Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг
Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИДА УНДИРИЛАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВЛАРИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2012 йил 24 февралдаги 22-сонли ҳамда 2012-13-сонли қарори билан «Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари» тасдиқланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. 2012 йил 23 апрелдан бошлаб:
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида «кўрсатиладиган хизматлар учун» ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги барча автотўхташ жойларида «кўрсатилаётган хизмат учун» ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 3-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотларни ижарага беришда ижарачилардан олинадиган ижара ҳақининг энг кам миқдорлари (минимал ставкалари) 4-иловага мувофиқ;
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоот ва ер майдонларидан ундириладиган тўловларнинг энг кам миқдорлари 5-иловага мувофиқ;
«Oʼrikzor ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи 6-иловага мувофиқ;
«Sergeli ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги ижарага берилаётган бино ёки иншоотнинг бозор ҳудудидаги ўрни, ихтисослашуви, харидорларнинг кўп-камлиги ҳамда савдо айланмасига таъсир қилувчи бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда, амалда қўлланиладиган ижара ҳақи миқдорларини жамиятлар Кузатув Кенгашининг қарори билан фақат ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилсин.
3. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.А.Абдумажитов), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўлими (Р.Раимов), Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси (У.Х.Баходиров), «Тошбозортайёрловсавдо» уюшмаси (Э.И.Иногамов):
Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур тадбирлар ўтказилишини таъминласин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2011 йил 23 февралдаги «Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида»ги 109-сонли қарори (1-банди олтинчи хатбошидан ташқари), Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2011 йил 10 июндаги «Oʼrikzor ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти ва «Sergeli ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорларини жорий этиш тўғрисида»ги 75/4-13-сонли (3-бандидан ташқари) ва «Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоот ва ер майдонларидан ундириладиган тўловларнинг энг кам миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 76/4-13-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Р. УСМОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 18 апрель,
144/4-18-сон
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги 144/4-18-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар миқдорлари
| Маҳсулот тури | Тўлов миқдори (сўм ҳисобида) |
| I. Маҳсулотларни растадаги савдо ўринларида сотиш: | |
| 1. МЕВАЛАР: | |
| Ҳўл мевалар: | |
| - олма, анор, нок. шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, қулупнай, малина ва ҳ.к. | 4000 |
| - олча | 3000 |
| - цитрус мевалар (апельсин, мандарин, лимон) | 9500 |
| - тропик мевалар (банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган ҳўл мевалар | 11500 |
| Қуруқ мевалар: | |
| - туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ер-ёнғоқ, бодом, писталар, шўр данак ва ҳ.к. | 8500 |
| 2. САБЗАВОТЛАР: | |
| - картошка, пиёз, карам, сабзи, лавлаги, шолғом, чеснок, булғор қалампири, бақлажон, патисон, кабачки, помидор, бодринг ва ҳ.к. | 3000 |
| - иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг | 5500 |
| 3. ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИ: | |
| - ҳандалак, қовун, тарвуз, қовоқ (ҳар 6 кв.м. жой учун) | 8000 |
| 4. ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ: | |
| - гуруч | 5500 |
| - кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сули, арпа ва ҳ.к. | 4000 |
| 5. ДУККАКЛИ МАҲСУЛОТЛАР: | |
| - мош, ловия, нўхат ва ҳ.к. | 5500 |
| 6. СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ: | |
| - сут, қатиқ | 3000 |
| - қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к. | 4000 |
| 7. ТУЗЛАМАЛАР ВА БОШҚА МАҲСУЛОТЛАР: | |
| - карам, бодринг, помидор ва ҳ.к., корейс салатлари, сабзавот ва мевалардан уйда консервация | 5500 |
| - супурги, пиширилган жўхори | 3000 |
| 8. ЗИРАВОР ВА ДОРИВОРЛАР | 6500 |
| - асал | 6500 |
| 9. КЎКАТЛАР | 3000 |
| - иссиқхоналарда етиштирилган кўкатлар | 3000 |
| 10. ТУХУМ | 5500 |
| 11. ГУЛЛАР ВА КЎЧАТЛАР (ҳар 6 кв.м. жой учун) | 13500 |
| 12. НОН МАҲСУЛОТЛАРИ (оби нон, ёғлиқ патир ва ҳ.к.): | 3000 |
| 13. ҚАНДОЛАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА УЙ ШАРОИТИДА ТАЙЁРЛАНГАН ПИШИРИҚЛАР | 5500 |
| 14. ОЗИҚ-ОВҚАТ, КОНДИТЕР МАҲСУЛОТЛАРИ, САЛҚИН ИЧИМЛИКЛАР | 7500 |
| 15. МИЛЛИЙ ВА ТАНСИҚ ТАОМЛАР СОТИШ | 9000 |
| 16. ПОЛИЭТИЛЕН ВА ҚОҒОЗ ПАКЕТЛАР, САВАТЛАР ВА ПОСИЛКА ҚУТИЛАРИ | 4000 |
| 17. ТИРИК БАЛИҚ | 7500 |
| 18. ХАЛҚ ИЖОДКОРЛИГИ, ҲУНАРМАНДЧИЛИК ВА КОСИБЧИЛИК ТОВАРЛАРИ: (ўроқ, болға, кетмон. болта. бешик, теша, ўқлов, андава, ранда, арра, косибчилик маҳсулотлари, арқон ва ҳ.қ) (ҳар 6 кв.м. жой учун) | 1500 |
| II. МАҲСУЛОТЛАРНИ АВТОМАШИНАЛАРДАН ВА ЕРДАН СОТИШ: | |
| - енгил автомашиналардан сотиш (1 машина) | 9000 |
| - юк автомашиналаридан сотиш (1 машина) | 13500 |
| - тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан сотиш | 19000 |
| - маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқари, махсус ажратилган жойларда 6 кв.м. гача) | 5500 |
| III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ УЛГУРЖИ БОЗОРЛАРДА | |
| - енгил автомашиналардан сотиш | 10000 |
| - юк автомашиналаридан сотиш | 14000 |
| - тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан сотиш | 23000 |
| - автомашинадан тушириб ердан улгуржи сотиш а) 6 кв.метргача майдонда | 10000 |
| б) 6-12 кв.метргача майдонда | 15000 |
| в) 12-18 кв.метргача майдонда | 25000 |
| - кўкатларни улгуржи сотиш 6 кв.м.гача майдонда | 10000 |
| - гара ва ўров маҳсулотларини ердан улгуржи сотиш (6 кв.метргача майдонда) | 9000 |
| IV. УЙ ҲАЙВОНЛАРИ УЧУН ЕМ-ОЗУҚАЛАР | |
| (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун): (шрот, шелуха. комбикорма, пичан, сомон, гуруч пояси, маккажўхори пояси ва ҳ.к.) | 9000 |
| V. ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ СОТИШ: | |
| 1. БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ТОМОНИДАН МАХСУС АЖРАТИЛГАН ЖОЙЛАРДА ОҒИР ВА КАТТА ЎЛЧАМДАГИ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ СОТИШ: | |
| - 6 кв.метргача майдонда | 3000 |
| - 6 дан - 15 кв.метргача | 5000 |
| - 15 дан - 30 кв.метргача майдонда | 7000 |
| 2. КИЧИК ЎЛЧАМДАГИ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ (майда ўлчамли), САНТЕХНИКА, ЁРИТИШ УСКУНАЛАРИ (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) СОТИШ (6 кв.метргача) | 3000 |
| VI. ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИ: | |
| - мол, қўй, чўчқа ва парранда гўшти, жигар ва думба | 9500 |
| - сут-маҳсулотлари (калла-поча, ичак ва ҳ.к.) | 7500 |
| 1. МАЙДА УЛГУРЖИ ВА УЛГУРЖИ БОЗОРЛАРДА: | |
| - мол гўшти танасининг ҳар бир чораги учун | 10500 |
| - сўйилган қўйнинг бутун танаси учун | 9500 |
| VII. БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИДА ЭСКИ ИШЛАТИЛГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШ: | |
| - Эски турдаги автомобиль эҳтиёт қисмларини сотиш | 6500 |
| - Эски турдаги уй-жиҳоз буюмлари, фойдаланилган кийим-кечакларини сотиш, (ҳар бир кв.метр майдон учун) | 3500 |
| - Махсус ажратилган жойларда «СЕКОНД-ХЭНД» маҳсулотларини сотиш (ҳар бир кв.метр майдон учун) | 6000 |
| - Ноёб ҳамда қадимий (антиквар) чинни ва биллур (хрусталь) буюмларни сотиш | 8000 |
| VIII. ЙИЛҚИ (ҳар бир бош учун) | |
| - от, той | 12000 |
| - тойча, эшак | 9500 |
| I. ЙИРИК ШОҲЛИ ҚОРАМОЛ (ҳар бир бош учун) | 12000 |
| 2. МАЙДА ШОҲЛИ ҚОРАМОЛ (ҳар бир бош учун) | |
| - қўй, эчки | 7000 |
| - қўзи | 4000 |
| 3. ЧЎЧҚА (ҳар бир бош учун) | 6500 |
| - чўчқа боласи (ҳар бир бош учун) | 4000 |
| IX. УЙ ПАРРАНДАЛАРИ (ҳар бир бош учун) | |
| - курка, товуқ, ўрдак, ғоз | 1000 |
| - жўжа (ҳар бир 10 бош учун) | 1000 |
| X. ТУРЛИ ЗОТДАГИ ИТ ВА МУШУК, МАНЗАРАЛИ ҚУШ ВА БАЛИҚЛАР, УЛАРНИНГ ОВҚАТЛАРИ ҲАМДА ТЕГИШЛИ АКСЕССУАРЛАРИ ВА БУЮМЛАР (бир жойга) | 8500 |
| XI. ПОЙАБЗАЛ ТАЪМИРЛАШ ХИЗМАТИ | 3500 |
Изоҳ:
1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1-1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.
Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи Р.А. Абдумажитов
Молия бош бошқармаси бошлиғи М. Мирмаҳмудов
Тошкент шаҳар Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Н.Қ. Холмуродов
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Н. Раҳимов
«Тошбозортайёрловсавдо» уюшмаси бошқаруви раиси в.б. Э.И. Иноғомов
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги 144/4-18-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида «кўрсатиладиган хизматлар учун» ундириладиган тўловларнинг миқдорлари
| Кўрсатиладиган хизматлар тури | Тўлов (сўм ҳисобида) |
| I. Инвентарларни ижарага бериш: | |
| 1. Тош-тарозилар учун (1 кунга) | 1500 |
| 2. Катта юк тортиш тарозилари учун (1 кунга) | |
| - 150 кг.гача тортадиган | 6500 |
| - 150 кг.дан 1500 кг.гача тортадиган | 10000 |
| 3. Савдо жиҳозлари учун (пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) | 1500 |
| 4. Гўшт майдалаш анжомлари учун (болта, тахтакач ва ҳ.к.) | 1500 |
| 5. Махсус уст бошдан фойдаланиш учун (1 кунга): | |
| - халат | 500 |
| - лак | 500 |
| - енглик | 500 |
| 6. Маҳсулотлар учун брезент бериш (1 кунга) | 1500 |
| 7. Аравачалар учун (1 кунга) | 8000 |
| 8. Реклама жойлаштириш учун ер майдонидан фойдалангани учун (ҳар 1 кв.м. 1 кунга) | 3000 |
| II. Кўрсатиладиган хизмат турлари: | |
| 1. Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш: | |
| - совутгичлардан (1 кунга) | 4000 |
| - омборхоналарда, сақлаш камераларида (1 кунга) | 3000 |
| - бозор ҳудудидаги очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобида 1 кунга) | 4000 |
| 2. Омборхоналарда буюмларни сақлаш (50×50×100 ўлчамдаги 1 ўрин учун 1 кунга) | 2000 |
| 3. Маҳсулотларни тарозида ўлчаб бериш: | |
| - оддий кичик тарозида (1 тортиш) | 500 |
| - катта юк тарозида (1 тортиш) | 1500 |
| - йирик ва майда шохли қорамолни тортиш (1 тортиш) | 1500 |
| 4. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорларида автотарозида бир маротаба вазнни ўлчаш учун: | |
| - юк автомобилларидан: | |
| а) юк билан оғирликдан | 10500 |
| б) юксиз оғирликдан | 8000 |
| - тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан: | |
| а) юк билан оғирликдан | 14000 |
| б) юксиз оғирликдан | 11500 |
| - енгил автомашиналардан: | |
| а) юк билан оғирликдан | 5500 |
| б) юксиз оғирликдан | 3500 |
| - тиркамали енгил автомашиналардан: | |
| а) юк билан оғирликдан | 7500 |
| б) юксиз оғирликдан | 6000 |
| - «Газель», «ЕрАЗ», «УАЗ» русумидаги автомашиналардан: | |
| а) юк билан оғирликдан | 7500 |
| б) юксиз оғирликдан | 6000 |
| - юк автомашинаси тиркамасидан: | |
| а) юк билан оғирликдан | 10500 |
| б) юксиз оғирликдан | 6500 |
| 5. Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 кунга) | 7500 |
| 6. Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш (1 марта) | 500 |
| 7. Бозорлар ва савдо комплекслари телефонидан бир маротаба фойдаланиш учун (1 марта) | 1000 |
| 8. Кийим ўлчов хонасидан фойдаланиш (1 марта) | 1000 |
| 9. Радиоузел орқали эълон бериш (3 марта такрор) | 1000 |
| III. Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кирувчи автотранспорт воситаларидан ундириладиган тўловлар: | |
| 1. Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кириши (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари бундан мустасно) | |
| - енгил автомобиллар учун (1 кириш) | 6000 |
| - юк автомобиллари учун (1 кириш) | 10500 |
| 2. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорларига юк ортиш учун: | |
| - юк автомашиналаридан (1 кириш) | 9000 |
| - енгил автомашиналардан* (1 кириш) | 3500 |
| - тиркамали енгил автомашиналардан (1 кириш) | 7500 |
| - «Газель», «ЕрАЗ», «УАЗ» русумидаги автомашиналардан (1 кириш) | 8000 |
Изоҳ:
* Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори ҳудудига юк ортиш ёки тушириш учун кирадиган енгил автомашиналарининг кириб-чиқиши фақат байрам кунлари чегараланиши мумкин.
Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи Р.А. Абдумажитов
Молия бош бошқармаси бошлиғи М. Мирмаҳмудов
Тошкент шаҳар Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Н.Қ. Холмуродов
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Н. Раҳимов
«Тошбозортайёрловсавдо» уюшмаси бошқаруви раиси в.б. Э.И. Иноғомов
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги 144/4-18-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги барча автотўхташ жойларида «кўрсатилаётган хизмат учун» ундириладиган тўловларнинг
миқдори
| Кўрсатиладиган хизматлар учун | Тўлов (сўм ҳисобида) |
| 1. Автомашиналар тўхтайдиган жойда туриш учун ҳар бир автомашинадан: | |
| енгил автомобиллар учун: | |
| а) 1 соатгача | 1500 |
| b) 2 соатгача | 2000 |
| c) 3 соатгача | 2200 |
| d) 4 соатгача | 2500 |
| e) 4 соат ва ундан ортиқ вақт учун | 3000 |
| тўй автомобиллари учун: | |
| a) 1 соатгача | 2000 |
| b) 2 соатгача | 2500 |
| c) 3 соатгача | 3000 |
| d) 4 соатгача | 3500 |
| e) 4 соат ва ундан ортиқ вақт учун | 4000 |
| автобуслар учун: | |
| а) 1 соатгача | 3000 |
| b) 2 соатгача | 4000 |
| с) 3 соатгача | 5000 |
| d) 4 соатгача | 8000 |
| е) 4 соат ва ундан ортиқ вақт учун | 12000 |
Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи Р.А. Абдумажитов
Молия бош бошлиғи М. Мирмаҳмудов
Тошкент шаҳар Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Н.Қ. Холмуродов
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Н. Раҳимов
«Тошбозортайёрловсавдо» уюшмаси бошқаруви раиси в.б. Э.И. Иноғомов
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги 144/4-118-сонли қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотларни ижарага беришда ижарачилардан олинадиган ижара ҳақининг энг кам миқдорлари (минимал ставкалари) (1 кв.м. учун бир ойлик минг сўм ҳисобида)
| Бозорлар ва савдо комплекслари номи |
Савдо дўконлари учун | Ошхоналар учун |
Маиший хизмат тармоқлари |
Бошқа турдагилар учун | |
| Озиқ-овқат | Ноозиқ -овқат | ||||
| Авиасозлар деҳқон бозори | 25,0 | 30,0 | 30,0 | 10,0 | 12,0 |
| Аския деҳқон бозори | 25,0 | 30,0 | 30,0 | 10,0 | 12,0 |
| Беш-ёғоч деҳқон бозори | 25,0 | 30,0 | 30,0 | 10,0 | 14,4 |
| Миробод деҳқон бозори | 25,0 | 30,0 | 30,0 | 15,0 | 20,0 |
| Наврўз деҳқон бозори | 22,0 | 25,0 | 30,0 | 12,0 | 20,0 |
| Олой деҳқон бозори | 25,0 | 50,0 | 30,0 | 20,0 | 16,0 |
| Сирғали деҳқон бозори | 22,0 | 25,0 | 30,0 | 10,0 | 15,0 |
| Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори | 30,0 | 30,0 | 25,0 | 12,0 | 18,0 |
| Фарҳод деҳқон бозори | 25,0 | 30,0 | 30,0 | 15,0 | 15,0 |
| Эски-жўва деҳқон бозори | 30,0 | 30,0 | 30,0 | 20,0 | 23,0 |
| Юнусобод деҳқон бозори | 35,0 | 35,0 | 30,0 | 20,0 | 22,0 |
| Қора-қамиш деҳқон бозори | 22,0 | 25,0 | 30,0 | 9,0 | 10,0 |
| Қўйлиқ деҳқон бозори | 30,0 | 30,0 | 30,0 | 15,0 | 14,0 |
| Чилонзор буюм савдо комплекси | 30,0 | 30,0 | 30,0 | 25,0 | 20,0 |
| Чор-су буюм савдо комплекси | 30,0 | 30,0 | 30,0 | 20,0 | 16,0 |
| Бектемир мол, ем-хашак ва тирик парранда бозори | 22,0 | 25,0 | 30,0 | 10,0 | 12,0 |
| Паркент универсал савдо комплекси | 30,0 | 30,0 | 30,0 | 15,0 | 36,0 |
| Янгиобод ихтисослашган бозори | 25,0 | 25,0 | 30,0 | 12,0 | 24,0 |
Изоҳ:
1. Бошқа турдагиларга: омборхона, «Пайнет» хизмати, рўзномалар сотиш шахобчалари, офис, макулатура қабул қилиш жойлари аптека, алоқа хизмати шахобчалари ва ҳоказолар киради.
Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи Р. А. Абдумажитов
Молия бош бошқармаси бошлиғи М. Мирмаҳмудов
Тошкент шаҳар Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошлиғи Н.Қ. Холмуродов
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Н. Рахимов
«Тошбозортайёрловсавдо» уюшмаси бошқаруви раиси в.б. Э.И. Иноғомов
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги 144/4-18-сонли қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоот ва ер майдонларидан ундириладиган тўловларнинг энг кам миқдорларини (минимал ставкалари) (I кв.м. учун бир ойлик минг сўм ҳисобида)
| Бозорлар ва савдо комплекслари номи |
Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида қурилган хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бино, иншоот ва қурилмалар эгаллаган ер майдонларидан (ерга эгалик ҳуқуқи бўлмаган объектлар учун) ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун |
Бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун (Бозорлар ва савдо комплекслари қурилган хўжалик юритувчи субъектларга тегишли, ер ва мулкка эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлган бино, иншоот хамда қурилмалар эгаларидан ундирилади) | ||||
| Савдо дўконлари учун | Ошхоналар учун |
Маиший хизмат тармоқлари учун |
Бошқа турдагилар учун | |||
| Озиқ-овқат | Ноозиқ-овқат | |||||
| Авиасозлар деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Аския деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Беш-ёғоч деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Миробод деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Наврўз деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Олой деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Сирғали деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Тошкент қ.х.м. улгуржи бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Фарҳод деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Эски-жўва деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Юнусобод деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Қора-қамиш деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Қўйлиқ деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Чилонзор буюм савдо комплекси | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Чор-Су буюм савдо комплекси | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Бектемир мол, ем-хашак ва т.п. боз. | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Паркент универсал савдо комплекси | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Янгиобод ихтисослашган бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Сергели ихтисослашган бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Ўрикзор ихтисослашган бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Тўлов тури | Тўлов (сўм ҳисобида) |
| Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги шийпон остида жойлашган хусусий турғун савдо дўконлари эгаларидан бозорга тегишли шийпондан фойдалангани учун (1 кв.метр учун 1 ойига) |
5300 |
Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи Р.А. Абдумажитов
Молия бош бошқармаси бошлиғи М. Мирмаҳмудов
Тошкент шаҳар Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Н.Қ. Холмуродов
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Н. Раҳимов
«Тошбозортайёрловсавдо» уюшмаси бошқаруви раиси в.б. Э.И. Иноғомов
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги 144/4-18-сонли қарорига
6-илова
6-илова
«Oʼrikzor ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари
| № | Кўрсатиладиган хизматлар турлари | Тўлов миқдори (сўм ҳисобида) |
| 1. | Турғун савдо шохобчалари (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов) | |
| 1.1. | Озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари учун | 50 000 |
| 1.2. | Ноозиқ-овқат дўконлари учун | 45 000 |
| 1.3. | Асосий бозор ҳудудида жойлашган қурилиш ва маиший техника моллари дўконлари учун | 50 000 |
| 1.4. | Асосий бозор ҳудудининг 11-блокида жойлашган қурилиш ва маиший техника моллари дўконлари учун | 40 000 |
| 1.5. | Шохобчаларда жойлашган озиқ-овқат савдо дўконлари учун | 22 000 |
| 1.6. | 2 қават, ертўла ва шаҳобчаларда жойлашган ноозиқ-овқат савдо дўконлари учун | 25 000 |
| 2. | Контейнерлар (ҳар бир контейнер учун 1 ойлик тўлов) | |
| 2.1. | 40 фут ҳажмдаги контейнерлар учун: | |
| | - 12-блокда жойлашган | 710 000 |
| | - 13-блок ва «Стройгород» шоҳобчасининг Г-блокида жойлашган | 300 000 |
| | - бошқа шоҳобчаларда жойлашган | 272 00 |
| 2.2. | 20 фут ҳажмдаги контейнерлар учун: | |
| | - асосий бозор | 510 000 |
| | - «Стройгород» шаҳобчасининг «К» ва «Г»-блокида жойлашган | 450 000 |
| | - 13-блокда жойлашган | 170 000 |
| | - «Стройгород» шаҳобчасининг «Б»-блоки ва бошқа шаҳобчаларда жойлашган | 150 000 |
| 3. | Умумин овқатланиш шахобчалари (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов) | |
| 3.1. | Асосий бозор | 60 000 |
| 3.2. | Умумий овқатланиш шахобчаларига туташ шийпонлар учун | 10 000 |
| | 2 қават, ертўла. бозор ҳудудининг «Бўз-сув» канали ёқасида ва шаҳобчаларда жойлашган | 30 000 |
| 4. | Асосий бозор ва «Стройгород» шахобчасида жойлашган омборхоналар: | |
| 4.1. | - озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун | 15 000 |
| | - қурилиш маҳсулотлари учун | 30 000 |
| 4.2. | - бошқа шахобчалар | 10 000 |
| 5. | Банк-касса хизматлари учун биноларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов) | |
| 5.1. | ОАИТБ «Ипак Йўли» Ўрикзор филиали учун | 10 000 |
| 5.2. | Мини банклар учун | 20 000 |
| 5.3. | Валюта айирбошлаш шахобчалари учун | 47 000 |
| 5.4. | Жамғарма ва махсус кассалар учун | 41 000 |
| 6. | Бошқа турдагилар учун (1 кв.м. учун бир онлик тўлов) | |
| 6.1. | Сартарошхона | 25 000 |
| 6.2. | Дорихона | 25 000 |
| 6.3. | Офис: | |
| | - асосий бозор ва «Стройгород» шахобчаси | 25 000 |
| | - бошқа шахобчалар | 10 000 |
| 6.4. | Пайнет (2×2 ҳажмгача ҳар бир шахобча учун ойлик тўлов) ва алоқа хизмати | 120 000 |
| 6.5. | Калит ясаш шахобчаси (2×2 ҳажмгача ҳар бир шахобча учун ойлик тўлов) | 100 000 |
| 6.6. | Маиший хизмат тармоқлари | 15 000 |
| 6.7. | Бошқалар* | 15 000 |
| 7. | 1 дона юк ташиш аравачасини ижарага бериш (1 кунга) | 10 000 |
| 8. | Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш (1 марта) | 400 |
| 9. | Бозор телефонидан бир марта фойдаланиш | 500 |
| 10. | Радиоузель орқали эълон бериш (3 марта такрор) | 500 |
| 11. | Буюмларни бир кеча сақлаш учун 50×50×100 см ўлчамдаги 1 ўрин учун | 1 500 |
| 12. | Бозор ҳудудида ўрнатилган реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов) | 15 000 |
| 13. | Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозор ҳудудига кириб-чиқиш учун тўлов (бозорнинг барча шахобчаларига татбиқ этилади) | |
| | - енгил автомобиллар учун (1 кириш) | 4 200 |
| | - юк автомобиллари учун (1 кириш) | 10 000 |
Изоҳ:
*Бошқалар: рўзномалар сотиш шахобчалари, макулатура қабул қилиш жойлари, очиқ ер майдони ва шийпон ости нуқталари, аввал фойдаланишда бўлган қурилиш ва маиший техника маҳсулотлари сотиш нуқталари ва ҳоказолар киради.
Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи Р.А. Абдумажитов
Молия бош бошқармаси бошлиғи М. Мирмаҳмудов
Тошкент шаҳар Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Н.Қ. Холмуродов
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Н. Раҳимов
«Oʼrikzor ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ш.Х. Иноятов
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги 144/4-18-сонли қарорига
7-илова
7-илова
«Sergeli ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари
| № | Кўрсатиладиган хизматлар турлари | Тўлов миқдори (сўм ҳисобида) |
| 1. | Автотранспорт воситаларини сотиш учун сотиш жойларидан ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари фойдаланганлиги учун ҳар бир автомобилдан ундириладиган тўлов (1 кунга): | |
| 1.1. | Усти ёпиқ сотиш жойлари | 18 000 |
| 1.2. | Усти очиқ сотиш жойлари | 17 000 |
| 1.3. | Юк автомобиллари учун | 25 000 |
| 2. | Автотранспорт воситаларини сотиш учун сотиш жойларидан ҳафтанинг сешанба-жума кунлари кириб-чиқиши учун ҳар бир автомобилдан ундириладиган тўлов (1 кунга): | |
| 2.1. | Енгил автомобиллар учун | 3 000 |
| 2.2. | Юк автомобиллар учун | 6 000 |
| 3. | Бозор жойлашган автомобилларни рўйхатдан ўтказиш бўлимига ҳужжатларни расмийлаштиришга кириш учун 1 марталик тўлов | 3 000 |
| 4. | Агар истеъмолда бўлган эҳтиёт қисмлар билан савдо қилиш учун 1 марталик тўлов (3×2 кв.м. ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 4 500 |
| 5. | Истеъмолда бўлган автошиналар савдосига ихтисослаштирилган жойларда савдо қилганлик учун 1 марталик тўлов (3×2 кв.м. ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 4 500 |
| 6. | Истеъмолда бўлган автомобил эҳтиёт қисмлари савдосига ихтисослаштирилган жойларда савдо қилганлик учун 1 марталик тўлов (3×2 кв.м.ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 4 500 |
| 7. | Истеъмолда бўлган автотранспорт воситаларининг кузов қисмлари савдосига ихтисослаштирилган жойларда савдо қилганлик учун 1 марталик тўлов (3×2 кв.м.ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 4 500 |
| 8. | Турғун савдо шахобчалари олдига автомобил эҳтиёт қисмларини чиқариб, дўкон ташқарисидаги бозор ҳудудидан фойдаланганлик (1,2×2 кв.м ҳажмдаги жой) учун 1 кунлик тўлов | 4 500 |
| 9. | Турғун савдо шахобчалари олдига автошиналарни чиқариб, дўкон ташқарисидаги бозор ҳудудидан фойдаланганлик (1,5×2 кв.м ҳажмдаги жой) учун 1 кунлик тўлов | 5 000 |
| 10. | Бозор ҳудудида пайшанбадан жумага ўтар кечаси ўтказиладиган улгуржи савдо учун 1 марталик тўлов (3×2 кв.м. ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 8 000 |
| 11. | Бозор ҳудудига кириб-чиқиш учун ҳар бир автотранспорт воситасидан ундириладиган тўлов (1 кунга): | |
| 11.1. | Енгил автомобиллар учун | 3 000 |
| 11.2. | Юк автомобиллар учун | 6 000 |
| 12. | Жойларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м.учун 1 ойлик тўлов): | |
| 12.1. | Капитал қурилган дўконлар учун | 25 000 |
| 12.2. | Омборхона сифатида фойдаланилаётган хоналар учун | 15 000 |
| 12.3. | Эҳтиёт қисмлар шийпонининг ўрта йўлагидаги майдончаларида жойлашган турғун савдо шохобчалари учун | 45 000 |
| 12.4. | Устахона (токар станоклари, автомобил ғилдиракларини таъмирлаш) сифатида фойдаланилаётган хоналар учун (1 кв.м. учун 1 ойлик тўлов) | 15 000 |
| 13. | Контейнерларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун 1 ойлик тўлов) | |
| 13.1. | - 40 тонналик контейнер учун | 336 000 |
| 13.2. | - 20 тонналик контейнер учун | 168 000 |
| 14. | Бошқа турдаги шахобчаларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун 1 ойлик тўлови) | |
| 14.1. | «Пайнет» хизмати (1 ойлик тўлов) | 70 000 |
| 14.2. | Банк касса шохобчалари | 25 000 |
| 14.3. | Давлат нотариуси | 15 000 |
| 14.4. | Офислар | 25 000 |
| 14.5. | Маиший хизмат кўрсатиш хоналари | 10 000 |
| 14.6. | Дорихона | 20 000 |
| 14.7. | Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси | 20 000 |
| 14.8. | Умумий овқатланиш шахобчаларини ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун 1 ойлик тўлов) | 25 000 |
| 15. | Мавсумий салқин ичимликлар ва музқаймоқлар савдоси учун 1 кунга (2×2 кв.м. ҳажмдаги 1 ўрин учун) | 5 500 |
| 16. | Калит ясаш шахобчаси (1×2 кв.метр тенг бўлган жой) учун (1 кунга) | 3 000 |
| 17. | 1 дона юк ташиш аравачасини ижарага бериш (1 кунга) | 8 500 |
| 18. | Ҳожатхона хизматларидан бир марта фойдаланиш учун тўлов | 500 |
| 19. | Бозорда ташкил қилинган ювиниш хонасидан 1 марталик фойдаланиш учун тўлов | 1 000 |
| 20. | Бозор телефонидан бир маротаба фойдаланганлик учун | 500 |
| 21. | Радиоузел орқали эълонлар бериш учун (уч маротаба эълон бериш учун) | 500 |
| 22. | Радио тармоғи орқали 1 марта табрик эълон қилиш (мусиқаси билан) | 1 000 |
| 23. | Радиоузель орқали 1 марта реклама ролигини қўйиш | 700 |
| 24. | Автомобилларни ювиш (1 дона автомобил учун) | 7 000 |
| 25. | Канцелярия моллари савдоси учун ихтисослаштирилган жойлардан фойдаланганлик учун (1,2×2 кв.м. ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун) | 4 000 |
| 26. | ЙПХ рухсатномаси асосида автомобилларни кесиш ва эҳтиёт қисмларга бўлиш учун (1 кунга) | 7 000 |
| 27. | Қандолат маҳсулотлари ва уй шароити тайёрланган пишириқлар савдоси (1×2 кв.м.га тенг бўлган жой) учун 1 кунга | 3 700 |
| 28. | Озиқ-овқат, кондитер маҳсулотлари ва тамаки маҳсулотлари савдоси (1×2 кв.м.га тенг бўлган жой) учун 1 кунга | 5 500 |
| 29. | Миллий ва тансиқ таомлар сотиш (1 кунга) | 6 500 |
Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи Р.А. Абдумажитов
Молия бош бошқармаси бошлиғи М. Мирмаҳмудов
Тошкент шаҳар Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Н.Қ. Холмуродов
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Н. Раҳимов
«Sergeli ixtisoslashgan bozori» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н. Темиров