Ҳужжат кучини йўқотган 05.02.2020 30.05.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2369
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 30.05.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2369
Кучга кириш санаси
09.06.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 05.02.2020
Ҳужжат 09.06.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗКАРТ» БАНКЛАРАРО ЧАКАНА ТЎЛОВ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 30 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2369]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/6-сонли ««Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2369-3, 05.02.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Электрон тўловлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 124-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сонли «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 425-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 21 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12/2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 21 апрелдаги 12/2-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Электрон тўловлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–1325-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 124-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 445-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 425-модда) мувофиқ, миллий валютадаги «Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими (кейинги ўринларда «Ўзкарт» тизими деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими – асосий элементи банк пластик карточкалари (кейинги ўринларда БПК деб юритилади) ва тўлов терминаллари бўлган, дастурий-техник ечимлар ва тегишли ташкилий-техник инфратузилмага асосланган ҳолда фаолият кўрсатадиган чакана тўлов тизими бўлиб, Ўзбекистон Республикасида электрон шаклдаги нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган ҳамда БПКларни эмиссия қилувчи ва товарлар (ишлар бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) сотувчиларига хизмат кўрсатувчи банкларни, Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкни, шунингдек Ягона умумреспублика процессинг марказини (бундан кейинги ўринларда процессинг маркази деб юритилади) ягона тизимга бирлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПК – «Ўзкарт» тизими аъзоси томонидан эмиссия қилинган, персонализацияланган, тўлов воситаси сифатида ишлатиладиган ва ўз сақловчисига банк ҳисобварағидаги маблағлари доирасида операцияларни, жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини ва банк кредитини олиш имконини берувчи банк пластик картаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терминал – БПКдан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича чекларни шакллантирувчи мослама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкомат – БПК сақловчисига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш режимида нақд пул маблағларини ва бажарилган операциялар бўйича чекларни олиш, шунингдек БПК орқали асосий ва қўшимча операцияларни амалга ошириш, жумладан, маблағларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, БПКнинг баланси ва банкдаги ҳисобварақ қолдиғи ҳолати тўғрисида ахборот олиш ва паролларни ўзгартириш имконини берувчи электрон-механик мослама;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитент – БПКнинг эмиссиясини амалга оширувчи, ўзи эмиссия қилган БПКларга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган, ўз номидан уларнинг сақловчилари ва эквайерлар олдида нақд пулсиз ҳисоб-китобларга оид қонун ҳужжатлари талаблари асосида мажбуриятларни зиммасига олган, шунингдек БПК сақловчиларининг тўлов операциялари бўйича авторизациялаш, транзакцияларни йиғиш ва уларга ишлов бериш функцияларини амалга оширувчи банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эквайринг – БПК орқали амалга оширилган операциялар бўйича товарлар (ишлар бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) сотувчилари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек БПК сақловчисига бевосита касса ёки банкомат орқали нақд пул бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эквайер – эквайрингни амалга оширувчи банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПК сақловчиси – эмитент банк билан шартнома асосида фойдаланувчи мижоз ёки мижоз томонидан ваколат берилган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзакция – БПК сақловчиси томонидан амалга ошириладиган, унинг банкдаги ҳисобварағи дебетланишига олиб келадиган тўлов ордери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
клиринг – БПК орқали амалга оширилган ҳар бир молиявий операциянинг тўлиқ маълумотини ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, молиявий операцияларни йиғиш, уларга ишлов беришни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив ахборот маълумотномаси – электрон файллар шаклида шакллантириладиган ва йиғиладиган ҳамда «Ўзкарт» тизимининг тўғри ишлашини таъминлаш учун мўлжалланган ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стоп-лист – процессинг маркази томонидан шакллантириладиган ва доимий янгиланиб туриладиган йўқолган ёки банк томонидан ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш вақтинча тўхтатиб турилган ёки бутунлай тўхтатилган БПКлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош калит – «Ўзкарт» тизимининг етакчи тармоғини ҳосил қилувчи калит бўлиб, БПКнинг ушбу тизимга тегишлилигини белгилайди ва ягона технологик майдон яратилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
процессинг маркази – «Ўзкарт» тизими аъзолари ўртасида процессинг амалиётларини, яъни ахборотни йиғиш, унга ишлов бериш ва уни тарқатишни узлуксиз таъминлаш, шунингдек унинг аъзолари учун амалга ошириладиган бирламчи эмиссияни ва эквайрингга техник хизмат кўрсатишни амалга оширувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк – «Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг инфратузилмаларида тизим аъзолари ўртасида банклараро транзакциялар бўйича БПКдан фойдаланган ҳолда ўтказилган операцияларга доир ўзаро молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш юзасидан «Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларга хизмат кўрсатувчи банк.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Ўзкарт» тизимининг аъзолари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКларнинг эмитентлари ва эквайерлари бўлган ҳамда белгиланган тартибда «Ўзкарт» тизимининг аъзолигига қабул қилинган банклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
процессинг маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар «Ўзкарт» тизимининг фойдаланувчилари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКларнинг сақловчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКга хизмат кўрсатувчи чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзкарт» тизими аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзоси бўлган банк БПКни нақд пулсиз ҳисоб-китоб воситаси сифатида тан олади, шунингдек қонун ҳужжатларга мувофиқ ҳисоб-китоб операциялари ва транзакцияларнинг БПКлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилишини кафолатлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк «Ўзкарт» тизими аъзолари билан тузилган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ, процессинг марказидан олинган ахборот асосида банклар ўртасида БПК орқали амалга оширилган операциялар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларнинг амалга оширилишини кафолатлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзоси бўлган банк БПК сақловчисига БПКни бериб, эквайерга мазкур БПК билан амалга оширилган операциялар бўйича тақдим этилган барча тўлов талабларининг тўланишини кафолатлайди. Мазкур тўлов акцептсиз тартибда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзоси бўлган банк мазкур тизимнинг аъзоси бўлган бошқа банк томонидан эмиссия қилинган БПКнинг барча сақловчиларига ўз инфратузилмасида тўловлар қабул қилинишини ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул маблағлари берилишини (юридик шахсларга, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга берилган корпоратив БПКлар бундан мустасно) кафолатлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
процессинг маркази «Ўзкарт» тизими аъзолари ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича барча ахборотларни Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкка ва «Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзкарт» тизимининг шартли белгиси «Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банклар томонидан қабул қилинган умумий рамзий белги ҳисобланади ва мазкур белги терминал ўрнатилган барча объектларда акс эттирилган бўлиши лозим. «Ўзкарт» тизими аъзоси бўлган банклар томонидан чиқарилган БПКлар терминал ўрнатилган барча хизмат кўрсатиш объектларида қабул қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзкарт» тизими аъзолари қалбакилаштириш имкониятини истисно этувчи ҳамда базавий технологиянинг хавфсизлик талабларига жавоб берувчи ички ҳимоя воситаларига эга бўлган БПКлардан фойдаланилишини, шунингдек тизимнинг маълум технологик платформасини шифрлаш алгоритмидан фойдаланилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзкарт» тизими аъзолари махфий ахборотни очиқ ҳолатида компьютернинг тезкор хотирасига тушмаслигини таъминлаши лозим. Ахборотнинг махфийлигини таъминлаш учун қўшимча муҳофаза қилиш воситалари қўлланилиши мумкин. «Ўзкарт» тизими аъзоларининг махфий калит тизимини бошқариш ахборот тизимларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Банклараро мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Банклараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг (кейинги ўринларда БМК деб юритилади) асосий мақсади пул муомаласи тизимини такомиллаштириш, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар миллий тизимини ривожлантириш ва банкдан ташқари нақд пул айланмасини қисқартириш, аҳолининг БПКлардан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириши учун қулай шарт-шароит яратиш ҳамда илғор банк технологияларини жорий этиш асосида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш фаолиятини мувофиқлаштириш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. БМК «Ўзкарт» тизимининг олий бошқарув органи бўлиб, унинг таркибига «Ўзкарт» тизими аъзоси бўлган банкларнинг, шунингдек Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва процессинг маркази раҳбарлари (уларнинг ўринбосарлари) киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. БМК раиси ва унинг ўринбосари БМК аъзолари орасидан икки йил муддатга сайланади. БМК раиси ўз ваколатларидан муддатидан илгари БМКни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Процессинг маркази бош директори ёки унинг ўринбосари БМК котиби ҳисобланади. БМК фаолиятининг ташкилий ишлари котиб томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. БМКнинг йиғилишлари зарур бўлганда, лекин бир йилда камида уч марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. БМКнинг йиғилишларига унинг раиси ёки ўринбосари бошчилик қилади. БМК йиғилишлари аъзолари умумий сонининг камида тўртдан уч қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. БМКга кўриб чиқиш учун киритиладиган масалалар бўйича қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан, аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, йиғилиш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Қабул қилинган қарор баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Баённома БМКнинг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланади ва тасдиқланади. Йиғилиш баённомаси йиғилиш ўтказилганидан кейин беш иш кунидан кечиктирмай «Ўзкарт» тизими аъзоларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қуйидагилар БМКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг ўзаро муносабатлари самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзакцияларга ишлов бериш, клиринг сессияларини амалга ошириш, хавфсизликни таъминлаш бўйича банклараро ягона талаблар, қоидалар ва ўзаро муносабатлар регламентини тасдиқлаш, намунавий шартномалар, келишувлар ва битимларни, БПК, терминаллар, банкоматлар, оммавий ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи кенг тармоқли электрон тўлов-маълумот терминаллари (инфокиоскалар) ва банклар томонидан қўлланиладиган махсус ускуналарнинг дастурий таъминоти ва «Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг техник ва дастурий жиҳозланиши учун ягона дастурий-техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКдан ҳисоб-китоб воситаси сифатида фойдаланишнинг жорий этилиши, ривожланиши ва уларнинг тарқатилиши билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКдан фойдаланган ҳолда замонавий банк хизматларини жорий этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг БПК билан ишловчи ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. БМК қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзоларининг ўзаро муносабат қоидаларини белгилаш, шунингдек банкларни «Ўзкарт» тизими аъзолигига қабул қилиш ёки уларни «Ўзкарт» тизими аъзолигидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизимининг ишлаш жараёнида вужудга келган низоларни ҳал этиш бўйича, шунингдек форс-мажор ҳолатлар юзага келган тақдирда тегишли қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда банклараро транзакциялар бўйича тарифларни белгилаш, шунингдек «Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг БПК сақловчиларига хизмат кўрсатганлик учун воситачилик ҳақларининг максимал миқдорини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
процессинг маркази томонидан БПКларнинг бирламчи эмиссиясини ҳамда бошқа хизматларни амалга оширишда банклардан ундириладиган хизмат ҳақларининг максимал миқдорини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертлик гуруҳини тузиш, унинг аъзолари таркибини ўзгартириш ва бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. БМК томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини ҳамда БМК фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш БМКнинг мажбуриятлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Экспертлик гуруҳи фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Экспертлик гуруҳи БМКнинг ишчи органи бўлиб, унинг таркибига «Ўзкарт» тизими аъзоси бўлган банклар, шунингдек Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва процессинг маркази вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Экспертлик гуруҳининг раҳбари ва масъул котиби ҳамда унинг таркиби БМК қарори билан тасдиқланади. Экспертлик гуруҳининг раҳбари ўз ваколатларидан муддатидан илгари БМКни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Экспертлик гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий таъминлаш экспертлик гуруҳининг масъул котиби томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Экспертлик гуруҳи йиғилишлари зарур бўлган ҳолларда ўтказилади. Экспертлик гуруҳининг йиғилиши аъзолари умумий сонининг камида тўртдан уч қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Экспертлик гуруҳининг хулосалари аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Экспертлик гуруҳи аъзолари экспертлик гуруҳининг йиғилишларида бевосита иштирок этади. Экспертлик гуруҳи аъзоси йиғилишда бевосита иштирок эта олмаган тақдирда, кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Экспертлик гуруҳининг хулосалари унинг аъзолари томонидан имзоланади ва гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади. Экспертлик гуруҳининг хулосалари БМКга кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Миллий чакана тўлов тизимларини яратиш ва ривожлантириш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш, шунингдек «Ўзкарт» тизимини ривожлантириш соҳасидаги долзарб муаммоларни таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқиш экспертлик гуруҳининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Экспертлик гуруҳи БМКга қуйидаги масалалар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизимини ривожлантириш бўйича муайян дастурий-аппарат платформаларини ва техник ечимларни танлаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари ўртасида ўзаро муносабатлар, шунингдек банкларнинг «Ўзкарт» тизими таркибига кириши ёки банкларни «Ўзкарт» тизимидан чиқариш бўйича қоидаларни белгилаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизимининг ишлаш жараёнида вужудга келадиган низоларни, шунингдек форс-мажор ҳолатлар юзага келганда уларни ҳал этиш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклараро транзакциялар тарифларини белгилаш, шунингдек «Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг БПК сақловчиларига хизмат кўрсатганлик учун воситачилик ҳақларининг максимал миқдорини белгилаш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими ахборот ресурсларининг махфийлигини таъминлаш ва уларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд пулсиз ҳисоб-китоблар соҳасида, жумладан БПКдан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган хизматларни ривожлантириш, жорий этиш ва тарқатишда банкларни қўллаб-қувватлашга оид қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМК вазифаларининг бажарилишини, шунингдек «Ўзкарт» тизимининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида тизим аъзоларидан зарур ахборотларни талаб қилиш бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қуйидагилар экспертлик гуруҳининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМК қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан тизимли мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМК ва экспертлик гуруҳи ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш ва сақлашни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. «Ўзкарт» тизимида банклар иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Банкларнинг «Ўзкарт» тизимига аъзолиги ихтиёрийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Ўзкарт» тизимига аъзо бўлиш учун банк белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинган, банк операцияларини амалга ошириш учун лицензияга, шунингдек «Ўзкарт» тизимига кириш имкониятига эга бўлган тегишли техник ва дастурий-аппарат мажмуасига эга бўлиши лозим. Техник ва дастурий-аппарат мажмуасига қўйиладиган талаблар БМК томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Банк «Ўзкарт» тизими аъзолигига кириш учун БМКга ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензиянинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКни жорий этиш ва ривожлантиришнинг йиллик бизнес-режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг охирги икки йиллик фаолияти натижалари юзасидан аудиторлик хулосаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Экспертлик гуруҳи банк томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни олгач, мазкур Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳужжатлар билан танишиб чиқади ва уларни тегишли қарор қабул қилиш учун БМКга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. БМК «Ўзкарт» тизимига аъзо бўлиш учун банк томонидан топширилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва банкни тизимга қабул қилиш ва унга тизим аъзоси мақомини бериш тўғрисида ёки тизимга қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Банкни «Ўзкарт» тизимига қабул қилиш ва унга тизим аъзоси мақомини бериш тўғрисидаги қарор банк томонидан мазкур Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳужжатлар топширилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида қабул қилинади. Банк қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. БМК Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва процессинг марказини банкни «Ўзкарт» тизимига қабул қилиш ва унга тизим аъзоси мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. БМКдан олинган ёзма хабар асосида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк «Ўзкарт» тизимига қабул қилинган банк билан депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани имзолайди ва тегишли ҳисобварақ очади. Банк томонидан шартнома имзолангандан сўнг уч иш куни мобайнида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкда очилган депозит ҳисобварағига зарур маблағ ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. БМКдан олинган ёзма хабар асосида процессинг маркази «Ўзкарт» тизимига қабул қилинган банк билан процессинг марказида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани имзолайди ва процессинг маркази томонидан банкка процессинг серверига кириш учун аутентификация маълумотлари тақдим этилади ҳамда процессинг маркази маъмури (администратори) томонидан банк, эмиссия (банк) минтақаси ва банк филиали тизимга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Банк «Ўзкарт» тизими аъзолигига қабул қилинганда у ўз филиалларига нисбатан тизимнинг Бош иштирокчиси, филиаллари эса, тизимнинг қўшилган иштирокчилари ҳисобланади. Банк филиалларининг молиявий мажбуриятлари бўйича тўлиқ ҳажмда жавобгар бўлади. Филиалларнинг «Ўзкарт» тизими аъзолари билан ҳисоб-китоб муносабатлари банк орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. БМК банкка депозит ҳисобварағи очилганлиги ва унга маблағлар киритилганлиги тўғрисида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг, банкнинг «Ўзкарт» тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисида процессинг марказининг хабарномалари асосида тизим аъзолари бўлган банкларга янги банкнинг тизим аъзоси сифатида қабул қилинганлиги ва уни тизимга уланганлиги тўғрисида расмий хабар юборади. Процессинг маркази тизимнинг янги маълумотномасини шакллантиради ва уни тизим аъзолари бўлган банкларга тарқатади ҳамда аъзоликка қабул қилинган банк учун банклараро транзакцияларни тўғри узатиш учун созлашни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Банк БМКга филиалини «Ўзкарт» тизимига қўшилган иштирокчи сифатида улашни сўраб мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМК мурожаат асосида банк филиалини белгиланган тартибда «Ўзкарт» тизимига улайди ва тизимнинг барча аъзоларига банк филиалининг тизимга уланганлиги тўғрисида расмий хабар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. БПКлардан фойдаланган ҳолда ўтказилган операциялар бўйича банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун тегишли файллар банк томонидан клиринг қилиш мақсадида процессинг марказига узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Филиалининг «Ўзкарт» тизимида тўғри ишлаши учун банк жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Банк ихтиёрий равишда «Ўзкарт» тизими аъзолигидан чиқиш учун тўқсон кун олдин БМКга ёзма равишда маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Банк ёки банк филиаллари қуйидаги ҳолларда «Ўзкарт» тизимидан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз аризасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом, шунингдек нақд пулсиз ҳисоб-китобларга оид қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам равишда бузганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим аъзолари бўлган банклар Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва процессинг маркази олдида ўз мажбуриятларини бажармаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк белгиланган тартибда тугатилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Банкни «Ўзкарт» тизими аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор БМКнинг йиғилишида қабул қилинади. Мазкур қарорнинг тасдиқланган нусхаси қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида тизимдан чиқарилган банкка ҳамда тизим аъзоларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. БМКнинг ушбу қарори олингандан сўнг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк томонидан «Ўзкарт» тизимидан чиқарилган банкка у билан тузилган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ва ҳисобварақнинг ёпилганлиги ҳақида ёзма равишда хабар юборилади. Тизимдан чиқарилган банкнинг Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк олдида молиявий мажбуриятлари бўлган тақдирда, ҳисобварақ ушбу банк томонидан барча молиявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан кейин ёпилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
процессинг маркази томонидан тизимдан чиқарилган банкка процессинг марказида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг бекор қилинганлиги ҳақида ёзма хабар юборилади ва бир вақтнинг ўзида банк маълумотномадан чиқарилади. Агар тизимдан чиқарилган банк тизимнинг Бош иштирокчиси бўлса, унинг филиаллари ҳам тизимдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Йўқотилган ёки шикастланган БПКлар БПК сақловчисининг аризасига биноан белгиланган тартибда стоп-листга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Процессинг маркази фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Процессинг маркази вазифаларини «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. БПКлар орқали амалга ошириладиган транзакциялар ва уларга тегишли бошқа маълумотлар махсус дастурий таъминот воситасида шифрланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Процессинг марказининг «Ўзкарт» тизимининг бошқа аъзолари билан ўзаро муносабатлари белгиланган шаклда ахборот алмашиш орқали амалга оширилади. «Ўзкарт» тизими аъзосига ахборот алмашиш ҳуқуқи процессинг марказида хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тузилганидан кейин берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Зарур ҳолларда, ахборотларни электрон ташувчилар орқали белгиланган муддатларда етказишда курьердан фойдаланилиши мумкин. Бунда ахборотлар персонализацияланган ва шифрланган ҳолда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Процессинг марказининг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимни ташкил қилувчи бош калитни бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКларнинг бирламчи эмиссиясини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизимининг янги аъзолари бўлган банкларни тизимда рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари учун умумий бўлган стоп-лист ва норматив ахборот маълумотномасига хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПК ускуналари ва маҳсулотларидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулоса бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифрланган маълумотларнинг махфийлик режимини ва «Ўзкарт» тизимининг ишлаш хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизимининг техник воситаларидан фойдаланиш, уларнинг ишлашини кузатиш ва ривожлантиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКларнинг лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни жорий қилиш учун шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизимининг ягона маълумотлар базасини яратиш, кузатиб бориш, такомиллаштириш ва бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКлар воситасида амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ўқув семинарларини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Процессинг маркази қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМКнинг қарорига ёки Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг ёзма мурожаатига асосан, эмитентнинг БПКлар бўйича операцияларини тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессинг маркази томонидан кўрсатилган хизматлар учун белгиланган миқдорда ҳақ олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Қуйидагилар процессинг марказининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзоларига БПКлар орқали операцияларни амалга оширишга шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош калитнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли БПКларга хизмат кўрсатиш тақиқланганлиги тўғрисида эмитентнинг ёзма қарорини олгандан сўнг БПКларни ўз вақтида стоп-листга қўшиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари ўртасида ахборотларни (транзакциялар пакетлари, норматив ахборот маълумотномаси, стоп-лист) ўз вақтида алмашиниши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизимининг аъзоси бўлган банкнинг тугатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бу ҳақда тугатиш комиссиясининг махсус қарори олинган кундан кейинги банк кунидан кечиктирмай мазкур эмитентнинг БПКларини стоп-листга қўшиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим хизматларининг узлуксизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкдан олинган хабарнома асосида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк билан тузилган хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётган эмитентнинг барча операцияларини вақтинчалик тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик чораларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКлар эмитентларининг реестрини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БПКларга хизмат кўрсатиш тизимининг дастурий таъминотини ҳамда тегишли ускуналарни ўз вақтида синовдан ўтказишни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. «Ўзкарт» тизимида Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк вазифалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Банклараро ҳисоб-китоб маркази томонидан амалга оширилади. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк «Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банклар билан тузилган шартномалар асосида БПК орқали амалга оширилган операциялар ва транзакциялар бўйича ўзаро молиявий ҳисоб-китоблар юзасидан хизматлар кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг асосий вазифаси процессинг маркази билан ахборотни тезкор алмашиш бўйича ўзаро муносабатлар тизимини ташкил этиш ва «Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банклар ўртасида ўзаро молиявий ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатган хизматлар учун белгиланган воситачилик ҳақини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банклардан мазкур Низом талабларига ва ўзаро ҳисоб-китоблар интизомига амал қилишни талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича ўз мажбуриятларини уч банк куни давомида бажармаётган банкнинг ҳисоб-китоб операцияларини депозит ҳисобварағини зарур маблағ билан тўлдирмагунга қадар бир тарафлама тўхтатиб туради ҳамда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва процессинг марказини хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Қуйидагилар Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкнинг мажбуриятлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
процессинг марказидан ва банклардан олинган тизимдаги ўзаро ҳисоб-китоблар, амалга оширилган транзакциялар ва тўловлар тўғрисидаги ахборотни узатиш, норматив ахборот маълумотномасини ўз вақтида янгилаш ва алмашинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар томонидан банклараро транзакциялар бўйича ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширилиши, шунингдек тегишли воситачилик ҳақини ўз вақтида тўланиши учун Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкда очилган депозит ҳисобварақларини етарли миқдорда тўлдирилишини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар томонидан мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда процессинг марказига мазкур банкларнинг БПКлари орқали амалга ошириладиган барча операцияларни тўхтатиш ҳақида буюртманомани ўз вақтида тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. БПК орқали амалга оширилган операциялар бўйича банклараро ҳисоб-китоблар қуйидагича юритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг БПКларидан тизимга аъзо бошқа банкларнинг банкомат ва муассасаларидан берилган нақд пуллар бўйича қарздорлик ҳисоби «10511 – Жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидан берилган нақд пул маблағлари учун бошқа банклардан олинадиган маблағлар» ва «21012 – Жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидан берилган нақд пул маблағлари учун бошқа банкларга тўланадиган маблағлар» баланс ҳисобварақларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг БПКларидан тизимга аъзо бошқа банкларнинг хизмат кўрсатиш объектларида товарлар (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун эмитентнинг ҳисоб-китоблар бўйича қарздорлиги ҳисоби «10513 – Пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олинадиган маблағлар» ва «21014 – Пластик карточкалар орқали амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банкларга тўланадиган маблағлар» баланс ҳисобварақларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банклар Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк билан тузилган депозит ҳисобвараққа хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, уларнинг муддати ўтган қарздорлиги ҳисоби «10597– Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган – Депозитлар» (тартиб рақами 666 тарзида) баланс ҳисобварақларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкарт» тизими аъзолари бўлган банкларнинг Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкда жойлаштириладиган ва ўзаро ҳисоб-китоблар учун фойдаланиладиган маблағлари ҳисоби «21010 – Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган – Депозитлар» баланс ҳисобварақларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ўзкарт» тизимининг аъзолари бўлган банкларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банкда жойлаштириладиган ва ўзаро ҳисоб-китоблар учун фойдаланиладиган маблағлари ҳисоби «10597 – Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган – Депозитлар» баланс ҳисобварағида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк олдидаги муддати ўтган қарздорлиги ҳисоби «21010 – Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган – Депозитлар» (тартиб рақами 666 тарзида) баланс ҳисобварағида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII боб. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. «Ўзкарт» тизими аъзолари уларга ўз вазифаларини бажариши юзасидан ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган маълумотларни ва банк сирини ташкил этувчи бошқа маълумотларни ошкор қилиш ёки улардан учинчи шахсларнинг манфаатида фойдаланишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. «Ўзкарт» тизимига аъзо банклар, Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва процессинг маркази ходимларига, шунингдек БМК ва экспертлик гуруҳи аъзоларига уларга ўз хизмат вазифаларини бажариши юзасидан ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилиш, шунингдек улардан шахсий мақсадларда ёки учинчи шахслар манфаатида фойдаланиш, учинчи шахсларга бундай фойдаланиш имкониятини бевосита ёки билвосита, жумладан уларни сақлаш тартибини бузиш асосида бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. БМК ва экспертлик гуруҳи аъзолари уларнинг ушбу органлардаги фаолияти тўхтатилганидан кейин, шунингдек Ҳисоб-китобларни амалга оширувчи банк ва процессинг маркази ходимлари улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилингандан кейин уларга иш фаолияти даврида маълум бўлиб қолган, банк сирини ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. «Ўзкарт» тизими орқали амалга ошириладиган транзакциялар махсус дастурий таъминот асосида шифрланган ҳолда сир сақланади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, ваколатли органларнинг ёзма сўровига асосан банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш ушбу маълумотларнинг эгаси бўлган банклар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ушбу Низом Ўзбекистон банклари Ассоциацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директори С.П. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 20 апрель,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 255-модда; 2013 й., 36-сон, 481-модда; 2017 й., 28-сон, 668-модда)