат билан хўжалик судлари солиқтўловчиларга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш билан боғлиқ ишларни кўришда ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда амалда бўлган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ишни кўриш пайтида амалда бўлган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўзаро солиштириб, жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда амалда бўлган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан иш кўрилаётган пайтдаги солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган санкция бир хил бўлса, бундай ҳолда иш кўрилаётган пайтда амалда бўлган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари инобатга олишлари лозимки, энг кам иш ҳақининг миқдорига қараб белгиланадиган молиявий санкцияни қўллашда ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда амалда бўлган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб молиявий санкция қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амал қилади. Солиқ кодексининг 30-моддасида белгиланганидек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар Солиқ кодекси, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан берилиши мумкин. Мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзларни бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни эътиборга олиш лозимки, хўжалик судлари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиқ кодексининг 38-моддасига мувофиқ давлат солиқ хизмати органи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин. Солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодекси 110-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисига мувофиқ солиқ мажбуриятлари бўйича даъво муддатларининг тугаганлиги солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини ва уни жавобгарликка тортишни истисно қиладиган ҳолат деб эътироф этилади. Шу муносабат билан солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги давлат солиқ хизмати органининг талаби бўйича даъво муддати ҳуқуқбузарлик содир этилган солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича даъво муддатини қўллаш фуқаролик ҳуқуқий муносабатларида қўлланиладиган даъво муддатидан фарқланади. Шунинг учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича даъво муддатини қўллашда тарафнинг бу ҳақдаги аризаси талаб этилмайди. Аммо Солиқ кодекси 38-моддасининг учинчи қисмига кўра солиқ мажбурияти бўйича даъво муддатининг ўтиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб турилиши, узилиши ва тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ қарзини солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ишларни кўришда хўжалик судлари инобатга олишлари лозимки, Солиқ кодекси 54-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан бир ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хўжалик судларига тушунтириш лозимки, Солиқ кодексининг 56—58-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича низо бўлмаганда ушбу суммаларни қайтариш ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш ваколатли орган томонидан мустақил амалга оширилади. Агар ваколатли орган ва солиқ тўловчи ўртасида ушбу масала юзасидан низо келиб чиқса, солиқ тўловчи ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш ёхуд ундиришни сўраб хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.1. Агар солиқ тўловчи хўжалик судига даъво аризаси берилгунга қадар ортиқча тўланган солиқни бошқа турдаги солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш ёки қайтариш тўғрисидаги ариза билан давлат солиқ хизмати органига мурожаат қилмаган бўлса, бу ҳолат низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилмаган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.2. Ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқлар суммаларини қайтариш тўғрисидаги даъво солиқнинг мазкур тури бўйича пеня ва жарималар, бошқа турдаги солиқлар бўйича қарз, пеня ва жарималар бўлмаганда хўжалик суди томонидан қаноатлантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Солиқ кодекси 69-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари, божхона органлари ҳамда зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифаси юклатилган бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар ҳисобини юритиши керак. Шу муносабат билан солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган ёки асоссиз ундирилган пул маблағларини (солиқлар, мажбурий тўловлар, жарималар, пенялар) ваколатли органлардан ундириш тўғрисида даъволар берилганда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, унинг ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғармалар ва (ёки) уларнинг ҳудудий органларини ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларни ХПКнинг 42-моддасига мувофиқ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган жавобгар томонидан учинчи шахслар сифатида ишда иштирок этишга жалб қилишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хўжалик судларига тушунтирилсинки, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар давлат солиқ хизмати органларига эмас, балки Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тушади. Шу муносабат билан солиқ тўловчининг қайд этилган тўловларни ундириш тўғрисидаги даъвоси қаноатлантирилганда жарималар, пенялар ва фоизлар ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ—3619-сонли Фармонининг 3-бандига мувофиқ давлат органларининг ноқонуний қарорлари ёки шу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда бевосита ана шу давлат органлари томонидан, биринчи навбатда, уларнинг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ишларни кўришда хўжалик судлари давлат солиқ хизмати органи низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этганлигига эътибор қаратишлари лозим. Қайд этилган тартибга риоя этилмаган ҳолда берилган даъво аризаси ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ қайтарилиши, ушбу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ХПК 88-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.1. Солиқ кодекси 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига бу талабномани солиқ тўловчи олганлигини ва талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилган тақдирда эса, у буюртма хат почта жўнатмаси топширилганлиги тўғрисидаги билдириш бланкасида кўрсатилган санада олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар солиқ тўловчи юридик шахснинг филиали ёки ваколатхонаси бўлса, талабнома филиал ёки ваколатхонага юборилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Солиқ кодекси 62-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторлари ўтказиши лозим бўлган суммаларга қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш чораларини кўрмасдан, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш ҳақида берилган даъво аризаси ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ қайтарилади, ушбу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ХПК 88-моддасининг 4-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилади, солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўлмаган ёки солиқ тўловчи солиқ қарзини тўлаш учун ўзининг банк ҳисобварағига тўлов топшириқномасини қўйган ҳоллар бундан мустасно.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.1. Давлат солиқ хизмати органи ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда солиқ қарздорлигининг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим. Агар қарздорлик суммаси белгиланган миқдордан кам бўлса, аризани қабул қилиш ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос равишда рад этилади, ушбу ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатилади.
(13.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан киритилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Солиқ кодекси 63-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан солиқ қарзини сўзсиз ундириш, агар Солиқ кодекси 62-моддасининг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка давлат солиқ хизмати органининг солиқ қарзи суммасини тегишли бюджетга ёки давлат мақсадли жамғармасига ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномасини тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодексининг 63-моддаси давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчининг солиқ қарзини сўзсиз ундириш тартибини белгилайди. Шу боис хўжалик судлари эътиборга олишлари керакки, солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан ундириш ҳақидаги даъво аризалари (аризалар) хўжалик судларига тааллуқли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар давлат солиқ хизмати органи хўжалик судига даъво аризаси берилгунга қадар ундирувни солиқ тўловчига унинг дебиторлари ўтказиши лозим бўлган суммаларга қаратмаган бўлса, бу ҳолат даъвони мазмунан кўришга тўсқинлик қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16 — 16.2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Хўжалик судлари ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини иш юритиш учун қабул қилишда Солиқ кодекси 65-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъво аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинганлигини текширишлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ қарзи борлиги тўғрисида солиқ тўловчининг мавжуд шахсий карточкаларидан кўчирма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг банк ҳисобварақларида пул маблағлари йўқлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ текшируви натижалари бўйича (бундай текширув ўтказилган тақдирда) солиқ қарзи тўғрисидаги маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг охирги ҳисобот даврига доир бухгалтерия балансининг кўчирма нусхаси, бундан молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддати ҳали келмаган, янги ташкил этилган юридик шахслар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органининг ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризасига қайд этилган ҳужжатлар илова қилинмаганлиги ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ даъво аризасини қайтариш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда хўжалик судлари Солиқ кодексининг 120-моддасига кўра солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларининг бузилиши ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,033 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлишини, аммо пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетиши мумкин эмаслигини эътиборга олишлари керак.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари Солиқ кодексининг 120-моддасига мувофиқ ҳисобланган пенядан солиқ тўловчини озод этишга ёки пеня миқдорини камайтиришга ҳақли эмас, пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик чораларини қўллаш билан боғлиқ ишларга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ва молиявий санкцияларни қўллаш ҳақидаги талаблар ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш, солиқ тўловчига молиявий санкцияни қўллаш, унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, ваколатли органнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш, инкассо топшириқномасини ижро этилиши мумкин эмас деб топиш ҳақидаги ишларни кўришда исботлаш мажбурияти ХПК 55-моддасининг биринчи қисмига мос ҳолда ваколатли орган зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХПК 60-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра солиқ тўловчининг раҳбари ёки ходимига нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир. Бунда ваколатли орган текшириш тартиби ва қоидалари бузилмаган ҳолда ўтказилганлигини ҳамда солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлигини исботлашдан озод этилади, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган реабилитация асосларига мувофиқ чиқарилган ҳукм бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20.1. ХПК 54-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра ва Солиқ кодекси 67-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда олинган далиллар (солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳужжатлар ёки бошқа ахборот) солиқ тўловчини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортишга асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчининг ходими томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жиноят ишлари бўйича суднинг маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қонуний кучга кирган қарорида аниқланган ҳолатлар хўжалик суди томонидан далил сифатида фойдаланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Солиқ текшируви доирасидаги ҳаракатлар амалга оширилаётганда содир этилган бирор бир ҳолатни тасдиқлаш учун Солиқ кодексида назарда тутилган ҳолларда холислар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ текширувининг натижасидан манфаатдор бўлган шахслар, вояга етмаган шахслар ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг текширишда холис сифатида иштирок этишига йўл қўйилмайди. Ушбу қоида бузилган ҳолда олинган далиллар хўжалик суди томонидан инобатга олиниши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ваколатли органнинг даъво аризаси (аризаси)га белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ даъво аризаси (ариза) ва унга илова қилинган ҳужжатлар суд ажрими билан қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Солиқ кодекси 70-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, камерал назорат солиқ тўловчи томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органидаги мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида амалга ошириладиган назоратдир, ушбу Кодекс 71-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи натижаларидан фақат тақдим этилаётган солиқ ҳисоботи тўғрилигини таҳлил этиш учун, шунингдек солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш учун фойдаланилади. Камерал назорат ёки хронометраж натижаси солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Солиқ кодекси 108-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳеч ким солиққа оид содир этилган айнан битта ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судларига тушунтирилсинки, солиқ тўловчи томонидан бир нечта бир хил ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги аниқланганда, у бир марта жавобгарликка тортилади, жавобгарликка тортилгандан кейин содир этилган ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Солиқ кодекси 108-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор томонидан содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахснинг айбли ижтимоий хавфли қилмиши учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган жиноий жавобгарликка тортилганлиги, уни солиққа оид ҳуқуқбузарлиги учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида Солиқ кодексида назарда тутилган жавобгарликка тортишдан озод қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25.1. Судларга тушунтирилсинки, солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима тайинланиб, сўнгра Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмига асосан жарима тарзидаги молиявий санкциялар унча оғир бўлмаган молиявий санкцияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25.2. Бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун молиявий санкцияларни қўллашда давлат солиқ хизмати органи томонидан аризада қўлланилиши сўралаётган жарималарнинг энг юқори миқдори оғирроқ жарима ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар инобатга олишлари керакки, унча оғир бўлмаган жарима оғирроқ жарима билан қамраб олинганда оғирроқ жарима қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жариманинг узил-кесил миқдори жариманинг юқори миқдори назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кўп миқдоридан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25.3. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, агар бошқа ҳуқуқбузарликлар билан бир қаторда Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳам мавжуд бўлса ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун белгиланган молиявий жарима миқдори содир этилган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган молиявий жарима миқдоридан оғирроқ бўлса, жариманинг узил-кесил миқдори тўлиқ ёки қисман қўшиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жариманинг узил-кесил миқдори Солиқ кодекси 119-моддасининг тегишли қисмида назарда тутилган энг юқори миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас, қисман қўшишда эса жариманинг узил-кесил миқдори Солиқ кодекси 119-моддасининг тегишли қисмида назарда тутилган энг кам миқдордан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25.4. Судларга тушунтирилсинки, агар солиқ тўловчи биринчи иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар солиққа оид яна бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги иш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг аниқланса, Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича жарима қўлланилади. Бу ҳолда, суд томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича тайинланган жарима миқдорида биринчи қарор бўйича тўланган жариманинг суммаси ҳисобга олинади ва бу ҳақда ҳал қилув қарорида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иккинчи ҳуқуқбузарлик учун биринчи иш бўйича тайинланган жаримага нисбатан оғирроқ жарима назарда тутилган бўлса, суд иккинчи иш бўйича молиявий санкцияни иккита санкция ўртасидаги фарқ суммаси миқдорида қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иккинчи ҳуқуқбузарлик учун биринчи иш бўйича тайинланган жаримага нисбатан енгилроқ жарима назарда тутилган бўлса, суд иккинчи иш бўйича молиявий санкцияни қўллайди, бироқ, биринчи иш бўйича тайинланган жарима иккинчи ҳуқуқбузарлик учун назарда тутилган жаримани қамраб олганлиги сабабли қўлланилган жарима ундирилмайди ва бу ҳақда ҳал қилув қарорида кўрсатилади.
(25.1 — 25.4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарорига асосан киритилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Солиқ кодекси 109-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги фактининг йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилишида шахснинг айби йўқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодексининг 110-моддасида белгиланган ҳолатлар солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини ва уни жавобгарликка тортишни истисно қиладиган ҳолатлар ҳисобланади ҳамда бундай ҳолатлардан лоақал биттаси бўлганда солиқ тўловчи жавобгарликка тортилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Солиқ кодекси 96-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан қуйидаги ҳолларда хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаганда.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Солиқ кодекси 101-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ текшируви далолатномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ солиқ текшируви далолатномасининг барча нусхалари давлат солиқ хизмати органларининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига топширилади. Солиқ тўловчи солиқ текшируви далолатномасини олганда далолатноманинг барча нусхаларига уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. Солиқ текшируви далолатномасининг давлат солиқ хизмати органида қолган нусхалари солиқ текшируви материалларига қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчининг солиқ текшируви далолатномасидаги имзоси унинг солиқ текшируви натижаларидан рози эканлигини англатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчи солиқ текшируви далолатномасини олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда солиқ текшируви далолатномасига тегишли ёзув киритади. Мазкур ҳолда солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси солиқ тўловчига почта орқали буюртма хат билан юборилади ва шу пайтдан эътиборан солиқ текшируви тугалланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ текшируви далолатномаси солиқ тўловчининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжат ҳисобланмаслиги сабабли, солиқ тўловчининг уни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаблари хўжалик судида кўриш учун тегишли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28.1. Солиқ текшируви ўтказилганда солиқ текшируви далолатномаси тузилмаган ҳолларда текшириш ўтказилмаган ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик аниқланмаган деб ҳисобланади. Шунинг учун давлат солиқ хизмати органининг солиқ тўловчини солиқ текшируви натижасида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори солиқ текшируви далолатномасига асосланмаган бўлса, бу ҳолат ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ёки молиявий санкция қўллашни рад этиш учун асос бўлади. Солиқ кодексининг 113, 118, 120-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно.
(28.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг СКнинг 92 — 104-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя этмаганлиги давлат солиқ хизмати органининг қарори давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан бекор қилиниши ёки мазкур қарорнинг суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши учун асос бўлиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Солиқ кодекси 103-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин беш иш кунидан кечиктирмасдан солиқлар, бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни ҳисоблаш ёки буни рад этиш ҳақида ёхуд солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортиш ёки буни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки иш кунидан ошмайдиган муддатда унинг нусхаси тилхат олиш орқали ёки солиқ тўловчи томонидан олинган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали солиқ тўловчига топширилади. Агар солиқ тўловчига қарор нусхасини топширишнинг имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан эътиборан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органининг қароридан норози бўлса, давлат солиқ хизмати органининг юқори турувчи органига қарорни (бутунлай ёки қисман) бекор қилишни сўраб ёхуд хўжалик судига қарорни (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топишни сўраб ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи қарорининг нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўламаса ёхуд қарорнинг нусхасини олгач солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлашни рад этиш тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи Солиқ кодексининг 62—65-моддаларига мувофиқ солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни мажбурий равишда ундириш чораларини кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Солиқ кодекси 104-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи қарорининг нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этса ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўласа давлат солиқ хизмати органи қарорининг солиқ тўловчига нисбатан қўлланиладиган жарима қисми бекор қилинган ҳисобланади. Мазкур норма Солиқ кодексининг 114, 119-моддаларида кўрсатилган ҳолларга татбиқ этилмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи қарорининг нусхаси олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги ёки уни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаган ёхуд рад этганлиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда, шунингдек Солиқ кодекси 104-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ берилган муддат ичида жарима тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида ариза билан хўжалик судига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари низоларни давлат солиқ хизмати органларининг даъво аризаларида (аризаларида) билдирилган талаблар ва қарорларида кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар доирасида ҳал этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органларининг солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни ҳисоблаш ёки солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Солиқ кодексининг 18-бобида белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Солиқ кодекси 112-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчиларга молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ҳисоблаш, шунингдек солиқ тўловчи содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат солиқ хизмати органи томонидан СК 54-моддасининг учинчи қисмига кўра молиявий жаримани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган бўлса, ушбу муддат давомида, яъни муддат тугамасдан давлат солиқ хизмати органи судга молиявий жарима қўллаш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда, ариза ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ қайтарилиши, ушбу ҳолат юзасидан аризаси иш юритувга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ХПК 88-моддасининг 5-бандига мувофиқ ариза кўрмасдан қолдирилиши лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35.1. Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ қўлланиладиган молиявий санкция ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб бўлган, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, шунингдек ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд Солиқ кодексининг 17-бобида назарда тутилган молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган санкция энг кам миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, сабаблар ва асосларни албатта кўрсатган ҳолда молиявий санкция қўллашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда судларни эътибори молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўллаш суднинг ҳуқуқи эканлигига қаратилсин. Ушбу ҳуқуқни амалга оширишда суд қўлланиладиган молиявий санкция миқдорининг содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик оқибатларига мутаносиблигини баҳолаши, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлигини аниқлаши, солиқ тўловчининг моддий аҳволини ҳисобга олиши лозим. Бунда инобатга олиш керакки, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлиги солиқ тўловчи томонидан исботланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг рўйхати тугал бўлмаганлиги боис, суд солиқ тўловчи томонидан солиқларни мунтазам равишда тўлаб келинганлигини, солиққа оид ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этилганлигини, унинг молиявий аҳволи оғирлигини, молиявий санкциянинг қўлланилиши оқибатида иқтисодий ночор (банкротлик) ҳолатига тушиши мумкинлигини ва солиқ тўловчини ижобий тавсифловчи бошқа ҳолатларни енгиллаштирувчи деб ҳисоблаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, агар солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлиб ва молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўллаш учун асослар мавжуд бўлса, Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисмидаги қоида ҳар бир модда ёки модданинг ҳар бир қисми ёхуд уларнинг айримлари бўйича алоҳида қўлланилиши мумкин. Бунда жариманинг узил-кесил миқдори тўлиқ қўшиш йўли билан аниқланиб, ва у давлат солиқ хизмати органи томонидан аризада қўлланилиши сўралаётган жариманинг энг юқори миқдоридан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўлланилиши сабаблари ва асослари кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик назарда тутилган Солиқ кодексининг тегишли моддаси, ҳуқуқбузарликнинг ҳар бири бўйича Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисми алоҳида қўлланилганлиги ва ушбу банднинг тўртинчи хатбошида белгиланган қоида бўйича аниқланган молиявий санкциянинг узил-кесил миқдори кўрсатилади.
(35.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарорига асосан киритилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Хўжалик судларига тушунтирилсинки, Солиқ кодекси амалга киритилиши муносабати билан 2008 йил 1 январдан бошлаб содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқий таъсир чоралари фақат тадбиркорлик субъектларига эмас, балки барча юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга суд тартибида қўлланилади, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ҳисоблаш, шунингдек солиқ тўловчи содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Солиқ кодекси 53-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ банклар солиқ тўловчининг солиқни ва (ёки) бошқа мажбурий тўловни ўтказишга доир тўлов топшириқномаларини, шунингдек тегишли ваколатли органнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномада (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 15 мартда 2342-сон билан рўйхатга олинган), «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 3 июнда 2465-сон билан рўйхатга олинган) ҳамда «Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида»ги Йўриқномада (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 1 февралда 2320-сон билан рўйхатга олинган) белгиланган навбатда бажаришлари шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37.1. Хўжалик судларининг эътибори Солиқ кодекси 63-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ солиқ қарзи суммасини ундириш солиқ тўловчининг барча банк ҳисобварақларида турган пул маблағларидан амалга оширилиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратиш мумкин бўлмаган ҳисобварақлар бундан мустаснолигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37.2. Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасини 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қўлланиладиган пеня банкнинг ўз солиқ мажбуриятлари бажарилишини кечиктирганлиги учун эмас, балки мижознинг солиқ мажбуриятлари бажарилишини кечиктирганлиги учун банкка нисбатан белгиланган ҳуқуқий таъсир чораси бўлиб, у ҳуқуқий табиати бўйича молиявий санкция ҳисобланади ва суд тартибида қўлланилади, банк содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ҳамда пеняни ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37.3. Давлат солиқ хизмати органининг молиявий санкция қўллаш ҳақидаги аризаси банк филиалига нисбатан тақдим этилган бўлса, банкни жавобгар сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласи хўжалик суди томонидан ХПКнинг 38-моддасига мувофиқ ҳал этилади. Давлат солиқ хизмати органининг аризаси қаноатлантирилганда молиявий санкция банк филиалига эмас, балки банкнинг ўзига қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, — кирим қилинмаган товар қиймати миқдорида, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) — товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида кирим қилинмаган товарлар давлат даромадига ўтказилган тақдирда, Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган молиявий санкция қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми, ажрими, қарори ёки ҳал қилув қарорига асосан кирим қилинмаган товарлар йўқ қилинган бўлса, Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган санкция қўлланилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, судлар Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан молиявий санкция қўллашда ушбу иш маъмурий ёки жиноий иш билан боғлиқлигини аниқлашлари ҳамда суд ҳужжатларида баён этилган ҳолатларга асосланишлари лозим.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарорига асосан иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38.1. Кирим қилинмаган товарларни сақлаш деганда бухгалтерия ҳужжатларида акс эттирилмасдан сақланаётган, реализация қилишга чиқарилган ва реализация қилинган товарлар тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо фаолияти билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари чакана савдо фаолияти билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтари ва товар чеклари дафтарчаси ҳисобланади. Даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
(38.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан иккинчи хатбошиси билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кирим қилинмаган товарларнинг қиймати юзасидан низо вужудга келган ҳолда, у манфаатдор тарафнинг илтимосномаси бўйича хўжалик суди томонидан тайинланган мутахассис (эксперт)нинг хулосасига асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38.2. Солиқ кодекси 114-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:
(38.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти ҳужжат билан тасдиқланганда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатларнинг алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги.
(38.2-банднинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ—1504-сонли Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу рўйхат тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38.3. Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумнинг яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш амалга оширилади.
(38.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан (ўрнатмасдан) савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган миқдорда, техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40.1. Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган миқдорда, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда эса ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган миқдорда жарима солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда жарима қўлланилганидан кейин бир йиллик муддат деганда, солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат бериш тўғрисидаги давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинган кун ёки жарима суд тартибида қўлланилган кундан бошлаб ўн икки ой ичида содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик тушунилади.
(40.1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40.2. Агар солиқ тўловчининг бир неча савдо шохобчалари мавжуд бўлса ва бир солиқ текшируви жараёнида уларнинг ҳар бирида Солиқ кодексининг 119-моддасида назарда тутилган бир хилдаги ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланган тақдирда, солиқ тўловчига бир марта молиявий санкция қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40.3. Ушбу тоифадаги низоларни ҳал этишда хўжалик судлари фискал хотирали назорат-касса машиналарининг ва ёзиб бериладиган бир марталик квитанцияларнинг давлат солиқ хизмати органидан рўйхатдан ўтказилганлигига эътибор қаратишлари лозим. Тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилмаган назорат-касса машиналари ва квитанциялардан фойдаланганлик солиқ тўловчига Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жарима қўллаш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40.4. Сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органлар томонидан мажбурий тартибда сертификатланмаган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик сифатида қаралади ҳамда ушбу ҳолат Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жарима қўллаш учун асос бўлади.
(40.4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40.5. Техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ҳолати солиқ текшируви давомида олинган бундай хулоса беришга ваколатли бўлган мустақил ташкилотнинг хулосаси билан тасдиқланиши лозим.
(40.5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарорига асосан киритилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Низо бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар солиқ тўловчи томонидан солиқ қарзи ва молиявий санкция тўланган бўлса, хўжалик суди низо бартараф этилганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар солиқ тўловчи томонидан даъво талабида кўрсатилган сумма қисман тўланган бўлса, хўжалик суди солиқ тўловчининг мол-мулкидан ундирувни солиқ қарзининг қолган суммасига қаратади, молиявий санкциянинг қолган суммасини қўллайди. Мол-мулкка ундирув қаратилиши ёки қўлланилиши лозим бўлган сумманинг аниқ миқдори суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Хўжалик судлари шуни эътиборга олишлари лозимки, агар солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этган солиқ тўловчи — юридик шахс тугатилган бўлса, унга ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодекси 51-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятини бажариш, қайта ташкил этиш тугаллангунига қадар ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларга) қайта ташкил этилаётган юридик шахс солиқ мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги фактлари ва (ёки) ҳолатлари маълум бўлганлиги ёхуд маълум бўлмаганлигидан қатъи назар, унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириш ҳужжатида солиқ қарзининг ҳуқуқий ворисга ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги, ҳуқуқий ворисни ушбу солиқ қарзи бўйича жавобгарликдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Молиявий санкцияни қўллашда хўжалик судлари Солиқ кодексининг 111-моддасида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг тугал эмаслигини, оғирлаштирувчи ҳолат эса тугал ҳисобланишини инобатга олишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банднинг икккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Хўжалик судлари қонун ҳужжатлари бузилган ҳар бир ҳолат бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масалаларини ҳал этиб, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарган сабаблар ва шароитларни пухта ўрганиб, хусусий ажримлар чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 18 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
210-сон