ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2343]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 64-сонли ««Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2343-4, 12.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., № 9, 497-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 111-модда) мувофиқ буюраман:
1. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 29 февраль,
23-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 23-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 9-сон, 497-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 111-модда) мувофиқ солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ўз малакаларини ошириб боришлари шарт.
2. Солиқ маслаҳати соҳасидаги касбий билимларни, маҳоратни ва кўникмаларни янгилаб бориш ва чуқурлаштириш солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш деб эътироф этилади.
3. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқув курси бўйича ўқитишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
4. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш мазкур Низомга илова қилинган ўқув дастури асосида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш таълим муассасаларида солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларида таълим олиш йўли билан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 июндаги 46-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2343-1, 11.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 351-модда)
II. Таълим муассасаларида солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш
6. Малака ошириш таълим муассасаси ва солиқ маслаҳатчиси ёки солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
7. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш ҳар йили 1 апрелга қадар, 2012 йилда эса — 2012 йилнинг 1 июнига қадар амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Таълим муассасаси томонидан солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисида сертификат берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 июндаги 46-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2343-1, 11.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 351-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Солиқ маслаҳатчилари ҳар йил 15 апрелгача солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 30 июндаги 46-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2343-1, 11.07.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 28-сон, 351-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Якуний қоидалар
10. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш иккинчи олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотини олиш деб қаралмайди.
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
2012 йил 29 февраль
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш курси
ДАСТУРИ
1-бўлим. Иқтисодий муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари (8 соат)
1-мавзу. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар таҳлили.
2-мавзу. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг алоҳида нормаларини қўллаш бўйича муаммоли масалалар ва мавжуд амалиёт.
3-мавзу. Вазиятли масалалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-бўлим. Солиқ ҳуқуқи, юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш
(10 соат)
(10 соат)
1-мавзу. Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар таҳлили.
2-мавзу. Солиқ солиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг алоҳида нормаларини қўллаш бўйича муаммоли масалалар ва мавжуд амалиёт.
3-мавзу. Вазиятли масалалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот
(7 соат)
(7 соат)
1-мавзу. Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар таҳлили.
2-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги қонун ҳужжатларининг алоҳида нормаларини қўллаш бўйича муаммоли масалалар ва мавжуд амалиёт.
3-мавзу. Вазиятли масалалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 135-модда; 2014 й., 28-сон, 351-модда; 2017 й., 25-сон, 565-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/2343-3/2879-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)