Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2018 01.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2320
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 01.02.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2320
Кучга кириш санаси
11.02.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ КАССА ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 1 февралда 2320-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2018 йил 15 мартдаги 322-В-1, 63-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2320-1, 27.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 12 январдаги 183-В ва 12-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1009, 2001 йил 19 февраль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38/1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2011 йил 31 декабрдаги 38/1 ва 89-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети деб юритилади) касса ижросини амалга ошириш ва унинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат бюджетининг касса ижроси Давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек Давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан тўлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги (кейинги ўринларда Ғазначилик деб юритилади) ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва ўзга банкларда бошқа банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат бюджетининг ғазна ижроси молия йили мобайнида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган қўшимча вақт даврида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Давлат бюджетининг даромадлари бўйича касса ижроси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Давлат бюджети даромадлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат бюджети даромадлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг молиявий ва бошқа активларининг жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат бюджетига келиб тушган маблағларнинг тўғри ва ўз вақтида кирим қилинишини таъминлаш мақсадида молия, солиқ, божхона ва бошқа ваколатли органларнинг хос рақамлари билан 23402, 23403, 23407, 23409, 20207, 20205 ва 23411 баланс ҳисобварақлари Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича Йўриқноманинг (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) 2-иловаси даромадлар турига асосан белгиланган шахсий ҳисоб рақамларга (кейинги ўринларда ШҲР деб юритилади) мувофиқ банкларда очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Давлат бюджетига ўтказиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар банклар томонидан қабул қилинади ва белгиланган тартибда 23402, 23403, 23407, 23409, 20207, 20205 ва 23411 баланс ҳисобварақларига кирим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар банклар томонидан 23411 баланс ҳисобварағида очилган мос ШҲР га кирим қилинади ва ўрнатилган тартибда Давлат бюджети ҳамда тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ўртасида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат бюджетининг 23402, 23403, 20207 ва 20205 баланс ҳисобварақларининг ШҲР га кирим қилинган маблағлар дастурий равишда белгиланган миқдорларда ажратма қилинади ва тўлиқ ягона ғазна ҳисоб рақамига ўтказилади. Бунда, ажратма қилинган маблағларнинг тегишли республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетлар ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг Ғазначиликда очилган шахсий ғазна ҳисоб рақамларига тўғри кирим қилинишини таъминлаш мақсадида дастурий равишда шакллантириладиган тўлов ҳужжатларининг тўлов мақсадида уларнинг шахсий ғазна ҳисоб рақамлари алоҳида кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳудудий молия органлари Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда мазкур шахсий ғазна ҳисоб рақамлари рўйхатини хизмат кўрсатувчи тижорат банкига тақдим этади. Банклар ўз навбатида, ажратмаларни дастурий йўл билан тўғри тақсимланишини таъминлаш мақсадида тақдим этилган шахсий ғазна ҳисоб рақамларини дастурга киритилишини таъминлаши лозим. Мазкур шахсий ғазна ҳисоб рақамларнинг дастурга тўғри киритилганлиги банк, молия ва Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар йилнинг 1 январь ҳолатига хатловдан ўтказилади ва уч томонлама далолатнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш миллий валютада, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, чет эл валютасида амалга оширилиши мумкин. Бунда чет эл валютасида тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар аввал Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли валюта ҳисобварақларига кирим қилинади ва белгиланган тартибда миллий валютага конвертация қилинади. Миллий валютага конвертация қилинган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар мазкур даромадларнинг тегишлилигига қараб республика бюджетининг даромадига, ёки Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетларнинг даромадига ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олиб борилади. Бунда чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан курсининг ўзгариши ҳисобига юзага келадиган ижобий фарқ республика бюджети даромадига кирим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Юридик шахслар томонидан Давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жисмоний шахслар томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мақсадида тақдим этилган тўлов ҳужжатларининг тўғри тўлдирилганлиги ва тўлов тўғри амалга оширилаётганлиги банк томонидан текширилгандан кейин тўловга қабул қилиниши лозим. Банкларга тақдим этилган тўлов ҳужжатлари нотўғри тўлдирилган бўлса, уларнинг сабаблари кўрсатилган ҳолда тўлов ҳужжатлари тақдим этувчиларга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Юридик шахслар томонидан ходимларга ҳисобланган иш ҳақидан ушлаб қолинган даромад солиғи ҳамда фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадалини Давлат бюджетига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки филиалида очилган 22628 баланс ҳисобварағининг 999 тартиб рақамига ўтказиш учун тўлов топшириқномасини жорий ойнинг иккинчи ярмида иш ҳақи олиш учун топширадиган чек билан ёки иш ҳақини пластик карточкасига ўтказаётган бир вақтда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, банкка иш ҳақи олиш учун топширадиган чек билан ёки иш ҳақини пластик карточкасига ўтказаётган бир вақтда тўлов топшириқномалари тақдим этилмаса, иш ҳақи олиш учун нақд пул беришга ёки иш ҳақини пластик карточкасига ўтказишга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Юридик шахслар томонидан даромад солиғи ва фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадалини ўтказиш учун банкларга тақдим этилган тўлов топшириқномаларига «Тўлов мақсадида «__» «_________» ойи иш ҳақидан ушлаб қолинган даромад солиғи ёки фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадали суммаси ўтказилди» деб ёзиб қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Юридик шахсларнинг ҳисобварақларида маблағлар етарли бўлмаса, банкларга тақдим этилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш бўйича тўлов топшириқномаси «Муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари» кирим қилинади ва тўловлар белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш бўйича тўлов ҳужжатлари, тегишли ваколатли органларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси банкнинг айби билан бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банк ҳар бир кечиктирилган кун учун ўтказилмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида республика бюджетига пеня тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар алоҳида ёзилган тўлов ҳужжатларига асосан Давлат бюджети даромадлари ҳисобварағига кирим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат бюджети даромадлари ҳисобварағига келиб тушган маблағларнинг кирим қилинганлиги тўғрисида ҳисобварақдан кўчирма ва иловалар банклар томонидан қоғоз ёки электрон файл кўринишида солиқ, божхона ва бошқа тегишли органларга белгиланган тартибда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Давлат бюджети даромадлари ҳисобидан ажратмалар қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат бюджетига келиб тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга белгиланган миқдорда ажратма қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети даромадлари ҳисобидан республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратма қилиш миқдорини Ғазначиликка, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоят (шаҳар) молия бошқармаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига етказади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз навбатида ажратмалар миқдорини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий Бош бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг Бош офисларига ижро учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазначилик Давлат бюджети даромадлари ҳисобидан республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратма қилиш миқдорини Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар (Тошкент шаҳар) молия бошқармалари тегишли ажратма қилиш миқдорини ҳар бир шаҳар ва туман молия органларига етказади, шаҳар ва туман молия органлари эса, ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва тегишли тижорат банкларига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар (Тошкент шаҳар) молия бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий Бош бошқармалари ва тижорат банклари Давлат бюджети даромадлари ҳисобидан республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратма қилиш миқдорини асоссиз равишда ўзгартиришга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат бюджети даромадлари ҳисобидан республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратма қилиш миқдори, шунингдек тегишли бюджетлар ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари жорий йил давомида ўзгарса, мазкур Йўриқноманинг 20 ва 21-бандларида белгиланган тартибда қўшимча хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Давлат бюджети даромадлари ҳисобига келиб тушган кунлик солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар банклар томонидан дастурий равишда ўрнатилган ажратма миқдорида жорий амалиёт куни давомида амалга оширилади ва ҳар бир тегишли бюджетлар бўйича алоҳида мемориал ордерлар билан шакллантирилиб тўлиқ ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилади. Бунда, дастурий равишда шакллантирилган мемориал ордерларнинг тўлов мақсадида республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари алоҳида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат бюджети даромадлари келиб тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар ҳар бир ШҲР бўйича алоҳида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Бюджетга нотўғри ёки ортиқча ўтказилган солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ўзаро бошқа тўловлар ҳисобига ўтказиш ёки қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бюджетга ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ тўловчиларнинг ёзма аризасига кўра қайтариб берилади ёки келгуси тўловлар ёхуд бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Давлат бюджетига ортиқча тўланган божхона тўловлари Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 947, 2000 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон) асосан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш ортиқча тўланган сумма қайси бюджетга ёки давлат мақсадли жамғармасига ўтказилган бўлса, ўша бюджет ёки давлат мақсадли жамғармаси маблағларидан солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида, зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш мажбурияти юклатилган ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига тегишли ариза берилган санадан эътиборан ўттиз иш куни ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Молия органлари бюджетга ортиқча ўтказилган солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни солиқ тўловчиларга қайтариш ёки келгуси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобига ўтказиш тўғрисидаги давлат солиқ хизмати органларининг ёзма хулосасини олган кундан кейинги иш кунидан кечикмасдан банкларга тўлов топшириқномаларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Молия ва бошқа тегишли ваколатли органлар томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномасига асосан бюджетга нотўғри ёки ортиқча ўтказилган маблағларни 23402, 23403, 23407, 23409, 20207, 20205 ва 23411 баланс ҳисобварақларининг мос ШҲР идан кунлик тушумлар ҳисобидан республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ажратмалар қилишдан олдин бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки солиқ тўловчиларга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг мос даромадлар ШҲР га келиб тушган кунлик тушумлар етарли бўлмаганда молия органлари томонидан банкларга тақдим этилган тўлов топшириқномалари бўйича тўловларни қисман тўлашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг мос даромадлар ШҲР га келиб тушган кунлик тушумлар етарли бўлмаганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг хулосасига асосан тегишли молия органларининг тўлов топшириқномаларига мувофиқ солиқ тўловчига ягона ғазна ҳисобварағидан (тегишли бюджетларнинг тушумларини камайтирган ҳолда) қайтаришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Давлат бюджетининг харажатлари бўйича касса ижроси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Давлат бюджетининг харажатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган харажатлар амалга оширилади. Давлат бюджети харажатлари тасдиқланган бюджет асосида ягона ғазна ҳисобварағида мавжуд қолдиқ доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчиларни молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномалари «тўлов мақсади»да харажатларнинг бўлими, кичик бўлими, боби ҳамда қайси ой учун молиялаштирилганлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчилар ўз қарамоғидаги муассасаларга пул маблағларини ўтказиш учун тақдим этган тўлов топшириқномалари «тўлов мақсади»да харажатларнинг бўлими, кичик бўлими, боби ҳамда қайси ой учун молиялаштирилганлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Республика бюджети ҳисобидан ажратилган маблағларни кирим қилиш мақсадида ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчиларга 23404 «Республика бюджети қарамоғидаги муассасаларнинг маблағлари» ҳисобварақлари Давлат бюджетининг харажатлар таснифининг тегишли ШҲР га асосан очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчилар республика бюджетидан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан харажатларни 23404 «Республика бюджети қарамоғидаги муассасаларнинг маблағлари» ҳисобварағидаги қолдиқ сумма доирасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тегишли харажатлар сметасига асосан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчиларга республика бюджетидан маблағлар белгиланган лимитдан ортиқча ёки нотўғри ўтказилган ҳолларда, ушбу ортиқча ёки нотўғри ўтказилган маблағлар бюджет ташкилотининг тўлов топшириқномасига ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қўйилган инкассо топшириқномасига асосан республика бюджетига қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномалари уларнинг ҳисобварақларида маблағлар етарли бўлган ҳолларда банк томонидан ижро учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчиларга бюджет маблағлари ҳисобидан марказий бошқарув аппаратини сақлаш, марказлашган тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар қилишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўтказилган маблағларни қуйи поғонадаги бюджет маблағларини тасарруф этувчилар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқи берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харажатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ташкилотлари, муассасалари, ҳарбий қисмлари ва таъминловчи молия бўлимлари томонидан банкларга тақдим қилинадиган тўлов топшириқномалари «тўлов мақсади»да «Ҳарбий» сўзини кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ташкилотлари, муассасалари, ҳарбий қисмлари ва таъминловчи молия бўлимлари бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга ошириш учун тақдим этган тўлов топшириқномалари «тўлов мақсади»да счёт-фактура рақами ва санаси кўрсатилади, товар ва хизматларнинг номи ёзилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Капитал қўйилмалар харажатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан республика бюджетидан капитал қўйилмаларга ажратмалар жорий бюджет йили учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига мувофиқ қурилишларнинг аниқ рўйхатларига асосан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан капитал қўйилмалар харажатларини молиялаштириш учун ажратилган маблағларни кирим қилиш мақсадида, ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчиларга уларнинг хос рақами билан 23422 «Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш» ҳисобварақлари фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказида ва республика тижорат банкларининг амалиёт Бош бошқармаларида очилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан капитал қўйилмалар харажатларини молиялаштириш учун ажратилган маблағларни кирим қилиш учун ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчиларга бошқа банк бўлимларида 23422 «Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш» ҳисобварақларини очишга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Республика бюджетидан капитал қўйилмалар харажатларини молиялаштириш учун маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тўлов топшириқномасига асосан ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчиларнинг 23422 «Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш» ҳисобварақларига ўтказилади. Республика бюджетидан капитал қўйилмалар харажатларини молиялаштириш учун очиладиган 23422 «Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш» ҳисобварақларига бюджетдан ташқари маблағларни кирим қилиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар тайинлаш сертификати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига (рўйхат рақами 1111, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) асосан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчилар тайинлаш сертификатига асосан 23422 «Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш» ҳисобварағидан пул маблағларни тўлов топшириқномаларига асосан иш бажарувчи (хизмат кўрсатувчи)ларга уларнинг 23422 «Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш» ҳисобварағига ўтказиб беради. Ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчиларнинг 23422 «Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш» ҳисобварақларидан тайинлаш сертификатида кўзда тутилмаган тўловларни амалга оширишга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Пудратчи ва бошқа иш бажарувчилар ҳамда товар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар 23422 «Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш» ҳисобварағи орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Республика бюджетидан ажратилган капитал қўйилмалар харажатларини молиялаштириш тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб касса марказида ва республика тижорат банкларининг амалиёт Бош бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида тезкор, ойлик ва йиллик ҳисоботларнинг ҳажми ва шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ғазначилик билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур Йўриқноманинг 1 — 9-иловаларида келтирилган шаклдаги ҳисоботларни электрон файл кўринишида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кунлик тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Тижорат банкларининг Бош офислари ғазна ижроси билан қамраб олинмаган бюджетдан маблағ олувчиларнинг 23404 ва 23405 баланс ҳисобварақлари ШҲР бўйича маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Мазкур Йўриқноманинг бажарилишини ҳамда ҳисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этилиши юзасидан назорат молия органлари, Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари ва тижорат банклари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари зиммаларига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг даромадлари бўйича 20___ йил «__» _______________ ҳолатига 2204 GRE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Шахсий ҳисоб рақам‎

Бўлим‎

Параграф

Даромад тури

23402-сонли Давлат бюджетининг даромадлари ҳисобварағига келиб тушган жами тушум‎

Шундан:

ягона ғазна ҳисобварағига ажратма қилинган маблағ‎

23402-сонли ҳисобварақдан қайтарилган нотўғри ёки ортиқча маблағлар суммаси‎

23402-сонли Давлат бюджетининг даромадлари ҳисобварағи қолдиғи‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг даромадлари бўйича 20___ йил «__» _______________ ҳолатига 2204 GRE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Шахсий ҳисоб рақам‎

Бўлим‎

Параграф

Даромад тури

23403-сонли ҳисобварағига келиб тушган жами тушум

Шундан:

ягона ғазна ҳисобварағига ажратма қилинган маблағ‎

23403-сонли ҳисобварақдан қайтарилган нотўғри ёки ортиқча маблағлар суммаси

23403-сонли ҳисобварақ қолдиғи

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг даромадлари бўйича 20___ йил «__» _______________ ҳолатига 2204 GRE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Шахсий ҳисоб рақам‎

Бўлим‎

Параграф

Даромад тури

23407-сонли ҳисобварағига келиб тушган жами тушум‎

Шахсий ҳисоб рақам‎

23402-сонли ҳисобварағига ажратма қилинган маблағ

Шахсий ҳисоб рақам‎

20207-сонли ҳисобварағига ажратма қилинган маблағ

Шахсий ҳисоб рақам‎

20205-сонли ҳисобварағига ажратма қилинган маблағ

Шундан:‎‎‎

23407-сонли ҳисобварақдан қайтарилган нотўғри ёки ортиқча маблағлар суммаси‎

23407-сонли ҳисобварақ қолдиғи‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг даромадлари бўйича 20___ йил «__» _______________ ҳолатига 2204 GRE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‏Шахсий ҳисоб рақам

Бўлим‎

Параграф‎

Даромад тури

‎‏23409-сонли ҳисобварағига келиб тушган жами тушум

Шундан‎:

23402-сонли Давлат бюджети даромадларининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига ажратма қилинган маблағ‎

республика фермерлар уюшмасига ажратма қилинган маблағ

23409-сонли ҳисобварақдан қайтарилган нотўғри ёки ортиқча маблағлар суммаси‎

23409-сонли ҳисобварақ қолдиғи

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг даромадлари бўйича 20___ йил «__» _______________ ҳолатига 2204 GRE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Шахсий ҳисоб рақам

Бўлим‎

Параграф‎

Даромад тури

20207-сонли ҳисобварағига келиб тушган жами тушум

Шундан:

ягона ғазна ҳисобварағига ажратма қилинган маблағ

20207-сонли ҳисобварақдан қайтарилган нотўғри ёки ортиқча маблағлар суммаси

20207-сонли ҳисобварақ қолдиғи

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг даромадлари бўйича 20___ йил «__» _______________ ҳолатига 2204 GRE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎Шахсий ҳисоб рақам

Бўлим‏

Параграф‎‏

Даромад тури‎‏

20205-сонли ҳисобварағига келиб тушган жами тушум

Шундан:

20205-сонли 780-шахсий ҳисоб рақамига ажратма қилинган маблағ‎

20205-сонли 779-шахсий ҳисоб рақамига ажратма қилинган маблағ

20205-сонли 881-шахсий ҳисоб рақамига ажратма қилинган маблағ

20205-сонли ҳисобварақдан қайтарилган нотўғри ёки ортиқча маблағлар суммаси

20205-сонли ҳисобварақ қолдиғи‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг даромадлари бўйича 20___ йил «__» _______________ ҳолатига 2204 GRE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‏Шахсий ҳисоб рақам

Бўлим‎‏

Параграф‎‏

Даромад тури‎‏

23411-сонли ҳисобварағига келиб тушган жами тушум‎‏

Шундан:‎‎

23402-сонли Давлат бюджети даромадларининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига ажратма қилинган маблағ‎

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли ҳисобварағига ажратма қилинган маблағ‎

23411-сонли ҳисобварақдан қайтарилган нотўғри ёки ортиқча маблағлар суммаси‎

23411-сонли ҳисобварақ‎ қолдиғи

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг даромадлари бўйича 20___ йил «__» _______________ ҳолатига 2204 GRE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳудудлар номи‎‏

23402-сонли ҳисобварағига келиб тушган жами тушум

Шундан:‎‎

ягона ғазна ҳисобварағига ажратма қилинган маблағ‎

23402-сонли ҳисобварақдан қайтарилган нотўғри ёки ортиқча маблағлар суммаси‎

23402-сонли ҳисобварақ қолдиғи

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎

Андижон вилояти‎
Бухоро вилояти‎
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти‎
Самарқанд вилояти
Сурхондарё вилояти‎
Сирдарё вилояти‎
Тошкент вилояти‎
Фарғона вилояти‎
Хоразм вилояти‎
Тошкент шаҳри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг даромадлари бўйича 20___ йил «__» _______________ ҳолатига 2204 GRE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‏Ҳудудлар номи

23403-сонли ҳисобварағига келиб тушган жами тушум ‎‎

Шундан:‎‎

ягона ғазна ҳисобварағига ажратма қилинган маблағ‎

23403-сонли ҳисобварақдан қайтарилган нотўғри ёки ортиқча маблағлар суммаси

23403-сонли ҳисобварақ қолдиғи

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎

Андижон вилояти‎

Бухоро вилояти‎
Жиззах вилояти‎
Қашқадарё вилояти‎
Навоий вилояти‎
Наманган вилояти‎
Самарқанд вилояти‎
Сурхондарё вилояти‎
Сирдарё вилояти‎
Тошкент вилояти‎
Фарғона вилояти‎
Хоразм вилояти‎
Тошкент шаҳри‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 54-модда)