Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг
Қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ ҲУДУДИДАГИ БИНО, ИНШООТ ВА ЕР МАЙДОНЛАРИДАН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВЛАРНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги 144/4-18-сонли «Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 23 мартдаги ЕТ/15-02-32-21/79-сонли ҳамда 2011 йил 19 мартдаги 26/1-4070-сонли бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари тасдиқланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоот ва ер майдонларидан ундириладиган тўловларнинг энг кам миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р.Абдумажитов), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўлими (У.Мусурмонов), Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси (У.Баходиров), «Тошбозортайёрловсавдо» уюшмаси (Э.Иногамов) бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларида бино, иншоот ва ер майдонларидан ундириладиган тўловларнинг энг кам миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур тадбирлар ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессияси раиси Ф. АБДУРАҲИМОВА
Тошкент ш.,
2011 йил 10 июнь,
76/4-13-сон
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2011 йил 10 июндаги 76/4-13-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоот ва ер майдонларидан ундириладиган тўловларнинг энг кам миқдорлари (минимал ставкалари) (1 кв.м. учун бир ойга минг сўм ҳисобида)
| Бозорлар ва савдо комплекслари номи | Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида қўрилган хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бино, иншоот ва қурилмалар эгаллаган ер майдонларидан (ерга эгалик ҳуқуқи бўлмаган объектлар учун) ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун | Бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун (Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида қурилган хўжалик субъектларига тегишли, ер ва мулкка эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлган бино, иншоот ҳамда қурилмалар эгаларидан (ундирилади) | ||||
| Савдо дўконлари учун | Ошхоналар учун | Маиший хизмат тармоқлари учун | Бошқа турдагилар учун | |||
| Озиқ- овқат | Ноозиқ- овқат | |||||
| Авиасозлар деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Аския деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Бешёғоч деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Миробод деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Наврўз деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Олой деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Сирғали деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Фарҳод деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Эски-жўва деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Юнусобод деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Қора-қамиш деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Қўйлиқ деҳқон бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Чилонзор буюм савдо комплекси | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 2,0 |
| Чор-Су буюм савдо комплекси | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Бектемир мол, ем-хашак ва тирик парранда бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Паркент универсал савдо комплекси | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Янгиобод ихтисослашган бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Сергели ихтисослашган бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Ўрикзор ихгисослашган бозори | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Тошкент шаҳри ҳудудидаги савдо комплекслари | 9,0 | 9,0 | 9,0 | 6,0 | 6,0 | 1,5 |
| Тўлов тури | Тўлов миқдори (сўм ҳисобида) | |||||
| Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги шийпон остида жойлашган хусусий турғун савдо дўконлари эгаларидан бозорга тегишли шийпондан фойдаланганлик учун (1 кв.метр учун 1 ойга) |
5300 | |||||
Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи А.Абдумажитов
Молия бош бошқармаси бошлиғи М.Мирмаҳмудов