Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Қарори
«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИГА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ИМТИЁЗЛИ МАҚСАДЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1567-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 17 мартдаги 334-В, 24, 8-қ/қ-сонли «Тижорат банклари томонидан иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1567-2, 20.03.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 344-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2006 йил 14 апрелдаги 275-В, 41 ва 113-сонли қарори (рўйхат рақами 1567, 2006 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 156-модда) билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 апрель,
13/3-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 апрель,
41-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАЙИТОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 28 апрель,
20-К-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2012 йил 28 апрелдаги 13/3, 41, 20-К-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Тижорат банклари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли мақсадли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Муқаддимадаги «қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб» деган сўзлар «қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 12-13-сон, 104-модда) мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1-бандда:
биринчи хатбошидаги «Низом мақсадида» деган сўзлар «Низомда» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«шахсий ёрдамчи хўжалик – шаҳарча, қишлоқ, овулларда яшовчи фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида уй-жой қуриш учун берилган участкаларнинг бир қисми – томорқада оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида оила эҳтиёжлари учун деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда оила эҳтиёжидан ортиқчасини деҳқон бозорларида сотиш билан шуғулланадиган оилавий хўжалик;».
3. 22-банднинг биринчи хатбошисидаги «5 иш кунидан» деган сўзлар «3 банк кунидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 23-банддан «узил-кесил бўлиб» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 31-банддаги «ссудалар» деган сўз «кредитлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
6. Қуйидаги мазмундаги V бўлим билан тўлдирилсин:
«V. Якуний қоида
36. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 235-модда)