Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИГА БЎЛҒУСИ ҲОСИЛНИ ГАРОВГА ОЛГАН ҲОЛДА КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 22 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1337-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 19 августдаги 347-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1337-5, 19.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 1 мартдаги 563-сон қарори (рўйхат рақами 1337, 2004 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 182-модда) билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 9 июнь,
17/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 9 июндаги 17/4-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банднинг бешинчи хатбошисидаги «СФУ (Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси)» деган сўзлар «СИУ (сув истеъмолчилари уюшмалари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ хизматининг маҳаллий (туман) идораси томонидан тасдиқланган» деган сўзлар «туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Берилган кредитлар 13301 — «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар» ва 14301 — «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади.».
4. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Алоҳида ссуда ҳисобварақлари бўйича берилган кредитлар кредит бўлимининг фармойишига биноан муддатли мажбуриятлар билан расмийлаштирилади, улар тўлиқ сўндирилгунга қадар кредитлаш муддатларига боғлиқ ҳолда 91901 — «Қарздорларнинг қисқа муддатли кредитлар бўйича мажбуриятлари», 91905 — «Қарздорларнинг узоқ муддатли кредитлар ва лизинглар бўйича мажбуриятлари» деб номланган ҳисобварақларида ҳисобга олинади.».
5. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Қарздорнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида ҳисобланган фоизлар ва кредит қолдиғини ундириш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда қарздорлик Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) белгиланган тартибда ундирилади. Кредитларни қайтаришда биринчи навбатда фоизлар ундирилади.».
6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2012 йил 9 июнь
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
2012 йил 9 июнь
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси в. б. А. АБДУҲАКИМОВ
2012 йил 9 июнь
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси С. АРАБОВ
2012 йил 9 июнь
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси Ф. БЕРДИЕВ
2012 йил 9 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 25-сон, 287-модда)